Zangiota tumani hokimligi
3.46K subscribers
41.1K photos
2.95K videos
47 files
13.9K links
Zangiota tumani hokimligi rasmiy kanali
Download Telegram
#Зангиота тумани
#Оталар куни

❇️Жорий йилнинг 18 декабрь куни Тошкент вилоятидаги барча умумий ўрта таълим мактабларида “Оталар куни” тадбирлари ўтказилмоқда. Хусусан, Зангиота туманида Оталар куни 39- бошланғич таълим мактабида ҳам кўтаринки руҳда ташкил этилди. Мактаб кираверишида “Жоним дадам” деб бошланувчи тарона янграб турибди.
Ажиб бир манзара...

📍Қўлидаги телефони тинимсиз жиринглаётган оталар, ишига шошилиб турган оталар ва яна фарзанди кўнглидан ўтолмаган оталар...

🌈Бугун бошқача кун. Қуёшнинг ёғдусини айтмайсизми?!

👉Оталар бир хонага жам бўлишиб , мадхия садолари остида йиғилишни бошладилар.Фарзандларига таълим бераётган устозлари билан дилдан сухбатлашдилар. Мактаб психологи томонидан "Фарзандингизни биласизми" номли сўровнома ўтказилди. Учрашувда фикр ва мулоҳазалар қутиси ташкил этилиб, оталар томонидан билдирилган таклифлар ушбу қутидан жой олди...

YouTube | Instagram | Telegram | Facebook
#Зангиота тумани
#Оталар куни
#32-умумий ўрта таълим мактаби
#Зангиота тумани
#Оталар куни

❇️"Оталар куни" 10-cонли бошланғич мактабида ҳам кўтаринки руҳда ташкил этилди. Мактаб кираверишда “Сиз хаммадан яхшисиз дада” деб номланган мусиқа таронаси янграб турибди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси мадҳияси билан бошланди. Тадбирни О.Худаяров очиб берди. Тадбирда махалла раислари, кузатув кенгаши раиси ва оталар фаол иштирок этишди. 1-4 синфлар ўртасида "Отам, онам ва мен" мавзусида ўтказилган расмлар танловида ғолиб бўлган ўқувчиларнинг оталарига ва доимий фаол бўлиб келган оталарга мактаб раҳбарияти томонидан "Tашаккурнома" берилди.

Оталар бир хонага жам бўлишди, фарзандларига таълим бераётган устозлари билан гаплашишди. “Яшил макон” лойиҳаси доирасида мактаб ҳудудига мевали ва манзарали дарахт кўчатларини ўтказишди. Умид қиламизки, бу ниҳоллар кун келиб улкан дарахтларга айланади. Учрашувдаги фикр ва мулоҳазалар оталар томонидан езма равишда берилди.

YouTube | Instagram | Telegram | Facebook
#Зангиота тумани
#Оталар куни

🌈Зангиота тумани ХТБ тасарруфидаги 14-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида "Мен отамга муносиб фарзандман!" шиори остида "Оталар куни" тадбири ўтказилди. Тадбирда Зангиота тумани прокуратураси терговчиси К.Мардонов, Зангиота тумани халқ таълими бўлими ходимлари ҳамда "Ўратепа" маҳалласи фаоллари, мактаб кузатув кенгаши раиси А. Юсупова иштирок этдилар. Йиғилганларда катта таассурот қолдирган мазкур тадбирда меҳмонлар ҳамда фаол оталар сўзга чиқиб "Фарзанд тарбиясида отанинг турган ўрни" мавзусида фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтдилар. Тадбир синф хоналарида давом эттирилди, қизиқарли викториналар, психологик аноним сўровномалар ҳамда оталар учун кутилмаган совғалар ҳақиқий маънода тадбирга ўзгача руҳ бағишлади. Тадбирда энг намунали оталарга туман ХТБ мудири А. Раҳматуллаевнинг ташаккурномалари топширилди. "Мен, отам ва онам" мавзусидаги расмлар ва иншолар танлови ғолибларининг оталарига мактаб маъмурияти томонидан ташаккурномалар топширилди.
YouTube | Instagram |
#Зангиота тумани
#Оталар куни

🌈Зангиота тумани 33-МАКТАБДА "ОТАЛАР КУНИ" ўтказилди. Вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан вилоят Халқ таълими бошқармаси,туман Халқ таълими бўлими ,Эски қалъа МФЙ ҳамкорлигида мактабимизда "БИЗ СИЗ БИЛАН ФАХРЛАНАМИЗ " мавзусида оталар мажлиси ташкил қилинди. Унда маҳалла фаоллари, раислари, ўқув маркази раҳбари, оталар ва ўқитувчилар иштирок этишди. "Оталар куни" тадбирини мактаб директори Н.Зайнидинова кириш сўзи билан очди. Шунингдек маҳалла фаол оқсоқоли М.Исломхўжаев ва маҳалла раиси Н.Ахмедова сўзга чиқиб, отанинг фарзанд тарбиясида тутган ўрни хусусида тўхталиб, ҳаётий мисоллар келтиришди. Шундан сўнг мактабнинг энг наъмунали, жамоат ишларида, туман олимпиадаларида фахрли ўринларни эгаллаган ўқувчиларнинг оталари "Энг наъмунали ота" ва "Энг ибратли ота" номинациялари бўйича "Ташаккурнома" лар топширилди. Йиғилиш сўнгида оталар таклиф ва мулоҳазаларини оғзаки ва ёзма равишда билдиришди.

YouTube | Instagram | Telegram | Facebook
#Зангиота тумани
#Оталар куни

🌈 Зангиота тумани 40-умумий ўрта таълим мактабида Вилоят хокимлиги ташаббуси билан Халқ таълими бошқармаси , Туман Халқ таълими бўлими ҳамкорлигида "Оталар куни " тадбири ўтказилди."Оталар куни" тадбирида мактабнинг Кузатув кенгаши раиси, маҳалла фаоллари, профилактика инспектор психологлар иштирок этишди.Тадбир давомида вилоят ва туман миқёсдаги тадбирларида, "Фан олимпиадаси" да " Фарзанд тарбиясида отанинг ўрни" номли иншолар танловида , "Мен,отам ва онам" номли расмлар танловида фаол иштирок этган ҳамда аъло ўқиши, намунали хулқи, жамоат ва турли тадбирларда фаоллик кўрсатган фаол ўқувчиларнинг фаол оталарига " Энг наъмунали ота" , "Энг ибратли ота " наминациялари бўйича ташаккурномалар топширилди. Шундан сўнг ҳар бир синф раҳбари тадбирни синф хонасида давом эттирди ва "Фарзандингизни қай даражада биласиз ?" мавзусида сўровнома ўтказилди.

YouTube | Instagram | Telegram | Facebook
#Зангиота тумани
#Оталар куни

🌈 2021 йил 18 декабр куни Тошкент вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан Зангиота тумани Халқ таълими бўлими тасарруфидаги 9-умумий ўрта таълим мактабида "Оталар куни" тадбири ўтказилди. Унда "Аҳмад Яссавий" маҳалла фаоллари, кузатув кенгаши аъзолари иштирок этишди. Фаол оталардан сўзга чиқиб, отанинг фарзанд тарбиясида тутган ўрни ҳақида мисоллар келтиришди. Психологик аноним анкета сўровнома ўтказилди. Тадбирда энг намунали оталарга ХТБ мудири А.Рахматуллаевнинг ташаккурномалари топширилди. "Оталар куни" муносабати билан эълон қилинган "Фарзанд тарбиясида отанинг ўрни" мавзусидаги иншолар танлови ғолибларининг оталарига ва "Мен, отам ва онам" мавзусида расмлар танлови ғолибларининг оталарига мактаб маъмуриятининг ташаккурномалари топширилди.

YouTube | Instagram | Telegram | Facebook
#Зангиота тумани
#Оталар куни
#5-умумтаълим мактаби

YouTube | Instagram | Telegram | Facebook
#Зангиота тумани
#Оталар куни
#21-умумтаълим мактаби

YouTube | Instagram | Telegram | Facebook
#Зангиота тумани
#Оталар куни
#33-умумтаълим мактаби

YouTube | Instagram | Telegram | Facebook
#Зангиота тумани
#Оталар куни

🌈 2021 йил 18 декабр куни Тошкент вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан Зангиота тумани Халқ таълими бўлими тасарруфидаги 27-умумий ўрта таълим мактабида "Оталар куни" тадбири ўтказилди. Фаол оталардан сўзга чиқиб, отанинг фарзанд тарбиясида тутган ўрни ҳақида мисоллар келтиришди. Психологик аноним анкета сўровнома ўтказилди. Тадбирда энг намунали оталарга ХТБ мудири А.Рахматуллаевнинг ташаккурномалари топширилди. "Оталар куни" муносабати билан эълон қилинган "Фарзанд тарбиясида отанинг ўрни" мавзусидаги иншолар танлови ғолибларининг оталарига ва "Мен, отам ва онам" мавзусида расмлар танлови ғолибларининг оталарига мактаб маъмуриятининг ташаккурномалари топширилди. Туман халқ таълими бўлими мудири билан оталар биргаликда яшил макон ҳам барпо этдилар.

YouTube | Instagram | Telegram | Facebook