Zangiota tumani hokimligi
3.75K subscribers
41.3K photos
2.98K videos
47 files
13.9K links
Zangiota tumani hokimligi rasmiy kanali
Download Telegram
#Тиббиётдаги_ислоҳотлар_инсон_қадри_учун

Бугун туманимизда фаолият олиб бораётган 17-сонли оилавий поликлиника мудираси Нодира Қўзиевани Абдужалилбоб, Файз, Катта Чинор, Обод турмуш, Ниҳол, Олмазор, Гулзор, Кенг Кичик, Ўртовул маҳаллалари аҳолиси олдида ҳисоботи эшитилди.
Тиббиёт соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, бирламчи тизим фаолияти самарадорлигини ошириш, оилавий шифокорлар ва ҳамшираларни қуйи бўғинда олиб бораётган ишлар самарадорлиги сарҳисоб қилинди.
Мазкур муҳокамада аҳоли тамонидан оилавий поликлиникалар фаолияти бўйича мавжуд муаммолар кўтарилди ва таклифлар берилди.
Ҳисобот юзасидан келгусида иш самарадорлигини янада ошириш, аҳоли саломатлиги йўлида амалга оширилаётган ишлар натижадорлиги бўйича алоҳида чора-тадбирлар белгиланди.
Эслатиб ўтамиз кейинги муҳокамада 2022 йил 13 июн куни соат 10-00да 27-мактаб ховлисида 16-сонли оилавий поликлиника мудираси К.Қаюмова ҳисоботи эшитилади.

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#Тиббиётдаги_ислоҳотлар_инсон_қадри_учун

Бугун туманимизда фаолият олиб бораётган 16-сонли оилавий поликлиника мудираси Камола Қаюмованинг Гулбоғ, Хўжамозор, Асил, Чорбоғ, Ўрта, Эски қалъа, Сортепа ва Боғзор маҳаллалари аҳолиси олдида ҳисоботи эшитилди.
Тиббиёт соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, бирламчи тизим фаолияти самарадорлигини ошириш, борасида оилавий шифокор ва ҳамширалар томонидан қуйи бўғинда олиб борилаётган ишлар самарадорлиги сарҳисоб қилинди.
Мазкур муҳокамада аҳоли тамонидан оилавий поликлиникалар фаолияти бўйича мавжуд муаммолар кўтарилди ва таклифлар берилди.
Ҳисобот юзасидан келгусида иш самарадорлигини янада ошириш, аҳоли саломатлиги йўлида амалга оширилаётган ишлар натижадорлиги бўйича алоҳида чора-тадбирлар белгиланди.
Эслатиб ўтамиз кейинги муҳокама 2022 йил 14 июнь, соат 10-00да 15-мактаб ҳовлисида кўп тармоқли марказий поликлиника мудираси М.Абдурасулова ҳисоботи эшитилади.

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#Тиббиётдаги_ислоҳотлар_инсон_қадри_учун

Бугунги кундаги долзарб масалалардан бири жамиятда соғлом турмуш маданиятини ошириш ҳамда касалликларнинг олдини олишдир.
Шу мақсадда туманда фаолият олиб бораётган 18-сонли оилавий поликлиника мудирасининг ҳудуд аҳолиси олдидаги мурожаат- ҳисоботи тингланди.
📌Мавжуд муаммо ва таклифлар ҳокимлик вакиллари иштирокида таҳлил қилинди. Амалга оширилган ишлар эса сарҳисоб қилинди.
Муҳокама давомида аҳолининг талаб ва таклифларидан келиб чиқиб ҳамда келгусида аҳамият қаратилиши лозим бўлган жиҳатлар инобатга олиниб, соҳага оид тегишли чора-тадбирлар амалга оширилишига келишиб олинди.
❗️Аниқ ва муҳим ташаббусларга бой бўлган учрашувнинг кейинги манзили 18-мактаб ҳовлиси, 19-оилавий поликлиникаси мудирасининг ҳисоботини тинглаш этиб белгиланди.

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#Тиббиётдаги_ислоҳотлар_инсон_қадри_учун

Туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси аҳолига қандай хизмат кўрсатмоқда? Мазкур ҳолатни ўрганиш учун поликлиника фаолияти ўрганилди.
Бугун аҳолига бирламчи тиббий хизмат кўрсатувчи поликлиникалар ҳолати, шифокор ва ҳамшираларнинг фаолияти билан яқиндан танишиш учун туман ҳокимининг ўринбосари С.Насиров ва туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари К.Раҳимовлар кўп тармоқли марказий поликлиникасида бўлди.
Поликлиникада янгидан ташкил этилаётган электрон хизмат кўрсатиш тизими, дори-дармон ва асбоб-ускуналар билан таъминланиш ҳолати, бинонинг шошилинчи тиббий хизмат бўлимидаги таъмирлаш ишлари ўрганилди.
Мазкур соҳада келгусида амалга ошириладиган ишлар тегишли масъуллар билан муҳокама этилиб, чора-тадбирлар белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти тамонидан айнан бу соҳага катта эътибор берилаётганлиги натижасида бирламчи тизимида ўзгаришлар катта ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати ортиб бормоқда.
https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi