Zangiota tumani hokimligi
3.72K subscribers
41.9K photos
3.02K videos
48 files
14.1K links
Zangiota tumani hokimligi rasmiy kanali
Download Telegram
#сектор_фаолияти ⚡️Берилган субсидия ва унинг самараси 🔹 Зангиота тумани 4-секторга қарашли "Тариқтешар" МФЙ Ёғду кўчаси 68-хонадонда истиқомат қилаётган Мурод Расуловга МФЙ ҳоким ёрдамчиси Абдураҳмон Мажидовнинг саъй-ҳаракати билан субсидия асосида хонадонни ўзида ихчамгина 1 сотихли иссиқхона ташкил этилган эди. Шу кунларда бодринг маҳсулотлари пишиб етилиб, пешма-пеш эл дастурхонига етказиб берилмоқда. Ўз навбатида хонадоннинг даромад манбалари ҳам тўлиб бормоқда. https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#сектор_фаолияти Етти хазинанинг бири бўлган паррандалар Зангиота тумани 4-сектори штабига олиб келинган ҳолда, марказлашган ҳолда эҳтиёжманд оилаларга тарқатилмоқда. ♻️Сектор раҳбариятининг ташаббуси билан МФЙларда истиқомат қилаётган, кам таъминланган фуқароларга тухумга кирган зотли товуқлар берилиши билан бирга уларни парваришлаш бўйича, кўзланган фойдани олиш бўйича ҳам мутахассис маслаҳатлари берилмоқда. https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#сектор_фаолияти 👮‍♂️Зангиота туман 3- секторга қарашли "Мевазор" маҳалласида хашар уюшқоқлик билан бошланди

📍
Ҳар йили мамлакатимиз мустақиллиги санаси арафасида ўтказилувчи умумхалқ хашари анъаналарнинг амалдаги ёрқин намунасидир. Зангиота туманидаги "Мевазор" маҳалласидаги ёшлар етакчиси ташаббуси билан бу йил хашар ишлари ёлғиз кексалар хонадонларида эрта тонгданоқ уюшқоқлик билан бошланди.

🏘Хусусан, хонадонга маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ташаббуси билан ичимлик суви ҳисоблагичи ўрнатилди, девор кўтарилди, ҳовлилар асфальт қилинди, бир қатор ободонлаштириш ишлари амалга оширилиб, дарахтлар ва экин майдонлари тартибга келтирилди.

👷🏻‍♂️👩🏻‍🌾Кун давомида эл-юрт юмушига бел боғлаган ёш хашарчиларнинг ғайрати ва мақсади билан ёлғиз онахонимиз хонадонларини янада обод гўшага айлантириш бўлди.

🔍Хашар ишлари давом этмоқда!
#сектор_фаолияти 🔹Зангиота тумани ИИБ, 3-сектор раҳбари Д.М.Муҳамеджонов ушбу секторга бириктирилган ишчи гуруҳ вакиллари билан биргаликда навбатдаги сайёр қабулни "Навбаҳор" маҳалласида ўтказди. Учрашувда маҳалла раиси, ёшлар етакчиси, ҳоким ёрдамчиси ва хотин-қизлар фаоли ҳамда маҳалла фуқаролари иштирок этишди.Мазкур сайёр қабулда аҳолининг мурожаатлари атрофлича ўрганилди. 📌Аҳоли томонидан тушган мурожаатларнинг ечими юзасидан мутасадди ташкилот ходимларига топшириқлар берилди, баъзи масалалар жойида ҳал этилди. https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#сектор_фаолияти #ҳоким_ёрдамчиси 🔹Зангиота тумани "Ибрат" МФЙда фуқароларининг орзу-умидларидан бири бўлган тадбир амалга оширилди . 4-секторга қарашли ушбу маҳалла ҳоким ёрдамчиси Машраб Қодировнинг саъй-ҳаракатлари билан "Ибрат" МФЙда истиқомат қилаётган 15 нафар фуқароларнинг ҳар бирига 15 сотихдан вақтинчалик фойдаланиб туришлари, ўз рўзғорлари учун қўшимча даромад манбаига эга бўлишлари, деҳқончилик билан шуғулланишлари учун ер ажратиб берилди. https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#сектор_фаолияти 🔹Зангиота тумани ИИБ, 3-сектор раҳбари полковник Д.М.Муҳамеджонов топшириғи билан сектор масъул ходимлари М.Турсунов ва Г.Тиллаевалар "Саҳоват", "Обод тўқимачи" ва "Тўқимачи" МФЙ да истиқомат қилувчи фуқаролар иштирокида Халқ қабулхонасига ҳамда сектор штабига субсидия,ичимлик суви, ички йўлларни асфальт қилиш ва бошқа қилинган мурожаатлар юзасидан ташриф бюришди. Муаммолар тегишлича ўрганилиб, мурожаатчиларга керакли тушунчалар берилди, мавжуд муаммолар юзасидан соҳа вакилларига топшириқлар берилди. https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#сектор
#жараён
🌿Она табиатимиз, заминимизни асраш, уни экологик муҳофаза қилиш ҳар биримизнинг бурчимиздир!
📌Зангиота тумани "Чинор" МФЙ Амир Темур кўчасидаги хонадонларда истиқомат қилаётган бир гуруҳ фуқаролар Зангиота тумани 4-сектор раҳбари масъул ходимларига мурожаат қилиб, хонадонларга яқин бўлган ҳудудда катта юк ташиш машиналари ноқонуний равишда турли чиқинди уюмларини ташлаб кетаётгани ҳақида огоҳлантиришган эди. Ушбу маълумот сектор ходимлари ҳамда туман экология ва табиатни муҳофаза қилиш бўлими раҳбарияти ходимлари иштирокида тезкор равишда жойида ўрганилди ва аниқланган ҳолат юзасидан жойида чора кўрилиб, айбдорларга нисбатан қонуний ва тегишли тартибда молиявий жаримага тортилди.
Бундан буён зарар келтирилмаслик, агар ушбу салбий ҳолат такрорланган тақдирда янада жиддий чоралар қўлланилиши юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди. https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#сектор_фаолияти
#жараён
Зангиота тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари А. Тамикаевнинг аҳоли мурожаатлари бўйича Зангиота ҳудуди “Боғзор” МФЙда ўтказган “Сайёр қабул” ижроси бўйича ҳудуддаги “Янгибоғзор” ва “Миришкорлар” дала ҳовлисида аҳолининг электр энергияси мунтазам ўчиб қолишидан шикояти ўз ечимини топган эди. Яъни Тошкент вилояти электр тармоқлари ташкилотига аҳоли мурожаатини етказиб трансформатор муаммоси ҳал этиб берилганди.
⚡️Бугун эса ҳудудга ТП-250 трансформатор ўрнатиш ишлари аҳолининг ҳомийлиги билан амалга ошириляпти.
Куч бирликда!!! https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#сектор
#сайёр_қабул
🔹Зангиота тумани 3-сектор таркибида
"Рамадон" маҳалласида навбатдаги оммавий сайёр қабул бўлиб ўтди.
Учрашувда сектор раҳбари Д.М.Муҳамеджонов, туман ҳокими ўринбосари ва бўлим бошлиқлари, маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, сектор штабига бириктирилган ишчи гуруҳ аьзолари ҳамда маҳалла фуқаролари иштирокида маҳалладаги мавжуд камчиликлар ва "Обод маҳалла" дастури асосида қандай ишлар амалга оширилгани, қайси ишлар бажарилиши сустлашганлиги юзасидан очиқ мулоқат ўтказилиб, мавжуд масалалар бўйича ташкилотларга муддати белгиланган ҳолда топшириқлар берилди. https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#сектор Ёшлар етакчиларининг фаолияти назаротда 🔹Зангиота тумани ИИБ, 3-сектор масъул ходимлари томонидан сектор таркибида фаолият юритаётган 16 нафар ёшлар етакчилари билан навбатдаги очиқ мулоқот учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда ёшлар етакчиларини қийнаб келаётган муаммолар юзасидан уларга амалий кўмак бериш тўғрисида чора-тадбирлар режа тузиб олинди. 📌Навбатдаги масалада ёшлар етакчиларининг тартиб-интизомга риоя қилишига тўхталиб ўтилди. 🏆 3-сектор раҳбарининг "Спорт кубоги"ни ўтказиш бўйича етакчилар билан режали тадбир дастури тузилди.
#сектор
#сайёр_қабул

🔹Зангиота тумани 1-сектор таркибидаги
"Гулбоғ" маҳалласида навбатдаги оммавий сайёр қабул бўлиб ўтди.
Учрашувда туман ҳокими, 1-сектор раҳбари А.Тамикаев, тегишли бўлим ва ташкилот раҳбарлари, маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли иштирок этди. Учрашувда маҳалладаги мавжуд камчиликлар ва муаммолар юзасидан очиқ мулоқат ўтказилиб, мавжуд масалалар бўйича ташкилотларга муддати белгиланган ҳолда топшириқлар берилди.
Шунингдек, мазкур маҳаллада ёшлар билан сектор раҳбарининг учрашуви ўтказилиб, ёшлар томонидан кўтарилган муаммо ва таклифлар эшитилди.
Кўтарилган барча масалалар бўйича чора-тадбирлар белгиланиб, муддатида бартараф этилиши назоратга олинди.

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#сектор_фаолияти 📌Зангиота тумани ИИБ, 3-сектор масъул ходимлари томонидан бугун навбатдаги ёшлар етакчиларининг фаолияти юзасидан мавжуд муаммоларни бартараф этиш учун "Очиқ мулоқат" учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда кўрилган биринчи масала ёшлар етакчиларининг тартиб-интизомга риоя қилиниши юзасидан бўлиб, иккинчи масала кунлик қилиниши керак бўлган иш режаларни ўз вақтида бажарилиши ва режа дастурларни тўлиқ шакллантиришга бағишланди. https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#сектор #сайёр_қабул
Навбатдаги сайёр қабул "Ўрикзор" МФЙда ташкил этилди.
📌Зангиота тумани Халқ қабулхонаси мудири Ю.Мирзаева, 4-сектор раҳбари, тумани ДСИ бошлиғи Ш.Нафасов бошчилигида "Ўрикзор" МФЙ фаоллари, туманнинг бир қатор мутасадди ташкилот раҳбарлари, масъул ходимлар иштирокида бўлиб ўтган сайёр қабул жараёнида аҳолидан сув таъминоти, маҳалла ҳудудида мактабгача таълим ташкилотини қуриш, электр симларини янгилаш, чиқиндиларни вақтида олиб кетишни ташкиллаштириш каби муаммоларига тегишлилиги бўйича раҳбар ва масъул ходимларга кўрсатмлар берилди ва назоратга олинди.
https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#сектор_фаолияти
#мурожаат_ижро

Зангиота тумани Боғзор МФЙ ҳудудида 1-сектор раҳбари тумани ҳокими А.У.Тамикаевнинг сайёр қабулдаги аҳоли мурожаатидан сўнг электр таъминотини яхшилаш мақсадида 275-сонли трансформатор юкламасини камайтириш қўшимча трансформатор пункти ўрнатилди.
🔹Бунинг натижасида Боғзор МФЙ ҳудудидаги 100 та хонадонни янги трансформатор пунктига улаб мавжуд 400 та хонадоннинг электр энергия таъминоти яхшиланишига эришилади.
https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#сектор
Зангиота тумани 3-сектор таркибидаги “Обод тўқимачи” маҳалласида навбатдаги оммавий сайёр қабул бўлиб ўтди.

🔹Учрашувда сектор раҳбари Д.М.Мухамеджонов, маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, сектор штабига бириктирилган ишчи гуруҳ аъзолари ҳамда маҳалла фуқаролари иштирокида маҳалладаги мавжуд камчиликлар юзасидан қандай ишлар амалга оширилгани ва қайси топшириқлар тўхтаб қолганлиги хусусида сарҳисоб қилинди.

📌Мавжуд масалалар бўйича ташкилотларга муддати белгиланган ҳолда топшириқлар берилди.

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#сектор
#маҳалла

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармасида 4-секторга масъул раҳбар ходимлар, Зангиота тумани ДСИ бошлиғи, 4-сектор раҳбари Ш.Нафасов, ишчи гуруҳ аъзолари ҳамкорлигида "Бўзсув" ҳудудидаги барча МФЙларда, "Эркин" ҳудудига қарашли "Қаҳрамон" МФЙ ҳамда сектор штабида бўлиб, ҳар бир муҳим ижро этилиши лозим бўлган йўналишлар бўйича амалга оширилаётган ишлар, ижтимоий, коммунал соҳаларга оид бўлган муаммолар ўрганилди.
Уларнинг ечимлари МФЙ, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли ва ёшлар етакчиси, милиция нозирлари ҳамкорлигида амалга оширилаётган ишлар натижаси таҳлил қилиниб яна тегишли топшириқ, кўрсатма ва тавсиялар берилди.
Ўрганишлар давом этмоқда.

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#сектор_фаолияти

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Р.Раимов Зангиота тумани 4-секторга қарашли "Истиқлол" ва "Тариқ-тешар" МФЙларида бўлиб аҳолининг ижтимоий муаммоларни ўрганиб, ечими юзасидан амалий ва услубий ёрдам кўрсатди.

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#сектор_фаолияти

♻️Зангиота тумани 3 сектор раҳбари Д.Муҳамеджанов ҳамда туман  Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази  раҳбари Р. Каримжоновлар иштирокида сектор таркибидаги жами 17 нафар ҳоким ёрдамчиларининг 8 та энг муҳим самарадорлик кўрсатгичлари  (KPI) бўйича танқидий- таҳлилий йиғилиш ўтказилди.

📌Унда энг паст кўрсаткичга эга бўлган хоким ёрдамчиларига жиддий огоҳлантириш берилиб, барча ҳоким ёрдамчилари бир ҳафта муддат ичида (KPI) кўрсаткичларини кўтариш юзасидан топшириқ берди.
https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#беш_ташаббус
#сектор

Зангиота тумани Ёшлар боғида "Беш ташаббус олимпиядаси"нинг 2-мавсуми доирасида туман прокурори, 2-сектор раҳбари Х.Кенжаев, Тошкент вилоят кураш федерацияси ва туман Ёшлар ишлари агентлиги, туман Спортни ривожлантириш бўлими билан ҳамкорликда спортнинг "Миллий кураш" тури бўйича маҳалла босқичи мусобақаси ўтказилди.
📌Маҳалла босқичида ғолибликка эришган ёшлар сектор босқичи йўлланмасини қўлга киритишди.