Zangiota tumani hokimligi
3.8K subscribers
41.1K photos
2.96K videos
47 files
13.9K links
Zangiota tumani hokimligi rasmiy kanali
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев сирдарёлик фаоллар, сув тошқинидан жабр кўрган одамлар билан учрашди.
- Охирги беш ойда ҳаммамиз синовдан ўтдик. Ҳамжиҳат бўлиб, матонат, меҳнат билан шароитни тикладик, янги уйлар, йўллар қурилди. Бугун бу ишларни кўриб, албатта хурсанд бўлдим. Лекин менга энг катта куч, қувонч бергани одамларнинг кайфияти бўлди, - деди давлатимиз раҳбари.

Президент Шавкат Мирзиёев провел встречу с активом Сырдарьинской области, пострадавшими от наводнения жителями.
– За последние пять месяцев мы все прошли испытание на прочность. Усердно работали плечом к плечу и восстановили условия, построили новые дома, дороги. Очень приятно видеть сегодня результаты этой работы. Но настроение людей – это именно то, что больше всего радует и прибавляет сил, – сказал глава государства.

#Mirziyoyev #safar #Sirdaryo #faollar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Зангиота тумани ҳокими Бухорода

🏢Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрами муносабати билан ўтказилган селектор йиғилишида “Халқаро математика мактаби” мақомини олган Бухоро вилояти Қоракўл туманида жойлашган математикага ихтисослаштирилган мактабнинг фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида Зангиота туман ҳокими, туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, туман ҳокимининг ўринбосари бошчилигидаги делегация Бухоро вилоятига ташриф буюришди.
Ташрифдан мақсад, мактабнинг фаолияти, унинг эришган ютуқлари билан яқиндан танишиш, мактаб тажрибасига таянган ҳолда Зангиота туманида математикага ихтисослаштирилган мактаб фаолиятини йўлга қўйиш режалаштирилди.
📝Эслатиб ўтамиз, Мамлакатимизда истиқболли ёшларни қўллаб-қувватлаш, улғайиб келаётган ёш авлодни илмга кенг жалб қилиш ва интеллектуал салоҳиятини ошириш, математика фани учун бўлғуси кадрлар тайёрлаш ишларини мувофиқлаштириш, шунингдек, халқаро майдонда мамлакатимизнинг нуфузини янада юксалтириш учун иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 августдаги “БУХОРО ВИЛОЯТИ ҚОРАКЎЛ ТУМАНИДА «ХАЛҚАРО МАТЕМАТИКА МАКТАБИ»НИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА”ги 654-сонли Қарор қабул қилинган.

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi

Telegram
Zangiota tumani hokimligi®
Zangiota tumani hokimligi Axborot xizmati

Информационная служба хокимията Зангиатинского района
#Зангиота тумани
#Ис газидан сақланинг!

🔥Тошкент вилоятининг Зангиота туманида "Зангиотатумангаз" газ таъминоти бўлими ҳамда туман ФВБ ҳодимлари ҳамкорлигида карантин талабларига риоя қилган ҳолда, газдан хавфсиз фойдаланиш, ис газидан заҳарланиш, газ-ҳаво аралашмаси чақнаши ҳолатларини олдини олиш, табиий газдан оқилона фойдаланиш ҳамда электрон газ ҳисоблагичларни ўрнатиш учун газ таъминоти ходимларига истеъмолчилар томонидан шароит яратиш кераклиги ва газ ҳисоблагичлар бепул ўрнатилиши тўғрисида тушунчалар берилди.
📌 Жумладан, Зангиота туманида жойлашган мактабларда карантин талабларига риоя қилган ҳолда, мактаб ўқувчиларига газдан хавфсиз фойдаланиш, ис газидан заҳарланишни олдини олиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди ва рангли эслатмалар тарқатилди.


https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#Хавфсиз_ҳудуд

🚨 Зангиота ва Тошкент туманларида “Хавфсиз ҳудуд” тадбирлари ўтказилади

🔖Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари А.Холмахматов, Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Ш.Собировлар иштирокида ҳуқуқбузарлик профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишни кучайтириш мақсадида “Хавфсиз ҳудуд” махсус тезкор профилактик тадбирларни ташкил этилишига бағишланган йиғилишда маълум қилинди.

👥Йиғилишда Бош прокуратура, ИИВ масъул тармоқ раҳбар ва ходимлари, вилоят прокуратураси, жиноят ишлари бўйича вилоят суди, вилоят маъмурий суди судьялари, вилоятнинг ДХХ, ИИББ, Миллий Гвардия, ФВБ, Солиқ бошқармалари, вилоят санитария-эпидемиология осойишталик маркази раҳбар ва масъул ходимлари ҳамда уларнинг қуйи тармоқлари раҳбарлари иштирок этишди.

📌Тадбирда Тошкент шаҳар худудларида ўтказилган тадбирлар намунасида Тошкент вилоятининг Зангиота ва Тошкент туманларида ҳам “Хавфсиз ҳудуд” махсус тезкор-профилактик тадбирлари ўтказилишини ташкил этиш масаласи кўриб чиқилди.

📝Унда тадбир қатнашчиларининг ҳамкорлигини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш, маълумотларни умумлаштириш, таҳлилий ҳисоботларни юритиш, тадбир натижаларига кўра тегишли қарорлар қабул қилиш бўйича вилоят тезкор штаби ва унинг ишчи гуруҳини тузиш бўйича ташкилий масалаларни кўриб чиқиш юзасидан вазифалар белгиланди.

Шунингдек, йиғилишда махсус тадбирларни ўтказишда иштирокчиларнинг гуруҳларга бўлиниши, уларни етарли куч ва воситалар билан таъминлаш бўйича масъулларга аниқ топшириқлар берилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#ЗАНГИОТА тумани
👩‍💻Маҳаллаларнинг моддий-техник базаси мустаҳкамланди

“Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш, шунингдек, жамиятда “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилининг тўлақонли ва самарали жорий этиш мақсадида кўплаб ишлар амалга оширилмоқда.

📣 Зангиота туман ҳокими томонидан тумандаги 86 та маҳаллаларнинг моддий-техник базаси мустаҳкамланди. Ҳар бир Маҳалла фуқаролар йиғини идораси компьютер жамланмаси, принтер, планшетлар билан таъминланди.

Зангиота тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi

Telegram
Zangiota tumani hokimligi®
Zangiota tumani hokimligi Axborot xizmati

Информационная служба хокимията Зангиатинского района
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📍Маълумки, Олий таълим муассасаларида 2020-2021 ўқув йили учун хотин-қизларга 4 фоизли қўшимча давлат гранти учун республикамиз бўйича 940 та жой ажратилган эди.

📌Шунга кўра, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими томонидан Зангиота туманидаги 54 нафар боқувчисини йўқотган, эҳтиёжманд хотин-қизларга тавсияномалар берилди. Ушбу тавсияномалар тегишли тартибда комиссия томонидан кўриб чиқилиб, танлов натижаларига кўра, 7 нафар хотин-қизлар ОТМга талабаликка қабул қилинди.

Қизларнинг талабаликка қабул қилинганлиги ва 11 октябрь Халқаро қизлар куни байрами муносабати билан туман ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими раҳбари Ш.Умархўжаева ва бир қатор мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида қизлар уйига ташриф буюрилди. Туман ҳокими томонидан қизларга ноутбук совға қилинди.

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
❇️Зангиота тумани

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Зангиота туман Кенгашининг ташаббуси билан 21 октябрь "Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун" муносабати билан Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, туман Халқ таълими бўлими, туман Мудофаа бўлими, туман Ахборот кутубхонаси билан ҳамкорликда 71186-сонли ҳарбий қисмда тумандаги барча ҳарбий қисмлардаги ёшлар ва ёшлар етакчиларидан иборат жамоалар иштирокида "Заковат" интеллектуал ўйини ўтказилди.
🏆"Заковат" интеллектуал ўйинда ҳар бир савол она тилимизнинг келиб чиқиши ва албатта унинг тарихи, ҳозирги кунда жамиятимиздаги ўрни ҳақида бўлди. Ўйин жуда бахс мунозарага бой тарзда ўтказилди. Якуний натижаларга кўра фахрли 1-ўрин Миллий гвардия ҳарбий-техник институтининг "Ўзбегим ўғлонлари" жамоасига ҳамда Мудофаа вазирлигига қарашли Алоқа ҳарбий институтининг "Лочинлар" жамоасига насиб этди. Фахрли 2-ўрин Махсус авария-тиклаш бошқармасининг "Алоқачилар" жамоасига, 3-ўрин эса қолган жамоаларга насиб этди.

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi