#сектор_фаолияти Зангиота ИИБ, 3-сектор раҳбари Д.Мухамеджанов бошчилигида "Ҳаракат" МФЙ да жойлашган 6- сонли умумтаълим мактаби биносида навбатдаги 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган муаммоли ёшларни тизимли равишда муаммо ва таклифларини ҳал қилиш мақсадида маҳалла раиси, маҳалла профилактика инспектори, ёшлар етакчиси ҳамда вояга етмаганлар гуруҳи инспектори иштирокида "Раҳбар ва ёшлар" учрашуви ўтказилди. Унда 48 нафар ёшлар иштирок этишди. 12 та масала кўриб чиқилди, шундан 4 таси ижобий ҳал этилди. https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#аёллар_дафтари #сектор_фаолияти
Қилинган заҳматли меҳнат ва унинг эҳтиёжманд фуқароларга бераётган самараси! "Аёллар дафтари"ни учинчи босқичини ҳар бир банди бўйича ижро этилиши белгиланган тадбирлар юзасидан Зангиота тумани 4-сектор тасарруфидаги 19 та МФЙларда фаолият юритаётган хотин-қизлар фаоллари томонидан амалга оширилгансермазмун ишлар натижасида 4 ва 6 тоифаларга киритилган 1-2 гуруҳ ногиронлиги бор аёллар ва қарамоғида ногирон, вояга етмаган фарзанди бўлган аёллар учун банк ходимлари томонидан марказлашган ҳолда 4-сектор штабида бир марталик, ҳар бир аёлга 1 млн.188,0 минг сўмдан пул маблағлари тарқатилди. Мана шу маблағларни олган аёллар ўз навбатида Муҳтарам Президентимизга, туман ҳокимлиги, 4- сектор раҳбарияти ва бошқа тегишли мутасаддиларга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

#сектор_фаолияти Ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Зангиота тумани 4-секторга қарашли МФЙ раислари, фаоллари, маҳалла ишчилари ҳар куни десак ҳам муболаға қилмаган бўламиз, эрталабданоқ, кўчалар, магистрал йўллар, канал бўйлари ва бошқа кўплаб ҳудудларда ён-атрофни тартибга келтириш, тозалаш, ободонлаштириш ишларини ташкил этмоқдалар. Шу онларда ҳам "Эркин" ҳудудидаги МФЙларда, жумладан "Янги ҳаёт" ва "Тариқ-тешар" МФЙларда ҳам хашар тадбирлари бўлиб ўтмоқда. https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#сектор_фаолияти ⚡️Берилган субсидия ва унинг самараси 🔹 Зангиота тумани 4-секторга қарашли "Тариқтешар" МФЙ Ёғду кўчаси 68-хонадонда истиқомат қилаётган Мурод Расуловга МФЙ ҳоким ёрдамчиси Абдураҳмон Мажидовнинг саъй-ҳаракати билан субсидия асосида хонадонни ўзида ихчамгина 1 сотихли иссиқхона ташкил этилган эди. Шу кунларда бодринг маҳсулотлари пишиб етилиб, пешма-пеш эл дастурхонига етказиб берилмоқда. Ўз навбатида хонадоннинг даромад манбалари ҳам тўлиб бормоқда. https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#сектор_фаолияти ✅Етти хазинанинг бири бўлган паррандалар Зангиота тумани 4-сектори штабига олиб келинган ҳолда, марказлашган ҳолда эҳтиёжманд оилаларга тарқатилмоқда. ♻️Сектор раҳбариятининг ташаббуси билан МФЙларда истиқомат қилаётган, кам таъминланган фуқароларга тухумга кирган зотли товуқлар берилиши билан бирга уларни парваришлаш бўйича, кўзланган фойдани олиш бўйича ҳам мутахассис маслаҳатлари берилмоқда. https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#сектор_фаолияти 👮♂️Зангиота туман 3- секторга қарашли "Мевазор" маҳалласида хашар уюшқоқлик билан бошланди
📍Ҳар йили мамлакатимиз мустақиллиги санаси арафасида ўтказилувчи умумхалқ хашари анъаналарнинг амалдаги ёрқин намунасидир. Зангиота туманидаги "Мевазор" маҳалласидаги ёшлар етакчиси ташаббуси билан бу йил хашар ишлари ёлғиз кексалар хонадонларида эрта тонгданоқ уюшқоқлик билан бошланди.
🏘Хусусан, хонадонга маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ташаббуси билан ичимлик суви ҳисоблагичи ўрнатилди, девор кўтарилди, ҳовлилар асфальт қилинди, бир қатор ободонлаштириш ишлари амалга оширилиб, дарахтлар ва экин майдонлари тартибга келтирилди.
👷🏻♂️👩🏻🌾Кун давомида эл-юрт юмушига бел боғлаган ёш хашарчиларнинг ғайрати ва мақсади билан ёлғиз онахонимиз хонадонларини янада обод гўшага айлантириш бўлди.
🔍Хашар ишлари давом этмоқда!

#сектор_фаолияти 🔹Зангиота тумани ИИБ, 3-сектор раҳбари Д.М.Муҳамеджонов ушбу секторга бириктирилган ишчи гуруҳ вакиллари билан биргаликда навбатдаги сайёр қабулни "Навбаҳор" маҳалласида ўтказди. Учрашувда маҳалла раиси, ёшлар етакчиси, ҳоким ёрдамчиси ва хотин-қизлар фаоли ҳамда маҳалла фуқаролари иштирок этишди.Мазкур сайёр қабулда аҳолининг мурожаатлари атрофлича ўрганилди. 📌Аҳоли томонидан тушган мурожаатларнинг ечими юзасидан мутасадди ташкилот ходимларига топшириқлар берилди, баъзи масалалар жойида ҳал этилди. https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#сектор_фаолияти #ҳоким_ёрдамчиси 🔹Зангиота тумани "Ибрат" МФЙда фуқароларининг орзу-умидларидан бири бўлган тадбир амалга оширилди . 4-секторга қарашли ушбу маҳалла ҳоким ёрдамчиси Машраб Қодировнинг саъй-ҳаракатлари билан "Ибрат" МФЙда истиқомат қилаётган 15 нафар фуқароларнинг ҳар бирига 15 сотихдан вақтинчалик фойдаланиб туришлари, ўз рўзғорлари учун қўшимча даромад манбаига эга бўлишлари, деҳқончилик билан шуғулланишлари учун ер ажратиб берилди. https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#сектор_фаолияти 🔹Зангиота тумани ИИБ, 3-сектор раҳбари полковник Д.М.Муҳамеджонов топшириғи билан сектор масъул ходимлари М.Турсунов ва Г.Тиллаевалар "Саҳоват", "Обод тўқимачи" ва "Тўқимачи" МФЙ да истиқомат қилувчи фуқаролар иштирокида Халқ қабулхонасига ҳамда сектор штабига субсидия,ичимлик суви, ички йўлларни асфальт қилиш ва бошқа қилинган мурожаатлар юзасидан ташриф бюришди. Муаммолар тегишлича ўрганилиб, мурожаатчиларга керакли тушунчалар берилди, мавжуд муаммолар юзасидан соҳа вакилларига топшириқлар берилди. https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#сектор_фаолияти
#жараён
✅Зангиота тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари А. Тамикаевнинг аҳоли мурожаатлари бўйича Зангиота ҳудуди “Боғзор” МФЙда ўтказган “Сайёр қабул” ижроси бўйича ҳудуддаги “Янгибоғзор” ва “Миришкорлар” дала ҳовлисида аҳолининг электр энергияси мунтазам ўчиб қолишидан шикояти ўз ечимини топган эди. Яъни Тошкент вилояти электр тармоқлари ташкилотига аҳоли мурожаатини етказиб трансформатор муаммоси ҳал этиб берилганди.
⚡️Бугун эса ҳудудга ТП-250 трансформатор ўрнатиш ишлари аҳолининг ҳомийлиги билан амалга ошириляпти.
Куч бирликда!!! https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi

#сектор_фаолияти 📌Зангиота тумани ИИБ, 3-сектор масъул ходимлари томонидан бугун навбатдаги ёшлар етакчиларининг фаолияти юзасидан мавжуд муаммоларни бартараф этиш учун "Очиқ мулоқат" учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда кўрилган биринчи масала ёшлар етакчиларининг тартиб-интизомга риоя қилиниши юзасидан бўлиб, иккинчи масала кунлик қилиниши керак бўлган иш режаларни ўз вақтида бажарилиши ва режа дастурларни тўлиқ шакллантиришга бағишланди. https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi