#хотин_қизлар_масаласи ⚡️Зангиота тумани маданият саройида “Тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизлар ҳимояси” мавзусида ҳамда Зангиота ҳудуди “Боғзор” маҳалласи маъданият-маърифат маркази залида “Тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизлар билан мулоқот” учрашуви ўтказилди. 📌Унда Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг Хотин-қизларга нисбатан зўравонликни олдини олиш бўлими бошлиғи Б.Қаҳҳоров, Тошкент вилояти Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи З.Миргазиева, Зангиота туман ҳоким ўринбосари Оила ва хотин-қизлар бўйича бўлим бошлиғи С. Усмонова, ИИВ жамоат хавфсизлиги департаменти ХПХ бошлиғи ўринбосари У.Абдуллаева, Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси қошидаги Оила институти психологлари, “Ал-Имон” масжиди имоми Низом Норқобилов ҳамда маҳалла хотин-қизлар фаоллари иштирок этишди.
#хотин_қизлар_масаласи 🔹Ҳар иккала тадбирда ҳам оилалардаги носоғлом муҳитни олдини олиш, тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизлар билан ишлаш, улар билан боғлиқ манзилли ишларни олиб бориш ҳамда оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатлар, бу борада мутасадди ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигини ҳамда хотин-қизларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш масалалари аҳамият қаратилди.
✅Нотинч-ноқобил оилалар билан ишлаш механизмларини ишлаб чиқиш, уларни соғлом ҳаётга қайтариш бўйича ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда манзилли ишлар олиб бориш, ўспирин ёшдаги қизлар ўртасида содир этиладиган эрта туғруқ, эрта турмуш, тарбияси оғир қизлар билан ишлаш бўйича ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш чора-тадбирлари ҳамда тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизлар билан психологик ўқув дарсларини олиб бориш, уларни соғлом ҳаётга қайтариш бўйича тушунча ва тавсиялар берилди.