Zangiota tumani hokimligi
3.76K subscribers
41.3K photos
2.97K videos
47 files
13.9K links
Zangiota tumani hokimligi rasmiy kanali
Download Telegram
#Зангиота_тумани
3-сектор

Афғон уруши қатнашчиларига совғалар топширилди

❇️9 май – Хотира ва қадрлаш куни байрами муносабати билан “Белариқ” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи бир гуруҳ авғон уруши ва Чернобиль фожеасида иштирок этганлар ҳолидан хабар олинди..

Улардан ҳол-аҳвол сўралди, соғлигидаги муаммолар, дори-дармонлар таъминоти билан қизиқилди. Шу билан бирга, уларга ҳомийлар томонидан совға қилинган костюм-шимлар топширилди.

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#Зангиота_тумани

Ёши улуғ инсонлар ҳолидан хабар олинди

📌9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Бўзсув ҳудуди "Нуробод” маҳалла фуқаролар йиғини масъуллари ҳудуддаги чегара пости зобит ва аскарлари билан биргаликда маҳалладаги ёши улуғ инсонлар ҳолидан хабар олишиб, улардан ҳол-аҳвол сўрашди.

Ташкилотчилар ҳар бир хонадонга бориб, кекса отахон ва онахонларга совғалар ва озиқ-овқат маҳсулотлари топширишди.

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#Зангиота_тумани
4-сектор

Кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олинди

❇️рамазон ойи ҳамда 9 май –Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан “Туропобод” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 30 та оиланинг ҳолидан хабар олинди.

📌Уларга озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди. Иқтисодий аҳволи оғир бўлган беш нафар оилага эса 2 000 000 сўмдан пул маблағи берилди.

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#Зангиота_тумани

Электр таъминоти
Мурожаат ва натижа

👉Зангиота тумани аҳолиси учун қулайлик яратиш мақсадида https://t.iss.one/ztxaholimurojaatlari телеграм канали фаолият юритиб бормоқда. Унда барча корхона ташкилот раҳбарлари ва мутахассислари уланган.

Зангиота тумани электр таъминоти корхонаси ҳодимлари томонидан мурожаат бўлган вақтда тезкорлик билан жавоб қайтарилади, жойига бориб ўрганилиши лозим бўлган масалалар эса бир муддат вақт олади. Лекин ташкилот томонидан ҳар бир мурожаат назоратга олинади, ижобий ҳал этилади, ҳар бир мурожаат эътиборда.

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
Forwarded from davletovuz
❗️Расман: Қўшимча дам олиш кунлари белгиланди

Президент томонидан имзоланган ҳужжатлар билан қўшимча ишланмайдиган кунлар белгиланди.

13 май
(Рамазон ҳайити), 14–15 май (қўшимча дам олиш кунлари) ишланмайдиган кунлар сифатида белгиланди.

Рамазон ҳайити карантин талабларига мувофиқ, халқимизнинг миллий ва диний анъаналарига мос равишда ўтказилади.

Қурбон ҳайити муносабати билан 20-22 июль дам олиш кунлари сифатида белгиланди (17 июль ва 24 июль учун дам олиш кунлари кўчирилади).

Шунингдек, 31 декабрь ҳам қўшимча дам олиш куни этиб белгиланди.

Шундай қилиб, ўзбекистонликлар Рамазон Ҳайити муносабати билан кетма-кет 4 кун дам оладиган бўлишди:

13 май, пайшанба — Рамазон Ҳайитининг биринчи куни (ишланмайдиган байрам куни);
14 май, жума — қўшимча дам олиш куни (барча учун);
15 май, шанба — қўшимча дам олиш куни (барча учун);
16 май, якшанба — умумий дам олиш куни.
#Зангиота_тумани
2-сектор

Ҳожилар саховат кўрсатишди

Ҳадисларда айтилишича, Рамазон – саховат ойи ҳисобланади. Муборак Рамазон кунларида қилинган хайрли ишларнинг савоби катта. Бу ойда қилинган хайру эҳсонларга Аллоҳ таоло улкан ажр-савобларни беради.

“Ойбек” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Ҳаж сафарига бориб келган отахон ва онахонлар савобли ишга қўл уришди. Улар маҳалладаги 5 та эхтиёжманд хонадонга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатишди. Бундан хонадон аъзолари хурсанд бўлиб, саховатпеша инсонларни дуо қилишди.

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi