Zangiota tumani hokimligi
3.46K subscribers
40.9K photos
2.94K videos
47 files
13.8K links
Zangiota tumani hokimligi rasmiy kanali
Download Telegram
Байрамингиз қутлуғ бўлсин, азиз юрт посбонлари!

👮‍♂️25 октябрь “Ички ишлар ходимлари куни” муносабати билан Зангиота туманида ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, ҳимоя қилиш, ёшларнинг ҳаёти ва соғлиғини сақлашда яқиндан ёрдам берган, шунингдек, тарғибот-ташвиқот ишларда фаол иштирок этиб келган бир гуруҳ Ички ишлар органлари ҳодимлари Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Зангиота туман Кенгашининг Ташаккурномалари билан тақдирландилар.

🚔Юртимизда жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш, қонунчилик ҳамда ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашдек масъулиятли ва шарафли хизматларида омадлар тилаймиз.

Зангиота тумани ҳокимлиги

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
🔥24 октябрь куни соат 23:30 ларда Зангиота тумани Туркистон худуди Саховат маҳалласини табиий газ билан таъминловчи ер усти ўрта босимли Д-50 мм газ қувурини Камаз русумли автомашина уриб кетиши натижасида авария холати юзага келди. Натижада худудда газ таъминоти узилди.

"Зангиотатумангаз" газ таъминоти бўлими томонидан таъмирлаш ишлари якунлангунга қадар ушбу худудда газ таъминоти вақтинча тўхтатилди.

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi

Telegram
Zangiota tumani hokimligi®
Zangiota tumani hokimligi Axborot xizmati

Информационная служба хокимията Зангиатинского района
‼️ЗАНГИОТА ТУМАНИНИНГ НАЗАРБЕК ҲУДУДИДА ТАБИИЙ ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧАЛИК ТЎХТАТИЛАДИ

♦️"Тошкенттумангаз" газ таъминоти бўлимининг 2020 йил 26 октябрь кунидаги 44-01-15/164-сонли хабарномасига асосан, яъни ёзги мавсумдан қишки мавсумга ўтиш муносабати билан 2020 йил 27 октябр куни соат 09:00 дан соат 17:00 га қадар, Назарбек ҳудудидаги жаъми 6 500 та аҳоли ва улгуржи истеъмолчилар ҳамда ижтимоий соҳа объектларида табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилишини маълум қиламиз.

⚠️“Зангиотатумангаз” газ таъминоти бўлими олдиндан юқорида қайд этилган ҳолат туфайли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳолимиз ва табиий газ истеъмолчиларидан узр сўрайди.

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi

Telegram
Zangiota tumani hokimligi®
Zangiota tumani hokimligi Axborot xizmati

Информационная служба хокимията Зангиатинского района
‼️ЗАНГИОТА ТУМАНИНИНГ БАЪЗИ ҲУДУДЛАРИДА ТАБИИЙ ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧАЛИК ТЎХТАТИЛАДИ

♦️ "Zangiotatumangaz" газ таъминоти бўлимининг 2020 йил мукаммал таъмирлаш дастурига киритилган Зангиота ҳудуди Сортепа МФЙ (М-34 йўл ёқаси)дан ҳамда Ўртаовул ҳудуди, Ўртаовул МФЙ ҳудудларидан ўтказилган ер ости Д-325 мм.ли ўрта босимли газ қувурининг 500 метр қисмини таъмирлаш ишлари якунланганлиги ҳамда харакатдаги газ қувурига қайта улаш ишларини олиб бориш мақсадида, 2020 йил 27 октябрь куни соат 08:00 дан соат 18:00 га қадар Эркин ҳудудида жойлашган кўп қаватли харбийлар уйи, Зангиота ва Ўртаовул ҳудудларидаги Гулзор, Олмазор, Катта Чинор, Ниҳол, Обод турмуш, Абдужалилбоб, Файз, Сортепа, Ўрта, Боғзор маҳаллалари ҳамда Янгийўл туманининг Истиқлол маҳалласи, "Тинчлик-1" ва "Тинчлик-2" уланмасидаги жаъми 7 500 та аҳоли ва улгуржи истеъмолчилар ҳамда ижтимоий соҳа объектларида табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилишини маълум қиламиз.

⚠️“Zangiotatumangaz” газ таъминоти бўлими олдиндан юқорида қайд этилган ҳолат туфайли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳолимиз ва табиий газ истеъмолчиларидан узр сўрайди.

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi

Telegram
Zangiota tumani hokimligi®
Zangiota tumani hokimligi Axborot xizmati

Информационная служба хокимията Зангиатинского района
Президент Шавкат Мирзиёев электр энергетикаси корхоналарини трансформация қилиш бўйича устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.
Модернизация ишларини давом эттириш, бунга хусусий капитални жалб қилиш зарурлиги қайд этилди. Тармоқдаги 4 та компаниянинг уч йиллик молиявий модели ва бизнес режаларини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.
Соҳага илғор технологияларни кенг жорий этиш, “рақамли трансформация”ни амалга ошириш бўйича топшириқлар берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по приоритетным задачам трансформации предприятий энергоэнергетической отрасли.
Подчеркнута необходимость продолжения работ по модернизации, привлечения к ним частного капитала. Поставлена задача разработать трехлетнюю финансовую модель и бизнес-планы 4 отраслевых компаний.
Даны поручения по широкому внедрению передовых технологий, «цифровой трансформации» отрасли.

#Mirziyoyev #yigilish #iqtisodiyot #elektrenergetikasi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент қурилиш соҳасидаги лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
Беш қаватли арзон уйларни мамлакатимизнинг аҳоли зич жойлашган барча туманларида қуриш зарурлиги таъкидланди.
Тошкент давлат техника университети ҳудудида инновацион ўқув-амалий комплекс барпо этиш лойиҳаси ҳам тақдим этилди.
Нукус шаҳрининг замонавий марказини бунёд этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Президент ознакомился с проектами ряда строительных объектов.
Отмечена необходимость возведения пятиэтажных домов по доступным ценам во всех густонаселенных районах страны.
Представлен проект организации инновационного учебно-практического комплекса на территории Ташкентского государственного технического университета.
Даны указания по строительству современного центра города Нукуса.

#Mirziyoyev #taqdimot #qurilish #loyihalar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#тезкор

⚡️⚡️Ҳаракат иштирокчилари диққатига! Келес йўли вақтинчалик ёпилади

Тошкент вилояти Тошкент тумани автомобиль йўлларида олиб борилаётган реконструкция ишлари муносабати билан, туман ҳокимининг қарорига асосан 26 октябрь 24:00 дан бошлаб таъмирлаш ишлари тугагунига қадар, (4Р-4 «Тошкент ш.-Келес ш.-Қозоқкентсой қ.-М39 автойўли 820 км» автомобиль йўлининг 0-2 километрлари) Келес кўпригидан 9-сон умумий ўрта таълим мактаби олдигача бўлган қисмида транспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик тўлиқ тўхтатилади.

Ушбу йўналишда ҳаракатланадиган автомототранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик туманнинг Ҳасанбой қишлоғи ҳудудидан ўтган 4Н-699 ҳамда М.Фозилов жамоа хўжалиги ҳудудидан ўтган 4Р-4 автомобиль йўллари орқали 4К-708а автомобиль йўли орқали ташкил этилади (суратда яшил рангда).

Ҳурматли фуқаролар! ЙПХ инспекторлари томонидан кўрсатиладиган йўналишлар бўйича ҳаракатланишга, тартиб интизом сақлаб, ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлашга ҳисса қўшинг.

ИИББ Ахборот хизматиhttps://t.iss.one/tviib
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Агар бу соҳа рақобатбардош бўлиб, таннархни камайтирса, бошқа ҳамма соҳамизга жуда катта ижобий таъсир кўрсатади

Шавкат Мирзиёев: Если обеспечить конкуренцию и снизить затраты в этой отрасли, это благотворно повлияет на все остальные сферы

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Зангиота тумани
#Кадастр хизмати

❇️ТУМАННИНГ ЭЛЕКТРОН ХАРИТАСИ ШАКЛЛАНТИРИЛМОҚДА

Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси туман филиалида давлатимизнинг кадастр соҳасидаги дастурларни идоравий интеграциялари орқали тумандаги барча кўчмас мулклар тўғрисидаги маълумот алмашинуви йўлга қўйилган.

❗️Туман Давлат хизматлари маркази орқали кадастр соҳасига тегишли ҳар қандай аризаларни бериш ва уларга тўланадиган хизмат турларини амалга ошириш ташкиллаштирилган. Давлат хизмати марказидаги my.gov тизими орқали берилган шартномалар тўловларини қийинчиликсиз амалга ошириш йўлга қўйилган.

📜Кадастр ҳужжатларини янгилаш, янги қурилмаларнинг кадастр ҳужжатини шакллантириш, нотариал тартибда олди-сотди, ҳадя, мерос, улушларни бўлиш, мулкни бўлиш шартномалари қандай амалга оширилиши тўғрисидаги батафсил маълумотлар билан “ИСТИҚБОЛ” газетасининг 37-сонида (30 октябрь) танишасиз.

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi

Telegram
Zangiota tumani hokimligi®
Zangiota tumani hokimligi Axborot xizmati