Zomin tumani hokimligi / Rasmiy kanal
10.4K subscribers
51.5K photos
6.04K videos
85 files
19.4K links
Zomin tumani hokimligi rasmiy veb sayti:
https://zomin.jizzax.uz/

Facebook:
https://www.facebook.com/profile.php?id=100091320455053

Instagram: https://shorturl.at/joMPR Perfluence

Hamkorlarimiz: https://t.iss.one/zominsharqtongi
Murojaat uchun : @theopriest
Download Telegram
#Zomin_tumani

Zomin tumanidagi barcha mahalla va qishloqlarda asosiy va ichki yo'llarda ta'mirlash ishlari jadallik bilan davom etmoqda.

Ayni kunlarda Jahon taraqqiyot banki tomonidan Farovon mahalla fuqarolar yig’ini “Cholqishloq” qishlog’ida 5.6 km. ichki ko‘cha yo'llarida shag‘allashtirish ishlari olib borilmoqda.

Yo'llar sifatini yaxshilash, aholi va transport vositalari harakatlanishi uchun qulayliklar yaratish maqsadida amalga oshirilayotgan bu kabi ishlar barcha mahallalarda bosqichma-bosqich davom etmoqda.

📲 zomin.jizzax.uz rasmiy sahifalariga a’zo bo‘ling:👇

Telegram Live | Facebook| Instagram| Youtube
Адлия огоҳлантиради: Сохта “ўт ўчирувчи ва мўри тозаловчилар”дан эҳтиёт бўлинг!

Батафсил
👉 https://hudud24.uz/?p=21975

📲 zomin.jizzax.uz rasmiy sahifalariga a’zo bo‘ling:👇

Telegram Live | Facebook| Instagram| Youtube
#Адлия_хабари

Ёнғин хавфсизлиги ходими сифатида ноқонуний пул ундираётган фирибгарлардан огоҳ бўлинг

⚠️ Сўнгги йилларда, асосан куз-қиш мавсуми бошланишида аҳоли орасида, айниқса туманларда махсус-формали кийим-бош кийиб юрган ёки шу кийимга жуда ўхшаш кийимдаги шахслар ўзларини “давлат ёнғин назорати органи ходими” сифатида таништириб фуқаролардан йиллик 20 000-40 000 сўм атрофида мажбурий тарзда солиқ ёки коммунал тўлов сифатида ноқонуний йиғиш ҳолатлари кузатилмоқда.

☑️ Юқоридаги масалалар бўйича келиб тушган мурожаатлар ўрганилганда, ушбу ҳаракатлар турли хил шаклда ташкил этилган, асосан номида “ёнғин”, “олов”, “қарши кураш”, “хавфсизлик”, “ҳимоя” каби сўзлардан иборат бўлган ва ёнғиннинг олдини олиш акс этган турли хил рамзлар туширилган муҳр-штамплардан фойдаланиб келаётган тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга ошириб келинаётганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат бўйича Адлия вазирлиги айрим шахслар томонидан ўзларини “давлат ёнғин назорати органлари ходими” сифатида таништирган ҳолда ёлғон маълумотлар асосида фуқаролардан мажбурий тўлов тўланишини талаб этиши ноқонунийлигини маълум қилади.

🔰 Эслатиб ўтиш жоизки, фуқаролар мажбурий тарзда қуйидаги коммунал хизматлар учун тўловларни белгиланган тартибда тўлаб бориши лозим:

👉 Совуқ сув таъминоти;
👉 Иситиш ва иссиқ сув таъминоти (кўп қаватли уйларда);
👉 Электр таъминоти;
👉 Газ таъминоти;
👉 Канализация (истеъмолчи уланган бўлса);

❗️Шу ўринда такроран маълум қилинадики, ёнғин ва унинг олдини олиш билан боғлиқ бирон бир тўлаб борилиши шарт бўлган коммунал тўлов ёки солиқ қонунчиликда мавжуд эмас.

📋 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 209¹-моддасига кўра формали кийим-бош кийиб юриши назарда тутилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳарбий хизматчилари ҳамда ходимларининг тасдиқланган намунадаги ҳарбий, идоравий ва махсус формали кийим-бошини бундай ҳуқуққа эга бўлмаган шахслар томонидан кийиб юриш учун жавобгарлик белгиланганлигини эслатамиз.

📲
zomin.jizzax.uz rasmiy sahifalariga a’zo bo‘ling:👇

Telegram Live | Facebook| Instagram| Youtube
Elektron raqamli imzo kalitini bepul oling!

"E-auksion" platformasida ro'yxatdan o'tib, shaxsiy kabinetdagi "ERI kalitlari" bo'limidan ariza yuborish mumkin. Ushbu ERI kalitidan faqat "E-auksion" platformasida foydalanish mumkin.

ERI kalitiga onlayn ariza berish uchun:
- ariza shaklini yuklab olish va imzolash;
- pasportning nusxasini yuklash (skaner qilgan holatda)
- pasport bilan selfi suratini yuklab arizani yuborish talab etiladi.

Videoqo'llanmani ko'rish

📲 zomin.jizzax.uz rasmiy sahifalariga a’zo bo‘ling:👇

Telegram Live | Facebook| Instagram| Youtube
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан 22-23 август кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.

По приглашению Президента Азербайджанской Республики Ильхама Алиева Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев 22-23 августа посетит эту страну с государственным визитом.

#Mirziyoyev #tashrif #Ozarbayjon

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти | Рустам Усмонов - МЧЖ раҳбари

📲 zomin.jizzax.uz rasmiy sahifalariga a’zo bo‘ling:👇

Telegram Live | Facebook| Instagram| Youtube
#савол_жавоб

📝Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” қарорига асосан, фуқаронинг чет элда ишлаш даврлари:

- меҳнат шартномаси асосида чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ихтиёрий равишда 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун — Пенсия жамғармасига белгиланган суғурта бадаллари;

- 2019 йил 1 январдан 2019 йил 31 декабрга қадар бўлган давр учун — тўланган ягона ижтимоий тўлов;

- 2020 йил 1 январдан кейинги давр учун — ижтимоий солиқлар тўланган давр иш стажига қўшиб ҳисобланади.

❗️ЭСЛАТМА: Меҳнат шартномаси тузмаган ҳолда чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари меҳнат стажига эга бўлиш учун ижтимоий солиқ тўлаш ҳуқуқига эга эмас.

Батафсил

📞 11-40     🌐 pfru.uz

📲 zomin.jizzax.uz rasmiy sahifalariga a’zo bo‘ling:👇

Telegram Live | Facebook| Instagram| Youtube
#Биласизми

❗️ Ўзбошимчалик билан эгалланган ерга, унда қурилган ҳар қандай бино ва иншоотларга нисбатан мулк ҳуқуқини ёки бошқа мулкий ҳуқуқларни белгилашга йўл қўйилмайди.

📃 Ерни ўзбошимчалик билан эгаллаган, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган, қурилиш учун ажратилмаган ер участкасида қонунга хилоф қурилиш қилган шахслар инсофли мулкдор деб тан олинмайди.

🚫 Ўзбошимчалик билан эгалланган ердаги қонунга хилоф қурилиш объектларини сув таъминоти, оқова сув, электр, иссиқлик энергияси ва газ тармоқларига улаш тақиқланади.

📲 zomin.jizzax.uz rasmiy sahifalariga a’zo bo‘ling:👇

Telegram Live | Facebook| Instagram| Youtube
⚡️6 ойда Ўзбекистон бўйича 154,5 минг дона янги енгил автомобил рўйхатдан ўтказилган

Статистика агентлигининг олинган идоравий маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон Республикаси бўйича 154,5 минг дона янги енгил автомобиллар Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган.

Улардан:

— Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган – 89,7 % (138,5 минг дона)

— Хорижда ишлаб чиқарилган – 10,3 % эса (16,0 минг дона)

2023 йилнинг 6 ой давомида Ўзбекистонда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан 169 861 та янги автотранспорт воситалари давлат рўйхатидан ўтказилган.

📲 zomin.jizzax.uz rasmiy sahifalariga a’zo bo‘ling:👇

Telegram Live | Facebook| Instagram| Youtube
Forwarded from JIZZAX KADASTR
DIQQAT E’LON!

▶️ Hurmatli Jizzax viloyati, Zomin tumani fuqarolari hamda tadbirkorlari!

😄 Sizning kadastrga oid murojaatlaringizni ko‘rib chiqish maqsadida 🌟Kadastr agentligi Jizzax viloyati boshqarmasi boshlig‘i Sidikov Nodir Eshquvvatovich hamda 💫 Davlat kadastrlari palatasi Jizzax viloyati boshqarmasi boshlig‘i Kodirkulov Sanjar Dushabayevichlar ishtirokida sayyor qabul o‘tkaziladi.

📆 Sayyor qabul kuni: 2023-yil 28-avgust, soat 11:00 dan

⬇️ Manzil: Jizzax viloyati, Zomin tumani, Qayirma MFY, Mustaqillik kõchasi, 4 uy, Yoshlar markazi binosi

📱 Qabulga yozilish uchun +998990423000 telefon raqamiga murojaat qilishingiz mumkin.

Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
🌐Telegram I 🌐Instagram I🌐 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#qabul2023 #texnikum #infografika

⚡️21-avgust soat 09:00 holatiga ko‘ra, texnikumlarga qabul bo‘yicha jami 41 881 nafar abituriyent onlayn ro‘yxatdan o‘tdi.

Shundan:
Kunduzgi – 37 015 nafar;
Sirtqi – 4 265 nafar;
Kechki – 33 nafar;
Dual – 568 nafar ta’lim shakllari uchun (batafsil infografikada).

❗️Eslatma: hujjatlar my.uzbmb.uz elektron platformalari orqali 10-sentabr (shu kuni ham) kuniga qadar onlayn qabul qilinadi.

Kvotalar to‘liq @eduuzuniversalbot’da



⚡️По состоянию на 09:00 21 августа, для приема в техникумы онлайн регистрацию прошли 39 625 абитуриентов.

Из них:
На дневную форму обучения – 37 015 абитуриентов;
заочную – 4 265;
вечернюю – 33;
дуальную – 568 (подробности в инфографике).

❗️Важно: документы принимаются через электронную платформу my.uzbmb.uz до 10 сентября (включительно) в онлайн формате.

Полная квота на @eduuzuniversalbot

📲 zomin.jizzax.uz rasmiy sahifalariga a’zo bo‘ling:👇

Telegram Live | Facebook| Instagram| Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Венгрия амалий ташрифи самарали учрашувларга бой бўлди

Рабочий визит Президента Шавката Мирзиёева в Венгрию выдался богатым на плодотворные встречи

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Адлия хабар қилади

Аудиторлик ташкилотини реестрга киритиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (387-сон, 15.08.2023 й.) билан Аудиторлик ташкилотини Аудиторлик ташкилотларининг реестрига киритиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди

Регламентга кўра, ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали рўйхатдан ўтади.

📝 Сўровнома тўлдирилиб, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (ваколатли орган)га юборилади.

➡️ Ваколатли орган сўровнома тушган кундан бошлаб 5 иш куни мобайнида аудиторлик ташкилотини реестрга киритади ёки уни рад этади.

☑️ Ваколатли орган қуйидаги ҳолларда давлат хизматини кўрсатишни рад этади:

🔹ариза берувчи томонидан тегишли камчиликлар белгиланган муддатда бартараф этилмаса;

🔹аудиторлик ташкилоти “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг 27-моддаси талабларига мувофиқ бўлмаса.

Давлат хизмати кўрсатилганлик учун тўлов ундирилмайди.

Д. РАВШАНОВА,
Зомин туман адлия бўлими
Юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсулти

📲 zomin.jizzax.uz rasmiy sahifalariga a’zo bo‘ling:👇

Telegram Live | Facebook| Instagram| Youtube
Savdo-sanoat palatasi Jizzax viloyat hududiy boshqarmasi tomonidan quyidagi bo'sh ish o'rinlari uchun tanlov e'lon qilingan edi:

Jizzax shahar bo'limi "Tadbirkorlik sub'ektlarining tashqi iqtisodiy faoliyatiga ko'maklashish" bo'yicha bosh mutaxassisi

Zomin tuman bo'limi "Tadbirkorlik sub'ektlariga xizmat ko'rsatish" sho'ba rahbari

Ushbu tanlov joriy yilning 22 avgust kuni soat 17:00 da o'tkazilishi rejalashtirilmoqda. O'tkazib yubormang !

👩‍💻Tanlovda ishtirok etish uchun quyidagi raqamlarga murojaat eting
👇

📲 (+998) 91-595-23-05

📲 zomin.jizzax.uz rasmiy sahifalariga a’zo bo‘ling:👇

Telegram Live | Facebook| Instagram| Youtube
Assalomu alaykum Zomin ahli boshlanayotgan kun xayrli bo‘lsin.

🔰 Bugun 22 avgust, seshanba.

1864 — Jeneva konvensiyasi imzolandi;

1865 — suyuq sovun patentlandi;

🥳 Ushbu sanada tug‘ilganlar: tokarlik stanogi ixtirochisi Genri Modsli (1771), mashhur yozuvchi Rey Bredberi (1920).

📲 zomin.jizzax.uz rasmiy sahifalariga a’zo bo‘ling:👇

Telegram Live | Facebook| Instagram| Youtube
#Қабул_2023

⚡️ Мандат эълон қилинди

2023–2024 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича танлов натижалари эълон қилинди.

📌 Танлов натижаларини 6 хил усулда билиш мумкин.

1️⃣ my.uzbmb.uz сайти орқали:

Бунда сайтга абитуриентнинг паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда.

2️⃣ mandat.uzbmb.uz сайти орқали:

Бунда сайтнинг Bakalavr-2023 бўлимига абитуриентнинг ID рақамини киритган ҳолда.

3️⃣ СМС хабарнома хизмати орқали:

5100 рақамига
абитуриентнинг ID рақами юборилганда, мазкур телефон рақамига танлов натижалари бўйича СМС хабарнома юборилади (хизмат ҳақи мавжуд).

4️⃣ Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг қуйидаги телеграм ботлари орқали (абитуриентнинг ID рақамини юборган ҳолда):

👉
@e_dtm_mandatbot
👉 @e_dtm_mandat1bot
👉 @e_dtm_mandat2bot
👉 @e_dtm_mandat3bot
👉 @e_dtm_mandat4bot

5️⃣ QR-код орқали:

Абитуриент рухсатномасининг қуйи қисмидаги QR-код (натижани кўриш учун ҳавола)ни сканер қилган ҳолда.

6️⃣ Тест натижалари қайдномаси орқали:

Тест натижалари қайдномаси ОТМга тақдим этилади.

📲 zomin.jizzax.uz rasmiy sahifalariga a’zo bo‘ling:👇

Telegram Live | Facebook| Instagram| Youtube
#Zomin_tumani

Zomin tumani Yoshlar markazi binosida Ichki ishlar boshqarmasi boshlig'i G'.Qodirov, viloyat hokimi o'rinbosari A.Savurbayev, tuman hokimi A.Abdug'aniyev boshchiligida "Yoshlar o'rtasida jinoyatchilik va huquqbuzarliklarni oldini olishning yangi tizimini yaratish" masalalariga bag'ishlangan yig'ilish bo'lib o'tmoqda.

📲 zomin.jizzax.uz rasmiy sahifalariga a’zo bo‘ling:👇

Telegram Live | Facebook| Instagram| Youtube