Aktam XAITOV | rasmiy kanal
16.1K subscribers
9.41K photos
1.97K videos
22 files
5.43K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
Янги Меҳнат кодексидаги ўзгаришлар тушунтирилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13414

Актам Хаитов Қизириқ туманидаги ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари билан учрашиб, янгиланган Меҳнат кодексига киритилган ўзгартириш ҳақида батафсил маълумот берди.

#uzlidep #Xaitov #MehnatKodeksi

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
☑️ ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ МЕҲНАТ КОДЕКСИ: МЕҲНАТ ЭРКИНЛИГИ ВА ҲУҚУҚЛАР ТЕНГЛИГИНИНГ ТЎЛИҚ КАФОЛАТИДИР

"XXI asr"
ижтимоий-сиёсий газетасининг 2022 йил 3 ноябрдаги 44-сонида  янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига киритилган янги нормалар бўйича муносабат билан танишишингиз мумкин.

@a_xaitov
Шавкат Мирзиёев жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрлар тайёрлаш, илмий тадқиқотларни ривожлантириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.

Тақдимот 3та муҳим йўналишни қамраб олган:

1️⃣ Жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда унинг Нукус ва Фарғона филиалларида таълим сифатини ошириш,

2️⃣ спорт таълими муассасаларида бошқарувни такомиллаштириш,

3️⃣ соҳада илмий тадқиқотлар тизимини яхшилаш.

👨‍🏫 2023-2024 ўқув йилидан таълим дастурлари хорижий дастурга кўра шакллантирилади.

долзарб бўлмаган 5 та бакалавриат йўналиши тугатилиб, 2 та магистратура мутахассислиги очилади.

🥇Спортда фахрий унвон ва тоифа даражасига эга бўлган, нуфузли халқаро мусобақаларда ғолиб бўлган абитуриентлар касбий имтиҳонларни топширишдан озод қилинади.

⭕️Талабаларни рағбатлантириш учун Паҳлавон Маҳмуд номидаги давлат стипендияси жорий этилади.

Яшнободдаги Олимпия шаҳарчасига Спортни ривожлантириш вазирлиги, спорт федерациялари ҳамда Ўзбекистон давлат спорт академияси жойлаштирилади.

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
☑️ МАҚСАД ЖАЗОЛАШ ЭМАС, КЎМАК ВА РАҒБАТ КЎРСАТИШ

Тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга чинакам тиргак бўлиш давлатимиз сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири этиб белгиланган. Зеро, айни соҳа вакиллари ўзини ўзи банд қилиш баробарида янги иш ўринлари яратиб, иқтисодиётимиз равнақига беқиёс ҳисса қўшиб келмоқда. Мазкур фаолият, аввало, натижага йўналтирилгани билан аҳамиятли. Бозор иқтисодиёти ва очиқ рақобат шароитида улар ўз устида тинимсиз
ишлашга мажбур.

"XXI asr"
ижтимоий-сиёсий газетасининг 2022 йил 3 ноябрдаги 44-сонида  Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, бизнес-омбудсман Дилмурод КАСИМОВнинг давлатимиз томонидан тадбиркорларга яратилаётган янги имкониятлар бўйича мақоласи билан  танишишингиз мумкин.

@a_xaitov
Музработлик фермер ва ҳоким ёрдамчиларнинг мурожаатлари тингланди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13421

Актам Хаитов Музработ туманидаги фермерлар, ҳоким ёрдамчилари учун сайёр қабул ўтказди.

💬— Музработ туманида ҳам ичимлик суви билан боғлиқ муаммолар йўқ эмас, — дейди Примқул Норқулов. — Ушбу муаммони ҳал этишнинг энг яхши йўли бу артезиан қудуқларни қазишдир. Аҳолида бунга эҳтиёж бор, бироқ артезиан қудуғини қазиш ишларини тўғри амалга ошириш, маблағ масаласини ҳал қилиш керак. Бу бўйича мурожаат қилдим ва А.Хаитов бу борада ўз тавсияларини берди.

#uzlidep #Xaitov

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
☑️ ХАЛҚ ВАКИЛЛАРИГА ЕЛКАДОШМИЗ

"XXI asr"
ижтимоий-сиёсий газетасининг 2022 йил 3 ноябрдаги 44-сонида  янги ташкил этилган институт - Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ёрдамчиси томонидан депутат номидан ҳудудларда сайловчилар билан амалга ошириётган ишлари, йўналишдаги ютуқлари бўйича мақола билан  танишишингиз мумкин.

@a_xaitov
☑️ Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иссиқхона хўжаликлари фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарор билан иссиқхона хўжаликларида маҳсулот етиштириш ва тайёр маҳсулотни ички ва ташқи бозорга йўналтиришнинг шундай янги механизми жорий этилмоқда. Унга кўра Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги:

👉 иссиқхона хўжаликларига уруғ, кўчат, минерал ўғит ва бошқа моддий ресурсларни етказиб бериш ва етиштирилган маҳсулотни улардан харид қилиш чораларини кўради;

👉 республикада фаолият юритаётган тажрибали ва малакали агроном, энтомолог, лаборатория мутахассисларини иссиқхона хўжаликларига шартнома асосида тавсия қилади;

👉 сертификатланган ва кафолатланган уруғ ва кўчатларни етиштириш бўйича махсус кўчатхоналарни ташкил этишга кўмаклашади;

👉 иссиқхона хўжаликлари билан ўзаро ҳамкорлик асосида кооперация фаолиятини йўлга қўйиш, етиштирилган маҳсулотни саралаш, қайта ишлаш, сақлаш, қадоқлаш ва экспорт қилишга кўмаклашади;

👉 Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги билан биргаликда келишув асосида ҳудудий инспекторларни бириктиради ва ўсимликлар ҳимоясини ташкил этиш бўйича хизматлар кўрсатилишини таъминлайди.

@a_xaitov
OʻzLiDeP Press klubi: Йўлларимизда хавфсиз муҳит яратиш, инсонлар ҳаёти ва саломатлигини асраш масаласи таҳлил қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13424

Маълумотларга кўра, 2021 йилда 10 мингдан зиёд йўл-транспорт ҳодисалари содир этилиб, уларда 9 мингдан ортиқ инсон жароҳатланган. Энг ачинарлиси, 2 минг 500 га яқин одам ҳалок бўлган.

2022 йилнинг 9 ойи якунига кўра 6 449 та йўл-транспорт ҳодисалари содир этилган бўлиб, бунинг оқибатида 1 494 нафар фуқаро ҳалок бўлган, 6 078 нафари эса турли хилдаги оғир тан жароҳатлари олишган.

#uzlidep #pressklub

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда 19та авария “ўчоқлари” бор – Машраб Раззоқов

Йўл ҳаракати хавфсизлиги муаммоларини ўрганиш маркази бошлиғи Машраб Раззоқов “O’zLiDeP PRESS-KLUBI”нинг навбатдаги сонида давлат аҳамиятидаги йўлларда 19та авария “ўчоқлари” мавжудлигин айтиб, уларни номма-ном санаб ўтди.

#uzlidep #pressklub #YTH

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Айни_хақиқат

❗️Боракан-у а хақиқат

Ўзбекистонда ЙТҲларга асосан, 50% дан ортиғи йўл инфратузилмаси тўғри ташкил этилмагани сабаб бўлаётгани айтилди

Воздушный йўлни тепасидан ўтадиган пешеходлар йўқ, ҚОТИЛ БОРДЮРЛАР, ЯМАЛАР САБАБ...

"2022 йилнинг 9 ойида 6449 та ЙТҲ содир бўлган ва 1494 ҳолат ўлим билан якунланган. ЙТҲларнинг асосий сабаби йўл инфратузилмаси тўғри ташкил этилмаганлигида"
, - Йўл ҳаракати хавфсизлиги муаммоларини ўрганиш маркази бошлиғи Машраб Раззоқов.

@Militsiya_Uzb👈🏽
"Яшил макон" лойиҳаси Музработда давом этмоқда

Юртимиз бўйлаб "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасига старт берилгач, Музработ туманидаги маҳаллаларда, фермер хўжаликларида яшил маконлар ташкил этилаяпти. Хусусан, "Маматқул" фермер хўжалигида ҳам иш қизғин. Бунга фермер хўжалиги раиси Акмал Худойқуловнинг ўзи бошчилик қилмоқда.

Актам Хаитов воҳага ташрифи чоғида ушбу фермер хўжалигида бўлди. Меҳмон бошчилигида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида узум, олма ва бошқа мева кўчатлари ўтқазилди.

#uzlidep #yashilmakon

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
☑️ Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иссиқхона хўжаликлари фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан Иссиқхона хўжаликлари ва музлаткичли омборхоналар учун ажратилган миллий ва хорижий валютадаги кредитларни қайтариш муддатлари умумий ҳисобда 14 йил этиб белгиланмоқда ва имтиёзли давр 3 йилдан 5 йилгача узайтирилмоқда.

Иссиқхона хўжаликларини айланма маблағ билан таъминлаш учун банклар томонидан 1 йил муддатга 6 ойлик имтиёзли давр билан кредит ажратилади.

Бунда мазкур кредитлар Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигига ажратилган бюджет ссудаси ҳисобидан молиялаштирилади.

Иссиқхона хўжаликларида экспортбоп маҳсулот етиштиришга талаб этиладиган айланма маблағлар учун хорижий валютадаги банк кредитлари Экспортни рағбатлантириш агентлиги маблағлари ҳисобидан йиллик 4 фоиз ставкада (шундан, банк маржаси 2 фоиз) ажратилади.

Ажратилган кредитларни қайтариш муддатлари иссиқхоналарда ҳосилни йиғиб олиш ва сотиш муддатларига мослаштирилади.

Иссиқхона хўжаликларига табиий газ бўйича тўловни ўз вақтида амалга оширмаганлик учун пеня суммаси 2022 йил 1 октябрдан 2023 йил 1 апрелгача, истисно тариқасида, ҳисобланмайди.

@a_xaitov
Янги Меҳнат кодексининг мазмун-моҳияти корхона ишчи ходимларига тушунтириб ўтилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13436

Депутатлар “Мили текстил Сирдарё” МЧЖда бўлиб, янгиланган Меҳнат кодексига киритилган ўзгартириш ҳақида корхона ишчи ходимларига батафсил маълумотлар берилди.

Янги таҳрирда кучга кирадиган кодекс ҳажми амалдагига нисбатан деярли 3 баробар катта бўлиб, 600 га яқин моддани ўз ичига олган. Унга бандлик, индивидуал меҳнат муносабатлари, ходимларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, айрим тоифадаги ходимлар меҳнатини тартибга солиш хусусиятлари, ходимларнинг меҳнат ҳуқуқини ҳимоя қилиш, меҳнат низоларини кўриб чиқишни назарда тутувчи нормалар қўшилди.

Мулоқотдан сўнг депутатлар мазкур корхона фаолияти билан яқин танишдилар. Ҳозирда ушбу корхонада 400 та янги иш ўрни яратилган.

#uzlidep #MehnatKodeksi #Xaitov

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube