Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ҳамда партиямизнинг миллиондан зиёд аъзолари ва хайрихоҳлари номидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг аҳил ва фидойи жамоасини мамлакатимизда кенг нишонланаётган байрам – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни билан самимий муборакбод этамиз.
Янги Ўзбекистонда олиб борилаётган кучли ижтимоий ҳимоя сиёсати ҳамда инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш йўналишларидаги тизимли саъй-ҳаракатларга ҳамоҳанг равишда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ўз фаолиятининг устувор йўналишлари бўйича кенг қамровли ва самарадор ишларни амалга ошираётганини партиямиз мамнуният билан эътироф этади.
Федерация жамоасининг мамлакатимиз аҳолиси турли қатламлари ижтимоий манфаатларини ифодалаш ва ҳимоялаш, халқимиз турмуш даражасини ошириш, Президентимиз таъкидлаганидек, одамлар эртага эмас, айнан бугун яхши яшашини таъминлаш йўлида олиб бораётган ишларидан партиямиз фаоллари ва электоратимиз вакиллари ниҳоятда миннатдор.
“Инсон қадри учун” ғоясини умуммиллий ҳаракатга, юртимизни кенг имкониятлар ва амалий ишлар мамлакатига айлантиришга қўшаётган ҳиссангиз янада салмоқли бўлсин!
Ўзбекистон касаба уюшмалари тизимидаги барча фаолларни қутлуғ айём билан яна бир бор табриклаб, масъулиятли, айни пайтда шарафли ишларингизга янги муваффақиятлар тилаймиз!
Актам ХАИТОВ,
O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбоcари, O‘zLiDeP фракцияси раҳбари

Forwarded from O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
Риштонда фаолият бошлаган томорқачилик кластерлари ва аҳоли томорқалари ўрганилди
👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13469
➖Актам Хаитов Риштон туманида фаолият бошлаган томорқачилик кластерлари ва аҳоли хонадонларининг томорқаларини кўздан кечирди.
➖Партия етакчиси дастлаб “Бирлашган” МФЙдаги Риштон Томорқачилик кластерида бўлиб, фаолияти билан яқиндан танишди.
➖У ерда 2 та 10 сотихли иссиқхона ташкил қилинган. Лимон, апелсин ва мандарин ўсимликлари парваришланмоқда.
➖Партия раҳбари “Қайрағоч” МФЙда ҳам бўлиб, аҳоли томорқаларини кўздан кечирди.
➖Мазкур маҳаллада жами 538 та хонадон бўлиб, 45 гектар экин экиладиган майдонлари мавжуд. Маҳалла аҳолиси ихтисослашуви узумчилик ҳисобланади.
#uzlidep #Xaitov #klaster
Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишидаги нутқи
—
Address by President of the Republic of Uzbekistan Shavkat Mirziyoyev at the meeting of the Council of Heads of State of the Organization of Turkic States
—
Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на заседании Совета глав государств Организации тюркских государств
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
—
Address by President of the Republic of Uzbekistan Shavkat Mirziyoyev at the meeting of the Council of Heads of State of the Organization of Turkic States
—
Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на заседании Совета глав государств Организации тюркских государств
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Туркий давлатлар ташкилоти давлат раҳбарларининг йиғилиши бўлиб ўтди.
—
В городе Самарканде под председательством Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева состоялось заседание глав государств Организации тюркских государств.
#Mirziyoyev #sammit #TDT #hamkorlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
—
В городе Самарканде под председательством Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева состоялось заседание глав государств Организации тюркских государств.
#Mirziyoyev #sammit #TDT #hamkorlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Daryo — LIVE
❗️Turkiy davlatlar tashkiloti birinchi sammitida Samarqand deklaratsiyasi qabul qilindi
Sammit doirasida 10 dan ortiq muhim hujjatlar imzolandi
@daryo_live

☑️ Туркий давлатлар ташкилоти доирасида “Янги иқтисодий имкониятлар ҳудудини”ни барпо этиш ташаббуси илгари сурилди
Шу йилнинг 11 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Туркий давлатлар ташкилоти давлат раҳбарларининг “Туркий цивилизациянинг янги даври: умумий тараққиёт ва фаровонлик сари” мавзусидаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилиш кун тартибига мувофиқ, давлат раҳбарлари сиёсий, иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилдилар.
Ўзаро боғлиқликни кучайтириш, туризм, энергетика ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Ҳудудлар ўртасида фан ва таълим, технологиялар ва инновациялар борасидаги ҳамкорликнинг самарали механизмларини ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ўз нутқида тинчлик ва дўстлик рамзи, фан ва маърифат маркази бўлмиш Самарқанд шаҳрини “Туркий цивилизация пойтахти” деб эълон қилиш ташаббуси қўллаб-қувватлангани учун саммит иштирокчиларига миннатдорлик билдирди.
Геосиёсий зиддиятлар, глобал иқтисодий инқироз ва иқлим ўзгаришининг салбий оқибатлари ортиб бораётган шароитда энг долзарб муаммолар ечими бўйича давлатларимиз умумий ёндашувларни белгилаб олиши, саъй-ҳаракатларни уйғунлаштириши ниҳоятда муҳимдир.
Шу муносабат билан Ўзбекистон ўз раислиги даврида “Туркий дунё нигоҳи – 2040” концепцияси ҳамда бугун қабул қилинаётган Туркий давлатлар ташкилотининг беш йиллик стратегиясини самарали амалга ошириш, 170 миллиондан ортиқ аҳоли яшайдиган улкан минтақани ўз ичига олган Ташкилот нуфузини янада мустаҳкамлаш, ва энг асосийси – тарихи, тили ва маданияти муштарак бўлган қардош халқларимиз ва давлатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни юксак поғонага олиб чиқиш ниятида.
Давлатимиз раҳбари Ташкилот фаолиятининг чуқур таҳлили асосида туркий мамлакатларнинг улкан салоҳияти ва имкониятларини ишга солишга қаратилган қатор ташаббусларни илгари сурди.
Савдо-иқтисодий ҳамкорлик асосларини мустаҳкамлаш мақсадга мувофиқ экани қайд этилди.
– Мамлакатларимизнинг ўзаро товар айланмаси умумий ташқи савдомизнинг атиги 4 фоизини ташкил этади. Унинг қолгани эса учинчи давлатлар улушига тўғри келмоқда. Албатта, бундай ҳолат ҳеч биримизни қониқтирмайди, - дея таъкидлади Президентимиз.
Бу стратегик йўналишда вазиятни тубдан ўзгартириш, савдо, инвестиция ва хизматларнинг эркин ҳаракатини таъминлаш учун Ташкилот доирасида “Янги иқтисодий имкониятлар ҳудудини”ни барпо этиш ташаббуси илгари сурилди.
Ушбу мақсадга эришиш учун давлатимиз раҳбари ҳар йили Халқаро туркий иқтисодий форумни ўтказишни таклиф этди. Форум доирасида “давлат ва бизнес” форматида қўшма тадбирлар, тадбиркорлар учрашувлари ва давра суҳбатлари, инновацион лойиҳалар тақдимотлари ва кўргазмаларни ўтказиш катта амалий натижа беради. Ушбу тадбирлар якунлари бўйича қўшма дастур ва лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга қаратилган йиллик “Йўл хариталари” қабул қилиниши муҳим аҳамиятга эга бўлади.
Бу чоралар, энг аввало, ўзаро савдони кескин ошириш ва учинчи мамлакатлар бозорларига биргаликда чиқиш, қўшилган қиймат узлуксиз занжирларини яратиш, юқори технологик кластерлар ва венчур ширкатларни ташкил этишга қаратилади.
@a_xaitov

“Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси кенг қулоч ёймоқда
👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13478
➖Актам Хаитов водий ҳудудларида учрашувлари давомида ушбу акция доирасидаги семинарларда иштирок этмоқда.
➖Партия раҳбари Андижон туманидаги “Қодир бобо” фермер хўжалигида бўлиб, “Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида дала четларига тут ва узум кўчатларини экиш жараёнида иштирок этди.
#uzlidep #YashilMakon #Xaitov
Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13478
➖Актам Хаитов водий ҳудудларида учрашувлари давомида ушбу акция доирасидаги семинарларда иштирок этмоқда.
➖Партия раҳбари Андижон туманидаги “Қодир бобо” фермер хўжалигида бўлиб, “Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида дала четларига тут ва узум кўчатларини экиш жараёнида иштирок этди.
#uzlidep #YashilMakon #Xaitov
Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
☑️ Ўзбекистон ва Венгрия етакчилари ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг устувор лойиҳаларини муҳокама қилдилар
Шу йилнинг 10 ноябрь куни давлатимиз раҳбари Самарқанддаги Туркий давлатлар ташкилоти саммити доирасида Венгрия Бош вазири Виктор Орбан билан музокара ўтказди.
Учрашувда олий даражада эришилган келишувларга мувофиқ амалий ҳамкорликни кенгайтириш ва икки томонлама стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш масалалари атрофлича кўриб чиқилди.
Фаол ишбилармонлик алоқалари, жумладан, шу кунларда икки мамлакатнинг етакчи компания ва корхоналари иштирокида ўтказилаётган қўшма бизнес форум самарали натижалар бераётгани мамнуният билан қайд этилди.
Саноат, кимё тармоғи, фармацевтика, банк-молия, транспорт ва логистика соҳаларида, бошқа устувор йўналишларда қўшма инвестиция лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.
Бизнес ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича механизмлар яратиш ишларини тезлаштиришга келишиб олинди.
Гуманитар алмашинув дастурларини, энг аввало, таълим, маданият ва кинематография соҳаларида фаол давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.
Давлат раҳбарлари учрашувидан аввал Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммити арафасида Ўзбекистон-Венгрия бизнес-форуми бўлиб ўтган эди.
Мазкур форумда икки томонлама қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш белгилаб олинди
Бизнес-форумда 8 та ҳужжат, жумладан, автомобилсозлик, транспорт-логистика хизматлари, енгил саноат, паррандачилик соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида келишув ва шартномалар ҳамда тиббиёт ва фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш, илмий-техника ва балиқчилик соҳасида ўзаро англашув меморандумлари имзоланди.