Zangiota tumani hokimligi
3.47K subscribers
41K photos
2.95K videos
47 files
13.8K links
Zangiota tumani hokimligi rasmiy kanali
Download Telegram
#ТАБРИК

💐Ҳаётимизнинг мазмунли ва шарафли бўлишига сабабчи азиз устозларимиз меҳнатларини ҳар қанча қадрласак оз. Улар башарият бешигининг тебратгувчиси!

Бугунги қутлуғ айём билан мана шундай улуғ ва шарафли мақомдаги барча устоз ва мураббийларимизни чин қалбимдан табриклайман!

Яхши шогирдлар тайёрлаш йўлида мустаҳкам соғлик ва касбий фаолиятларида муваффақиятлар ёр бўлсин!

Бахтимизга бор бўлинг азиз устозлар!

Хурмат билан ЎзЛиДеП Зангиота туман Кенгаши аппарат-раҳбари Д.А.Тулянов
#ТАБРИК

Ҳурматли Устозлар ва Муррабийлар! Бугунги байрамингиз билан чин дилдан муборакбод этамиз! Шу сермашаққат ишингизда ривож ва муваффақият тилаб қоламиз. Доимо шогирдлар камолини кўриб юриш насиб қилсин!

Тошкент вилояти Халқ депутатлари Зангиота тумани кенгаши депутатлари
#Табрик

Азиз ўқитувчи ва мураббийлар , меҳрибон устозлар !

Сизларни бугунги байрам билан самимий қутлайман.Илм йўлидаги шижоатингиз, метин иродангиз , тоғдек сабрингиз, билим уммонидаги сабоғингиз доимо сарбаланд бўлсин.Барчангизга сихат - саломатлик оилавий хотиржамлик , тинчлик ва фаровон хаёт тилайман. Байрамингиз муборак бўлсин.

Туман Ахборот кутубхона маркази раҳбари С.Аҳмедова
#табрик

⚡️
Ички ишлар органлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ҳамда 25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятовнинг соҳа ходимларига табриги

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/Davron_Hidoyatov

Telegram | Facebook | Instagram
#Зангиота_тумани
#Табрик

Айни пайтда бу осуда ҳаётнинг хавфсизлигини ҳимоя қилаётган, кеча-кундуз хизматда шай турган тинчлигимиз посбонларига ҳам миннатдорчилик билдириш баробарида Ички ишлар тизимининг барча ходимларини, хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларини, ички ишлар идоралари фахрийларини 25 октябрь — Ички ишлар идоралари ходимлари куни билан самимий табриклаймиз. Ўз ороми, тинчи, ҳузур-ҳаловати, роҳат-фароғати, керак бўлса жонидан кечиб, Ватанимиз тинчлиги ва осойишталигини ҳимоя қилаётган ички ишлар ходимларининг жиноятчиликка қарши кураш, унинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасидаги машаққатли хизматлари ҳар дам эътирофга лойиқдир.

❇️Ушбу сана муносабати билан тумандаги барча ИИБ ҳодимларига Ёшлар ишлари агентлиги Зангиота туман бўлими томонидан махсус табрикномалар топширилди.

YouTube | Instagram | Telegram | Facebook
#табрик

🇺🇿Зангиота тумани ҳокими А.Тамикаев: Сизларни улуғ айём – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 29 йиллик байрами билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Батафсил бу ерда

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#табрик

Ҳурматли маҳалла фидоийлари!
Сизларни 22 март Ўзбекистонда маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан табриклаймиз!

❇️Маҳалла  – кишиларнинг  муайян  ҳудудда  биргаликда  яшашлари  туфайли  юзага  келган  бирлиги.  Маҳалла – йирик  жамоадир.  

📚Маҳалла – она  маскан,  соғлом  ижтимоий  муҳитдир.  Бу  ерда  кучли  таъсирга  эга  бўлган  жамоатчилик  фикри  маҳалла  аҳолисининг  хулқ – атвори,  ўзаро  муносабатларини  адолат  ва  маънавий  мезонлар  асосида тартибга  солиб  туради. Ўзбекистондаги  ана  шундай  умуминсоний  қадриятлар  сарчашмаларидан  бири  маҳалла  тизими.  Унинг  нуфузини  ошириш,  ижтимоий,  сиёсий,  тарбиявий,  улкан  маънавий  масалалардан  биридир. 

🌹Маҳаллангиз тинч, ҳар бир оила, ҳар бир хонадонда яхши кунлар, тўй-томошалар кўп бўлсин!
Касб байрамингиз барчангизга муборак бўлсин!


✍️ Зангиота тумани хокимлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими Ахборот хизмати.

Каналга уланиш:👇👇👇

https://t.iss.one/mahallaZangiotahokimligi
#Табрик

Бугун -Маданият ва санъат ходимлари куни
ЗАНГИОТА ТУМАНИ ҲОКИМИ АБДИВАҲОБ ТАМИКАЕВНИНГ МАДАНИЯТ ВА САНЪАТ ХОДИМЛАРИГА ТАБРИГИ
Юртимизда инсон қадрини улуғлашга қаратилган эътибор йилдан-йилга ортиб бормоқда. Бу борада йилнинг маълум саналари ҳар бир касб эгалари куни этиб белгиланаётганлиги муҳим аҳамият касб этади. Жумладан, ўтган йилдан бошлаб ўз касб байрамларини нишонлайдиган соҳа вакиллари сафи яна биттага кўпайди. Республикамизда 15 апрель санаси Маданият ва санъат ходимлари куни этиб белгиланди. Соҳа ривожи учун ўз ҳиссасини қўшган ва фидокорона меҳнат қилганлар «Маданият ва санъат фидокори» кўкрак нишони билан айнан шу куни тақдирланиши йўлга қўйилди.
Бугун юртимизда соҳа ходимлари шаънига кўплаб илиқ гаплар айтилмоқда, уларнинг машаққатли, фидокорона меҳнатлари эътироф этилмоқда.
Юртни дунёга танитадиган воситалардан бири унинг маданияти ва санъатидир. Шундай экан, соҳа вакиллари шаънига қанча илиқ гаплар айтсак, уларнинг меҳнатларини қадрлаб, юксакларга кўтарсак шунча оз.
Туманимизда ҳам ўз касбининг фидойилари бўлган маданият ва санъат ходимлари жуда кўп. Уларнинг машаққатли меҳнатлари меваси тадбирларимизда, учрашувларимизда, байрам тантаналарида янада яққолроқ намоён бўлаяпти. Бугунги кунда ўзининг хуш овози билан кўнгилларни ром этаётган, турли танловларда муваффақиятли иштирок этиб, туманимиз шаънини кўтараётган санъаткорларимиз сафи йилдан-йилга кенгайиб бормоқда. Уларнинг бу даражага етишида соҳада кўп йиллардан бери самарали фаолият юритиб, катта бир жамоага–Маданият бўлими ходимларига бош бўлиб келаётган Зиёда Ғуломованинг хизматлари каттадир. Зиёда Ғуломованинг байрам арафасида “Маданият ва санъат фидокори” кўкрак нишони билан тақдирланганлиги унинг меҳнатларига берилган муносиб баҳодир.
Фурсатдан фойдаланиб халқ ижодиётини юксалтиришга, муносиб шогирдлар тайёрлашга, маънавиятимизни юксалтиришга, маданиятимизни дунёга ёйишда, тадбирларимизнинг файзини таъминлашга ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшаётган маданият ва санъат ходимларини бугунги касб байрамлари билан табриклаб, ижодий парвозлар тилаб қоламиз.

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#Табрик
ТУМАН ҲОКИМИ АБДИВАҲОБ ТАМИКАЕВНИНГ 1 ИЮНЬ – ХАЛҚАРО БОЛАЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАБРИГИ
#Табрик
ТУМАН ҲОКИМИ АБДИВАҲОБ ТАМИКАЕВНИНГ 1 ИЮНЬ – ХАЛҚАРО БОЛАЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАБРИГИ
Дунёда болаларнинг беғубор кулгусидан-да чиройли манзара бўлмаса керак. Бу кулгу одамни ҳаётда яна ва яна яшашга руҳлантиради, фарзандларининг бахту иқболи учун меҳнат қилишга илҳомлантиради, қалбларни меҳр туйғулари билан лиммо-лим қилади.
Келажагимиз эгалари бўлган Сиз азиз болажонларни 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан чин қалбимдан табриклайман!
Сизларнинг юзингиздаги табассумингиз, қалбларни қувонтирувчи нигоҳингизда шу қадар улкан самимийлик жо бўлганки, бу нафақат юракларни, балки тошларни ҳам эритишга қодирдир.
Келажак авлодларимизни асраб-авайлаш, ҳар томонлама баркамол қилиб вояга етказиш ҳар бир давлат, ҳар бир оила, ҳар бир ота-онанинг муқаддас бурчидир.
Фарзандим, деб яшайди инсон. Дунёнинг қайси бурчагига борманг, тинч ҳаётдами ёки ўт-олов ичидами, фарзандини бағрига маҳкам босган, уни ёмонликлардан, шикастлардан ҳимоя қилиш учун кўксини қалқон этаётган одамларни учратасиз. Чунки, бу жажжи болажонлар ҳимояга муҳтож. Шунинг учун ҳам уларни ҳаётнинг бешафқат бўронларидан асраш учун 1950 йилдан эътиборан 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни сифатида нишонлана бошланди. 1989 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси томонидан Болалар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция қабул қилиниб, ўтган давр мобайнида БМТнинг Болалар жамғармаси дунё бўйлаб болалар манфаатини ҳимоя қилишга қаратилган фаолият олиб бормоқда.
Юртимизда ҳар бир бола давлат ва жамият ҳимоясида. Ҳозирги “Учинчи Ренессанс” – Ватанимизнинг янги уйғониш даврида ҳам ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, аввало оила, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, замонавий ахборот технологиялари билан ишлаш кўникмаларини ошириш устувор вазифа сифатида белгиланиб ижтимоий сиёсат даражасига кўтарилди. Улар болаликнинг беғубор оламини ҳис этган ҳолда вояга етишлари учун барча шароитлар яратилган. Мактабгача таълим ташкилотлари, спорт мажмуалари, болалар майдончалари, замонавий мактаблар ва бошқа шарт-шароитлар келажагимиз эгалари бўлган болаларнинг яйраб вояга етиши учун хизмат қилмоқда.
Туманимизда ҳар бир бола ардоқда. Шифокорлар уларнинг саломатликлари учун тинимсиз қайғурмоқдалар, ҳар бир маҳаллада керакли анжомлари билан ташкил этилган болалар майдончалари фарзандларимизнинг соғлом бўлиб вояга етишларига хизмат қилмоқда, турли спорт тўгараклари, мусиқа ва санъат мактаби, ёпиқ сув ҳавзалари каби қатор-қатор шароитларнинг барчаси Сиз фарзандларимиз учундир.
Бу йилги байрамга боғчага боришни орзу қилаётган кўплаб кичкинтойларга муносиб совға ҳозирладик: тумандаги Қатортол қишлоғида “Нурли ҳаёт”, Назарбекдаги “Қиргузар” маҳалласида оилавий, “М.Хоразмий” маҳалласида мактабгача таълим ташкилотлари фойдаланишга топширилди. Бундай хайрли ишлар келгусида ҳам амалга оширилади. Ниятимиз барча болажонларимизни мактабгача таълим ташкилотларига тўлиқ қамраб олишдир.
Мана, яна туман марказида “Мунаввар оқшомлар” маданий тадбирларини ўтказишни бошладик. Бундан кўзланган мақсад катталар, ёшларнинг вақтларини мазмунли ўтказишга қаратилган бўлса, Сиз азиз болажонлар ҳам эътиборимизда четда қолмагансизлар. Турли аттракционлар, кўргазмалар, викториналар, болалар майдончаси барчангизга завқ-шавқ улашади, деган умиддамиз.
Биз туманда қандай ишни амалга оширмайлик, бунёдкорликларга қўл урмайлик, буларнинг барчаси Сизларнинг порлоқ келажагингиз учун хизмат қилади.
Азиз болажонларим, барчангизни бугунги байрам билан яна бир бор табриклаб, келажакда юртимизнинг асл фарзанди бўлиб етишишларингизга умид билдириб қоламан.
Бугунгидай дориломон кунларда Ўзбекистонимизнинг ҳар бир ўғил-қизи ота-онаси бағрида, жисму жони саломат бўлиб, қувончу-шодликка тўлиб, кулгулари билан оламни тўлдирсин!
Байрамингиз муборак бўлсин, азиз болажонлар.

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#табрик
#шукуҳ

⚡️Хабар қилганимиздек, Нурафшон шаҳридаги "NURAFSHON SMART CITY" ҳудудида янги қуриб битказилган амфитеатрда мустақиллигимизнинг 31 йиллиги муносабати билан Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан ташкиллаштирилган катта байрам тадбири бўлиб ўтди.

🔹Тантанали маросимда
Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев байрам тадбири иштирокчилари ва улар тимсолида вилоят аҳлини байрам билан табриклади.

🔹Қуйида ана шу табрик матни эълон қилинмоқда.

👉Батафсил

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#табрик

Ассалому алайкум, азиз тумандошлар!
Авваламбор, Сиз азизларни ва бутун туманимиз аҳлини энг улуғ ва энг азиз байрамимиз – Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 31 йиллиги билан самимий муборакбод этаман!
Бу йил барчамиз ушбу шонли санани “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” деган бош ғоя билан нишонламоқдамиз. Бу шиор чуқур маънога эга эканлиги билан аҳамиятлидир. Бу шиор мустақиллик йилларида эришилган оламшумул ютуқларимизни, одамларимиз қалбидаги бугунги ҳаётдан шукроналик, эртанги кунга бўлган қатъий ишонч туйғуларини ифода этишга хизмат қилади.
Ўтган йиллар давомида мамлакатимиз, хусусан, туманимизда кенг кўламли қурилиш-бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда, катта ўзгаришлар юз бермоқда, барча соҳаларда арзирли ютуқларга эришилмоқда.

Батафсил:
https://t.iss.one/istiqbolgazetasi/19801