Aktam XAITOV | rasmiy kanal
14.1K subscribers
9.41K photos
1.97K videos
22 files
5.43K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
“Тўкин дастурхонимиз жонкуярлари”

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари қўллаб-қувватлаш жамғармаси бош мутахассиси Маъруфжон Ўрозов

"XXI asr" газетасининг навбатдаги 41 (987)-сони (13.10.2022 й.)

Сайт | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарё тумани “Интилиш” МФЙда истиқомат қилувчи Туйчиев Карим ака 3 сотихли томорқасида кооперация усулида “Брама” зотли товуқларни парваришлаб, паррандачиликдан йилига 600 миллион сўм даромад олади

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш Жамғармаси мутахассислари томонидан вилоятда Карим акани паррандачилик бўйича тажрибасини аҳоли ўртаси оммалаштиришни йўлга қўйилмоқда.

Сайт | Facebook | Instagram | YouTube
☑️ Вазифалар улкан, амалга ошириш бўйича тизимли ишлар керак!

Аграр соҳада келгуси йилда 600 мингта иш ўрни яратиш белгилаб олинди.

Шу йилнинг 18 октябрь куни аграр соҳада йил якунигача кутилаётган натижалар ва келгуси йилдаги вазифалар юзасидан ўтказилган йиғилишда давлатимиз раҳбари фермер хўжаликларининг молиявий имкониятларини кенгайтириш, кредит ва субсидия олишни енгиллаштириш зарурлигини қайд этдилар.

Аграр соҳадаги муҳим йўналишлардан бири бу мева-сабзавотларни чуқур қайта ишлаш. Лекин, ҳозирча бу борадаги кўрсаткич пастлиги кўрсатиб ўтилди. Боғ ва узумзорларнинг 20 фоизида, сабзавот майдонларининг атиги 7 фоизида интенсив усул жорий қилинган.

Шу боис озиқ-овқат саноатида 2 минг 163 та лойиҳа шакллантирилган. Уларнинг натижасида 25 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари импорти қисқариб, экспорт имконияти очилади. 37 мингдан зиёд киши иш билан таъминланади.

Давлатимиз раҳбари мева-сабзавотларни чуқур қайта ишлаш орқали қўшилган қийматни бемалол 3-4 бараварга ошириш мумкинлигини таъкидлади. Мирзаобод, Денов, Паркент, Ўрта Чирчиқ, Урганч ва Қува туманларида шунга ихтисослашган озиқ-овқат саноат паркларини ташкил қилиш бўйича топшириқ берилди.

Президентимиз қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш масаласига алоҳида тўхталди.

Рақамлаштириш бўлмаса, соҳада ҳаққоний статистика бўлмайди. Тўғри маълумот бўлмагач, агрохизматлар ривожланмайди, фермерлар қачон нимани экса, кўпроқ даромад олишини билмайди. Шунинг учун бу жараённи тезлаштириш керак, – деди давлат раҳбари.

Шу йил якунигача 3 та, келгуси йилда 4 та лойиҳани якунлаб, ер ҳисоби, субсидия ажратиш, экин майдонларини мониторинг қилишни тўлиқ рақамлаштириш вазифаси қўйилди.

Умуман, келгуси йилда соҳада 600 мингта иш ўрни яратиш ҳамда экспортни 2 миллиард долларга етказиш мақсади белгиланди.

@a_xaitov
#Live

☝️ Олий Мажлис Қонунчилик палатасида навбатдаги “Ҳукумат соати” бошланди. Мазкур тадбир Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг youtubeдаги канали орқали жонли эфирга узатилмоқда.

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
☑️ Иссиқлик таьминоти тизими, куз-қиш мавсумига тайергарлик ҳолати ҳақида ахборот берилди.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Шерзод Ҳидоятов Парламентдаги Ҳукумат соатида ахборот берди.

Хусусан у иссиқлик таъминоти объектларида хусусан 8 та қозонхонада фойдали иш коэффициенти 92 фоиздан кам бўлмаган замонавий энергия тежамкор иситиш қозонларини ўрнатиш ишлари ҳақида ҳам ахборот берди.

Йўқотишларнинг
олдини олиш мақсадида 42 км пенополиуретандан тайёрланган полимер изоляцияли ва ҳимоя қобиғига ўралган, каналсиз ётқизиш имконини берувчи қувурлар, 477 та индивидуал иссиқлик пункти (ИИП) ўрнатилаетгани айтилди.

Мазкур лойиҳаларни амалга ошириш натижасида 531 та уйнинг 24 мингта хонадонлари, 52 та ижтимоий соҳа объекти
иссиқлик таьминоти яхшиланади.

Вазир Ҳидоятов зарур маблағлар, субсидиялаш тизими, энергоресурслардан самарали фойдаланиш масалаларига батафсил тўхталди.

Тизимли муаммоларга ҳам тўхталиб, таклифларини ҳам билдирди. Хусусан иссиқлик таьминоти корхоналарини молиявий соғломлаштириш борасида таклифларини ҳам айтди.

@a_xaitov
☑️Экспорт фаолияти қўллаб-қувватланаяпти.

Экспортчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш мақсадида қўшни давлатларга ташиш харажатларини қоплаб бериш тизими амалиетга жорий этилган.

Хусусан 2022 йилнинг тўққиз ойида 13 та экспортчи корхонанинг 30 млрд сўмдан зиед ташиш харажатлари қоплаб берилган.

@a_xaitov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир маҳалладан 2000 тоннадан ортиқ хурмо экспортга йўналтирилди

Уйчи туманининг “Ўнхаят” маҳалласидаги ҳар бир хонадон томорқасидан унумли фойдаланиб “Бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили асосида хурмо етиштириб, бир мавсумда 1 туп дарахтдан 200 килограмгача ҳосил олиб, нафақат ички бозор хорижий давлатларга ҳам экспортга йўналтирилмоқда.

Сайт | Facebook | Instagram | YouTube
Яширин иқтисодиётни қисқартириш, товарларнинг ноқонуний айланмасини олдини олиш масалалари муҳокама қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13319

Таҳлилларга кўра, яширин иқтисодиётни кескин қисқартириш, товарларнинг ноқонуний айланмасини олдини олиш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шаффоф иқтисодий ва рақобат муҳитини яратиш мазкур мақсадларга эришишнинг муҳим омили ҳисобланади.

Давлат бюджети даромадлари таркибида қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиқларининг улуши юқори бўлиб, деярли 40 фоизини ташкил этади.

Бундан ташқари, соҳадаги ноқонуний фаолият рақобат муҳитини ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларининг бузилишига сабаб бўлмоқда.

#uzlidep #pressklub

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
☑️ Қовун, канакунжут, хантал ва махсар уруғлари экспортига рухсат берилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг  «Тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони қабул қилинди.

📌 Фармон билан 2022 йил 1 ноябрдан бошлаб:

👉 бир экспорт шартномаси доирасида келиб тушмаган валюта суммаси экспортга юкланган жами маҳсулот нархининг 5 фоизидан ошмаган тақдирда муддати ўтган дебитор қарздорлик ҳисобланмайди ва тадбиркорлик субъектига нисбатан жарима қўлланилмайди;

👉 экспорт қилувчи ташкилотларга фойда солиғи ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ солинадиган базани камайтириш кўринишидаги имтиёзлар товарларни реализация қилишдан тушган умумий тушумдаги экспорт ҳажмининг улушидан қатъи назар қўлланилади;

👉 қовун, канакунжут, хантал ва махсар уруғлари экспортига рухсат берилади.

@a_xaitov
☑️ ЎзЛиДеПнинг Қонунчилик палатасидаги фракцияси давлатимиз раҳбарининг Остона саммитидаги ташаббусларини қўллаб-қувватлаган ҳолда, вазифаларни белгилаб олди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракциясининг жорий ҳафта бошида бўлиб ўтган йиғилишида давлатимиз раҳбарининг Остона саммитидаги нутқларидан келиб чиқадиган вазифаларни белгилаб олинди.

Дастлаб давлатимиз раҳбарининг Қозоғистоннинг Остона шаҳрида ўтказилган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг навбатдаги мажлисида нутқига эътибор қаратилди, илгари сурилган қатор ташаббусларнинг мазмуни ва моҳиятини сайловчиларга тушунтириш борасида мулоқот бўлди.
Айниқса, нутқда илгари сурилган протекционизмнинг кучайишига,
глобал бозорларни беқарор қиладиган омилларни, жумладан янги чекловларнинг жорий этилишига йўл қўймаслик, Осиё қитъасида ўзаро боғлиқликни, биринчи галда, ишлаб чиқариш-логистика занжирини, Марказий Осиёни Жанубий ва Шарқий Осиё, шунингдек, Яқин Шарқ билан самарали боғловчи транспорт йўлакларини яратиш, жаҳон саноат инқилобининг янги босқичига ўтишнинг асоси бўлган билимлар иқтисодиётини илгари суриш, инновациялар трансфери салоҳиятини янада тўлиқроқ ишга солиш, рақамлаштиришни фаол рағбатлантириш, юқори технологиялар, сунъий интеллект, Интернет тизимларини ривожлантириш мақсадга мувофиқлиги каби долзарб масалалар Осиё минтақаси давлатлари учун муҳим аҳамиятли экани алоҳида таъкидланди.

Президентимиз Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлисидаги чиқишида нарх-навонинг сунъий ўсишига йўл қўймаслик ҳамда инфляцияни жиловлаш мақсадида МДҲ маконида озиқ-овқат маҳсулотлари тўсиқларсиз етказиб берилиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш муҳимлигини қайд этди.

Мамлакатларимизнинг транспорт тизимига бўлган жиддий таҳдидларни инобатга олган ҳолда, янги логистика йўлакларини ҳамкорликда ривожлантириш ғоят муҳимлигига ҳам эътибор қаратилди. Бу ўринда гап “Термиз – Мозори-Шариф – Кобул – Пешовар” ҳамда “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўлларини қуриш лойиҳалари ҳақида бормоқда. Улар МДҲни трансқитъавий транспорт ташишларнинг муҳим занжирига айлантиришга кўмаклашади.

Умуман олганда Остона шаҳрига амалга оширган ташрифи давомида давлатимиз раҳбари мамлакатимизнинг ташқи сиёсий шериклари билан савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, энергетика ва маданий-гуманитар соҳалар, шунингдек, атроф-муҳитни ҳимоя қилиш бўйича ҳамкорликни янада юқори босқичга олиб чиқишга қаратилган муҳим ташаббуслар илгари сурилганлигини қайд этиш мумкин.

Фракциямиз депутатлари Президентимиз томонидан илгари сурилган таклиф ва ташаббуслар мпзмуни ва аҳамиятини аҳолимизга, сайловчиларга етказишда, уларни амалга оширишда партиянинг қўйи бўғинлари билан фаол иштирок этадилар.

@a_xaitov
Oʼzbek tili bayrami barchamizga muborak boʼlsin!

Bir necha kundan buyon mamlakatimiz boʼylab keng nishonlanayotgan oʼzbek tili bayrami ona tilimizning beqiyos ahamiyati, ulkan qadr-qimmatini yaqqol namoyon etmoqda. Bu shodiyonalar, jumladan, partiyamiz faollari tomonidan mazkur sanaga bagʼishlab oʼtkazilayotgan tadbirlarda lisonimiz benihoya muqaddas va moʼtabarligi, millatimizni taraqqiyot sari yetaklagan, salohiyatini ifoda etib, tafakkur gulshani darvozalarini ochgan tengsiz bir robita ekani qayta-qayta tilga olinyapti, Navoiy bobomizning “Tilga ixtiyorsiz – elga eʼtiborsiz”, degan lutfi mazmun-mohiyati uqtirilyapti.

Uchinchi Renessans poydevori bunyod etilayotgan yangi Oʼzbekistonda ona tilimizni rivojlantirish, huquqiy asoslarini mustahkamlash, maqomini yuksaltirishga juda katta eʼtibor qaratilayotgani alohida eʼtirofga loyiq.

Prezidentimiz bu borada talay meʼyoriy hujjatlarni imzoladi, ona tilimizni rivojlantirish, jahon miqyosida ommalashtirish bilan shugʼullanuvchi yangi muassasalar faoliyat boshlashiga imkon yaratdi. Zero, ona tilimizni yuksaltirishga eʼtibor bu millatga, davlatga, mustaqilligimizga boʼlgan hurmat va ehtiromdir.

Oʼzbek tilining davlat tili sifatidagi takomillashuvi, nufuzining oshishi taʼlim-tarbiya bilan chambarchas bogʼliq. Shu maʼnoda olganda partiyamiz taʼlim tizimini rivojlantirishga qaratilgan oʼz dasturiy vazifalarini bajarish orqali, deputatlarimiz tegishli takliflar, tashabbuslarni ilgari surish vositasida ona tilimiz maqomini oshirishga hissa qoʼshayotganini ham qayd etishni istardim.

Yurtdoshlarimni oʼzbek tili bayrami bilan yana bir bor muborakbod etaman! Dilimizda ona tilimizga hurmat-eʼtibor aslo soʼnmasin! Koʼhna va barhayot ona tilimiz gullab-yashnayversin!

Аktam XАITOV
,
O‘zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qoʼmitasi raisi,
Oliy Majlis Qonunchilik palatasi Spikeri oʼrinbosari, O‘zLiDeP fraksiyasi rahbari
☑️ Ўзбек тили байрами муборак!

Давлатимиз раҳбари Ўзбек тили байрами муносабати билан халқимизни табриклади.

Табрикда: "Инсон учун киндик қони томган Ватани, дунёга келтириб вояга етказган ота-онаси қанчалик азиз ва мукаррам бўлса, унинг ўзлиги ва маънавий оламини белгилайдиган она тили ҳам шунчалик қадрли ва мўътабардир.

Қадим туркий тилимизни илк бор илмий асосда тадқиқ этган буюк аллома Маҳмуд Кошғарийнинг: “Эрдам боши тилдур”, яъни “Барча эзгуликлар тилдан бошланур”, деган сўзларида теран ҳақиқат мужассам. Дарҳақиқат, одамзот қалбидаги жамики олижаноб фазилатлар она тилининг бетакрор мўъжизаси, сеҳри ва жозибаси билан камолга етади.

Халқимиз тафаккурининг тиниқ кўзгуси бўлган бу бебаҳо хазинани асраб-авайлаш ва ривожлантириш бугунги кундаги энг шарафли вазифаларимиздан биридир."

Дарҳақиқат шундай: Президентимиз таъбири билан айтганда, она тилимизнинг сўнмас зиёси онгу тафаккуримиз, қалбларимизни ҳамиша ёритиб турсин!

@a_xaitov

https://president.uz/ru/lists/view/5627
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Туркманистон Президентининг қароргоҳи – “Оғузхон” сарой мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Президентини расмий кутиб олиш маросими (видео)

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tube
Олий даражадаги Ўзбекистон-Туркманистон музокаралари якунида ҳужжатларни имзолаш ва алмашиш маросими бўлиб ўтди. Президентлар Стратегик шерикликни чуқурлаштириш тўғрисидаги декларацияни имзоладилар.

По завершении узбекско-туркменских переговоров на высшем уровне состоялась церемония подписания и обмена документами. Президенты подписали Декларацию об углублении стратегического партнерства.

#Mirziyoyev #tashrif #Turkmaniston #hujjatlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter