Zangiota tumani hokimligi
3.79K subscribers
41.1K photos
2.96K videos
47 files
13.9K links
Zangiota tumani hokimligi rasmiy kanali
Download Telegram
#Зангиота_тумани
#Ўз уйингни ўзинг асра!

👉ЗАНГИОТА ТУМАНИ ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ КОРХОНАСИДА ХАШАР ЎТКАЗИЛДИ.
Февраль ойи ҳам ўтиб бормоқда, кўчада БАҲОР ФАСЛИ НАФАСИ уфуриб турибди. Зангиота ТЭТК ишчи ходимлари ҳар йили энг биринчилардан бўлиб, кўкламни илиқлик билан кутиб олишади, бугун ҳам шундай бўлди. Корхона маъсуллари бошчилигида корхонада ҳашар ташкил этилди. Зеро, халқимизда, "Ҳашар-элга ярашар", "Тозалик бор ерда, барака бўлади", деган нақллар бежиз айтилмаган.

Ҳашар доирасида ободонлаштириш ва тозалаш ишлари олиб борилди.Кўча ва майдонлар тозаланиб, 1 тонна чиқинди чиқариб ташланди. 100 га яқин дарахтлар оқланиб, шакл берилди.

Корхона биноси, ҳовлиси ва боғларида тозалаш ишлари ўтказилди, ерлар ағдарилди, ободонлаштирилди. Энг сара гул-кўчатлари, мевали дарахтлар, павловния ва настарин каби ниҳоллар экилишига ерлар тайёр.

"Тошкент ҲЭТК"АЖ матбуот хизмати

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi

Telegram
Zangiota tumani hokimligi®
Zangiota tumani hokimligi Axborot xizmati