Zangiota tumani hokimligi
3.76K subscribers
43.5K photos
3.21K videos
48 files
14.8K links
Zangiota tumani hokimligi rasmiy kanali
Download Telegram
‼️ ЗАНГИОТА ТУМАНИНИНГ БАЪЗИ МАҲАЛЛАЛАРИДА ТАБИИЙ ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧАЛИК ТЎХТАТИЛАДИ
♦️"Zangiotatumangaz" газ таъминоти бўлими шуни маълум қиладики, Туркистон ҳудуди, Тўқимачи МФЙдан ўтказилган ер ости юқори босимли Д-720 мм қувуридан газ сизиб чиқиш ҳолати аниқланганлиги сабабли, ушбу ҳолатни бартараф этиш мақсадида, 2021 йил 10 май куни соат 09:00 дан соат 17:00 га қадар Туркистон ҳудудидаги 7 300 та ва Назарбек ҳудудининг Харакат МФЙдаги 110 та 7410 та аҳоли истеъмолчилари ва 174 та улгуржи истеъмолчилари ҳамда ижтимоий соҳа объектларида табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилишини маълум қиламиз.
⚠️“Zangiotatumangaz” газ таъминоти бўлими таъмирлаш ишлари туфайли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳолимиз ва табиий газ истеъмолчиларидан узр сўрайди.

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#Зангиота_тумани

❇️Зангиота тумани электр таъминоти корхонаси ҳодимларига иш жараёнида Электр энергияси узатилиши, электр қурилмалари билан ишлашда хавфсизлик техника қоидаларига риоя қилган холда ишлар амалга оширилиши, ҳодимлар ишларни бажариш учун ишга қўйиладиган электр қурилманинг участкаси иш хавфсиз бажарилишини таъминлаш учун иш жойида бажариладиган техник тадбирлар бўйича таъкидланиб, бугунги ишларни амалга ошириш учун аллақачон иш жойларини эгаллаганлар.

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#Зангиота_тумани

Аҳоли йўлсозларни дуо қилди

Зангиота туманида маҳаллалардаги ички йўлларни асфальт қилиш ва таъмирлаш ишларига алоҳида эътибор қаратиляпти. Бундай юмушларнинг бир қисми ҳомийлар, бир қисми эса давлат маблағлари ҳисобидан амалга оширилмоқда.

Хусусан, Истеъдод кўчасининг 120 метри ҳомийлар томонидан асфальт қилинди. Шунингдек, “Асил” маҳалла фуқаролар йиғинидаги Заковат кўчасининг 120 метр узунлиги ҳам асфальтланди. Тегирмон кўчасининг200 метри ҳам асфальт қилинди. Шунингдек, "Эркин", "Қурилиш" маҳаллаларида ҳам асфальтлаш ишлари олиб борилди. Маҳалла қариялари қурувчиларни дуо қилишди.

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#Зангиота_тумани
1-сектор

Профилактик инспекторлар хонадонларни назорат қилди.

Зангиота ҳудуди "Файз" маҳалласи профилактик инспектори ўз ҳудудидаги ҳар бир хонадонга кириб борди. Карантин қоидаларига риоя қилиниши, ўз уйлари атрофини ободонлаштириш, хатловдан ўтказиш каби масалаларда аҳоли билан бирма-бир суҳбат ўтказди.

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#Зангиота_тумани

❇️Зангиота тумани ХТБ га қарашли 14-умумий ўрта таълим мактабида 9-май Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб тадбир ўтказилди.

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#Зангиота_тумани

❇️Тошкент вилояти Зангиота тумани ХТБга қарашли 36-мактабнинг 3-Б синф ўқувчилари синф раҳбарлари билан биргаликда 9-май "Хотира ва қадрлаш" куни муносабати билан "Тинчлик бўлсин дунёда" лойиҳаси бўйича мактаб жамосига , меҳнат фахрийлари хонодонига ташриф буюриб, уларнинг ҳолидан хабар олинди ва шараф ленталари тақилди

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#Зангиота_тумани

❇️Зангиота тумани ХТБга қарашли 32-умумий ўрта таълим мактабида Хотира ва қадрлаш куни байрами муносабати билан Миллий Гвардия оркестри иштирокида байрам тадбири ўтказилди

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#Зангиота_тумани
4-сектор

Нуронийлар дуо қилишди

9 май – Хотира ва қадрлаш куни Зангиота туманидаги 4-сектор раҳбари, туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Ш.Нафасов бошчилигида инспекция ҳодимлари “Нуробод” маҳалласидаги ёши улуғ кексаларни йўқлаб, уларнинг ҳолидан хабар олишди. Кекса отахон ва онахонларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва совға-саломлар топширилиди.

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi