Zangiota tumani hokimligi
3.8K subscribers
41.1K photos
2.95K videos
47 files
13.9K links
Zangiota tumani hokimligi rasmiy kanali
Download Telegram
Диққат танлов!

Ўлкамизга фасллар келинчаги баҳор кириб келди! Баҳор сабаб дарахтлар гуллай бошлади, табиат уйғонди.
Зангиота тумани ҳокимлиги туман фуқаролари учун фотосуратлар танловини эълон қилади.

Танлов номи: #SalomBahor фотосуратлар танлови.
Танловда иштирок этиш шартлари:
1. @Zangiotatumanihokimligi телеграм каналига аъзо бўлиш,
2. #SalomBahor хештеги билан гуллаган дарахт, сумалак ва баҳорий таомлар, табиат қўйнида ва фасл билан боғлиқ фотосуратингизни @Foto_tanlov манзилига юбориш!
3. Сизнинг суратингиз ушбу гуруҳда овозга қўйилиши билан ўз дўстларингизни овоз бериш жараёнида фаол иштирок этишга чорлаш.

Энг кўп овоз тўплаган иштирокчи ғолибликни қўлга киритади.
Ғолиблар туман ҳокимлигининг қимматбаҳо совғаси билан Наврўз умумхалқ байрамида тақдирланади!
Шошилинг Наврўз байрамини совға билан қарши олинг!

Эслатма! Танлов Зангиота тумани аҳолиси ўртасида ўтказилади ва ушбу гуруҳга аъзо бўлмаган иштирокчиларнинг фотосуратлари, сифатсиз ва фотосурат эгасининг рухсатисиз тақдим этилган материаллар қабул қилинмайди.

Танлов 2020 йилнинг 4 мартидан
16 мартига қадар давом этади.

Барча тумандошларимизга омад ва зафарлар тилаб,
Ташкилий-кўмита

@Zangiotatumanihokimligi