Aktam XAITOV | rasmiy kanal
16.1K subscribers
9.41K photos
1.97K videos
22 files
5.43K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
Спикер ўринбосари А. Ҳаитов Озарбайжон Республикаси Президенти билан учрашди

Озарбайжон Республикаси Президенти жорий йилда Ўзбекистонга уч марта ташриф буюрганини қайд этиб, Президент Шавкат Мирзиёев билан учрашувларини мамнуният билан эслади.

👉БАТАФСИЛ

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram| Veb-sayt| ParlamentTV
☑️ Ўзаро манфаатли ҳамкорлик ривожлантирилади.

Шу йил 22 ноябрь куни Франция пойтахти Парижда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Франция Президенти Эммануэль Макрон билан музокаралар ўтказди.

Давлат раҳбарлари икки мамлакат ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишган.

Мазкур муносабатларни юқори даражадаги кенг қамровли шерикликка олиб чиқиш хақида келишишган.

Жорий йилда икки мамлакат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги нишонланаяпти.

Ўзаро муносабатларда кўплаб ижобий силжишлар бўлаётганини қайд этишган.

Муҳими, муносабатларни янада ривожлантиришдан икки томон ҳам бирдек манфаатдор экани намоён бўлмоқда.

Келгусида савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорликни ривожлантириш, жумладан, товар айирбошлаш ҳажмини, илғор технологияларни жалб қилган ҳолда қўшма лойиҳа ва дастурларни кўпайтиришга эътибор қаратилади.

Хусусан Президентимиз ташрифи арафасида ўтказилган Ўзбекистон-Франция ишбилармонлик тадбирларининг якунлари, уларнинг доирасида умумий қиймати 6 миллиард евродан ортиқ бўлган савдо-иқтисодий битим ва шартномалар имзолангани катта эътиборга молик.

Маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантиришга урғу берилган, жумладан Самарқандда Франция альянсининг филиаллари очилиши назарда тутилмоқда ҳамда жорий йил 27-28 ноябрь кунлари Парижда иккинчи Ўзбекистон-Франция таълим форуми ўтказилади.

Шунингдек, француз тили ўқитувчиларини тайёрлаш соҳасидаги ҳамкорлик ҳам ривожлантирилади.

@a_xaitov
#LIVE

“OʻzLiDeP PRESS KLUBI”нинг навбатдаги сони бошланди

Унда давлат-хусусий шериклик йўналишида Тараққиёт стратегиясида белгиланган вазифалар ҳамда “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Қонуни ижроси устидан жамоатчилик назоратини таъминлаш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Онлайн кузатиш учун
👇👇👇

https://youtu.be/JoFoVGKA3Qs
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Депутатлар Давлат бюджетининг тўққиз ойлик ижросини кўриб чиқдилар

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram| Veb-sayt| ParlamentTV
#Фракциялар_ҳаёти

Халқимизнинг одил судловга бўлган ишончи мустаҳкамланади(ми?)

Фракциямиз йиғилишида Олий суд томонидан киритилган “Суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини кўриб чиқдик.

👉 БАТАФСИЛ

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram| Veb-sayt| ParlamentTV
ДХШ лойиҳаларини амалга оширишда қонунбузилиш ҳолатларини олдини олишда жамоатчилик назоратини ўрнатиш лозим

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13546

Пресс клуб давомида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларни амалга оширишдаги муаммолар ва уларнинг ечимлари атрофлича муҳокама қилинди.

#uzlidep #pressklub

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
☑️ Бош қомусимиздаги ўзгаришлар "инсон қадри учун" тамойилини амалга оширишга қаратилган.

Конституцияга киритиладиган ўзгаришлар кенг жамоатчилик муҳокамаси асосида таклифларни инобатга олиб амалга оширилаяпти.

Конституциямизни халқимиз таклиф ва истакларини инобатга олиб, Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясидаги улкан марраларга, бугунги шиддатли ислоҳотларнинг ўзанига мослаштириш давр талаби.

Қонунчилик палатасида, унинг масъул қўмиталарида, фракцияларда қизғин муҳокамалар ўтказилмоқда. Конституциявий комиссия билан ҳамкорликда ишлар ташкил этилган.

Бош қомусимизга таклиф этилган ўзгаришлар қонун лойиҳаси шаклида ишлаб чиқилди, такомилига етказиш жараёнида. Чуқур ва пухта муҳокамалар асосида пишитилмоқда.

Бу борада партиямизнинг Қонунчилик палатасидаги фракцияси навбатдаги муҳокамаларни бугун 24 ноябр куни ташкил этади.

@a_xaitov
Forwarded from Odiljon Tojiyev
Бугун Қонунчилик палатасидаги барча фракцияларда Бош Қомусимизни такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган Конституциявий қонун лойиҳасини маромига етказиш борасида олиб борилаётган ишларни муҳокама қилинди.

Қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси 2 ойдан кўп вақт мобайнида аҳолининг барча қатламларини қамраб олган ҳолда, очиқлик ва ошкоралик принциплари асосида ташкил этилди.

Натижада Конституциямизнинг 76 та моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар билан бирга 15 та янги модда ва битта янги боб киритилмоқда. Лойиҳада фуқаролар томонидан тақдим қилинган 160 мингга яқин таклифлардан ҳам кенг фойдаланилган.

Фракциялар қонун лойиҳасини Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ялпи мажлиси муҳокамасига киритиш ташаббусини қўллаб-қувватладилар.

Мазкур масала бугун соат 15:00 да Қонунчилик палатасининг Ялпи мажлисда депутатлар томонидан кўриб чиқилади!

P.S. Мажлисни youtubeдаги саҳифамиз орқали жонли кузатишингиз мумкин!

👉 @odiljon_tojiyev
Конституциявий қонун лойиҳасини такомиллаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13547

O'zLiDeP ҳамда “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияларининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Фракция аъзолари томонидан берилган бир қатор таклифлар Конституциявий қонун лойиҳасида ўз ифодасини топди. Яъни, лойиҳада энди давлатнинг ўзи мулкдорларнинг мулк ҳуқуқини ишончли ҳимоя қилинишини ўз зиммасига олиши, бу борада давлат тадбиркорликни ривожлантириш ва қулай ишбилармонлик муҳитини яратиши мустаҳкамлаб қўйилди.

#uzlidep #konstitutsiya

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
#Ялпи_мажлис

☝️ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бошланди. Мажлис Қонунчилик палатасининг youtubeдаги канали орқали жонли эфирга узатилмоқда.
_______________________

☝️ Началось очередное заседание Законодательной палаты Олий Мажлиса Республики Узбекистан. Заседание транслируется в прямом эфире на YouTube-канале Законодательной палаты.


Facebook | Telegram | YouTube| Instagram| Veb-sayt| ParlamentTV
Фракциялар олдида турган асосий вазифалар белгилаб олинди

2022 йил 24 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳамда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияларининг йиғилиши бўлиб ўтди.

👉БАТАФСИЛ

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram| Veb-sayt| ParlamentTV