Zangiota tumani hokimligi
3.75K subscribers
44.4K photos
3.31K videos
51 files
15.1K links
Zangiota tumani hokimligi rasmiy kanali
Download Telegram
#Зангиота тумани
#Қариси бор уйнинг париси бор

Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш Вазирлиги томонидан тумандаги нуронийлар учун саёхат ташкил этилди. Зангиота туманидан иштирок этган 20 нафар фаол нуронийлар саёхат давомида Қибрай туманидаги "Янги Ўзбекистон" боғига ташриф буюришди.

📹Саёхат давомида нуронийларга "Табассум" тантаналар саройида байрам дастурхони ташкил этилди. Байрам куй-қўшиқларга уланиб кетди.

🎞Саёхат давомида нуронийлар Миллий драмма театрига ҳам ташриф буюришди. Театрда "Уруш даврида" спектакли намойиш этилди. Спектакл нуронийларда катта таассурот қолдирди.

Нуронийлар ушбу саёхатни ташкил этган барча ташкилотчиларга ўз миннатдорчилигини билдиришди. шу билан бирга фаол нуронийлар вазирлик томонидан тақдирландилар.

✍️ Зангиота тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

YouTube | Instagram | Telegram