#жараён
Ислом тинчлик тарафдори
✅Ислом дини доим тинчлик тарафдори ва бутун халқларни шунга чақиради. Унинг бирорта таълимотида тинчликка қарши кўрсатмалар учрамайди. Аксинча доимо тинчлик олий неъмат экани уқтирилади.
Шундай бўлишига қарамасдан динни ниқоб қилиб инсонлар тинчини бузаётганлар учраб турибди.
Бундай вазиятлардан огоҳ бўлиш ҳар биримизни инсонийлик бурчимиздир.
📌Навбатдаги “Ислом тинчлик тарафдори” мавзусидаги давра суҳбати “Алоқа махалласи фуқаролари иштирокида бўлиб ўтди.
🔹Тадбирда “Абу Бакр Сиддиқ” жомъе масжиди имом хатиби Н.Мавлянов, ДИҚ Зангиота тумани бош мутахасиси А.Абдукаримов, туман Маънавият бўлинмаси раҳбари Ш.Бобожонова иштирок этишди.
📽Тадбир давомида фуқароларимизни огоҳликка ва шукроналикка чақирувчи видеролик ҳам намойиш этилди.
https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi

Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
Урушга чақирув қоғози
Россия Федерацияси фуқароларига сафарбарлик бўйича чақирув хатлари кела бошлади. Аввалроқ Путин қисман сафарбарлик эълон қилганди.
‼️‼️‼️‼️
Россиядаги юртдошларимиз ва уларнинг яқинлари диққатига!
‼️‼️‼️‼️
Ўзбекистон Жиноят кодексининг 154-моддасига биноан, моддий манфаатдорлик ёки бошқа бирон шахсий манфаатни кўзлаб, ўзга давлат ҳудудида ёки унинг тарафини олиб қуролли тўқнашувда ёхуд ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш учун ёлланиши 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Шунингдек, «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги қонуннинг 25-моддасига кўра, чет давлатнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик органларига хизматга кирганлар Ўзбекистон фуқаролигидан маҳрум қилинади.
Мабодо сиз Россияда ишлаётган бўлсангиз, пулга қизиқиб ёки турли ёлғон пропагандаларга ишониб Украинага урушга бориб юрманг! Пул эвазига одам ўлдириш учун ёлланиш катта гуноҳ ва оғир жиноят. Боз устига сиз иккала давлат учун ҳам БЕГОНАСИЗ!
Урушга борсангиз, ёки итдай ўлиб кетасиз, ёки бир умрга ногирон бўлиб қоласиз, ёки мабодо соғ-омон қайтсангиз ҳам 10 йилга қамаласиз.
Эсингизни йиғинг! Бу ўйин ёки кино эмас. Бу — УРУШ!
👉 @xushnudbek 👈

Forwarded from Bosh prokuratura
❗️Хориждаги юртдошларимиз диққатига! Ўзбекистонликларнинг чет давлатлар ҳарбийлашган тузилмаларига ёлланиши жавобгарликка сабаб бўлади
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 154-моддаси биринчи қисмига кўра ёлланиш, яъни низолашаётган давлатнинг фуқароси ёки ҳарбий хизматчиси ҳисобланмаган ёхуд назорат қилиниб турган низолашаётган давлат ҳудудида доимий яшамайдиган ёки ҳеч қандай давлат томонидан қуролли кучлар таркибида расмий топшириқни бажариш ваколати берилмаган шахснинг моддий манфаатдорлик ёки бошқа бирон шахсий манфаатни кўзлаб, ўзга давлат ҳудудида ёки унинг тарафини олиб қуролли тўқнашувда ёхуд ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш учун ёлланиши беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Шунингдек, Жиноят кодексининг 154-1-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга кириши 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан, ёлланиши эса 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланишига сабаб бўлади.
Шунга кўра, чет мамлакатларда бўлиб турган ҳамюртларимиздан ҳарбийлашган тузилмаларга ёлланмасликка, ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмасликка чақирамиз ва бундай ҳаракатлар жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақида яна бир бор огоҳлантирамиз.
👉@uzbprokuratura

#мурожаатлар_назоратда
✅Зангиота туман Халқ қабулхонасининг раҳбарияти бошчилигида туман ташкилотларидан бириктирилган ижро интизоми бўйича ишловчи ходимларга аҳоли томонидан қилинаётган такрор мурожаатлар юзасидан семинар ўтказилди.
📌Ушбу ўтказилган семинардаги энг муҳим масала аҳолининг кайфиятига таъсир этувчи долзарб муаммолар ва мурожаатларни қайта ўрганиш юзасидан топшириқлар берилди.
🔹Семинар якунида аҳоли мурожаатлари билан ишловчи барча ходимларга фуқароларнинг мурожаатларини ўз вақтида ижобий ҳал этилиши юзасидан тушунча берилди.

#ёшлар_дафтари
#халқаро_спорт_мусобақаси
🔰Зангиота тумани "Қаҳрамон" маҳалласида яшовчи Ё. Маъруфов, З.Турсинбоев, Х. Носирова 23-26-сентябрь кунлари спортнинг Тхэквондо тури бўйича халқаро “ЕВРО АЗИЯ КУБОГИ”да иштирок этиш учун Россия федерациясининг Екатринбург шаҳрига учиб кетди.
✅Ёш спортчиларга "Ёшлар дафтари" Васийлик кенгашининг 19-баёнига мувофиқ уларнинг ҳар бирига яшаш ва транспорт ҳаражатларини қоплаш учун БҲМнинг 40 баробари миқдорида субсидия ажратиш юзасидан қарор қабул қилинди.
✳️Бугун спортчиларни Тошкент халқаро аэропортида ёшлар етакчиси Ж.Мажитов ҳам кузатар экан, уларга омад ва зафарлар тилади.

#Дайжест
❗️21 - сентябрь : БУГУН ВИЛОЯТДА
🔘Қуйи Чирчиқ тумани. Ёш китобхон танлови
🔘Оҳангарон тумани. "Беш ташаббус олимпиадаси"нинг 2-мавсуми давом этмоқда
🔘Олмалиқ шаҳри. Шаҳарда ёш тадбиркор янги ўқув маркази фаолиятини йўлга қўйди
🔘Чирчиқ шаҳри. Чирчиқ шаҳри ҳокимлиги делегацияси Корея Республикасига ташрифи давом этмоқда
🔘Бўстонлиқ тумани. Ҳоким ёшлар билан учрашди
🔘Оққўрғон тумани. Очиқ эшиклар тадбири таълим сифатини оширишга хизмат қилсин
🔘Ўрта Чирчиқ тумани. "Муҳаммад ал-Хоразмий" номидаги Тошкент ахборот технологиялари институтининг Нурафшон филиалига Ўртачирчиқлик талаба "Ёшлар етакчиси" этиб сайланди
🔘Бекобод тумани. Бугун халқ депутатлари Кенгашда доимий комиссиянинг йиғилиши бўлиб ўтди
🔘Тошкент тумани. Маҳаллаларда “Ислом тинчлик дини” шиори остида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда
🔘Юқори Чирчиқ тумани. "Беш ташаббус" олимпиадаси доирасида "Ёш китобхон" кўрик танловининг саралаш босқичи ўтказилмоқда
🔘Янгийўл тумани. Мурожаатдан сўнг амалий натижалар
🔘Паркент тумани. "Ёш китобхон" танловининг маҳалла босқичига старт берилди
🔘Пискент тумани. Маҳаллаларда ёш китобхонлар сараланди
🔘Зангиота тумани. Маҳалла кесимида "Ислом тинчлик тарафдори" мавзусида тарғибот ишлари олиб бориляпти
➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok

#муносабат
📌Ижтимоий тармоқларда "Ҳиднинг бадбўйлигидан болалар уйғониб кетади" дея Зангиота тумани, Эшонгузар МФЙда истиқомат қилувчи фуқаролар эътирози билдирилган эди.
Ҳолат юзасидан Зангиота туман Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими инспекторлари В. Худойбердиев, В. Нуруллаев ҳамда “Наврўз” МФЙ раиси И. Исроилов иштирокида “Эшонгузар” МФЙ ва “Наврўз” МФЙлари орасида 3 та полиэтилен пакетлари ва пластмасса маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи корхоналар мавжудлиги ҳамда ҳақиқатан ҳам кечқурун бу корхоналардан ҳар хил бадбўй ҳидлар чиқаётганлиги, фуқаролар эътирози ўринли эканлиги ўз тасдиғини топди.
Ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида корхона атрофида жойлашган хонадонлардан лаборатория жалб қилиниб, таҳлил олиш мақсадга мувофиқ деб топилди.
Ушбу ҳолат Зангиота туман Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими назоратига олинди. Лаборатория хулосаси тақдим этилгандан сўнг мавзуга қайтамиз.
Туман Ахборот хизматига асос сифатида "Наврўз" МФЙсида тузилган далолатнома тақдим этилди.

🔰Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.
Унда hudud_inform канали айнан Сиз учун. Каналга қуйидаги линк орқали аъзо бўлишингиз мумкин:
https://t.iss.one/hudud_inform

🌅Инсон учун ҳар бир янги кун энг яхши совғадир. Зеро, унда ҳаммасини қайтадан бошлаш имкони мавжуд.
🔴Ҳаётда барча орзу қилган, ўйлаган ниятларингизга эришишнинг ягона йўли бу - «Ҳеч қачон таслим бўлмасликдир».
♻️Қалб мусаффо бўлса, фикр соф бўлади.
– Фикр мусаффо бўлса, руҳ гўзал бўлади.
– Руҳнинг гўзаллиги ахлоқ ва муомалага таъсир қилади.
🔆Шундай экан, покланишни қалбдан бошлайлик!

🌐22 сентябрь — Халқаро автомобилсиз ҳаракатланиш куни
🚶Юриш тана учун энг табиий жисмоний жараён ҳисобланади.
Шундай бўлса-да, аксарият одамлар имкон қадар камроқ пиёда юришга ҳаракат қилади.
⭕️Инсоният камроқ юриш учун нималар ўйлаб топмади дейсиз: эскалаторлар, лифтлар, электросамакатлар, сигвей, автомобиллар ва ҳ.к.
❇️Ваҳоланки, илмий тадқиқотларнинг кўрсатишича, айнан пиёда юриш – умрни узайтириш учун жуда фойдали машғулот.

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Нурафшон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг сессияси бўлиб ўтди.
—
В городе Нурафшане с участием Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева состоялась сессия Ташкентского областного Кенгаша народных депутатов.
#Mirziyoyev #Toshkenviloyati #sessiya #tashkiliymasala
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter