Юрист блогер /расмий канал
77.3K subscribers
790 photos
426 videos
6 files
3.12K links
Ҳуқуқий ва бошқа долзарб мавзуларда гаплашамиз.

Реклама учун 👉 @reklama_yu_b_uz

БЕПУЛ МАСЛАҲАТ 👉 @yuristdan_javob_bot

Ариза ва шикоят ёзиб бериш хизмати 👉 @Yurist_ariza_xizmati
Download Telegram
❗️Қандай ҳолларда ходимнинг розилигидан қатъи назар унинг меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин?

⚡️САВОЛ
;
Қандай ҳолларда ҳодимни иш ҳақидан унинг розилигисиз ушлаб қолиниши мумкин ?

⚡️ЖАВОБ;
Умумий қоидага кўра, ходимнинг ёзма розилиги билан, бундай розилик бўлмаган тақдирда эса, — суднинг қарорига асосан меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин. Лекин, Меҳнат кодексининг 269-моддасида ходимнинг розилигидан қатъи назар, меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин бўлган ҳолатлар хам келтирилган.

❗️Булар қуйидагилар:

1) 🟢 солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш учун;

2) 🟢 суднинг қарорлари ва бошқа ижро ҳужжатларини ижро этиш учун;

3) 🟢 иш ҳақи ҳисобига берилган авансни ушлаб қолиш учун, хўжалик эҳтиёжларига, хизмат сафарларига ёки бошқа жойдаги ишга ўтганлиги муносабати билан берилган бўлиб, сарф қилинмай қолган ва ўз вақтида қайтарилмаган авансни ушлаб қолиш учун ҳамда ҳисоб-китобдаги хатолар натижасида ортиқча тўланган суммани қайтариб олиш учун;

4) 🟢 ҳисобидан ходим таътил олиб бўлган иш йили тугамасдан туриб меҳнат шартномаси бекор қилинганда;

5) 🟢 ходим томонидан иш берувчига етказилган зарарни қоплаш учун, агар етказилган зарарнинг миқдори ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақидан ортиқ бўлмаса;

6) 🟢 Ҳодимга интизомий жазо сифатида қўлланган жаримани ундириш учун

Савол юбориш👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/Yurist_Blogerr
⚡️ 5-август куни ўтказилган тест синови натижалари эълон қилинди

Абитуриентлар ўз натижаларини қуйидаги цилкалар орқали билишлари мумкин:

my.uzbmb.uz/answer саҳифасидан;

https://mandat.uzbmb.uz сайтидан;

Қуйидаги Телеграм ботлардан:

@e_dtm_mandatbot
@e_dtm_mandat1bot
@e_dtm_mandat2bot
@e_dtm_mandat3bot
@e_dtm_mandat4bot

Савол юбориш  👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
https://t.iss.one/Yurist_Blogerr
❗️ҲОДИМГА БИРДАНИГА ИККИ ИНТИЗОМИЙ ЖАЗО ҚЎЛЛАНИШИ МУМКИНМИ ?

⚡️САВОЛ;
Ҳодимга раҳбар томонидан бирданига икки интизомий жазо қўлланилиши мумкинми ?

⚡️ЖАВОБ;
Меҳнат кодексининг 313-моддасига асосан, ҳар бир интизомий қилмиш учун фақат битта интизомий жазо чораси қўлланилиши мумкин. Интизомий жазо чорасини танлаш ҳуқуқи иш берувчига тегишлидир.

❗️Юқоридаги асосга кўра, ҳодимнинг айби учун унга бир вақтда икки турдаги интизомий жазо қўлланиши ноқонуний ҳолат хисобланади.

✏️ Лекин, саволингизни охиридаги мумкинми деган жойига ха, мумкин дейман. Сабаби қонунларни тушунмайдиган ёки Сизни ўз ҳуқуқларингизни ҳимоя қила олмаслигингизни билган айрим раҳбарлар ўз саводсизлиги ёки Сизни шу томонлама ожизлигингиздан фойдаланиб саволингиздаги ҳолатларга йўл қўйиши мумкин. Қонунда тақиқланган нарса амалда бўлмаётганлигига хеч ким кафолат бера олмайди. Шунинг учун қонунчиликдан оз бўлсада хабардор бўлган яхши. Қонунлардан кимгадир дарс ўтиш учун бўлмаса хам ўзингизни ҳуқуқларингизни ҳимоя қилиш учун хабардор бўлишингиз керак.

Савол юбориш  👇
  @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
              @Yurist_Blogerr
❗️ҚОЙИЛМАҚОМ ИШ

⚡️Кўпчиликни хабари бўлса керак Сурҳондарё вилояти ҳокими билан ушбу вилоятнинг Саросиё туманидаги 28-мактаб директори ўртасидаги ўзаро тортишув ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди.

📄 Бўлиб ўтган ушбу тортишувдан кейин ҳокимнинг кўрсатмаси билан Жиноят ишлари бўйича Узун туман суди мактаб директори У. Турсуновага нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) ва 194-моддаси (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топиб, унга нисбатан мазкур кодекснинг 34-моддаси (бир неча ҳуқубузарликни содир этганлик учун маъмурий жазо қўллаш) 2-қисмига асосан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлаган.

❗️Мактаб директорига нисбатан қўлланилган ушбу жазо тури вилоят судида ўзгаришсиз қолдирилган. Олий судда эса 10 суткалиқ маъмурий қамоқ 7 суткага камайтирилган.

✏️ Майдалаб тушунтириб ўтирмаймиз. Қисқаси, 7 суткалик маъмурий қамоқни ўтаб чиққан У.Турсунова юқоридаги айбловларнинг биттасига хам лойиқ эмас. Яъни, унга қўйилган айбловларнинг хаммаси ноқонуний айблов хисобланади. Унинг ижтимоий тармоқларда вилоят ҳокими билан ўзаро тортишуви акс этган видеороликдаги ҳаракатларида на майда безорилик аломатлари ва на ички ишлар ҳодимининг ҚОНУНИЙ ТАЛАБИГА бўйсунмаслик аломати бор. Кўпчилик амалдорлар ўз лавозимига ўтираётганида ҚАСАМЁД қабул қилишини билсангиз керак. Бу ишда мактаб директорининг шу қилмиши учун унинг қамалишида иштирок этган анашундай амалдорларнинг қасамёдини бузиш аломатлари бор холос.

👉 @Yurist_Blogerr
❗️ЁШЛАР ДАФТАРИГА КИМЛАР КИРИТИЛАДИ

📄 Вазирлар Маҳкамасининг 312-сон қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, «Ёшлар дафтари»га доимий ёки вақтинча яшаш жойи бўйича ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган (ўттиз бир ёшга тўлмаган) қуйидаги тоифадаги:

оила аъзоси «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ёки «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган;

ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган;

боқувчисини йўқотган, етим ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган;

ўзига нисбатан васийлик ёки ҳомийлик белгиланган;

ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ишга лаёқатсиз;

I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган;

фарзандида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган;

жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсонлари бўлган;

ота-онасидан бирида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган, иккинчиси эса иш фаолиятини тўхтатган ҳолда беморга қарашга мажбур бўлган ёхуд ота-онасининг ҳар иккисида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган;

юзага келган ҳолатлар сабабли оғир турмуш шароитида қолган;

зўравонлик ва эксплуатация, табиий офатлар, ҳалокатлар, ёнғинлар ва бошқа фавқулодда вазиятлар оқибатида ҳаётига, соғлиғига, мулкига зарар етган;

«Меҳрибонлик» уйи, Болалар шаҳарчаси ёки оилавий болалар уйида тарбияланган;

ҳақ тўланадиган ишга ёки иш ҳақи (меҳнат даромади) келтирадиган машғулотга эга бўлмаган;

даволанишга муҳтож бўлган бемор ёшлар;

жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган;

муайян яшаш жойига эга бўлмаган;

психологик маслаҳатга муҳтож;

никоҳи қайд этилганига уч йилдан ошмаган ёш оила;

деҳқончилик ёки томорқа хўжалигини юритаётган;

ёш тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтган ёшлар киритилади.

Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/Yurist_Blogerr
❗️УЛАР МАЪМУРИЙ ҚАМОҚҚА ОЛИНИШИ МУМКИН ЭМАС !

📃 Қонунчиликка кўра, маъмурий қамоққа олиш чораси қуйидагиларга нисбатан қўлланилиши мумкин эмас.

❗️ҳомиладор аёлларга;

❗️3 ёшгача боласи бўлган аёлларга;

❗️14 ёшгача бўлган боласини якка ўзи тарбиялаётган шахсларга;

❗️18 ёшга тўлмаган шахсларга;

❗️I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга.


Савол юбориш  👇
  @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
https://t.iss.one/Yurist_Blogerr
⚡️6-август куни ўтказилган тест синови натижалари эълон қилинди

Абитуриентлар ўз натижаларини қуйидаги цилкалар орқали билишлари мумкин:

my.uzbmb.uz/answer саҳифасидан;

https://mandat.uzbmb.uz сайтидан;

Қуйидаги Телеграм ботлардан:

@e_dtm_mandatbot
@e_dtm_mandat1bot
@e_dtm_mandat2bot
@e_dtm_mandat3bot
@e_dtm_mandat4bot

Савол юбориш  👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
https://t.iss.one/Yurist_Blogerr
❗️"АЁЛЛАР ДАФТАРИ"ДАН КИМЛАР ЧИҚАРИЛАДИ ?

📄 Вазирлар Маҳкамасининг 145-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан, хотин-қизлар қуйидаги ҳолларда «Аёллар дафтари»дан чиқарилади:

🟢 ҳар бир тоифа бўйича белгиланган амалий ёрдамлар тўлиқ кўрсатилганда (индивидуал дастур асосида);

🟢 тўлиқ давлат таъминотига олинганда;

🟢 ўз аризасига кўра;

🟢 «Аёллар дафтари»га ноқонуний киритилганлиги аниқланганда;

🟢 бошқа давлатларга доимий яшаш учун чиқиб кетганда;

🟢 суднинг озодликдан маҳрум этишни назарда тутувчи ҳукми қонуний кучга кирганда;

🟢 шахс вафот этган тақдирда ёки суд қарори асосида бедарак йўқолган деб топилганда.

❗️"Аёллар дафтари"га киритилган аёлларнинг масалалари тўлиқ ҳал этилмагунича улар ушбу дафтардан чиқарилишига йўл қўйилмайди.

✏️ Кўпчилик мен "Аёллар дафтари" га киритилган эдим, лекин менга ҳеч қандай ёрдам кўрсатилмасдан мени у дафтардан чиқариб юборди деб мурожаат қилишади аммо йўқ, қонунчилик бўйича ундай бўлмаслиги керак. Аёллар бу дафтарга киритилганидан кейин уларга қайсидир йўналишда ёрдам кўрсатилиши лозим. Агар амалиётда кимлардир шу дафтарларни хам ўйин қилиб, шу масалада хам таниш-билишчилик ёки бошқача шаклда  кўзбўямачилик қилаётган бўлса қуйида ёзиб қолдиринг!

Савол юбориш👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/Yurist_Blogerr
❗️ҲАҚОРАТ ҚИЛГАНЛИК УЧУН ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИК

⚡️САВОЛ;
Ҳақорат қилганлиги учун бир марта маъмурий жавобгарликка тортилган шахс яна шу қилмишини такрорласа унга қандай чора кўрилади ?

⚡️ЖАВОБ;
Ҳақорат қилганлиги учун  маъмурий жазо қўлланилгандан кейин ўша шахс яна олдинги қилмишини такрорласа, унга нисбатан жиноий жавобгарлик белгиланади.

📃Жиноят кодексининг 140-моддасига кўра, ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан қасддан таҳқирлаш, башарти, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилгандан кейин содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз баравари (66 000 000 сўм)гача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

❗️Юқоридаги 140-моддада белгиланган жазо чораси ҳақорат қилган одамнинг шахсига ва ҳақорат қилиш усулига қараб янада оғирлаштирилиши мумкин.

Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
              @Yurist_Blogerr
❗️КОНТРАКТ ТЎЛОВИ БЎЙИЧА ИМТИЁЗ

📃 Ҳукуматнинг 2022 йилдаги 145-сон қарорида:

Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган “Аёллар дафтари”га киритилган эҳтиёжманд хотин-қизлар ёхуд уларнинг олий таълимда таҳсил олаётган икки ва ундан ортиқ фарзандларининг бир нафарига бир маротаба БҲМнинг 15 бараваригача (4 950 000 сўмгача) тўлов-контрактини тўлаб берилиши мумкинлиги белгиланган

Савол юбориш👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/Yurist_Blogerr
❗️ИНТИЗОМИЙ ЖАЗОНИ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ ҚАНЧА ?

⚡️САВОЛ;
Интизомий жазо олган ҳодимдан қанча вақтдан кейин ушбу жазо олиб ташланади ?

⚡️ЖАВОБ;
Амалдаги Меҳнат кодексининг 315-моддасига асосан, интизомий жазонинг амал қилиш муддати у қўлланилган кундан эътиборан бир йилдан ошмаслиги керак.

Агар интизомий жазо қўлланилган кундан эътиборан бир йил ичида ходимга янги интизомий жазо қўлланилмаса, у интизомий жазога тортилмаган деб ҳисобланади ва интизомий жазо иш берувчининг буйруғи чиқмасидан автоматик тарзда тугалланади.

Иш берувчи интизомий жазони ўз ташаббусига кўра, ходимнинг бевосита раҳбарининг, касаба уюшмаси қўмитасининг илтимосномасига, шунингдек ходимнинг илтимосига кўра, бир йил ўтгунига қадар муддатидан олдин олиб ташлаш ҳуқуқига эга. Интизомий жазони муддатидан олдин олиб ташлаш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади

Савол юбориш  👇
  @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
https://t.iss.one/Yurist_Blogerr
❗️МАЙДА БЕЗОРИЛИК НИМА ?

⚡️САВОЛ;
Қандай ҳаракат майда безорилик хисобланади ?

⚡️ЖАВОБ;
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасига кўра, майда безорилик деганда жамоат жойларида уятли сўзлар билан сўкиниш, фуқароларга ҳақоратомуз шилқимлик қилиш ҳамда жамоат тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини бузувчи шу каби бошқа хатти-ҳаракатларда ифодаланган жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик назарда тутилади ва бундай қилмиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Савол юбориш👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/Yurist_Blogerr
❗️ДЕКРЕТ ДЕКРЕТГА УЛАНИБ КЕТСА ЯНА ДЕКРЕТ ПУЛИ ТЎЛАНАДИМИ?

⚡️САВОЛ;
Мен ҳозирда декрет таътилидаман. Бу йил октябрь ойидан ишга қайтмоқчи эдим. Лекин, яна фарзанд кутаяпман. Декретдан яна декретга чиқсам бўладими? Агар буни иложи бўлса, менга яна декрет пули тўлаб бериладими ?

⚡️ЖАВОБ;
"Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида" ги низомда, ходим йиллик (асосий ва қўшимча) таътилда ва болани парваришлаш учун таътилда бўлган вақтда ҳомиладорлик ва туғиш бўйича таътил берилганда, нафақа ҳомиладорлик ва туғиш бўйича таътилнинг вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасида кўрсатилган барча кунлари учун берилади деб кўрсатилган.

Яъни, Сизга ҳозирги ҳолатингизда яна меҳнатга лаёқатсизлик варақаси очилади ва юқоридаги асосга кўра меҳнатга лаёқатсизлик варақангизда кўрсатилган барча кунлар учун Сизга декрет пули хисоблаб тўланиши керак.

Савол юбориш  👇
  @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
⚡️7-август куни ўтказилган тест синови натижалари эълон қилинди

Абитуриентлар ўз натижаларини қуйидаги цилкалар орқали билишлари мумкин:

my.uzbmb.uz/answer саҳифасидан;

https://mandat.uzbmb.uz сайтидан;

Қуйидаги Телеграм ботлардан:

@e_dtm_mandatbot
@e_dtm_mandat1bot
@e_dtm_mandat2bot
@e_dtm_mandat3bot
@e_dtm_mandat4bot

Савол юбориш  👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
❗️ҲОДИМНИ ИШДАН БЎШАТИШ

📃 Амалдаги Меҳнат кодексида ҳодимларни ишдан бўшатишнинг бир қанча асослари келтирилган бўлиб, улар қуйидагилардан иборат:

ходим ва иш берувчи келишуви бўйича;

меҳнат шартномаси муддати тугаши билан ишдан бўшаш;

ходим ўз хоҳиши билан ишдан бўшаши;

иш берувчи томонидан ходимни ишдан бўшатиш;

ташкилот эгаси алмашганда, у қайта ташкил этилганда, ташкилотнинг бўйсунуви ўзгарганда ходим ишни давом эттиришни рад этиши;

ходимнинг янги меҳнат шартларида ишлашни давом эттиришни рад этиши;

ходимнинг иш берувчи билан бирга бошқа жойга ишлаш учун кўчишни рад этиши;

тиббий хулосага кўра ходим соғлиғига тўғри келадиган бошқа ишга ўтишни рад этиши ёки иш берувчида ходимга мос бошқа иш бўлмаган тақдирда;

ходим ва иш берувчи ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар бўйича;

янги муддатга сайланмаганлик ёки танловдан ўтмаганлик ёхуд сайловда, танловда иштирок этишни рад этиш бўйича;

алоҳида тоифадаги ходимлар билан тузилган меҳнат шартномаларида ишдан бўшатиш асослари мустаҳкамланган асослар бўйича.

Савол юбориш  👇
  @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
https://t.iss.one/Yurist_Blogerr
❗️КРЕДИТ БЎЙИЧА КАФИЛЛИК

📃 Қонунчиликка кўра кафиллик, – шартнома бўйича бошқа шахснинг мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олиш хисобланади.

❗️Агар ўша кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги туфайли кредитор (Кредит берган банк) кўpган бошқа зарарларни хам тўлашга мажбур.

Савол юбориш
👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/Yurist_Blogerr
⚡️ТАЪЛИМ КРЕДИТИ

📄 12.08.2022 йилдаги ПҚ-350-сон Президент қарорга кўра, нодавлат таълим ташкилотларининг ўқув курсларида ёшларнинг ахборот технологиялари соҳасида ўқиши учун таълим кредити ажратиш тизими йўлга қўйилган.

Мазкур таълим кредити:

🟢 Марказий банкнинг асосий ставкасида;

🟢 БҲМнинг 65 баравари (21 450 000 сўм)гача 1 йиллик имтиёзли давр билан 4 йил муддатга ажратилади;

🟢 Кредит олувчининг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари ва бошқа учинчи шахслар биргаликда қарз олувчи сифатида қатнашишига рухсат этилади;

🟢 “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилалар фарзандлари учун таълим кредити олишда гаров ва кафиллик талаб этилмайди.

Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
https://t.iss.one/Yurist_Blogerr
❗️Ҳурматли каналимиз аъзолари. Айрим техник сабабларга кўра ушбу каналимиз орқали юборган саволларига жавоб ололмай қолган фуқаролар учун бизнинг 👉 https://t.iss.one/advokatlar_jamoasi 👈 ушбу каналимизга ҳуқуқшуносларнинг телефон рақамлари жойлаб қўйилган ва Сиз 👉 https://t.iss.one/advokatlar_jamoasi 👈 каналимизга ўтиб телефон орқали мутаҳассислар билан жонли мулоқат қилиб саволларингизга жавоб олишингиз мумкин. Телефон орқали саволларингизга жавоб олганингиз учун Сизлардан тўлов ундирилмайди. Яъни, бу хизмат мутлақо бепул !!!

👉 https://t.iss.one/advokatlar_jamoasi
❗️СУДДА ДАВЛАТ БОЖИНИ ТЎЛАШДАН ОЗОД ЭТИЛАДИ..

🟢 Фуқаролик ишлари бўйича судларда давлат божини тўлашдан қуйидагилар озод қилинади:

1) даъвогарлар — иш ҳақини ундириш тўғрисидаги даъволар ва меҳнат ҳуқуқлари муносабатларидан келиб чиқадиган бошқа талаблар юзасидан;

2) даъвогарлар — алиментлар ундириш тўғрисидаги даъволар юзасидан;

3) даъвогарлар — меҳнатда майиб бўлганлиги ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланганлиги, шунингдек боқувчиси вафот этганлиги туфайли етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар юзасидан;

4) даъвогарлар — қонунга хилоф равишда ҳукм этганлик, жиноий жавобгарликка тортганлик, маъмурий жазо берганлик туфайли жисмоний шахсга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш билан боғлиқ низолар юзасидан;

5) даъвогарлар — жиноят туфайли етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар юзасидан; ва бошқалар.

Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/Yurist_Blogerr
❗️БУГУНГИ КУН ҲОЛАТИГА БОЛАЛАР ПУЛИ ВА МОДДИЙ ЁРДАМНИНГ АНИҚ МИҚДОРЛАРИ.

📃 Президентнинг  11.08.2021 йил кунги ПФ–6277-сон фармонига кўра,

❗️ Болалар нафақаси ва моддий ёрдамнинг ҳар ойлик миқдори:

🟢 250 000 сўм – 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанд учун,

🟢 325 000 сўм – ёши 3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанд учун;

🟢 150 000 сўм – оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча;

🟢 100 000 сўмдан – оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун;

❗️ Кам таъминланган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори – 380 000 сўм.

Савол юбориш
👇
  @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
https://t.iss.one/Yurist_Blogerr