Zangiota tumani hokimligi
3.8K subscribers
41.1K photos
2.96K videos
47 files
13.9K links
Zangiota tumani hokimligi rasmiy kanali
Download Telegram
‼️Республикада экологик хавфсизликни таъминлаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экологик ҳолатни яхшилаш мақсадида Тошкент вилояти экология ва атроф муҳитни мухофаза қилиш соҳасида назорат бўйича Зангиота тумани инспекцияси томонидан ҳудудлар доимий равишда назоратда.

📌Шунга қарамасдан Зангиота тумани “Чорбоғ” МФЙ ҳудудини ноқонуний “чиқиндихона”га айлантираётган фуқарога Экология ва атроф муҳитни мухофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Зангиота тумани инспекцияси ходимлари томонидан МЖТКанинг 91 моддаси 1 қисми билан жаримага тортилди. “Чорбоғ” МФЙ ҳудуди ободонлаштирилди.

📍Инсон ўзи яшайдиган жамиятнинг аъзоси ҳисобланади. Ҳар бир инсон ўз жамиятига манфаат келтиришга масъул. Ватанимизнинг ҳар бир ерини покиза ва озода сақлашимиз керак.

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия миллий мудофаа вазири Ҳулуси Акарни қабул қилди.
Учрашувда мамлакатларимиз ўртасидаги ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлик ҳолати ва истиқболлари кўриб чиқилди, шунингдек, кейинги йилларда мудофаа соҳасида амалга оширилган қўшма тадбирлар якунлари сарҳисоб қилинди.
Минтақадаги замонавий хатарлар ва хавфсизликка таҳдидларга қарши биргаликда курашишнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принял министра национальной обороны Турции Хулуси Акара, прибывшего в нашу страну с визитом.
В ходе встречи рассмотрены состояние и перспективы военного и военно-технического сотрудничества между нашими странами, а также подведены итоги совместных мероприятий, реализованных в последние годы в оборонной сфере.
Обсуждены актуальные вопросы совместного противодействия современным вызовам и угрозам безопасности в регионе.

#Mirziyoyev #qabul #Turkiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Сессия
#Зангиота_тумани

🇺🇿 Халқ депутатлари Зангиота туман Кенгашининг олтинчи чақириқ ХIII сессияси бўлиб ўтди.

Сессия кун тартибига 5 та масала қўйилди. Асосий масала бўлган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони лойиҳаси муҳокама этилди. Лойиҳа бўйича таклифлар билдирилди.

❇️Шунингдек, Зангиота туманида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш чора-тадбирлари тўғрисида ҳам депутатлар ўз фикр мулохазаларини билдирдилар.

📝Сессияда туман ҳокими, депутатлар, мактаб директорлари, бозор раҳбарлари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, туман банклари бошқарув раислари ва бошқа масъуллар иштирок этишди. Сессия якунида муҳокама қилинган масалалар бўйича қарор қабул қилинди.

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi

Telegram
Zangiota tumani hokimligi®
Zangiota tumani hokimligi Axborot xizmati
#Зангиота_тумани
#НАЗАРБЕК МАҲАЛЛАСИ

МАҲАЛЛАМ - ЎЗ УЙИМ

❗️Ҳар бир шаҳар ё туманнинг ободлиги маҳалла ободлигидан бошланади. Буни дилдан ҳис этган маҳалла раиси Абдубосит Йўлдошев фаоллар билан кенгашиб, келишиб анча путурдан кетган маҳалла идорасини қайтадан қуриш режасини туздилар. Уларнинг бу режаларини маҳалла фаоли, илгари ўзи ҳам ушбу масканга раҳбарлик қилган, бугунги кунда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган Хайруллахўжа Лутфуллаев ҳар томонлама қўллаб-қувватлади ва енг шимариб ишга киришди.

Тадбиркорнинг сайъ-ҳаракати билан қурилиш ишлари бошланиб кетди. Маҳалла идораси 11 ҳонадан иборат бўлиб, ҳар бир ходимнинг хонасидан ташқари мажлислар зали, тўловлар қабул қиладиган касса, нуронийлар, ёшлар учун алоҳида хоналар ҳамда кутубхона ўрин олмоқда. Идоранинг орқа томонида эса 70 нафар ўғил-қизга мўлжалланган спорт зали, тикув ва чиннига гул босиш цехлари қурилмоқда. Булар ишга тушса, 20 дан зиёд маҳалла аҳли иш билан таъминланади.

📌Шунингдек, маҳаллада тез тиббий ёрдам пункти, 8 мактаб ўқувчилари учун янги қулай хожатхона қурилмоқда. Маҳаллада газ босимини кўтариш ва аҳолини доимий газ билан таъминлаш учун ҳам ишлар амалга оширилмоқда. Буларнинг барчаси маҳаллада истиқомат қилувчи тадбиркорлар ва аҳолининг ўз сай-харакатлари билан амалга оширилмоқда.

❇️Фактларга мурожаат қилсак. Маҳалла оқсоқолининг таъкидлашича, маҳаллада кўпгина ишлар амалга оширилган. Хусусан, жорий йил бошидан бери маҳаллага 3 та трансформатор ўрнатилди, 10 та симёғоч янгисига алмаштирилди. Натижада ички кўчалар ҳам чароғон бўлди. 1000 метр узунликдаги ички кўчалар асфальт қилинди. 600 метрдан зиёд ичимлик суви қувурлари янгиланди. Шу кунларда бир километр масофага шаҳардан газ қувурлари тортиб келинмоқда. Маҳалла раиси ўз маҳалласидан ортиб яна қўшни маҳаллаларга ҳам ёрдам қўлини чўзишни канда қилмайди.

👉Қурилиш ишлари билан батафсил “Истиқбол” газетасининг 37-сонида танишинг.

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi

Telegram
Zangiota tumani hokimligi®
Zangiota tumani hokimligi Axborot xizmati

Информационная служба хокимията Зангиатинского района