Юрист блогер /расмий канал
68.7K subscribers
895 photos
475 videos
8 files
3.24K links
Ҳуқуқий ва бошқа долзарб мавзуларда гаплашамиз.

Реклама учун 👉 @reklama_yu_b_uz

БЕПУЛ МАСЛАҲАТ 👉 @yuristdan_javob_bot

Ариза ва шикоят ёзиб бериш хизмати 👉 @Yurist_ariza_xizmati
Download Telegram
❗️1-январдан камбағал оилалар фарзандлари давлат боғчаларига имтиёзли асосда қабул қилиниши белгиланган

📄 Президентнинг 23.09.2024 йил кунги ПҚ-330-сон Қарорига асосан,

▪️ 2025 йил 1 январдан:

камбағал оилалар фарзандлари давлат мактабгача таълим ташкилотларига имтиёзли асосда қабул қилинади;

✔️ 2025/2026 ўқув йилидан, камбағал оилалар фарзандларининг давлат ОТМ талабалар турар жойларидаги яшаш харажатлари Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади;

✔️ 2025 йилдан “Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан камбағал оилаларнинг фарзандлари учун алоҳида квоталар ажратилади.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍804
⚡️ Президент Шавкат Мирзиёев 2025 йил 6 январь кунидан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди

👉 @Yurist_Blogerr
👍120😁36👏18🥴12🤣109😱5🤝3
❗️ПЕДАГОГЛАРНИ ИШИГА АРАЛАШИШ ТАҚИҚЛАНАДИ!

📃 01.02.2024 йил кунги ЎРҚ-901-сон Қонунга кўра,

педагогнинг касбий  фаолиятига аралашиш, унинг фаолиятини асоссиз равишда текшириш, педагог томонидан таълим олувчиларнинг билимларини тўғри ва холис баҳолашга таъсир кўрсатиш, шунингдек унга ўз хизмат мажбуриятларини бажаришга тўсқинлик қилиш тақиқланади.


Бепул савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍43🔥43🙏1
❗️АЛИМЕНТ УНДИРИШ БЎЙИЧА АРИЗА БЕРГАН ШАХС ДАВЛАТ БОЖИ ТЎЛАМАЙДИ!

⚡️САВОЛ:

Мен собиқ турмуш ўртоғимни алиментга бермоқчи эдим. Савол шуки, алиментга ариза берилганлиги учун давлат божи қанча ва божни қайси тараф тўлаши керак ?

⚡️ЖАВОБ:
Ўзбекистон Республикасининг 06.01.2020 йилдаги ЎРҚ-600-сон қонунида,

Фуқаролик ишлари бўйича судларда давлат божини тўлашдан озод этиладиган шахслар рўйхати келтирилган бўлиб, унга кўра даъвогарлар алиментлар ундириш тўғрисидаги даъволар юзасидан судларга мурожаат қилганида давлат божидан озод этилади деб белгиланган.

✏️ Демак, алимент ундириш тўғрисида фуқаролик ишлари бўйича судларга мурожаат қилган шахслар давлат божи тўламайди. Давлат божи тўамайди, манфаатдор шахс тўламайди. Яъни, болалар онада бўлса ва она судга алимент учун ариза берса бож тўламайди. Лекин бу, судга умуман бож тўланмайди дегани эмас. Бож тўланади фақат, божни жавобгар тараф тўлайди. Алимент ундириш бўйича чиқарилган ижро хужжатига эътибор берсангиз, жавобгардан давлат фойдасига фалонча сумма давлат божи ундирилсин мазмунида банд бўлади.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍42🤨101
⚡️ ДИҚҚАТ

❗️БИРИНЧИ ЯНВАРДАН БОҒЧА ТЎЛОВЛАРИ ОШИРИЛДИ


⚡️САВОЛ:
Фарзандларим борадиган давлат боғчасида яқинда боғча тўлови оширилипти. Саволим шуки, боғча тўлови оширилишига бирорта қонуний асос борми ёки биздаги боғчани ўзи ўзларича ошириб олганмикан тўловни ?

⚡️ЖАВОБ:
Вазирлар Маҳкамасининг 29.04.2024 йилдаги 246-сон қарорига асосан,

2025 йил 1-январдан бошлаб давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорлари оширилиши белгиланган. Асос шу. Юқоридаги жадвалда эса тўловлар миқдори қанча бўлиши кераклиги билан танишиб олишингиз мумкин.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
😱46👍33😭16🤨3👀2😨2
❗️НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАР 3 465 000 СЎМГАЧА БЎЛГАН ДАРОМАДИДАН ДАРОМАД СОЛИҒИ ТЎЛАШЛАРИ ШАРТ ЭМАС!

📃 Солиқ кодексининг 380-моддасига асосан,

Болаликдан ногирон бўлганлар, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронларининг МҲТЭКМ (Ҳозирги кунда 1 155 000 сўм)нинг 3 баравари (3 млн 465 минг сўм) миқдоридаги маблағлари даромад солиғига тортилмайди

✏️ Бу дегани, ҳозирги кунда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек, болаликдан ногиронлиги бўлганлар 3 465 000 сўмгача бўлган даромадларидан даромад солиғи тўлашлари шарт эмас. Улар даромад солиғини манашу суммадан ошган даромадларига нисбатан тўлайди бўлди.


Бепул савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍29😁1
❗️Мулътирадарлар қайд этган ҳуқуқбузарликлар  48 соат ичида ваколатли органга юборилиши шарт!

📃 28.10.2024 йил кунги ЎРҚ-985-сон Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш киритилган

Унга кўра, махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилиши тўғрисидаги маълумот жарима солиш ҳақида қарор чиқаришга ваколатли бўлган шахсга 48 соат ичида юборилмаган тақдирда, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш юритилмаслиги белгиланган.

✏️ Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш юритилмайди дегани нима дегани ?

Бу дегани махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган ҳуқуқбузарликлар манашу 48 соат ичида жарима солиш тўғрисида қарор чиқарадиган органга юборилмаса содир этилган ҳуқуқбузарлик учун жарима қўлланилмайди деган гап.


Савол юбориш 👇
        @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
👍452
⚡️ Фирибгарлик учун қандай жазо белгиланган?

📃 Фирибгарлик – бу ўзганинг мулкини ёки мулкга бўлган ҳуқуқини алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритишдир.

❗️ Фирибгарлик учун қонунчиликда жиноий жавобгарлик белгиланган.

📃 Жиноят кодексига кўра, ушбу жиноятни содир этган шахс:

БҲМнинг 50 бараваридан 100 баравари (37 500 000)гача миқдорда жарима;

2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;

1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш;

3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.


Савол юбориш  👇
  @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
👍473
❗️ЎЗГАЛАР ПАРВАРИШИГА МУҲТОЖ БОЛАГА ҚАРАБ ТУРГАН ШАХСГА ҲАР ОЙДА 745 000 СЎМДАН НАФАҚА БЕРИЛАДИ

📄 Президентнинг 17.02.2022 йил кунги ПФ–74-сон Фармонига асосан,

Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига ҳар ойлик нафақа тўлови (парваришлаш нафақаси) жорий этилган.

Парваришлаш нафақасини тўлаш ва етказиб бериш харажатлари республика бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.

📄 Президентнинг 12.08.2024 йил кунги 108-сон Фармонига кўра,

ҳозирги кунда парваришлар нафақасининг аниқ миқдори 745 000 сўмни ташкил қилмоқда


Савол юбориш 👇
        @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
👍47😱5🥰1👏1
❗️БОЛАЛАР НАФАҚАСИ ОЛМОҚЧИ БЎЛГАН ОИЛА КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ОИЛА БЎЛИШИ КЕРАК!

⚡️САВОЛ:
Болалар нафақасини кам таъминланмаган оилалар ҳам олиши мумкинми ?

⚡️ЖАВОБ:
Вазирлар Маҳкамасининг 21.10.2021 йил кунги 654-сон қарори билан тасдиқланган Низомга асосан,

Болалар нафақаси ва моддий ёрдам мазкур Низомда белгиланган тартибда оила аъзоларининг тақдим этган аризаларига асосан «Ягона реестр» АТ орқали кам таъминланган оила деб эътироф этилгандан сўнг тайинланади деб кўрсатилган.

✏️ Яъни, болалар нафақаси ва моддий ёрдам олиш учун ариза берган оиланинг ижтимоий ҳолати юқоридаги Низом талаблари асосида электрон ахборот тизими орқали ўрганилганида ўша оила кам таъминланган деб топилсагина уларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўловлари тайинланиши мумкин. Топилмаса йўқ.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍54😁11😢5👀43🤔2
❗️НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАНЛАР ТАШКИЛОТДА ИШЛАСА УЛАРГА ҲАМ ИШ СТАЖИ ЁЗИЛАДИМИ ?

⚡️САВОЛ:
2 гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс бирор-бир расмий жойда ишласа унга иш стажи ёзиладими йўқми ?

⚡️ЖАВОБ:
"Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуннинг 37-моддасига кўра,

I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейинги ишланган вақт иш стажига қўшиб ҳисобланади.

I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейин камида 1 йил иш стажига эга бўлса, фуқаронинг аризаси асосида иш стажи ва иш ҳақи инобатга олинган ҳолда пенсия ҳар икки йилда бир маротаба қайта ҳисоблаб чиқилади.

Бунда пенсияни қайта ҳисоблаш фуқаро пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш учун мурожаат қилган санадаги ёшга нисбатан талаб қилинган иш стажидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.


Савол юбориш  👇
  @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
             @Yurist_Blogerr
👍595🔥3🤣1
❗️ФУҚАРОЛАР ЎЗ ҲУҚУҚЛАРИНИ БУЗАЁТГАН МАНСАБДОР ШАХСЛАРНИНГ ҚАРОРЛАРИ УСТИДАН МАЪМУРИЙ СУДЛАРГА МУРОЖААТ ҚИЛГАНДА ДАВЛАТ БОЖИ ТЎЛАМАЙДИ

📃 16.01.2024 йил кунги ЎРҚ-897-сон Қонун билан “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартиришга кўра,

жисмоний шахслар ўз ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини бузаётган маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, республика ижро этувчи ҳокимият органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга мурожаат қилганда давлат божини тўлашдан озод қилинади.

❗️Мазкур шахсларнинг талабларини қаноатлантириш тўлиқ ёки қисман рад этилган тақдирда, давлат божи шу шахслардан талабларнинг қаноатлантирилиши рад этилган миқдорига мутаносиб равишда ундирилади.


Савол юбориш  👇
  @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
             @Yurist_Blogerr
👍431
❗️1 ВА 2 ГУРУҲ НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ҲОДИМЛАР УЧУН ИШ ВАҚТИ ҲАФТАСИГА 36 СОАТДАН ОШМАСЛИГИ КЕРАК

📄 Меҳнат кодексининг 427-моддасига асосан,

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимлар учун иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига 36 соатдан ошмайдиган қилиб

Шунингдек, улар учун кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг тавсияларига мувофиқ белгиланади, лекин 6 кунлик иш ҳафтасида — 6 соатдан, 5 кунлик иш ҳафтасида — 7 соату 30 дақиқадан ортиб кетмаслиги керак.


Савол юбориш  👇
  @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
             @Yurist_Blogerr
👍37🤣54
❗️16 ёшга тўлган шахс ўз ФИО-сини ўзи ўзгартириши мумкин!

📃 Оила кодексининг 226-моддасига асосан,

Фамилияни, исмни ва отанинг исмини ўзгартириш ҳақидаги аризалар ариза берувчи ўн олти ёшга тўлгандан кейин фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи томонидан, ушбу шахснинг доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтган жойдан қатъи назар, кўриб чиқилади.

Фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш тўғрисидаги хулоса ички ишлар органлари томонидан ушбу шахс тегишлича текширувдан ўтказилгандан кейингина тузилиши мумкин.

❗️Агар Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи фамилия, исм ва ота исмини ўзгартиришни рад этса рад этилганлик ҳолати бўйича манфаатдор шахс судга шикоят билдириш ҳуқуқига эга.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍72
❗️АКЦИЯ

⚡️СИФАТЛИ ИСИТГИЧ

❄️ Аксарият касалликнинг асоси бу совуқдан ҳимояланмаслик хисобланади. Сизларга керамик иситгич, "ERA HEATER" ни тавсия қиламиз. Иситгич ҳажмига қараганда анча кучли хисобланади ва совуқ хонани иссиқ ҳароратга келтириш учун узоқ вақт сарфламайди.

Қурилмани ишлатиш жуда оддий. Уни фақат электр манбаига улайсиз ва "термостат"ни ўзингизга керакли ҳароратга қўясиз бўлди. Бир неча дақиқа ва совуқни кўрмагандай бўласиз!

Акция нархи 189 000 сўм

🚗 Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд

БУЮРТМА БЕРИШ
👇
👇
https://100k.uz/oqim/586416
https://100k.uz/oqim/586416
https://100k.uz/oqim/586416
👍16👏2
❗️АЙРИМ ЁШЛАРГА 1 ОЙЛИК АРМИЯ ПУЛИ ТЎЛИҚ ТЎЛАБ БЕРИЛАДИ

📄 1 ойлик армия тўлови Вазирлар Маҳкамасининг 07.06.2022 йилдаги 312-сон қарори билан тасдиқланган Низомга 15-илова қилиб келтирилган схемага кўра субсидия шаклида тўланади.

❗️Ҳош, бу имкониятдан фойдаланаман деган талабгор нима қилиши керак ?

1) Бунинг учун талабгор, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ бадалини тўлиқ қоплаш учун субсидия ажратишни сўраб, туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармаси Васийлик кенгашига мудофаа ишлари бўлими билан тузилган шартнома нусхасини тақдим этган ҳолда ариза беради.

2) Васийлик кенгаши 3 иш куни ичида мурожаатни унга илова қилинган шартнома билан бирга ариза берувчи яшаб келаётган маҳалладаги ёшлар етакчисига кўриб чиқиш учун юборади.

3) Маҳалладаги ёшлар етакчиси 5 иш куни ичида талабгорга армия пулини тўлаш ҳақида тавсияномани ёки уни рад этиш ҳақида асослантирилган ҳабарномани Васийлик кенгашига юборади. Агар маҳалладаги ёшлар етакчиси армия тўлови учун субсидия бериш ёки рад этиш ҳақида Васийлик кенгашига хабар бермаса ёки бундай субсидия беришни асоссиз рад этиб юборса Васийлик кенгашининг ўзи талабгорга армия пулини тўлаш ҳақида қарор чиқаради ва уни туман (шаҳар) ҳокимлигига юборади.

4) Ҳокимлик томонидан Васийлик кенгашининг субсидия ажратиш ҳақидаги қарори асосида талабгорнинг 1 ойлик армия тўлови туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимининг тегишли ҳисобрақамига ўтказиб берилади.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍54
❗️МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚБУЗАРЛИК НИМА ДЕГАНИ ЎЗИ ?

📄 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 10-моддасига асосан,

маъмурий ҳуқуқбузарлик деганда қонунчиликка биноан маъмурий жавобгарликка тортиш назарда тутилган, шахсга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига, мулкчиликка, давлат ва жамоат тартибига, табиий муҳитга тажовуз қилувчи ғайриҳуқуқий, айбли (қасддан ёки эҳтиётсизлик орқасида) содир этилган ҳаракат ёки ҳаракатсизлик тушунилади.

Юқоридаги Кодексда назарда тутилган ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жавобгарлик, агар ўша ҳуқуқбузарлик ўз хусусиятига кўра жиноий жавобгарликка тортишга сабаб бўлмаган тақдирда қўлланилади. ✏️ Яъни, айрим ҳуқуқбузарликлар тўғридан-тўғри жиноий жавобгарликка сабаб бўлади. Агар қилмиш учун анашундай тўғридан-тўғри жиноий жавобгарлик белгиланган бўлмаса ана шунда маъмурий жавобгарлик чораси ишга тушади.


Бепул маслаҳат олиш👇
        @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
          @Yurist_Blogerr
👍32
❗️3 МАРТА ХУЖЖАТ ТОПШИРДИМ, ЛЕКИН МЕНГА БОЛА ПУЛИ ЧИҚМАЯПТИ..

⚡️САВОЛ:

Мен икки нафар фарзандимга бола пули олиш учун уч марта хужжат топширдим, лекин менга болалар нафақаси берилмаяпти. Фарзандларим каттаси 7 ёш кичиги 4 ёшда. Эр-хотин хар иккимиз хам ишсизмиз. Нима учун бизга болалар нафақаси берилмаётган бўлиши мумкин ?

⚡️ЖАВОБ:
Аввало болалар нафақасини олиш учун уч марта мурожаат қилган бўлсангиз Сизга нима сабабдан болалар нафақаси берилмаслигини сабаби кўрсатилган ҳолда телефонингизга СМС хабари келган бўлиши керак эди. Балки телефон рақамингиз билан боғлиқ муаммо сабаб Сизга СМС келмагандир. Майли, айнан саволингиз бўйича жавоб беришга ҳаракат қиламиз.

✏️ Сиз саволингизда эр-хотин ҳар иккимиз хам ишсизмиз деб айтяпсиз. Ҳукуматнинг 654-сон қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, болалар нафақаси олиш учун мурожаат қилган оилада расмий давромадга эга бўлмаган шахс бўлса (Айрим истиснолардан ташқари) ўша оилага болалар нафақаси берилмаслиги кўрсатилган. Агар кичик фарзандингиз 3 ёшдан катта бўлмаганида бундай талаб Сизни ўзингизга нисбатан тааллуқли бўлмас эди, бироқ, ҳар икки фарзандингиз хам 3 ёшдан катта бўлганлиги сабабли эр-хотин ҳар иккингизга хам бу норма бирдек амал қилади. Яъни, болалар нафақаси учун топширган аризангиз ўрганилаётган вақтда Сизлар расмий даромадга эга эмасликларинг (Бирор жойда расман ишламасликларинг) учун аризангиз рад қилинаверади. Катта эҳтимол билан Сизларга манашу сабаб билан болалар нафақасига топширган аризангиз рад қилиняпти.

✏️ Болалар нафақаси тайинланиши бўйича кимда қўшимча саволлар бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиришлари мумкин!


Савол юбориш  👇
  @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
👍78😢6👀21
❗️МАШИНА МИНИБ ЮРГАНЛАРНИНГ БОЛАЛАРИГА БОЛА ПУЛИ БЕРИЛМАЙДИМИ ?

⚡️САВОЛ;

Бизни автомашинамиз бошқа бир одамни номида, лекин шундай бўлса хам ўша автомашина сабабли бизга болалар пули берилмаслигини айтишмоқда. Автомашинаси бошқа одамни номида бўлганлар хам энди бола пули ололмайдими ?

⚡️ЖАВОБ;
Энди эмас, 2024 йилнинг март ойидан бери ушбу тартиб амалда ишлаб келмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг 10.11.2023 йилдаги 596-сон қарори билан 654-сон қарори асосида тасдиқланган Низомга бир-қанча ўзгартиришлар киритилган.

Киритилган ўзгартиришлардан бири сифатида 2024 йил 1 мартдан бошлаб — болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олаётган оиланинг номига расмийлаштирилмаган бироқ фойдаланувида бўлган автотранспорт воситалари мавжуд ёки мавжуд эмаслик ҳолати масъул этиб белгиланган ижрочилар томонидан жойига чиққан ҳолда ўрганилиши, ўрганиш натижалари бўйича шундай ҳолатлар аниқланган тақдирда уларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам пуллари берилиши рад қилиниши назарда тутилган.

✏️ Яъни, юқорида кўрсатилган санадан бошлаб машина миниб юрганларнинг болаларига болалар нафақаси берилмайди. Миниб юрган автомашинангиз кимни номида эканлиги эса қизиқ эмас..


Савол юбориш  👇
  @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                @Yurist_Blogerr
👍72😁35😱10😢6🤨51