Zangiota tumani hokimligi
3.78K subscribers
41.2K photos
2.97K videos
47 files
13.9K links
Zangiota tumani hokimligi rasmiy kanali
Download Telegram
#Zangiota
#9may
#Galaba_75_yil

9 май Хотира ва қадрлаш куни инсониятнинг фашизм устидан қозонган ғалабасига 75 йил тўлганлиги муносабати билан Зангиота туманидаги Хонобод қишлоғида Иккинчи жахон уруши қатнашчиси 1925 йилда туғилган Мўйдинов Эсонали ота хонадонига Туман ҳокими Абдиваҳаб Тамикаев ташриф буюрди.
Эсонали отага Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг байрам табриги, 75 йиллик махсус эсталик нишон ва бир марталик 10 миллион сўм пул мукофоти ва туман ҳокимлиги совғаси музлаткич тақдим этилди. Байрам муносабати билан кўрсатилган ушбу эътибор учун кун кахрамони чексиз хурсандчилигини дуолар орқали изҳор қилди.

Байрам тадбирлари белгиланган карантин тадбирлари доирасида давом этмоқда.

Зангиота тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
@Zangiotatumanihokimligi
#Zangiota
#9may
#Galaba_75_yil

Зангиота туманидаги Хонобод қишлоғида Иккинчи жахон уруши қатнашчиси 1925 йилда туғилган Эсонали ота Мўйдинов

Зангиота тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
@Zangiotatumanihokimligi
#Zangiota
#9may
#Galaba_75_yil
#ZulfiyaZokirova

Аввал хабар берганимиздай, Зангиота тумани Хонобод қишлоғида яшаган Зулфия ая Зокированинг матонати ҳақида илк бор давлатимиз раҳбари 2019 йил 9 май куни Хотира ва Қадрлаш кунига бағишланган нутқида айтиб ўтган эди. Бугун Олмазор туманида барпо этиладиган Ғалаба боғида Президентимиз ташаббуси билан матонатли ўзбек аёлининг матонати тимсоли сифатида Зулфия ая ва унинг урушдан қайтмаган беш фарзанди ҳамда бева қолган тўрт келини хотирасига бағишланган “Матонат мадҳияси” ёдгорлик мажмуаси тайёр бўлди ва уни Президент бориб кўрди (фото).
Эслатиб ўтамиз бугун ушбу мажмуада Зулфия Зокированинг оила аъзолари бўлган набира ва эваралари Ахмеджонов Рахимжон - 1937 йилда туғилган, Ахмеджанова Маърифат - 1943 йилда туғилган, Махмудова Саноат Абдуллаевна, Холматова Мавлуда ҳамда Махамаджанов Фарход Турғуновичлар иштирок этмоқдалар.

Зангиота тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
@Zangiotatumanihokimligi
#Zangiota
#9may
#Galaba_75_yil
#ZulfiyaZokirova

Бугун Олмазор туманида барпо этилган Ғалаба боғида Президентимиз ташаббуси билан матонатли ўзбек аёлининг матонати тимсоли сифатида Зулфия ая ва унинг урушдан қайтмаган беш фарзанди ҳамда бева қолган тўрт келини хотирасига бағишланган “Матонат мадҳияси” ёдгорлик мажмуаси пойига гулчамбарлар қўйилди.
Муҳтарам Президентимиз ўз байрам нутқида Зулфия Зокированинг оила аъзоларини алоҳида такидлаб ўтдилар ва уларга самимий минатдорлик изҳор қилдилар.
(Суръатда Зулфия аянинг набираси Ахмеджонов Рахимжон ҳамда эвараси Махамаджанов Фарход Турғунович)

Зангиота тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
@Zangiotatumanihokimligi