ZANGIOTA YOSHLARI
1.75K subscribers
8.22K photos
994 videos
29 files
2.47K links
Yoshlar Ishlari Agentligi Zangiota tuman bo'limi
Murojaat uchun:

Murojaat bot: @Zangiotamurojaatbot
Download Telegram
#Биласизми

Вояга етмаган шахслар ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши масалалари юзасидан давлат органларига, ташкилотларга ёки уларнинг мансабдор шахсларига мустақил равишда мурожаат беришга ҳақли.

👉 https://t.iss.one/Zangiota_yoshlar
#Биласизми

⚡️1 ФЕВРАЛДАН МАКТАБ ХОДИМЛАРИ ҚАНЧА ОЙЛИК ОЛАДИ?

Мактаб директори
:
2 млн 895 минг 519 сўм (400 ўқувчигача)
3 млн 091 минг 715 сўм (401-880 ўқувчигача)
3 млн 278 минг 418 сўм (881-1600 ўқувчигача)
3 млн 467 минг 983 сўм (1600дан ортиқ)

Директор ўринбосарлари: (ММИБДЎ, ЎТИБДЎ)
2 млн 704 минг 330 сўм (400 ўқувчигача)
2 млн 895 минг 519 сўм (401-880 ўқувчигача)
3 млн 091 минг 715 сўм (881-1600 ўқувчигача)
3 млн 278 минг 418 сўм (1600дан ортиқ)

Директорнинг ҳўжалик ишлари бўйича ўринбосари:
1 млн 251 минг 639 сўм (401-880 ўқувчигача)
1 млн 360 минг 574 сўм (881-1600 ўқувчигача)
1 млн 473 минг 637 сўм (1600дан ортиқ)

ЧҚБТ раҳбари:
1 млн 493 минг 075 сўм (400 ўқувчигача)
1 млн 596 минг 402 сўм (401-880 ўқувчигача)
1 млн 709 минг 293 сўм (881-1600 ўқувчигача)
1 млн 825 минг 106 сўм (1600дан ортиқ)

❗️1 апрелдан ЧҚБТ раҳбари:
2 млн 90 минг 399 сўм (400 ўқувчигача)
2 млн 193 минг 726 сўм (401-880 ўқувчигача)
2 млн 306 минг 617 сўм (881-1600 ўқувчигача)
2 млн 422 минг 430 сўм (1600дан ортиқ)

Ёшлар етакчиси – 2 млн 90 минг 399 сўм

Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи – 2 млн 90 минг 399 сўм

Психолог – 1 млн 881 минг 359 сўм

Ўқитувчилар – 2 млн 90 минг 399 сўм

Олий тоифали ўқитувчи – 2 млн 881 минг 828 сўм

Биринчи тоифали ўқитувчи – 2 млн 607 минг 826 сўм

Иккинчи тоифали ўқитувчи – 2 млн 340 минг 317

Ўрта махсус маълумотли ўқитувчи – 1 млн 954 минг 033 сўм

Мактаб лаборанти (1 ст)– 1 млн 34 минг 211 сўм

Мактаб фарроши – 747 минг 300 сўм

Кадрлар бўйича менежер (инспектор) – 786 минг 867 сўм

Кутубхоначи (ўрта махсус) – 994 минг 752 сўм
Кутубхона мудири (ўрта махсус) – 1 млн 147 минг 151 сўм
Кутубхоначи (олий маълумотли) – 1 млн 47 минг 106 сўм
Кутубхона мудири (олий маълумотли) – 1 млн 251 минг 639 сўм

👉 https://t.iss.one/Zangiota_yoshlar

Манбаа: https://t.iss.one/dokument_Zamdirektor/1634
#биласизми

2019 йил 1 январдан буён ҳукуматимизда Президент қарори билан фуқароларнинг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш тизими йўлга қўйилган. Хорижга чиқиш биометрик паспорти ҳар қандай давлатга амал қилади.

Биометрик паспорт хорижга чиқувчи вояга етмаган болаларга ҳам берилади. Унга кўра, туғилган даврдан 1 ёшгача бўлган болаларга 2 йил муддатга, 1 ёшдан 16 ёшгача 5 йил муддатга бериш белгиланган.

Хорижга чиқиш биометрик паспортга боланинг бармоқ излари ва паспорт эгасининг фотосурати жойлаштирилади, бироқ, доимий прописка ва никохдан ўтканлиги қайд этилмайди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг:

Facebook |Telegram| YouТube | Twitter | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

Фермерларга берилган имтиёзлар ҳақида биласизми?

Ролик шу ҳақида

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/YoIA_Zangiotatuman
Forwarded from Нигина Каюмовна
#Биласизми | #2021_йил_1_октябрдан

1 октябрдан нималар ўзгарди?

🔸 Ёшларга энг яхши лойиҳалар учун 54 миллион сўмгача грант маблағлари берилади – БАТАФСИЛ

🔸 “Масофавий электрон декларациялаш” божхона постлари ташкил этилади – БАТАФСИЛ

🔸 Республиканинг барча туман (шаҳар)ларида юридик хизмат кўрсатиш марказлари ташкил этилади – БАТАФСИЛ

🔸 “Тонировка”га рухсатнома бериш бўйича давлат хизмати фақат my.gov.uz орқали кўрсатилади – БАТАФСИЛ

🔸 ЯТТ томонидан солиқ ҳисоботини топшириш мажбурияти бекор қилинади БАТАФСИЛ

🔸 Давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари ташкил этилади – БАТАФСИЛ

🔸 Қурилиши тугалланган кўп квартирали уй-жойни бошқариш биринчи икки йилда қурувчи томонидан амалга оширилади – БАТАФСИЛ

🔸 Имтиёзли тоифага кирувчи шахсларни даволанишга йўллашнинг электрон ахборот тизими жорий этилади – БАТАФСИЛ

🔸 Инвестор лойиҳалари Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминланади – БАТАФСИЛ

🔸 Жазони ижро этиш муассасалари ходимлари учун қийноққа солишга қарши курашиш бўйича ўқув курслари ташкил этилади – БАТАФСИЛ

🔸 Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш тартиблари такомиллаштирилади – БАТАФСИЛ

🔸 Цемент ишлаб чиқарувчилар учун фойда солиғи ставкаси пасайтирилади БАТАФСИЛ

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Таълим кредитларини ажратиш тартибини биласизми?

🔰 Контракт асосида ўқишга кирганлар учун таълим кредитларини ажратиш мақсадида Молия вазирлиги ҳузурида Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси ташкил этилган.

🏦 Жамғарма кредитларни тижорат банклари орқали ажратади.

☑️ Кредит олиш учун Молия вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинган тижорат банкларига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

👉 ариза;
👉 тўлов-контракт асосида ўқиш ҳақидаги шартнома (контракт);
👉 кредити қайтарилишининг таъминоти бўйича ҳужжат (“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилалар фарзандларига гаров ва кафиллик талаб этилмайди);
👉 “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилганлигини тасдиқловчи маълумотнома (реестрга киритилган оилалар фарзандлари учун);
👉 банкнинг ички ҳужжатларида (сиёсатида) белгиланган бошқа ҳужжатлар.

Ҳужжатлар 5 иш кунида кўриб чиқилади.

🗓 Кредитнинг асосий қарзи талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади.

Кредит Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида (14 %) ажратилади.

📎https://t.iss.one/YoIA_Zangiotatuman
Yoshlar Ishlari Agentligi Zangiota tuman bo'limi
Murojaat uchun: @Zangiotamurojaatbot
​​​​#Биласизми

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ТИЗИМИДА НЕЧА НАФАР ВАЗИР ФАОЛИЯТ ЮРИТГАН?

Хабарингиз бор, 17 ноябрь куни Ўзбекистон халқ таълими вазири ўзгарди. Шерзод Шерматов АКТ соҳаси раҳбарлигига ўтказилгани муносабати билан унинг ўрнига Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчиси Бахтиёр Саидов халқ таълими вазири этиб тайинланди. Қайд этиш жоиз, Саидов мустақил Ўзбекистон тарихидаги 9-халқ таълими вазиридир.

Мустақил Ўзбекистон тарихида ҳозирги кунга қадар халқ таълими тизимида қуйидаги вазирлар фаолият юритган:

1-вазир – Жўра Йўлдошев 9 йил 20 кун вазир лавозимида ишлаган. 1991 йил 22 июль – 2000 йил 11 август.

2-вазир – Рисобой Жўраев 3 йил 8 ой 26 кун вазир лавозимида ишлаган. 2000 йил 11 август – 2004 йил 7 май.

3-вазир – Туропжон Рўраев 3 йил 10 ой 19 кун вазир лавозимида ишлаган. 2004 йил 7 май – 2008 йил 26 март.

4-вазир – Ғайрат Шоумаров 1 йил 9 ой 29 кун вазир лавозимида ишлаган. 2008 йил 28 апрель – 2010 йил 26 февраль.

5-вазир – Авазжон Мараҳимов 1 йил 3 ой 28 кун вазир лавозимида ишлаган. 2010 йил 2 март – 2011 йил 30 июнь.

6-вазир – Темур Ширинов 1 йил 7 ой 3 кун вазир лавозимида ишлаган. 2011 йил 4 июль – 2013 йил 7 февраль.

7-вазир – Улуғбек Иноятов 5 йил 4 ой 13 кун вазир лавозимида ишлаган. 2013 йил 7 февраль – 2018 йил 20 июнь.

8-вазир – Шерзод Шерматов 3 йил 4 ой 28 кун вазир лавозимида ишлаган. 2018 йил 20 июнь – 2021 йил 17 ноябрь.

9-вазир – Бахтиёр Саидов 2021 йил 17 ноябрдан Халқ таълими вазири лавозимида ишлаб келмоқда.

Манба: Daryo.uz

👉 @Chinoz_yoshlar
Forwarded from .
#Биласизми

Маҳалла ишида фаол иштирок этган фуқароларга коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича БҲМнинг 50 фоизи миқдорида ҳар ойда компенсация пул берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Маҳалладаги ёшлар етакчилари тавсияси асосида ёшларга бериладиган ёрдам турларининг рўйхати

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

ОТМга ўқишга киришда кимлар имтиёзга эга?

❗️Қуйидаги абитуриентлар олий таълим муассасаларига ўқишга киришда имтиёзга эга:

▫️ Қуролли Кучлар ҳарбий хизматчиларининг фарзандлари;

▫️ халқаро ва республика олимпиадалари, танловлар ва мусобақалар ғолиблари бўлган битирувчилар;

▫️ Зулфия номидаги Давлат мукофоти лауреатлари;

▫️ “Мард ўғлон” давлат мукофоти соҳиблари;

▫️ “Йилнинг энг яхши тарбиячиси” республика танлови ғолиблари;

▫️ тиббиёт муассасалари ҳамшираларининг “Ҳамшира” республика танлови ғолиблари;

▫️ Бадиий академиянинг тасвирий санъат бўйича республика танлови ғолиблари;

▫️ “Ниҳол” мукофоти совриндорлари;

▫️ Ўзбекистон ёшлар иттифоқи республика комиссияси берган тавсиянома совриндорлари (педагогика йўналишларига);

▫️ тўлиқ давлат таъминотидаги етим болалар;

▫️ Қуролли Кучлар сафида ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий тавсияномага эга бўлганлар;

▫️ чет тилини билиш даражаси тўғрисида давлат намунасидаги В1 ва ундан юқори даражадаги сертификатга эга абитуриентлар;

▫️ ҳарбий қисм қўмондонлиги ва Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти тавсияномасига эга бўлганлар;

▫️ ички ишлар органлари ходимларининг фарзандлари.

🔰Шунингдек:

▫️Исҳоқхон Ибрат номидаги хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатнинг бутун ўқиш даврини аъло баҳоларга ўқиган битирувчилари;

▫️мутахассислиги бўйича 5 йил иш стажига эга хотин-қизлар;

▫️эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар;

▫️ички ишлар органларида 3 йилдан ортиқ иш стажига эга профилактика (катта) инспекторлари;

▫️иқтисодиёт тармоқларида камида 5 йил иш стажига эга фуқаролар;

▫️Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицейнинг битирувчилари.
#биласизми

❗️“Ёшлар дафтари”га киритилганларга кўрсатиладиган айрим ёрдам турлари

🔰“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга қуйидаги ёрдам турлари кўрсатилади:

☑️ моддий аҳволи оғир ёшларга бир марталик моддий ёрдам (БҲМнинг 4 бараваригача – 1,2 млн сўмгача) берилади;

☑️ ёшларни тадбиркорликка ва касб-ҳунарга ўқитиш учун сарфланган харажатларнинг 75 фоизигача қисми (бир ойгача БҲМнинг 4, бир ойдан икки ойгача БҲМнинг 8, икки ойдан ортиқ муддатли ўқув курслари учун БҲМнинг 12 бараваридан кўп бўлмаган қисми) қоплаб берилади;

☑️ тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган ёшларга фаолиятини амалга ошираётган нотурар жойнинг 12 ойгача ижара харажатларининг бир йилда 30 фоизи, бироқ БҲМнинг 25 бараваригача (7,5 млн сўмгача) бўлган қисми қоплаб берилади;

☑️ Республикадаги профессионал таълим ташкилотларида ўқиётган, шунингдек, Ўзбекистондаги барча олий таълим ташкилотларида бакалавриатнинг кундузги, сиртқи ва кечки шаклида, магистратуранинг кундузги йўналишида таълим олаётган ўқувчи-талабаларга тўлов-контракт асосида ўқиш бўйича йиллик харажатларинниг бир қисми қоплаб берилади;

☑️ Ёшларга таълим, маданият ва санъат, спорт, ахборот технологиялар соҳасига ва фанларни ўқитишга ихтисослашган нодавлат таълим ташкилотининг 3 ой муддатгача нотурар жой ижара харажатлари учун БҲМнинг 50 бараваригача (15 млн сўмгача) миқдорда қоплаб берилади.

https://t.iss.one/Zangiota_yoshlar