Zangiota tumani hokimligi
3.76K subscribers
41.3K photos
2.97K videos
47 files
13.9K links
Zangiota tumani hokimligi rasmiy kanali
Download Telegram
#Коммунал_соҳа

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 июльдаги “Ёқилғи-энергетика ресурлари нархлари ва тарифларини ўзгартириш тўғрисида” ги қарори билан 15 августдан бошлаб табиий газ ва электр энергиялари нархи қимматлашди. Унга кўра:

👉 аҳоли учун 1 куб.м газ – 380 сўм (ҳозирда 320 сўм);

👉 аҳоли учун 1 кВт электроэнергия – 295 сўм (ҳозирда 250 сўм).

Зангиота тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#Зангиота_тумани
#коммунал_соҳа

Маҳаллаларда сайёр кассалар фаолият кўрсатмоқда

❗️Зангиота тумани аҳолисига қўшимча қулайлик яратиш мақсадида электр ва газ тўловлари учун маҳаллаларда бугун 37 та сайёр касса фаолият олиб бормоқда.

⚡️Туман ҳокими А.Тамикаев маҳалла раислари, банк ва коммунал соҳа ҳодимлари учун йиғилиш ўтказиб, амалга оширилиши лозим бўлган ишларни тушунтириб ўтди.

📌Шунингдек, йиғилишда электр энергия ва газдан қарздорлиги мавжуд бўлган корхона-ташкилотлардан қарздорликни ундириш бўйича қатъий чоралар кўриш лозимлиги тўғрисида алоҳида таъкидлади.

Натижада бугун барча банклар томонидан ташкил этилган сайёр кассалар орқали фуқаролар, электр энергияси ва газ учун тўловларни амалга оширишмоқда.

✍️Зангиота тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi

Telegram
Zangiota tumani hokimligi®
Zangiota tumani hokimligi Axborot xizmati
#Зангиота_тумани
#Коммунал соҳа

САЙЁР КАССАЛАР АҲОЛИГА ҚУЛАЙЛИК ЯРАТМОҚДА

Фуқароларнинг ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини ҳал этиш, уларга қулай шарт-шароит яратиш – бугуннинг долзарб вазифалардан бири ҳисобланади. Айниқса, бугунги аёзли кунларда аҳоли учун тўловлар борасида ортиқча оворагарчиликларга барҳам бериш мақсадида бевосита жойларда коммунал тўловлар бўйича сайёр кассалар ташкил этилмоқда. Шу муносабат билан туман ҳокимлигида Тошкент вилояти 3-сектор масъуллари, “Зангиотатумангаз” газ таъминоти бўлими, Электр тармоқлари корхонаси мутасаддилари, банклар раислари ва ходимлари иштирокида бўлиб ўтган йиғилишга мувофиқ, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида жойларда банк муассасаларининг бевосита сайёр кассалари ташкил этилмоқда.

📍Бу борада ишчи гуруҳлар тузилиб, ҳар бир маҳаллада сайёр кассалар белгиланган жадваллар асосида ўз фаолиятини олиб бомоқда. Жумладан, “Туркистон” ва “Чиғатой-Оқтепа” ҳудудида “Халқ банки”, “Зангиота”, “Ўртаовул” ва “Эркин” ҳудудларида “Ипотека банк”, “Хонобод” ҳудудида “Савдогарбанк”, “Бўзсув” ҳудудида “Турон банк”, “Ўзгариш” ҳудудида “Универсал банк” ҳамда “Қатортол” ҳудудида “Инфин банк”ининг 37 та сайёр кассалари ташкил этилиб, ушбу жараёнга газ ва электр таъминоти бўйича мутахассислар ҳам жалб этилди.

❗️Ишчи гуруҳлар томонидан аҳоли ўртасида коммунал тўловларни ўз вақтида тўлаш бўйича тушунтириш-тарғибот тадбирларининг тўғри олиб борилгани натижасида биринчи куннинг ўзида “Шодлик” маҳалласи аҳолисидан 22 миллион 700 минг, “Алимбува” маҳалласида эса, 10 миллион сўмдан зиёд коммунал тўловлар қабул қилиб олинди. Якшанба куни ҳудудлар бўйича табиий газдан 460 миллион сўмга яқин, электр энергиясидан 250 миллион сўмга яқин тўловлар қабул қилинди. Бу жараёнда “Туркистон”, “Қатортол”, “Ўзгариш”, “Чиғатой-Оқтепа” ҳудудлари алоҳида ўрнак кўрсатишди.
– Туман ҳокимлиги томонидан жойларда тижорат банкларининг бевосита сайёр кассалари ташкил этилиши аҳолимиз учун катта қулайлик бўлди, – дейди “Хонобод” ҳудуди кординатори Даврон Мўминов. – Айниқса, бугунги ноқулай об-ҳаво шароитида ҳудудимиздаги 11 та маҳалласида яшовчи фуқароларимиз биргина тўловни амалга ошириш учун туман марказига бориб, узундан-узоқ навбатда туришмайди. Шанба ва якшанба кунлари маҳалламиз идорасида сайёр касса ташкил этилди. Биргина 23 ноябрь куни фуқароларимиз коммунал тўловлар бўйича жами 153 миллион 299 минг сўм миқдорда, шундан табиий газдан 107 миллион 547 минг, электр энергиясидан 46 миллион 752 минг сўм миқдордаги тўловни амалга оширишди.

👉Шу ўринда айтиш мумкинки, жорий йилги пандемик шароитда эҳтиёжманд оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида бир қатор хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, “Обод” маҳалласида яшовчи бир оиланинг коммунал тўловлардан юзага келган қарздорлиги маҳалла фаоллари томонидан ўрганилди. Ҳудуддаги тадбиркор томонидан ушбу хонадоннинг табиий газдан 2 миллион 600 минг сўм миқдордаги қарзи тўлаб берилди.

✍️Зангиота тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi

Telegram
Zangiota tumani hokimligi®
Zangiota tumani hokimligi Axborot xizmati

Информационная служба хокимията Зангиатинского района
​​#Зангиота_тумани
#Коммунал_соҳа

Сайёр кассалар аҳоли учун катта қулайлик

⚡️Тошкент вилояти 3-сектор масъуллари, “Зангиотатумангаз” газ таъминоти бўлими, Электр тармоқлари корхонаси мутасаддилари, банклар раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтган йиғилишга мувофиқ, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида жойларда сайёр кассалар ташкил этилмоқда.

📍Ҳар бир маҳаллада сайёр кассалар фаолият олиб бормоқда. Жумладан, “Туркистон” ва “Чиғатой-Оқтепа” ҳудудида Халқ банки, “Зангиота”, “Ўртаовул” ва “Эркин” ҳудудларида “Ипотека банк”, “Хонобод” ҳудудида “Савдогарбанк”, “Бўзсув” ҳудудида “Туронбанк”, “Ўзгариш” ҳудудида “Универсалбанк” ҳамда “Қатортол” ҳудудида “Инфинбанк”нинг 37 та сайёр кассалари ташкил этилиб, аҳолидан газ ва электр энергияси бўйича тўловларни қабул қилмоқда.

📌– Сайёр кассалар ташкил этилиши аҳолига катта қулайлик бўлди, – дейди “Хонобод” ҳудуди кординатори Даврон Мўминов. – Айниқса, бугунги ноқулай об-ҳаво шароитида ҳудудимиздаги 11 та маҳаллада яшовчи фуқаролар туман марказига бориб, навбатда туришмайди. Шанба ва якшанба кунлари маҳалла идорасида ҳам сайёр касса ишлайди.

👉 Пандемия шароитда эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш борасида ҳам хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, “Обод” маҳалласида яшовчи бир оиланинг коммунал тўловлардан 2 миллион 600 минг сўм қарзи ҳудуддаги тадбиркор томонидан тўлаб берилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram