Zangiota tumani hokimligi
3.39K subscribers
40.6K photos
2.91K videos
46 files
13.7K links
Zangiota tumani hokimligi rasmiy kanali
Download Telegram
#Зангиота_тумани
#Расмий_муносабат

Ижтимоий тармоқлар орқали “БУГУН ТОШКЕНТДА ЯНА 12 МИНГ АҲОЛИ АДОЛАТСИЗЛИКНИНГ, КОРРУПЦИЯНИНГ, НЕПОТИЗМНИНГ ҚУРБОНИ БЎЛДИ” сарлавҳали мақола юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 сентябрдаги ПҚ-4467-сонли Қарори, 2020 йил 24 январдаги ПФ- 5924-сонли Фармони ҳамда 5 та муҳим ташаббус ижросини Зангиота туманининг Назарбек ҳудудида таъминлаш, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида “Фаробий” маҳалла фуқаролар йиғинида туман заҳирасидаги 2,14 га ер майдонида “SKYTECH-LINE” масъулияти чекланган жамияти томонидан аҳоли талабларини инобатга олган ҳолда умумий қиймати 52,5 млрд. сўм бўлган (тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар 2 млн. доллар) 600 ўринли мактаб, 250 ўринли болалар боғчаси, маҳалла гузари ҳамда замонавий турар жойлар қурилиши амалга оширилади. Мазкур лойиҳа барча архитектура қурилиш меъёрлари талабларига жавоб беради ҳамда 2020 йил 14 сентябрда Тошкент вилояти Қурилиш бош бошқармаси томонидан 1173-сонли АРТ (Архитектура - Режалаштириш Топшириғи) ва “O’ZGASHKLITI” давлат унитар корхонаси Тошкент вилояти филиалининг 2021 йил 15 мартдаги 455-сонли хулосалари билан тасдиқланган. Мазкур лойиҳа қурилишлари бўйича туман ҳокимлигининг қарори қонуний асосда чиқарилганлиги, халқ талаб ва истаклари инобатга олинганлиги 2020 йил 11 сентябрда Зангиота тумани Халқ депутатлари сессиясида муҳокама қилиниб, Кенгашнинг VI/XII-VIII-сонли қарори билан тасдиқланган.

Тадбиркор, Халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари ва ҳокимлик вакиллари томонидан аҳоли билан бир неча маротаба учрашилиб, лойиҳа хақидаги барча маълумотлар аҳолига таништирилган. Аҳолининг кўпчилик қисми томонидан маъқулланган ва далолатнома тузилган. Бундан ташқари туман ҳокими ҳам ушбу ҳудуд фуқаролари билан учрашиб, суҳбатлашган. Шуларни эътиборга олган ҳолда маҳалладаги айрим фуқароларнинг боғча мактаб қурилмаслиги хақида билдираётган салбий фикрлари шу маҳаллада истиқомат қилувчи барча аҳолининг фикри деб бўлмайди. Қурилаётган обьектлар туфайли маҳалладаги ишсиз ёшлар ва аёллар ишга жойлаштирилади.

Рост 24 сайти орқали бу масалада бир эмас бир неча маротаба такрорий мақолалар эълон қилинган. Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан такрор ва такрор муносабатлар берилган бўлишига қарамай, битта мавзудаги мақола турли сарлавҳалар остида бир неча маротаба чиқмоқда. Халқни чалғитувчи материаллар эълон қилинмоқда.

Рост 24 сайти орқали эълон қилинган мақолада кўрсатилган фотосурат тўлиқ кўрсатиб берилмаган, фақат уй-жой қурилишининг кўриниши олинган. Баннерда боғча мактабнинг ҳам умумий кўриниши кўрсатилган. Шунингдек, мақолада номлари кўрсатилган “Фаробий”, “Назарбек”, “Қиргузар” ва “Аҳилобод”, қўшни “Найман” МФЙда маҳаллалар “Назарбек” ва “Найман” маҳаллаларида боғча мактаб мавжуд бўлиб, фаолият юритмоқда. Фақатгина “Фаробий”, “Қиргузар” ва “Аҳилобод” маҳаллаларида мактаб ва боғча мавжуд эмас. Шу сабабли 3 та маҳалла учун 600 ўринли мактаб ва 250 ўринли замонавий боғча қурилиши давом этмоқда.

👉Сўз эркинлиги “провокация”га чорлаш дегани эмас. Рост 24 сайтидан халқни чалғитмаслик, провокацияга чорламаслик, хақиқий материалларни, реал маълумотларни икки томонлама ўрганган ҳолда эълон қилишини сўраб қоламиз.

YouTube | Instagram | Telegram | Facebook
#Зангиота_тумани
#Расмий_муносабат

📌Ижтимоий тармоқлар орқали “Фуқаро Р.Дадаевга тегишли ерни бўшатиб беришни талаб қилишмоқда” сарлавҳали мақола юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

🇺🇿Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 21 июндаги 461-сон қарорига асосан Дадаев Рихсихўжа Шокировичга тегишли бўлган Зангиота тумани, Хонобод қишлоғи, Нурафшон МФЙ, Нурафшон кўчаси 65а-рақамли турар жойда жойлашган ўзбошимчалик билан қурилган турар жойга нисбатан эгалик ҳуқуқини олиш мақсадида Давлат хизматлари маркази орқали 8585162-сонли ариза билан мурожаат қилинган.

✍️Дадаев Рихсихўжа Шокировичга тегишли бўлган турар жойнинг хужжатлари ўрганилганда қуйидагилар аниқланди. 1990 йилдаги Хонобод қишлоқ советининг 2-сонли қарорининг кўчирмасига асосан 0,08 гектар ер майдони берилган бўлиб, ушбу ер майдонида қурилган турар жойига нисбатан 2001 йилда кадастр хужжатлари расмийлаштирилган.

📌Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 апрелдаги “Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида”ги ПФ-5421-сонли Фармонида “мазкур Фармон қабул қилинган вақтга қадар қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида ёки иморат қуриш учун рухсатнома олмасдан қурилган турар жойга” нисбатан тадбиқ этилиши кўрсатиб ўтилган.

Дадаев Рихсихўжа Шокирович ариза топширган ер майдонида Фармон қабул қилинган вақтда хеч қандай турар жой мавжуд бўлмаган. Бу эса Фармоннинг 2-бандига зид эканлигини кўриш мумкин. Бундан ташқари видео мурожаатда кўрсатиб ўтилган туман ҳокимининг қарор лойиҳаси “KADASTR XIZMATI 2,0” автоматлаштирилган электрон базасида мавжуд эмас.

Видео мурожаатда айтиб ўтилган иккинчи томонга тегишли бўлган 1991 йилдаги қарор туман ҳокимлигидан ҳамда Кадастр палатасининг Зангиота туман филиалидан рўйхатдан ўтмаган ва кадастр хужжатлари расмийлаштирилмаган.

👉Ер кодексининг 89-моддасида “юридик ва жисмоний шахслар ўртасидаги ер хусусидаги низолар суд томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади” деб кўрсатиб ўтилган.

⚡️Юқоридаги маълумотлардан кўриниб турибдики, Дадаев Рихсихўжа Шокирович ноқонуний эгаллаб олган бўш ер майдонига нисбатан, Президент Фармонига зид равишда хужжатлаштириб олиш режалаштирилган.

YouTube | Instagram | Telegram | Facebook
#Зангиота_тумани
#Расмий_муносабат

📌Ижтимоий тармоқлар орқали “А.Яссавий маҳалласидаги кўприк қурилишига ҳокимият вакилларидан ёрдам сўраб қоламиз” сарлавҳали мақола юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

❇️Маълумки, Жаҳон тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан 4К708В “Тошкент ҳалқа автомобиль йўли-Ўзбекистон қишлоғи шаҳобча” автомобиль йўлини мукаммал таъмирлаш ҳамда янги кўприк қурилиш ишлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Автомобил йўлларидан давлат қўмитаси томонидан ушбу қурилиш ва таъмирлаш ишларини амалга оширувчи пудратчи ташкилот этиб, танлов асосида “Sino Industrial Tashkent” масъулияти чекланган жамияти танлаб олинган.

Шартнома асосида жорий йилнинг октябр ойига тўлиқ қурилиш ишларини якунлаб, фойдаланишга топшириш белгиланган эди. Ҳозирги кунда пудрат ташкилоти томонидан охирги асфальтлаш ишлари олиб борилмоқда. Жорий йилнинг 20 октябрига қадар ишлар тўлиқ якунланиши белгиланган.

📍Жараён давом этмоқда.

✍️Зангиота тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

YouTube | Instagram | Telegram
#Зангиота_тумани
#Расмий_муносабат

Ижтимоий тармоқлар орқали "БОШ ПРОКУРАТУРА: Зангиота тумани ҳокимининг ўринбосари, кадастри ва архитекторига жиноий иш қўзғатилди" сарлавҳали мақола юзасидан холатга аниқлик киритилгандан сўнг, қўшимча маълумот берилишини маълум қиламиз.

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Зангиота тумани
#Расмий муносабат

📍Ижтимоий тармоқлар орқали "Тошкент вилояти Зангиота туман ҳокимияти ва Инфин банк оралиғида, яқинда асфальт қилинган йўл охиргача якунланмай, қолдириб кетилгани айтилмоқда" сарлавхаси остида видеомурожаат тарқалган эди. Ушбу мурожаат тегишли мутасаддилар томонидан ўрганилиб, бартараф этилди.

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#расмий
#тайинлов

⚡️Миргазиева Зуҳра Тўраевна -Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари - оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

З. Миргазиева 1978 йилда Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2001 йилда Тошкент Давлат Педагогика университетини тамомлаган. Фаолиятини 1996 йил 76-мактабда ўқитувчи вазифасидан бошлаган.

2009 йилдан 2020 йилга қадар Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар ҳокимлигида турли масъул лавозимларда ишлаган.

Айни лавозимга тайинлангунга қадар, Тошкент вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#расмий муносабат

Тошкент вилояти Зангиота тумани “Эшонгузар” маҳалласи, “Ҳабиб Нуъмон” кўчасидаги 1-"А" уйда 12 киши битта хонадонда истиқомат қилиши, улар 3 йилдан бери хавотирда яшаётгани, чунки уйнинг тўрт томонида ҳам қурилиш ишлари бораётгани, қурилиш объекти ва уй оралиғи атиги 1 метрни ташкил этиши, кўчалар ҳам хавфсизлик талабларига жавоб бермаслиги, иккала тараф ҳам суд бўлиб ўтган бўлса ҳам бир тўхтамга келолмаётгани таъкидланган эди.

Мазкур масала туман ҳокимлиги мутасаддилари томонидан жойига чиқиб ўрганилди.
Хонадоннинг ҳолати кўздан кечирилди, хонадонда истиқомат қилаётган оила аъзолари билан суҳбатлашилди.
Фуқаро Н.Хамрохонов билан тушунтириш ишлари олиб борилди. Инвесторнинг имкониятлари, Суднинг хулосаси тушунтирилди. Натижа ижобий томонга ҳал этилмоқда.
Шунингдек,   ўрганишлар натижасида туман ҳокимининг 2019 йил 10 июндаги “Зангиота тумани Эшонгузар қўрғони Бош режасига асосан “Замонавий кўп қаватли турар жойлар, савдо комплекслари ва бошқа бино-иншоотлар”ни қуриш учун “EXPECTED HOMES” МЧЖга ер майдони танлаш ва ажратиш тўғрисида”ги 3699-сонли қарори қабул қилинганлиги, фуқаро  Ҳамраҳонов Дилмурод Нуриддин ўғли томонидан Зангиота тумани  Эшонгузар МФЙ  “Хабиб Нўъмон” кўчасидаги  0,0869 га ер майдонида жойлашган, қурилиш ости майдони 426,90 кв.м., яшаш майдони 172,54 кв.м., умумий фойдали майдони 172,54 кв.м. бўлган 1А-уйнинг бузилишга тушганлиги ва компенсация масаласида мурожаат этганлиги аниқланди.
Фуқаро Ҳамраҳонов Дилмурод Нуриддин ўғлига Тошкент вилоят суди Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 3-1021-21 сонли ажрим қарорига асосан Зангиота тумани  Эшонгузар МФЙ  “Хабиб Нўъмон” кўчасидаги  0,0869 га ер майдонида жойлашган, қурилиш ости майдони 426,90 кв.м., яшаш майдони 172,54 кв.м., умумий фойдали майдони 172,54 кв.м. бўлган 1А-уй учун фуқаро  Ҳамраҳонов Нуриддин Қутпиддиновичга “EXPECTED HOMES” ҚК МЧЖ ҳисобидан 1.503.705.914,52 сўм компенсация ажратилиши белгиланган. Ушбу компенсация тўловининг миқдори камлиги сабабли фуқаро Ҳамраҳонов Нуриддин Қутпиддиновичнинг 2021 йил 24 ноябрдаги №19296-сонли кассация шикояти Фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий судининг кассация судлов ҳайъатининг 2021 йил 14 декабрдаги қарорига асосан Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 3-1021-21 сонли ажрим қарори ўзгаришсиз қолдирилганини юзасидан фуқаро Ҳамраҳонов Дилмурод Нуриддин ўғлига зарур ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

 
https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#Расмий муносабат
“ЧИҚИНДИЛАР ЎЗ ВАҚТИДА ОЛИБ КЕТИЛАДИ”
2022 йил 25 апрель куни телеграм ижтимоий тармоғида тумандаги 44-умумтаълим мактаби атрофида чиқиндихона йўқлиги сабаб белгиланмаган жойда чиқиндилар тўпланиб қолгани ва ўз вақтида тозаланланмаётгани танқид қилинган эди.
Ушбу материал юзасидан шу йил 5 май куни туман Халқ таълими бўлими раҳбари имзоси билан олинган расмий жавобга кўра, қуйидагилар маълум қилинди.
Жумладан, 44-мактабнинг ичкари ҳудудида ўз чиқиндихонаси бўлиб, иккита махсус контейнер мавжуд. Чиқиндилар ҳар ҳафтанинг жума куни олиб чиқиб кетилади. Барча мактаблардан йиғилган чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиб кетиш бўйича туман Халқ таълими бўлими ва “Тоза ҳудуд” МЧЖ ўртасида йиллик шартнома тузилган.
Лекин, юқоридаги ҳолат ҳудуддаги кўп қаватли уйларга тегишли бўлиб, баъзи фуқаролар томонидан чиқиндилар махсус идишларга эмас, аксинча ён-атрофга ташлаб кетилаётганлиги бўйича ҳудудий маҳалла мутасаддилари билан тушунтириш ишлари олиб борилди.
https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#Расмий муносабат
МУАММОЛАР БАРТАРАФ ЭТИЛДИ
2022 йил 25 апрель куни телеграм ижтимоий тармоғида тумандаги “Файз” маҳалласи ҳудудининг 44-умумтаълим мактаби атрофида чиқиндихона йўқлиги сабаб белгиланмаган жойда чиқиндилар тўпланиб қолгани ва ўз вақтида тозаланланмаётгани танқид қилинган эди.
Танқидий материал юзасидан шу йил 5 май куни “Файз” маҳалла фуқаролар йиғини раиси А.Қодиров имзоси билан олинган расмий жавобга кўра, қуйидагилар маълум қилинди.
Ушбу ҳолат маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари билан биргаликда ўрганилиб, шу куннинг ўзида мазкур салбий ҳолатлар бартараф этилиб, чиқиндилар махсустранс автомашинаси ёрдамида тозаланди. Ҳозирда ҳеч қандай ноқулайлик келтириб чиқарадиган ҳолатлар йўқ.
Шунингдек, тез кунларда ушбу ҳудудда замонавий чиқиндихона қурилиши ишлари бошланиши режалаштирилиб, келгусида юқоридаги салбий ҳолатларга йўл қўйилмаслиги билдирилди.
https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#Расмий муносабат
2022 йил 27 апрель куни
Rost24.uz сайтида Зангиота туманининг “Найман” маҳалласида аҳолини бир қатор муаммолар қийнаб келаётгани, хусусан, ҳудудда болалар боғчаси мавжуд эмаслиги, 7-мактабда спорт зали йўқлиги, маҳалла идораси эски, таъмирталаб бинода жойлашгани, йўллар таъмирталаблиги танқид остига олинган эди.
Ушбу материал юзасидан шу йил 5 май куни туман Халқ таълими бўлими раҳбари А.Раҳматуллаев имзоси билан олинган расмий жавобга кўра, қуйидагилар маълум қилинди.
Жумладан, 7-мактабнинг асосий биноси 260 ўринли бўлиб, ҳозирги кунда 265 нафар ўқувчи таълим-тарбия олади. Мактабда ҳақиқатдан ҳам спорт зали мавжуд эмас. Мактабда спорт зали қурилиши 2023 йил Инвестиция дастурига киритилиши назарда тутилганлиги маълум қилинган.
https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi