Aktam XAITOV | rasmiy kanal
14.1K subscribers
9.43K photos
1.98K videos
22 files
5.44K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
Бедана тухуми – холестеринсиз маҳсулот

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13453

А. Хаитов Миришкор қишлоғида яшовчи тадбиркор Шарифжон Исмоилов томонидан беданачиликни ривожлантириш, бедана тухуми ишлаб чиқариш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Тадбиркор йигит 2018 йил бедана боқишни бошлаган экан. Айни пайтда унинг беданахонасида 23 минг бош бедана мавжуд. Кунига 11 минг дона тухум етиштирилаётир. Йилига 1 млрд сўм соф фойда олинаяпти. 12 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланган.

Тадбиркорга Кенгаш ҳузуридаги Жамғарма маблағларидан фоизсиз ссуда ажратиладиган бўлди. Тадбиркор молиявий кўмак учун кенгаш раҳбариятига ўз миннатдорчилигини билдираркан, беданалар сонини 100 бошга етказиб, яна 28 нафар ҳамқишлоқларини иш билан таъминлашга сўз берди.

#uzlidep #tadbirkor

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
☑️ Бугун 8 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида янги таҳрирдаги “Рақобат тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Лойиҳа билан амалдаги “Рақобат тўғрисида”ги ва “Табиий монополиялар тўғрисида”ги қонунлар бирлаштирилмоқда.

Янги таҳрирдаги “Рақобот тўғрисида”ги қонун лойиҳасига бир қатор янгиликлар киритилмоқда. Жумладан:

▪️Монополияга қарши давлат сиёсатининг асосий йўналишлари;
▪️рақамли платформаларга нисбатан монополияга қарши талаблар;
▪️давлатнинг тадбиркорлик фаолиятидаги иштирокига ҳамда давлат иштирокидаги корхоналарни ташкил этишга доир талаблар;
▪️иқтисодиётда кичик тадбиркорлик субъектларининг фаолиятида давлат назоратини камайтириш;
▪️қонунчиликни бузганлик учун молиявий жарималар белгиланмоқда.

Бундан ташқари, оммавий савдо тушунчаси киритилиб, нафақат танлов ва тендер, балки аукцион ва бошқа электрон тарзда ўтказиладиган савдоларда рақобатни чеклаш ҳаракатларига барҳам бериш чоралари кўзда тутилмоқда.

📌 Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши натижасида:

👉 мамлакатда иқтисодий ўсишни таъминлаш, рақобатбардошликни ошириш;
👉 иқтисодиётни модернизация ва диверсификация қилиш жараёнларини чуқурлаштириш;
👉 инвестицияларни, авваламбор иқтисодиётнинг базавий ва таркибий асосини ташкил этувчи соҳаларга жалб қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
👉 иқтисодиётда давлат иштирокини янада қисқартириш;
👉 энг зарур иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳаларда соғлом рақобат муҳитининг ривожланишини чеклаётган алоҳида хўжалик юритувчи субъектларга асоссиз равишда эксклюзив ҳуқуқлар, индивидуал имтиёзлар ҳамда преференциялар беришни олдини олиш;
👉 хўжалик юритувчи субъектларининг ушбу соҳадаги масъулияти ва жавобгарлигини оширишга ва улар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг ва тақдим этилаётган хизматларнинг жаҳон бозорида рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилади.

☑️ Мазкур қонун лойиҳаси депутатларнинг узоқ тортишув ва муҳокамаларидан сўнг биринчи ўқишда қабул қилинди.

@a_xaitov
☑️ Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи рухсатноманинг барча турлари танлов орқали берилиши қонунда мустаҳкамланмоқда.

Шу йилнинг 8 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида “Ер қаъри тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқилди.

Қонун лойиҳасида ер қаъридан фойдаланиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органлари рўйхати ва уларнинг ваколат доиралари аниқ белгиланиб, ер қаъри участкаларининг давлат фондига янги “захира фонди” тушунчаси киритилган ҳолда, унинг моҳияти ёритиб берилмоқда.

📌 Шунингдек, қонун лойиҳасида:

👉 дастлабки геологик маълумот тушунчаси киритилиб у ким томондан қай тартибда юритилиши ва унинг турлари белгилаб қўйилмоқда;

👉 Ер қаъри тўғрисидаги маълумотларни очиқлигини таъминлаш кўзда тутиляпти;

👉 Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш турлари;

👉 Ер қаъри фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензия берилганидан то якуний ҳисоботлар ёзилгунига қадар бўлган жараён алоҳида моддаларда аниқ белгиланмоқда;

👉 Кон ажратиш тартиби оптимизациялаштирилган ҳолда, ваколатли органнинг техник ҳужжати кўринишига келтириляпти.

Таклиф этилаётган қонун лойиҳаси билан ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи рухсатноманинг барча тури танлов орқали берилиши, истисно ҳоллардагина тўғридан-тўғри музокаралар орқали берилиши мустаҳкамланмоқда ва шу тариқа рухсатнома олиш тартиби тубдан соддалаштирилмоқда.

Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши ер қаъридан фойдаланиш тизимидаги зиддиятлар бартараф этилишига, барча субъектларга нисбатан ер қаъридан фойдаланиш тизимини бир хилда амал қилишига хизмат қилади.

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.

@a_xaitov
O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Унда O'zLiDeP Сиёсий Кенгашининг XI мажлисини чақириш ҳамда партия фаолиятинининг бир қатор ташкилий жиҳатлари билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.

#uzlidep #ijroqom

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш акцияси давом этмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13464

Чортоқ туманидаги маҳаллаларда, фермер хўжаликларида ҳам яшил маконлар ташкил этилаяпти. Хусусан, тумандаги “Ахрорхўжа Сожида” ФХда ташкил этилган семинарда Актам Хаитов қатнашди.

Мазкур семинар доирасида туман бўйлаб 17 минг донадан ортиқ мевали ва манзарали дарахтлар экилди.

#uzlidep #YashilMakon #Xaitov

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг мазмун-моҳияти талаба-ёшларга тушунтирилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13458

Наманган шаҳридаги Турон халқаро университетида талаба-ёшлар иштирокида янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

Унда O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов иштирок этиб, ёшларга мазкур ҳужжатнинг мазмун-моҳияти ҳақида тушунча берди.

Жумладан, бандлик, якка тартибдаги меҳнат муносабатлари, ходимларни касбга тайёрлаш, қайта ўқитиш ва малакасини ошириш, меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, низоларни кўриб чиқиш каби нормалар ўз ифодасини топганлигига эътиборни қаратди.

Талабалар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.

#uzlidep #MehnatKodeksi #Xaitov

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
☑️ Субсидиялар экспорт ҳажмига қараб бериладиган тизим яратилади.

Шу йилнинг 7 ноябрь куни саноатни ривожлантириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбари томонидан заргарликда ҳам имкониятлар жуда кенглиги, мамлакатимизда 300 миллион долларлик ички бозор борлигини таъкидладилар.

Бу талабни бемалол ўзимизни маҳаллий заргарлар қондириши мумкин. Шу сабабли уларни қўллаб-қувватлаш учун 1 декабрдан бошлаб:

👉 олтин ва кумушга кечиктириб тўлаш учун барча банклар ва Экспортни рағбатлантириш агентлиги кафолатлари қабул қилинади;

👉 кафолат олиш имконияти якка тартибдаги заргарлар учун ҳам яратилади;

👉 олтин, кумуш ва заргарлик учун зарур бошқа хом ашёларни қайта ишлаш учун вақтинча олиб кириш ва олиб чиқишда лицензия талаби бекор қилинади;

👉 заргарлар ишлатадиган қимматбаҳо ва безак тошлари божхона тўловларидан озод қилинади;

👉 10 минг долларгача бўлган заргарлик буюмларини четга олиб чиқишга рухсат берилади (ҳозир 5 минггача рухсат берилган).

Тегишли вилоятлар ҳокимларига Самарқанд, Бухоро ва Қўқон шаҳарларида заргарлик савдо ва ишлаб чиқариш мажмуаларини ишга тушириш топширилди.

Президент келгуси йилда экспортни қўллаб-қувватлаш кенгайтирилиши, бундан буён тармоқларга субсидиялар экспорт ҳажмига қараб бериладиган тизим яратилишини таъкидлади.

Бугунги йиғилишдаги топшириқлар ижроси натижасида ҳудудий саноатни ривожлантиришга қўшимча 300 миллион доллар ва 350 миллиард сўм маблағ ажратилиши қайд этилди.

Айтилган марраларга эришилса, келгуси йилда қўшимча 2 миллиард доллар экспорт ҳажмлари таъминланади.

Ҳокимлар ва тармоқ раҳбарлари бундан самарали фойдаланиб, 2023 йилда 8,2 миллиард долларлик ҳудудий саноат маҳсулотлари экспортини таъминлаши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

@a_xaitov
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ҳамда партиямизнинг миллиондан зиёд аъзолари ва хайрихоҳлари номидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг аҳил ва фидойи жамоасини мамлакатимизда кенг нишонланаётган байрам – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни билан самимий муборакбод этамиз.

Янги Ўзбекистонда олиб борилаётган кучли ижтимоий ҳимоя сиёсати ҳамда инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш йўналишларидаги тизимли саъй-ҳаракатларга ҳамоҳанг равишда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ўз фаолиятининг устувор йўналишлари бўйича кенг қамровли ва самарадор ишларни амалга ошираётганини партиямиз мамнуният билан эътироф этади.

Федерация жамоасининг мамлакатимиз аҳолиси турли қатламлари ижтимоий манфаатларини ифодалаш ва ҳимоялаш, халқимиз турмуш даражасини ошириш, Президентимиз таъкидлаганидек, одамлар эртага эмас, айнан бугун яхши яшашини таъминлаш йўлида олиб бораётган ишларидан партиямиз фаоллари ва электоратимиз вакиллари ниҳоятда миннатдор.

“Инсон қадри учун” ғоясини умуммиллий ҳаракатга, юртимизни кенг имкониятлар ва амалий ишлар мамлакатига айлантиришга қўшаётган ҳиссангиз янада салмоқли бўлсин!

Ўзбекистон касаба уюшмалари тизимидаги барча фаолларни қутлуғ айём билан яна бир бор табриклаб, масъулиятли, айни пайтда шарафли ишларингизга янги муваффақиятлар тилаймиз!

Актам ХАИТОВ,
O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбоcари
, O‘zLiDeP фракцияси раҳбари
Риштонда фаолият бошлаган томорқачилик кластерлари ва аҳоли томорқалари ўрганилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13469

Актам Хаитов Риштон туманида фаолият бошлаган томорқачилик кластерлари ва аҳоли хонадонларининг томорқаларини кўздан кечирди.

Партия етакчиси дастлаб “Бирлашган” МФЙдаги Риштон Томорқачилик кластерида бўлиб, фаолияти билан яқиндан танишди.

У ерда 2 та 10 сотихли иссиқхона ташкил қилинган. Лимон, апелсин ва мандарин ўсимликлари парваришланмоқда.

Партия раҳбари “Қайрағоч” МФЙда ҳам бўлиб, аҳоли томорқаларини кўздан кечирди.

Мазкур маҳаллада жами 538 та хонадон бўлиб, 45 гектар экин экиладиган майдонлари мавжуд. Маҳалла аҳолиси ихтисослашуви узумчилик ҳисобланади.

#uzlidep #Xaitov #klaster

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube