Zangiota tumani hokimligi
3.8K subscribers
41.1K photos
2.96K videos
47 files
13.9K links
Zangiota tumani hokimligi rasmiy kanali
Download Telegram
#Қонун_муҳокамаси

Саида Мирзиёева:

Ассалому алайкум! Бугунги кунда биз томондан мамлакатимиз ОАВ ва блогерларини қўшимча қўллаб- қувватлаш билан боғлиқ нормалар ишлаб чиқилмоқда.
Жумладан, қонун ҳужжатларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш масаласи кўриб чиқилмоқда:
- Журналистнинг профессионал фаолиятига тўсқинлик қилиш, унинг сўрови асосида ахборотни (ҳужжатларни) тақдим этмаслик, ўз вақтида тақдим этмаслик ёхуд била туриб ёлғон ёки нотўғри ахборот тақдим этишда ифодаланган тарзда тўсқинлик қилиш, шунингдек, журналистга босим ўтказиш, унинг журналистлик фаолиятига аралашганлик учун жавобгарлик киритиш; ⠀
-Блогерларга журналистлар каби ҳуқуқлар бериш.
Шу муносабат билан "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўймоқчимиз.
Қонун лойиҳаси билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин: https://regulation.gov.uz/ru/document/5679

@Zangiotatumanihokimligi
#Зангиота тумани
#Қонун - барчага тенг!

👉Жорий йилнинг 7 октябрь куни Зангиота тумани “Тарнов” маҳалласида ўрганишлар олиб борилди. Ўрганиш вақтида маҳалла ҳудудида турли ноқонуний қурилган қурилмалар борлиги аниқланди. Ноқонуний қурилмани бартараф этиш юзасидан ВМнинг 467-сонли қарорида белгиланган тартибда фуқаролик судига тақдим этиш учун Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри, туман Бош архитектори, “Тарнов” МФЙ раиси хамда профилактика инспектори иштирокида далолатномалар расмийлаштирилди.

📣Шунингдек, Зангиота тумани табиатни муҳофаза қилиш минтақавий қўмитаси томонидан ушбу маҳалла худудида ноқонуний равишда катта йўл юзига ахлат тўкаётган машина хайдовчисига жарима солинди. Туман Ички ишлар ҳодимлари томонидан машина жарима майдончасига олиб кетилди.

Зангиота тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#Зангиота_тумани
#Қонун ҳамма учун баробар!

❇️Туман экология ва атроф муҳитни мухофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Зангиота тумани инспеция ҳодимлари томонидан "Ватанпарвар" МФЙ да белгиланмаган жойга чиқинди ташлаётган ва атроф-муҳитни ифлослантираётган фуқаролар жаримага тортилди.

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi

Telegram
Zangiota tumani hokimligi®
Zangiota tumani hokimligi Axborot xizmati

Информационная служба хокимията Зангиатинского района

Aholi murojaatlari uchun : @ztxaholimurojaatlari
#Қонун

❗️Транспорт эгаларининг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга доир мажбуриятлари алоҳида белгиланди

“Йўл ҳаракати тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–900-сон, 19.01.2024 й.) Президент томонидан имзоланди

Қонун билан йўл эгасининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, транспорт эгаларининг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга доир мажбуриятлари ҳамда меҳнат шартномаси бўйича ишлаётган ҳайдовчиларнинг ҳуқуқлари алоҳида белгиланди.

⚠️ Йўл қайси корхона, муассаса, ташкилот ёки жисмоний шахслар ихтиёрида бўлса, ўшалар йўл эгаси ҳисобланади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6764454

Manba
Telegram | YouTube I Bot | Fecebook
| Website

Kanalga ulanish:👉 https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi