Zangiota tumani hokimligi
3.46K subscribers
40.9K photos
2.94K videos
47 files
13.8K links
Zangiota tumani hokimligi rasmiy kanali
Download Telegram
#муносабат
#расмий

Ижтимоий тармоқ саҳифаларида Зангиота тумани Эшонгузар қўрғонидаги стадион бузилиши бўйича тарқалган видеотасвир юзасидан Зангиота тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Ж.Усмоналиев қуйидагиларни маълум қилди:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 ва 3 июнь кунлари Тошкент вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Зангиота тумани ҳокимлиги томонидан Эшонгузар қўрғонида туман марказини ташкил этиш ва Тошкент халқа автомобиль йўли архитектуравий қиёфасини тубдан яхшилаш бўйича концепция ишлаб чиқилди. Ушбу концепцияга кўра, йўл инфратузилмасини кенгайтириш, замонавий турар-жой биноларини қуриш белгилаб олинди ва бунга асосан тегишли вилоят ташкилотлари билан келишилган ҳолда, Эшонгузар қўрғони Бош лойиҳаси тасдиқланди.
Эшонгузар қўрғонининг тасдиқланган Бош режасига асосан шаҳарсозлик фаолиятини янада такомиллаштириш, туман марказини замонавий кўринишини таъминлаш ва Тошкент халқа автомобиль йўлини архитектуравий қиёфасини тубдан яхшилаш концепциясига асосан Эшонгузар қўрғонига кириш йўлини 11 метрдан 46 метргача кенгайтирилиши кўзда тутилган бўлиб, йўл муҳофаза ҳудудига тушган бино-иншоотларни бузилиши ва унинг ўрнига уйга бўлган талабни қондириш мақсадида замонавий кўп қаватли турар-жой биноларини қуриш белгилаб олинди. Ушбу топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида хорижий инвестиция маблағлари ҳам жалб этилиб, бугунги кунда қурилиш-монтаж ишлари бошлаб юборилган.
Шу муносабат билан, туман маркази, яъни Эшонгузар қўрғони Марказий шох кўчасида жойлашган Тошкент вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармасига қарашли Зангиота тумани Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби тасарруфидаги ёпиқ сув ҳавзаси ва стадион ҳам бузилиши кўзда тутилиб, унинг ўрнига хорижий сармоядор “EXPECTED HOMES” қўшма корхона шаклидаги масъулияти чекланган жамияти томонидан Эшонгузар қўрғони, Ойбек номли МФЙ, А.Набиев кўчасидаги туман ҳокимлиги томонидан барпо этилган 6,0 гектарлик “Ёшлар маданият ва истироҳат боғи” яқинидаги бўш турган 0,42 гектар ер майдони “Замонавий ёпиқ сув ҳавзаси ва спорт комплекси” қурилиши учун ажратиб берилди. Ушбу майдонга лойиха қиймати 15,0 миллиарддан ортиқ бўлган замонавий ёпиқ сув ҳавзаси ҳамда бир вақтда 60 та ёш ўсмирлар шуғулланиши учун имконият яратадиган ёпиқ спорт мажмуаси қурилиши режалаштирилди. Бундан ташқари барпо этилган “Ёшлар маданият ва истироҳат боғи” ичида 0,90 гектар ер майдонида сунъий қопламали стадион ва теннис корти ҳамда болаларни шуғулланиши учун бошқа спорт иншоотлари қурилиши бошланган бўлиб, ушбу қурилиш ишлари ҳам якунланиш арафасида турибди.
Шунингдек, барпо этилган “Ёшлар маданият ва истироҳат боғи” кириш қисмида жойлашган 14-сонли ўрта умумтаълим мактабига қарашли чим қопламали катта стадионни ҳам таъмирлаб, болалар шуғулланиши учун шароитлар яратилиши кўзда тутилган. Бундан ташқари қурилаётган кўп қаватли турар-жой бинолари ўртасида ҳам сунъий қопламали стадион қурилиши лойиҳада кўрсатиб ўтилган. 2021 йил 9 февраль куни масъуллар фуқаролар билан учрашди. Ҳолат юзасидан фуқароларга тушунтирилди ва далолатнома тузилди.

Зангиота тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram (
https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi)
Зангиота тумани ҳокимлигининг расмий телеграм канали.

Aholi murojaatlari uchun : @ztxaholimurojaatlari

Telegram
Zangiota tumani hokimligi®
Zangiota tumani hokimligi Axborot xizmati

Информационная служба хокимията Зангиатинского района

Aholi murojaatlari uchun : @ztxaholimurojaatlari
#МУНОСАБАТ
#РАСМИЙ

Ижтимоий тармоқ саҳифаларида Зангиота туман тиббиёт бирлашмасига қарашли туман тез тиббий ёрдами бўлими ходимлари томонидан “Тошкент вилояти Зангиота тумани тез тиббий ёрдам шифокорлари номидан ёзмоқдамиз. Президент қарори билан тез тиббий ёрдам ходимларига рағбат пули берилиши керак эди. Афсуски, биз уч ойдан бери мукофот пулини ололмай сарсонмиз. Бухгалтер “ана берамиз, мана берамиз” деб алдаб келади…”деб юборилган мурожаат юзасидан туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари К.Раҳимов қуйидагиларни маълум қилди.

Зангиота тумани тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам ҳодимларига 2020 йил 20 июлдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 июлдаги “Коронавирус инфекциясига қарши кураш даврида аҳолини тез тиббий ёрдам хизматлари билан кенг қамараб олиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 446-сонли қарорининг 2 бандига асосан “кучайтирилган тартиб даврида хар ой якунига қадар барча тиббий ёрдам бригадаларида ишловчи ходимларининг лавозим маошига қўшимча тўловлар” 550 нафар тиббиёт ҳодимларига тўловлар амалга оширилган. 2020 йилнинг 20 июл санасидан 2020 йил 30 октябргача қўшимча тўловлар 550 нафар ҳодимга (725 323,7 минг сўм) тўлиқ амалга оширилган. 2020 йилнинг ноябрь ва декабрь ойлари учун жалб қилинган тиббий ҳодимларнинг рўйхатлари ва керакли хужжатлари устама хақ тўланиши юзасидан Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси ва Тошкент вилояти молия бошқармасига тақдим этилган.
Ўзбекистон Республикаси худудларида пандемия шароити барқарорлашганлиги сабабли тиббиёт ходимларига тўланадиган қўшимча устама тўловларни амалга оширилиши Тошкент вилояти молия бошқармасининг кўрсатмаси асосида амалга оширилади.

Зангиота тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram (
https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi)
Зангиота тумани ҳокимлигининг расмий телеграм канали.

Aholi murojaatlari uchun : @ztxaholimurojaatlari

Telegram
Zangiota tumani hokimligi®
Zangiota tumani hokimligi Axborot xizmati

Информационная служба хокимията Зангиатинского района

Aholi murojaatlari uchun : @ztxaholimurojaatlari
#муносабат
#расмий

❇️ Ижтимоий тармоқ саҳифаларида “Тошкент вилояти Зангиота туманидаги Назарбек санаторияси жойлашган Шифокорлар кўчасида қурилган кўп қаватли уйларнинг атрофи юриб бўлмас даражада ифлосланиб кетган. Ахлатлар кўчанинг ҳар тарафига ташланганидан уйларнинг олди ахлатхона бўлиб кетган. Туман мутасаддиларидан ёрдам беришларини илтимос қиламиз” дея тарқалган видеотасвир юзасидан Зангиота тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилди:
Экология ва атроф-муҳитни мухофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекцияси, маҳалла фаоллари, ҳудудда истиқомат қилувчи аҳоли билан биргаликда “Тарнов” МФЙ ҳудудидаги кўп қаватли уйлар, болалар боғчасининг атрофи чиқиндилардан, шох-шаббалардан тозаланди, атроф ободонлаштирилди. Ҳудудга “Нур обод файз” МЧЖ махсустранс корхонаси бириктирилиб, аҳоли билан оммавий шартнома қилиниб, махсус белгиланган жойга ахлат ташлаш учун жой ажратилди. Шунингдек, тозалик бўйича аҳоли билан тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди.

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#Зангиота_тумани
#муносабат

⚡️Ижтимоий тармоқлар орқали "Мактаб учун ажратилган ерни Тошкент вилояти ҳокимлиги кимга берди?” номли мақоласи юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.


👉Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Муносабат

❇️Ўзбекистон тарихида илк бор Давлат раҳбарининг битирувчиларга табриги йўлланди. Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг ҳаёт остонасида турган, қалбида юксак орзулари жўш ураётган, беғубор ўқувчилик йилларини ортда қолдириб, ҳаётининг янги, янада масъулиятли босқичига қадам қўяётган ёшларга йўллаган бу табриги, унда билдирилган илиқ ва самимий фикр, эзгу тилаклар нафақат ёшлар, балки уларнинг ота-оналарининг ҳам қалбини ларзага солиб, умидбахш орзуларга, юксак орзу мақсадлар сари дадил қадам ташлашга чорламоқда.

❇️Ўзбекистон Республикаси Президентининг умумий ўрта таълим мактаблари битирувчи синф ўқувчиларига йўллаган ушбу табриги тумандаги барча умумтаълим мактабларида “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларида ўқиб эшиттирилди. Ушбу табрик ўқувчию ўқитувчилар, ота-оналарда ўз Президентига бўлган миннатдорчилик туйғуларининг уйғонишига сабаб бўлди.

❇️Поёнига етаётган мазкур ўқув йилида туманимиздаги 43 та умумтаълим мактабларида таълим-тарбия олаётган 27587 нафар ўқувчилардан 1859 нафари умумтаълим мактабларининг 11-синфини битириб, етуклик шаҳодатномаларини олиш арафасида. Бу битирувчиларимиз Президентимиз йўллаган табригидан руҳланиб, янги Ўзбекистон, янги Ренессанс бунёдкорлари бўлишдек шарафдан янада завқландилар. Бу эса туманимизда муддатидан аввал талаба бўлган 12 нафар битирувчилар сафини янада кенгайишига умид берди.

❇️Айниқса, муҳтарам Президентимиз томонидан мактаб битирувчиларининг 2021 йилда Олий таълим муассасаларига қамраб олиниши 28 фоизга етказилганлиги ёшлар учун кенг имкониятлар яратди. Уларда ҳаётда бўлган қизиқишни оширди ва мотивация уйғотди. Қолаверса, уларнинг келажакка бўлган ишончи ортди.
Биз, туман халқ таълими бўлими ходимлари ушбу табрик учун Президентимизга миннатдорчилик билдирамиз.

Абдулла РАҲМАТУЛЛАЕВ,
Зангиота туман Халқ таълими бўлими мудири

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/zangiotatumanihokimligi
#МУНОСАБАТ

❇️Мактабимизда “Сўнгги қўнғироқ” тадбири ўзгача шукух билан бошланди. Биринчиси Ўзбекистон тарихида илк бор Давлат Раҳбарининг битирувчиларга табриги бўлса, иккинчиси туман ҳокими А.Тамикаевнинг ташрифи ва битирувчиларимизга Давлат Раҳбарининг табригини ўқиб эшиттирганлари биз устозлар ва битирувчиларни кўнглини тоғдек кўтарди.

❇️Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг мустақил ҳаёт остонасида турган, қалбида юксак орзулари жўш ураётган ёшлар учун йўллаган бу табриги, унда билдирилган илиқ, самимий сўзлар, юрт раҳбарининг ҳар бир ўғил-қизга "фарзандим, ёш дўстим" дея айтилаётган эзгу тилаклар нафақат ёшлар, балки, ёшу-қари, ҳар бир юртдошимизни қалбини ларзага солиб, умидбахш орзуларга, юксак орзу-мақсадлар сари дадил қадам ташлашга чорламоқда.

❇️Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил декабр ойидаги Олий мажлисга қилган мурожаатномалари бунга аниқ мисолдир. Шавкат Миромонович ўз мурожаатномаларида - “Биз ўз олдимизга мамлакатимизда учинчи ренессанс пойдеворини барпо этишдек улуғ мақсадни қўйган эканмиз бунинг учун янги Хоразмийлар, Берунийлар, Ибн Синолар, Улуғбеклар, Навоий ва Бобурларни тарбиялаб берадиган мухит ва шароитларни яратишимиз керак” деган мақсадда “Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан, таълим-тарбия тизимидан бошланади” деган ғоя асосида кенг кўламли ислохотларни амалга оширамиз деган фикрлари билан 3 та вазифани амалга ошириш лозимлигини таъкидладилар.

👉Биринчидан – ёш авлодга боғча, мактаб ва олийгохда сифатли таълим-тарбия беришни, улар жисмоний ва маънавий соғлом, ватанпарвар инсонлар бўлиб улғайиши учун барча куч ва имкониятларни сафарбар этилиши;
👉Иккинчидан – ёшларни замонавий билим ва тажрибалар, миллий ва умумбашарий қадриятлар асосида, мустақил ва мантиқий фикрлайдиган, эзгу фазилатлар эгаси бўлган инсонлар этиб вояга етказишимиз;
👉 Учинчидан – ўғил-қизларимизни мехнат бозорида талаб юқори бўлган замонавий касб-хунарга ўргатиш, уларда тадбиркорлик кўникмаларини ва мехнатсеварлик фазилатларини шакллантириб, уй-жой билан таъминлашга ахамият қаратамиз деган вазифаларни қўйдилар.

❇️Юртимизда келгуси йилдан 10та президент мактаби, кимё, биология, математика, ахборот-технологияларга ихтисослаштирилган 197та мактаб ўз фаолиятини бошлайди. Олий таълимнинг қамрови давлат грандлари сони камида 25%га оширилади, Олий ўқув юртларига қабул қилишда эхтиёжманд оилалар қизлари учун грандлар сонини 2 баробарига кўпайтириб 2000тага етказилади хамда аъло бахоларга ўқиётган ижтимоий химояга мухтож қизлар учун махсус стипендиялар жорий этилади. Бу мурожаатномадан сўнг Юртбошимизнинг табриклари барча ёшларни янада рухлантириб келажакда янада юксак марралар сари олға боришга мадад берди.

❇️ Ўтган ўқув йилида 11-синфни жами 45 нафар ўқувчилар мактабни битириб хозирги кунда 12 нафари турли ОТМларида ўқишни давом эттиришмоқда. 16 нафари техникумларда, 17 нафари эса иш билан таъминланди. Хозирги кунда 11-синф битирувчиларимизнинг 3 нафари инглиз тилидан IELTS сертификатини қўлга киритиб чет эл ОТМларига ўқишга қабул қилиндилар. 6 нафар битирувчиларимиз Россия давлатининг Маринск университетига гранд асосида ўқишга қабул қилинди.

❇️Хозирги кунда мактабни 39 нафар битирувчиларидан 6 нафари чет элда, 16 нафари Ўзбекистондаги турли ОТМ ларида, 12 нафари техникумларда ўқиш истагини билдиришган, 5 нафари ишлаш истагини билдиришган. Туман ҳокимининг дўстона ва самимий тилаклари мактабимиз битирувчиларининг кўнглида чуқур из қолдирди.

Нодира УМРЗОҚОВА
27-умумтаълим мактаб директори

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/zangiotatumanihokimligi
#Муносабат

⚡️ЮРТИМИЗДА МАТБУОТГА ЭЪТИБОР БУГУНГИДАЙ ЮҚОРИ БЎЛМАГАН

Шубҳасиз, журналистика ҳам бошқа соҳалар каби заҳматли меҳнатни талаб этади. Бу меҳнат биринчи галда ҳамиша одамлар дарду ташвишига шерик бўлиш, уларнинг қувончи ташвишини ўзиники деб билишни тақозо этади. Бунинг учун эса бутун ҳаётинг, истеъдодинг, орттирган тажрибангни қоғоз-қалам, сўз ихтиёрига беришинг зарур бўлади. Ҳақиқий журналист ўқишдан, ўрганишдан, қаламни чархлашдан, ўзини ўзи “таҳрир” қилишдан, ўзига нисбатан танқидий муносабатда бўлишдан чарчамаслиги керак. Ана шундагина журналистнинг қадри баланд бўлади, эл-юрт эъзозида бўлади.

Олимжон ЎСАРОВ,
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси

Батафсил:
https://journalist.uz/n/23897
#муносабат

Яхшиликда шукур, қийинчиликда сабр — асл мўминликдан

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Муносабат
“UzReport” телеканалининг “UzReport news” дастури орқали Зангиота тумани “Назарбек” ҳудудида темирйўл кесишмасида ер ости йўлини қуриш ишлари пайсалга солиб келинаётгани аҳолига ноқулайликлар туғдираётгани ҳақидаги кўрсатув эфирга узатилган эди. Ушбу танқидий лавҳа юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Хусусан, Президентимизнинг 2020 йилнинг 28 декабрдаги “2021-2023 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги фармойишига мувофиқ, “4Р253 “Тошкент шаҳар-“Туркистон” ширкат хўжалиги-Қозоғистон Республикаси чегараси” автомобиль йўлининг 3 километридаги темирйўл ости йўл ўтказгич қуриш лойиҳаси “Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш дирекцияси” ДУК буюртмасига асосан бош пудратчи сифатида “Кўприкқурилиштрести” УК таркибидаги 13-кўприк қурилиш отряди томонидан амалга оширилмоқда.
Албатта, ушбу йирик бунёдкорлик лойиҳасини тезкор ва сифатли амалга оширишда об-ҳаво ҳам муҳим аҳамият касб этади. Кўкламги серёғин кунлар қурилиш ишларининг бироз ортга сурилишига сабаб бўлди. Туман ҳокими А.Тамикаев томонидан аҳолидан келиб тушаётганган мурожаатлар инобатга олинган ҳолда, қурилиш ишларини янада жадаллаштириш, олиб борилаётган ишларнинг ўз муддатларида бажарилишини таъминлаш мақсадида тегишли мутасаддилар иштирокида қурилиш жараёнлари бевосита ўрганилган. Қурилиш ишларининг ўз муддатида сифатли бажарилишини таъминлаш бўйича тегишли мутасаддиларга зарур топшириқ ва вазифалар берилган. Шунингдек, туман ҳокимининг Қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари бошчилигида тегишли мутасаддилардан иборат доимий Ишчи гуруҳи тузилиб, амалга оширилиши лозим ишлар кунлик назоратга олинган.
Қурилиш ташкилоти томонидан жорий йилнинг март ойидан бошлаб бу ерда жами узунлиги 945, эни 21 метр бўлган автомобиллар ерости ўтиш йўлини қуриш ишлари давом эттирилмоқда. Бунга қурилиш ташкилотининг 40 нафардан зиёд қурувчиси, 15 та юк ташиш транспорти, 3 та экскаватор, 2 тадан автокран ва бульдозер, 1 та ер зичлагич каби техникалар жалб этилиб, бу ерда жами 300 минг кубометр ҳажмда тупроқ қазиш ишлари амалга оширилмоқда.
https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#долзарб
#муносабат

⚡️Мусулмонлар идораси ҳаж сафари атрофидаги гап-сўзларга муносабат билдирди

“Ҳаж-2022” мавсуми учун 1 нафар зиёратчига тўлов миқдори 62 миллион 900 минг сўм этиб белгилангани ва ушбу тўловга нималар кириши ҳақида:

1. Саудия ҳукумати томонидан ҳаж сафари нархига таъсир қилувчи қўшимча солиқ ва мажбурий тўловлар жорий қилинганини, шунингдек, коммунал, транспорт, электр-энергия ва бошқа хизматлар учун тўловлар миқдори бир неча баравар (30-40 фоиз) ошган.

Ўзбекистон томони Саудия билан олиб борилган узоқ музокаралар натижасида зиёратчиларимиз учун иқтисодий пакет нархига люкс даражасидаги хизмат кўрсатишга эришди ва тўлов учун ўрта нархни белгилади.

Эслатиб ўтамиз, айрим давлатларда энг қиммат пакетлар нархи 25 минг АҚШ долларигача этиб белгиланган.

2. Юртдошларимиз жорий мавсумда биринчи марта Мадина шаҳрида “Масжиди Набавий”дан 100 метр узоқликда жойлашган 5 юлдузли “Зам-зам Пуллман” ва “Краун Плаза” меҳмонхоналарида истиқомат қиладилар. Макка шаҳрида эса “Аброж ал-Ҳидоя” меҳмонхонасида яшайдилар.

3. Юртимиз зиёратчиларининг сафар давомийлиги айрим қўшни давлатлар зиёратчилари сингари 14-17-20 кун эмас, балки 26 кунни ташкил этади. Бу ҳам, табиий равишда, нархларга ўз таъсирини кўрсатади.

Ҳаж учун тўланган маблағ ичига қуйидагилар киради:

📄 Ҳаж визаси;
🎫 Авиабилет;
🚌Шаҳарлараро (Мадина-Макка-Жидда) транспорт хизмати;
🏨Мадина шаҳрида “Зам-зам Пуллман” ва “Краун Плаза” меҳмонхонаси;
🕌Мадина шаҳрида Уҳуд тоғи, Қубо ва икки қиблали масжидларга зиёрат;
🏨Макка шаҳрида “Аброж ал-Ҳидоя” меҳмонхонаси;
🍴Мино, Арофат ва Муздалифа водийларидаги барча хизматлар;
💉24 соат тиббий хизмат;
☂️ Ҳожиларнинг тиббий суғуртаси;
🚕24 соат транспорт хизмати;
🌭 3 маҳал исиқ овқат: нонушта, тушлик ва кечки овқат;
📄Ҳаж қўлланмаси;
💼Давлат рамзлари туширилган нимча ва сумка;
💧«Замзам» суви (5 литр);
🤝Республиканинг 7 та ҳудудидан кузатиш ва кутиб олиш;
✈️ Мадинаи мунавварага тўғридан-тўғри авиарейс;
🐏 Қурбонлик.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муносабат

Конституциявий ислоҳотлар — халқимизнинг хоҳиш-иродасини намоён этади

Қодир Жўраев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Комиссия аъзоси:

«Конституциявий ислоҳотларнинг биринчи босқичига якун ясалди. Биринчи босқичда кўп ишлар амалга оширилди. Биринчи навбатда, халқимиздан 48,5 мингдан ортиқ таклиф келиб тушди. Бу — аҳоли конституциявий ислоҳотларга бефарқ эмаслиги ва фаол иштирок этаётганини намоён этди.

Президентимиз ҳам кўплаб таклифларни илгари сурди. Хусусан, ижтимоий давлат тушунчасини Конституцияга киритиш бўйича муҳим таклифлар берилди. Бу жудаям тўғри, чунки ижтимоий давлат функцияларини, вазифаларини нормалар сифатида Конституцияга киритилиши халқимиз фаровонлиги учун алоҳида аҳамиятга эга.

Конституцияга киритиладиган ўзгаришлар умумхалқ референдуми орқали ташкил қилиниши унинг халқчиллигини оширади, қолаверса, бу ўзгаришлар халқимизнинг хоҳиш-иродасини намоён этгани учун ҳам олий юридик кучга эга бўлади».

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муносабат

Давлат ҳар қандай масалада фуқароларига кафиллиги илгари эътироф этилган бўлса, энди бу муҳрлаб қўйилмоқда

Борий Алихонов, Комиссия аъзоси, Олий Мажлис Сенати аъзоси:

Конституцияга ўзгартириш киритиш, балки ҳуқуқий назардан ёндашувдир, лекин бу ўзгартириш жамиятни ривожланишига пойдевор яратиши бутунлай бошқа масала. Ўзбекистондаги туб ўзгаришлар даврида Конституция ҳам даврга ҳамоҳанг, давр талабига жавоб берадиган равишда ўзгартирилишини бугун яна бир марта англаб етдик.

Ижтимоий давлат барпо қилиш дегани ҳамма баровар тенг ҳуқуқга эга эканлиги, ижтимоий нуқтаи назардан ҳеч ким бир-биридан кам бўлмайдиган давлатни яратиш ва бу давлат ҳар қандай масалада фуқароларга кафолат бериши олдин эътироф этилган бўлса, энди муҳрлаб қўйиляпти.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк