Абдурауф Расулов
56 subscribers
503 photos
199 videos
1 file
411 links
Сифат биз учун муҳим
Download Telegram
Forwarded from GENERALISSIMUS
Саида Мирзиёева отасини қуйидагича табриклади:
Men uchun har doim, har bir ishda – qatʼiyatda, mehnatsevarlikda, adolatda oʻrnak boʻlgan inson. Tugʻilgan kuningiz bilan, dadajon!

@generalissimus_uzb
Forwarded from Uzbekistanofficial | Расмий канал Тезкор Xабарлар ва Янгиликлар
Абитуриентларнинг 46,9 фоизи минимал балл тўплай олмади

Ўзбекистонда 12 кун давом этган давлат имтиҳонлари якунига етди. Тест топширган абитуриентларнинг натижалари mandat.uzbmb.uz сайтида эълон қилинди.

Бу йил жами 737 351 нафар абитуриент тест синовларида қатнашди. Бу ўтган йилгидан 151 мингга кам. Рухсатнома чиқарилган 65 243 нафар абитуриент имтиҳонга келмаган. Тестдан четлатилганлар – 94 нафар.

Бу йил энг кўп абитуриентлар Самарқанд, Қашқадарё ва Фарғона вилоятларига тўғри келади.

Энг юқори ўртача баллар Бухоро, Тошкент ва Фарғона вилоятидан қатнашган абитуриентлар ҳиссасига тўғри келади.

Ҳудудлар кесимида ўртача баллар қуйидагича:

Бухоро вилояти — 75,9 балл;
Тошкент шаҳри — 74,6 балл;
Фарғона вилояти — 69,9 балл;
Наманган вилояти — 68 балл;
Хоразм вилояти — 68 балл;
Навоий вилояти — 67,2 балл;
Самарқанд вилояти — 67 балл;
Қашқадарё вилояти — 65,9 балл;
Жиззах вилояти — 65,5 балл;
Сурхондарё вилояти — 64,7 балл;
Тошкент вилояти — 64 балл;
Андижон вилояти — 63,5 балл;
Қорақалпоғистон Республикаси — 63,3 балл;
Сирдарё вилояти — 62,8 балл

Тестда қатнашган абитуриентларнинг 345 869 нафари ўқишга кириш учун йиғиш керак бўлган минимал 56,7 баллни ҳам тўплай олмаган. Бу жами абитуриентларннинг 46,9 фоизи дегани.

👉 https://t.iss.one/+y6SeTpVjYWo0OGRi
Мавлоно Румий ҳазратларидан сўрашди:
ㅡ Синган кўнгил яна сева оладими?
Мавлоно жавоб берди:
ㅡ Ҳа, сева олади!
ㅡ Унда айтингчи, синган пиёлада сув ичасизми?
Мавлоно эса нимтабассум билан:
ㅡ Сиз пиёла синди дея сув ичишни тарк қилдингизми?!..
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ислоҳотчи раҳбар, Янги Ўзбекистон асосчиси, халқаро майдонда улкан нуфузга эга атоқли давлат арбоби". Президент Шавкат Мирзиёев - Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Фахрий унвони соҳиби

"Лидер-реформатор, архитектор Нового Узбекистана, выдающийся государственный деятель, имеющий большой авторитет на международной арене". Президент Шавкат Мирзиёев - кавалер Почетного знака глав государств Центральной Азии

Facebook|Instagram|X
- Гулни ўйласанг гулистон бўларсан, тиканни ўйласанг тиканзор...
Мавлоно Румий.
Жавоҳир турганда пул нимага ярайди,
Раббини билмаган қул нимага ярайди.
Ҳамма ўзи топган йўлидан кетаркан,
Аллоҳга бормаган йўл нимага ярайди!

Мавлоно Румий
Дунёда ўқитувчи бўлишнинг қиймати

▪️Италияда
Учта касб эгалари тирбанд йўлда қолмаслиги керак:
Тез ёрдам, ўт ўчирувчилар ҳамда ўқитувчилар.

▪️Францияда
Бойлар ўз яшаш жойлари билан мақтаниш учун ўқитувчилар билан бир ҳудудда яшашга интиладилар.

▪️Щвецияда
Биринчи фарзандим шифокор, аммо иккинчи фарзандим ундан яхшироқ касб эгаллашни истайди, яъни ўқитувчи бўлмоқчи.

▪️Германияда
Меркел норозилик билдираётган шифокорларга мурожаат қилди:
- Сизнинг маошингиз сизни ўқитган ўқитувчиларнинг иш ҳақидан юқори бўлишини кутмаслигингиз керак.

▪️Aнглияда
Бу бола даҳо, у ўқитувчидек фикрлайди...

▪️Японияда
Соясини топтамаслик учун ўқитувчидан етти қадам ортда юр!

Ижтимоий тармоқдан олинди.
- Ирода бобида сувдан ўрнак олишларингизни истайман, - деди бир куни Суқрот ўз шогирдларига.
- Сувнинг иродаси қандай бўлади? - деб сўрашди шогирдлари...

- Сувнинг йўлини чапдан тўссалар, ўнгдан оқади, ўнгдан тўссалар, чапдан оқади, кўндалангига тўссалар эса кўкка юксалади, лекин олға бориш истагидан ҳеч қачон кечмайди, - деб жавоб берди Суқрот.
Азиз дўстлар барчангизни янги йил билан табриклаймиз. Умрингизга, ҳаетингизга барака бўлсин. Ўйлаган барча ниятларингиз амалга ошсин
Агар ҳаёт режангиз бир йилга бўлса, унда шоли эканг. Режангиз ўн йилни кўзласа, дарахт ўтқазинг. Агар мўлжалингиз юз йил бўлса, фарзандингизни ўқитинг!!
БУЮК ЁЗУВЧИ ЛЕВ ТОЛСТОЙНИНГ ҲАЁТИЙ ТАРТИБ-ҚОИДАЛАРИ

Буюк ёзувчи Лев Толстой 22 ёшида ўзи учун ҳаётий тартиб-қоидалар тузади ва унга бутун умр амал қилади. Ирода-сабот, фаоллик, хотира ва ақлий қобилиятни ривожлантирадиган бу йўриқлар ҳаммага, жумладан, ёш ижодкорларга улкан фойда бериши аниқ.

1. Ҳар қандай жисмоний машаққатга чида, қийналганингни бошқаларга билдирма.

2. Ҳар кун заифроқ биладиган тилингда шеър ёдла.

3. Қўлингдаги мулкнинг ўндан бирини эҳсон қил.

4. Ўн баробар бойиб кетсанг-да, ҳаёт тарзингни ўзгартирма.

5. Ҳар қандай нарсага ҳар томонлама назар сол – фойдасини ҳам, зарарини ҳам кўр.

6. Ўзинг билмаган ёки ёқтирмайдиган одамларнинг мақтовини олишга уринма.

7. Ҳар тонг кунлик режа туз ва уни албатта бажар.

8. Бошқаларнинг фикрини ўйлаб ўтиргандан кўра ўз устингда кўпроқ ишла.

9. Шуҳрат учун сарф-харажат қилма.

10. Ўзинг учун иложи борича кўп машғулот ўйлаб топ.

11. Бир ўзинг тугаллашинг мумкин бўлган ишга ёрдамчи талаб қилма.

12. Ҳеч қачон ҳиссиётларингни ошкор қилма.

13. Яқин кишингни ўзингдай яхши кўр, икки яқин кишингни (ота-онангни) эса ўзингдан ҳам кўпроқ яхши кўр.

14. Иложи борича кам ухла.

15. Ҳар тун кундузи ўрганганларингни такрорла.

16. Ортиқча нарсангни ўзинг учун эмас, жамият учун ишлат.

17. Яхшилик қилишга имкон изла.

18. Яхши бўл ва сенинг яхши эканингни ҳеч ким билмаслигига интил.

19. Ҳаммани бирдай яхши кўр, бу муҳаббатдан ўзинг ҳам четда қолма.

20. Элнинг муҳаббати учун майда туйғулардан воз кеч.

21. Шарт-шароит қанча ёмон бўлса, ҳаракатни шунча кучайтир.

22. Бор нарсаларга қаноат қил.

23. Бирор ишни бошласанг, охирига етказмай ташлаб кетма.

24. Яқинларингнинг ҳаёти ширин бўлишига ҳисса қўш.

“Хотиралар” китобидан

- 𝓙𝓪𝓵𝓸𝓵𝓲𝓭𝓭𝓲𝓷 𝓡𝓾𝓶𝓲𝔂 🍃
Forwarded from Абдурауф Расулов
Forwarded from Абдурауф Расулов
Қувайтдаги университетнинг психология кафедраси мудири доктор Сулаймон Иброҳим ижтимоий тармоқга қуйидаги фотони жойлаб шундай изоҳ қолдирди:

"Мен қирқ беш йиллик психологман. Сизларга бир сирни очмоқчиман. Жуда кўплаб одамлар руҳий тушкунликка тушиб менга мурожаат қилишади. Билимим етганича ёрдам қиламан. Лекин доим ҳам натижа бўлавермайди. Агар кимни онаизори хаёт бўлса унга ҳеч қанақа руҳшуносни кераги йўқ. Онани оёғига бош қўйиб бир муддат тин олинг. Худди мен каби. Бу ёруғ оламдаги энг кучли психолог бу – ОНА!"
Forwarded from GENERALISSIMUS
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева билан ёнма-ён, Миссия-5 эълон қилинди.

Видеода Саида Шавкатовнанинг қора қотган нон ва қурт ейишга одатлангани, ўғли кичик Шавкатжон билан Президент бобосини кўргани боргани, Администрациядаги тиғиз иш графиги, Япониядаги павильонимиз, япон қизларининг ўзбек миллий либосларини кийиб олгани ва бошқалар ҳақида эксклюзив маълумотлар ўрин олган.

@generalissimo_marshal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қўшни Қирғизистон республикаси бўйлаб саёҳат
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Президент Администрацияси тузилмасига ўзгартиришлар киритилди. Президент Администрацияси раҳбари лавозими ташкил қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Саида Шавкатовна Мирзиёева Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари лавозимига тайинланди.

Указом Президента Республики Узбекистан внесены изменения в структуру Администрации Президента. Введена должность руководителя Администрации Президента.

Указом Президента Республики Узбекистан Мирзиёева Саида Шавкатовна назначена на должность руководителя Администрации Президента Республики Узбекистан.

Facebook|Instagram|X
Forwarded from davletovuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев:

“Ўтган шанба-бозор ўзим рулда юриб келдим. Рулда кимлигини ҳеч ким билмайди, лекин менам 15-20 минут тирбандликда турдим”.
Сeвги, айб кўрадиган кўзни юмиб, гўзаллик кўрадиган кўзни очади.

Сeвадиган бўлсанг, мана шундай сeв!
На айбсиз инсон қидир, на инсонда айб...

Мавлоно Румий