Zangiota tumani hokimligi
3.75K subscribers
44.4K photos
3.31K videos
51 files
15.1K links
Zangiota tumani hokimligi rasmiy kanali
Download Telegram
#Хавфсиз_ҳудуд

🚨 Зангиота ва Тошкент туманларида “Хавфсиз ҳудуд” тадбирлари ўтказилади

🔖Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари А.Холмахматов, Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Ш.Собировлар иштирокида ҳуқуқбузарлик профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишни кучайтириш мақсадида Хавфсиз ҳудудмахсус тезкор профилактик тадбирларни ташкил этилишига бағишланган йиғилишда маълум қилинди.

👥Йиғилишда Бош прокуратура, ИИВ масъул тармоқ раҳбар ва ходимлари, вилоят прокуратураси, жиноят ишлари бўйича вилоят суди, вилоят маъмурий суди судьялари, вилоятнинг ДХХ, ИИББ, Миллий Гвардия, ФВБ, Солиқ бошқармалари, вилоят санитария-эпидемиология осойишталик маркази раҳбар ва масъул ходимлари ҳамда уларнинг қуйи тармоқлари раҳбарлари иштирок этишди.

📌Тадбирда Тошкент шаҳар худудларида ўтказилган тадбирлар намунасида Тошкент вилоятининг Зангиота ва Тошкент туманларида ҳам Хавфсиз ҳудуд” махсус тезкор-профилактик тадбирлари ўтказилишини ташкил этиш масаласи кўриб чиқилди.

📝Унда тадбир қатнашчиларининг ҳамкорлигини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш, маълумотларни умумлаштириш, таҳлилий ҳисоботларни юритиш, тадбир натижаларига кўра тегишли қарорлар қабул қилиш бўйича вилоят тезкор штаби ва унинг ишчи гуруҳини тузиш бўйича ташкилий масалаларни кўриб чиқиш юзасидан вазифалар белгиланди.

Шунингдек, йиғилишда махсус тадбирларни ўтказишда иштирокчиларнинг гуруҳларга бўлиниши, уларни етарли куч ва воситалар билан таъминлаш бўйича масъулларга аниқ топшириқлар берилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram