Юрист блогер /расмий канал
77.3K subscribers
791 photos
427 videos
6 files
3.12K links
Ҳуқуқий ва бошқа долзарб мавзуларда гаплашамиз.

Реклама учун 👉 @reklama_yu_b_uz

БЕПУЛ МАСЛАҲАТ 👉 @yuristdan_javob_bot

Ариза ва шикоят ёзиб бериш хизмати 👉 @Yurist_ariza_xizmati
Download Telegram
❗️КИМЛАР 15 СУТКАЛИК МАЪМУРИЙ ҚАМОҚҚА ОЛИНИШИ МУМКИН ЭМАС

📃 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 29-моддасига кўра, маъмурий қамоққа олиш уч суткадан ўн беш суткагача муддатга, фавқулодда ҳолат тартиби шароитида эса, жамоат тартибига тажовуз қилганлиги учун — ўттиз суткагача муддатга қўлланилади.

⚡️Маъмурий қамоққа олиш жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди томонидан, фавқулодда ҳолат тартиби шароитида эса, шунингдек ҳарбий комендант ёки ички ишлар органи бошлиғи томонидан белгиланади.

❗️Маъмурий қамоққа олиш чораси ҳомиладор аёлларга, уч ёшгача боласи бўлган аёлларга, ўн тўрт ёшгача бўлган боласини якка ўзи тарбиялаётган шахсларга, ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга, биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга нисбатан қўлланилиши мумкин эмас.

Савол юбориш👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/Yurist_Blogerr
⚡️ 4-август куни ўтказилган тест синови натижалари эълон қилинди

Абитуриентлар ўз натижаларини қуйидаги цилкалар орқали билишлари мумкин:

my.uzbmb.uz/answer саҳифасидан;

https://mandat.uzbmb.uz сайтидан;

Қуйидаги Телеграм ботлардан:

@e_dtm_mandatbot
@e_dtm_mandat1bot
@e_dtm_mandat2bot
@e_dtm_mandat3bot
@e_dtm_mandat4bot

Савол юбориш  👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
https://t.iss.one/Yurist_Blogerr
❗️ИШГА ЖОЙЛАШИШДА ДАСТЛАБКИ СИНОВ МУДДАТИ

⚡️САВОЛ;
Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида, ишга кираётган ҳодим учун синов муддати қанча этиб белгиланган ?

⚡️ЖАВОБ:
Амалдаги Меҳнат кодексининг 130-моддасига асосан, дастлабки синов муддати уч ойдан, ташкилотларнинг раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари, бош бухгалтерлар ҳамда ташкилотлар алоҳида бўлинмаларининг раҳбарлари учун эса олти ойдан ошмаслиги кераклиги белгиланган.

❗️Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даври ва ходим ҳақиқатда ишда бўлмаган бошқа даврлар дастлабки синов муддатига қўшилмайди.

✏️ Бундан аввалги Меҳнат кодексида синов муддати қўлланилиши мумкин бўлган барча тоифадаги ҳодимлар учун бу муддат 3 ойдан ошмаслиги белгиланган эди. 2023 йилда янгиланган амалдаги кодексда эса, мавқеи юқорироқ лавозимларга ишга киришда синов муддати кўриб турганингиздек 6 ойгача этиб белгиланиши мумкин

Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/Yurist_Blogerr
🟢 ПЕНСИЯ МИҚДОРИНИ ОШИРИШ.

⚡️САВОЛ;
Мен хаммаси бўлиб 25 йил меҳнат стажига эгаман лекин, пенсияга чиқадиган пайтимда 9 йиллик меҳнат стажимни тасдиқловчи ёзувлар архивдан чиқмаганлиги сабабли менга кам миқдорда пенсия тайинланган. Ҳозирги кунга келиб мени ўша 9 йиллик меҳнат стажимни тасдиқлайдиган хужжат топилди. Энди мени ўша тасдиқловчи хужжатга асосан пенсиям миқдори ошириладими ёки энди уни меҳнат стажимга қўшишнинг иложи йўқми ?

⚡️ЖАВОБ;
Ўзбекистон Республикасининг 03.09.1993 йилдаги 938-XII-сон Қонунининг 49-моддаси пенсияни қайта хисоблаш шартлари деб номланиб, унга кўра пенсионер пенсия миқдорига таъсир кўрсатувчи қўшимча ҳужжатларни тақдим этган тақдирда пенсия қайта хисобланиши кераклиги кўрсатилган.

✏️ Сизни пенсияга чиқишингизгача бўлган ўша 9 йиллик меҳнат стажингизни тасдиқловчи хужжат пенсия миқдорига таъсир қилувчи хужжат хисобланади. Яъни, Сиз ўша тасдиқловчи хужжатингизни Сизга пенсия тўлаб келаётган ташкилотга олиб бориб топширсангиз улар Сизни жами меҳнат стажингиздан келиб чиқиб Сизга пенсияни қайта хисоблаши ва хозир олиб келаётган пенсиянгизни стажингизга мос равишда ошириб беришлари керак.

Савол юбориш  👇
  @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
https://t.iss.one/Yurist_Blogerr
❗️ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИК УЧУН АҲОЛИГА 14 ФОИЗЛИК КРЕДИТЛАР БЕРИЛАДИ

📃 ПҚ-55-сон президент қарорига асосан, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида имтиёзли кредитлар йиллик 14 фоиз ставкада қуйидагилар учун ажратилади:

🟢 оилавий тадбиркорлик, даромад топиш ва фаолиятини кенгайтириш учун аҳоли ва тадбиркорларга – 3 ойдан 6 ойгача имтиёзли давр билан 3 йилгача;

🟢 чорвачилик, балиқчилик, қуёнчилик, асаларичилик, куркачилик ва паррандачилик, биогумус ишлаб чиқариш, “дала дўконлари” қуриш ва кўчма музлаткичларни ўрнатиш учун – 1 йилгача имтиёзли давр билан 3 йилга;

🟢 боғдорчилик, узумчилик ва лимончилик, иссиқхона қуриш, қишлоқ хўжалиги техникаси ва асбоб-ускуналарини харид қилиш учун, артезиан қудуқларини қазиш учун – 3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача;

🟢 оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтов лагерлари мажмуаси, автокемпинглар, экоуйлар мажмуаси, контейнер шаҳарчалар ва чодирли лагерлар ташкил этиш ва уларни таъмирлаш учун – 1 йилгача имтиёзли давр билан 5 йилгача;

🟢 “Ҳунарманд” уюшмаси аъзоларига асбоб-ускуна, эҳтиёт қисмлар ва хомашё материалларини харид қилиш учун – 3 йилгача муддатга ҳамда айланма маблағларини тўлдириш учун 18 ойгача.

❗️Мазкур кредитлар “Агробанк” АТБ, АТ “Халқ банки” ва “Микрокредитбанк” орқали ажратилади.

Савол юбориш  👇
  @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
https://t.iss.one/Yurist_Blogerr
❗️АЁЛЛАР ДАФТАРИГА ҚАНДАЙ ТОИФАДАГИ АЁЛЛАР КИРИТИЛАДИ ?

📃 Ҳукуматнинг 31.03.2022 йил кунги 145-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра, “Аёллар дафтари”га 30 ёшдан ошган қуйидаги хотин-қизлар киритилади:

🟢 Ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар;

🟢 Тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар;

🟢 Боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар;

🟢 Ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар;

🟢 Уй-жойга муҳтож хотин-қизлар;

🟢 Қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзандлари бор эҳтиёжманд хотин-қизлар.

❗️Юқоридаги тоифалардан хеч бирига тўғри келмайдиган аёллар бу дафтарга киритилмайди. Дафтарга киритилиш учун эса санаб ўтилганларнинг хаммасига эмас, биттасига тўғри келишнинг ўзи кифоя қилади.

Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
❗️Қандай ҳолларда ходимнинг розилигидан қатъи назар унинг меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин?

⚡️САВОЛ
;
Қандай ҳолларда ҳодимни иш ҳақидан унинг розилигисиз ушлаб қолиниши мумкин ?

⚡️ЖАВОБ;
Умумий қоидага кўра, ходимнинг ёзма розилиги билан, бундай розилик бўлмаган тақдирда эса, — суднинг қарорига асосан меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин. Лекин, Меҳнат кодексининг 269-моддасида ходимнинг розилигидан қатъи назар, меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин бўлган ҳолатлар хам келтирилган.

❗️Булар қуйидагилар:

1) 🟢 солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш учун;

2) 🟢 суднинг қарорлари ва бошқа ижро ҳужжатларини ижро этиш учун;

3) 🟢 иш ҳақи ҳисобига берилган авансни ушлаб қолиш учун, хўжалик эҳтиёжларига, хизмат сафарларига ёки бошқа жойдаги ишга ўтганлиги муносабати билан берилган бўлиб, сарф қилинмай қолган ва ўз вақтида қайтарилмаган авансни ушлаб қолиш учун ҳамда ҳисоб-китобдаги хатолар натижасида ортиқча тўланган суммани қайтариб олиш учун;

4) 🟢 ҳисобидан ходим таътил олиб бўлган иш йили тугамасдан туриб меҳнат шартномаси бекор қилинганда;

5) 🟢 ходим томонидан иш берувчига етказилган зарарни қоплаш учун, агар етказилган зарарнинг миқдори ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақидан ортиқ бўлмаса;

6) 🟢 Ҳодимга интизомий жазо сифатида қўлланган жаримани ундириш учун

Савол юбориш👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/Yurist_Blogerr
⚡️ 5-август куни ўтказилган тест синови натижалари эълон қилинди

Абитуриентлар ўз натижаларини қуйидаги цилкалар орқали билишлари мумкин:

my.uzbmb.uz/answer саҳифасидан;

https://mandat.uzbmb.uz сайтидан;

Қуйидаги Телеграм ботлардан:

@e_dtm_mandatbot
@e_dtm_mandat1bot
@e_dtm_mandat2bot
@e_dtm_mandat3bot
@e_dtm_mandat4bot

Савол юбориш  👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
https://t.iss.one/Yurist_Blogerr
❗️ҲОДИМГА БИРДАНИГА ИККИ ИНТИЗОМИЙ ЖАЗО ҚЎЛЛАНИШИ МУМКИНМИ ?

⚡️САВОЛ;
Ҳодимга раҳбар томонидан бирданига икки интизомий жазо қўлланилиши мумкинми ?

⚡️ЖАВОБ;
Меҳнат кодексининг 313-моддасига асосан, ҳар бир интизомий қилмиш учун фақат битта интизомий жазо чораси қўлланилиши мумкин. Интизомий жазо чорасини танлаш ҳуқуқи иш берувчига тегишлидир.

❗️Юқоридаги асосга кўра, ҳодимнинг айби учун унга бир вақтда икки турдаги интизомий жазо қўлланиши ноқонуний ҳолат хисобланади.

✏️ Лекин, саволингизни охиридаги мумкинми деган жойига ха, мумкин дейман. Сабаби қонунларни тушунмайдиган ёки Сизни ўз ҳуқуқларингизни ҳимоя қила олмаслигингизни билган айрим раҳбарлар ўз саводсизлиги ёки Сизни шу томонлама ожизлигингиздан фойдаланиб саволингиздаги ҳолатларга йўл қўйиши мумкин. Қонунда тақиқланган нарса амалда бўлмаётганлигига хеч ким кафолат бера олмайди. Шунинг учун қонунчиликдан оз бўлсада хабардор бўлган яхши. Қонунлардан кимгадир дарс ўтиш учун бўлмаса хам ўзингизни ҳуқуқларингизни ҳимоя қилиш учун хабардор бўлишингиз керак.

Савол юбориш  👇
  @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
              @Yurist_Blogerr
❗️ҚОЙИЛМАҚОМ ИШ

⚡️Кўпчиликни хабари бўлса керак Сурҳондарё вилояти ҳокими билан ушбу вилоятнинг Саросиё туманидаги 28-мактаб директори ўртасидаги ўзаро тортишув ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди.

📄 Бўлиб ўтган ушбу тортишувдан кейин ҳокимнинг кўрсатмаси билан Жиноят ишлари бўйича Узун туман суди мактаб директори У. Турсуновага нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) ва 194-моддаси (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топиб, унга нисбатан мазкур кодекснинг 34-моддаси (бир неча ҳуқубузарликни содир этганлик учун маъмурий жазо қўллаш) 2-қисмига асосан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлаган.

❗️Мактаб директорига нисбатан қўлланилган ушбу жазо тури вилоят судида ўзгаришсиз қолдирилган. Олий судда эса 10 суткалиқ маъмурий қамоқ 7 суткага камайтирилган.

✏️ Майдалаб тушунтириб ўтирмаймиз. Қисқаси, 7 суткалик маъмурий қамоқни ўтаб чиққан У.Турсунова юқоридаги айбловларнинг биттасига хам лойиқ эмас. Яъни, унга қўйилган айбловларнинг хаммаси ноқонуний айблов хисобланади. Унинг ижтимоий тармоқларда вилоят ҳокими билан ўзаро тортишуви акс этган видеороликдаги ҳаракатларида на майда безорилик аломатлари ва на ички ишлар ҳодимининг ҚОНУНИЙ ТАЛАБИГА бўйсунмаслик аломати бор. Кўпчилик амалдорлар ўз лавозимига ўтираётганида ҚАСАМЁД қабул қилишини билсангиз керак. Бу ишда мактаб директорининг шу қилмиши учун унинг қамалишида иштирок этган анашундай амалдорларнинг қасамёдини бузиш аломатлари бор холос.

👉 @Yurist_Blogerr
❗️ЁШЛАР ДАФТАРИГА КИМЛАР КИРИТИЛАДИ

📄 Вазирлар Маҳкамасининг 312-сон қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, «Ёшлар дафтари»га доимий ёки вақтинча яшаш жойи бўйича ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган (ўттиз бир ёшга тўлмаган) қуйидаги тоифадаги:

оила аъзоси «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ёки «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган;

ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган;

боқувчисини йўқотган, етим ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган;

ўзига нисбатан васийлик ёки ҳомийлик белгиланган;

ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ишга лаёқатсиз;

I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган;

фарзандида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган;

жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсонлари бўлган;

ота-онасидан бирида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган, иккинчиси эса иш фаолиятини тўхтатган ҳолда беморга қарашга мажбур бўлган ёхуд ота-онасининг ҳар иккисида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган;

юзага келган ҳолатлар сабабли оғир турмуш шароитида қолган;

зўравонлик ва эксплуатация, табиий офатлар, ҳалокатлар, ёнғинлар ва бошқа фавқулодда вазиятлар оқибатида ҳаётига, соғлиғига, мулкига зарар етган;

«Меҳрибонлик» уйи, Болалар шаҳарчаси ёки оилавий болалар уйида тарбияланган;

ҳақ тўланадиган ишга ёки иш ҳақи (меҳнат даромади) келтирадиган машғулотга эга бўлмаган;

даволанишга муҳтож бўлган бемор ёшлар;

жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган;

муайян яшаш жойига эга бўлмаган;

психологик маслаҳатга муҳтож;

никоҳи қайд этилганига уч йилдан ошмаган ёш оила;

деҳқончилик ёки томорқа хўжалигини юритаётган;

ёш тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтган ёшлар киритилади.

Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/Yurist_Blogerr
❗️УЛАР МАЪМУРИЙ ҚАМОҚҚА ОЛИНИШИ МУМКИН ЭМАС !

📃 Қонунчиликка кўра, маъмурий қамоққа олиш чораси қуйидагиларга нисбатан қўлланилиши мумкин эмас.

❗️ҳомиладор аёлларга;

❗️3 ёшгача боласи бўлган аёлларга;

❗️14 ёшгача бўлган боласини якка ўзи тарбиялаётган шахсларга;

❗️18 ёшга тўлмаган шахсларга;

❗️I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга.


Савол юбориш  👇
  @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
https://t.iss.one/Yurist_Blogerr
⚡️6-август куни ўтказилган тест синови натижалари эълон қилинди

Абитуриентлар ўз натижаларини қуйидаги цилкалар орқали билишлари мумкин:

my.uzbmb.uz/answer саҳифасидан;

https://mandat.uzbmb.uz сайтидан;

Қуйидаги Телеграм ботлардан:

@e_dtm_mandatbot
@e_dtm_mandat1bot
@e_dtm_mandat2bot
@e_dtm_mandat3bot
@e_dtm_mandat4bot

Савол юбориш  👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
https://t.iss.one/Yurist_Blogerr
❗️"АЁЛЛАР ДАФТАРИ"ДАН КИМЛАР ЧИҚАРИЛАДИ ?

📄 Вазирлар Маҳкамасининг 145-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан, хотин-қизлар қуйидаги ҳолларда «Аёллар дафтари»дан чиқарилади:

🟢 ҳар бир тоифа бўйича белгиланган амалий ёрдамлар тўлиқ кўрсатилганда (индивидуал дастур асосида);

🟢 тўлиқ давлат таъминотига олинганда;

🟢 ўз аризасига кўра;

🟢 «Аёллар дафтари»га ноқонуний киритилганлиги аниқланганда;

🟢 бошқа давлатларга доимий яшаш учун чиқиб кетганда;

🟢 суднинг озодликдан маҳрум этишни назарда тутувчи ҳукми қонуний кучга кирганда;

🟢 шахс вафот этган тақдирда ёки суд қарори асосида бедарак йўқолган деб топилганда.

❗️"Аёллар дафтари"га киритилган аёлларнинг масалалари тўлиқ ҳал этилмагунича улар ушбу дафтардан чиқарилишига йўл қўйилмайди.

✏️ Кўпчилик мен "Аёллар дафтари" га киритилган эдим, лекин менга ҳеч қандай ёрдам кўрсатилмасдан мени у дафтардан чиқариб юборди деб мурожаат қилишади аммо йўқ, қонунчилик бўйича ундай бўлмаслиги керак. Аёллар бу дафтарга киритилганидан кейин уларга қайсидир йўналишда ёрдам кўрсатилиши лозим. Агар амалиётда кимлардир шу дафтарларни хам ўйин қилиб, шу масалада хам таниш-билишчилик ёки бошқача шаклда  кўзбўямачилик қилаётган бўлса қуйида ёзиб қолдиринг!

Савол юбориш👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/Yurist_Blogerr
❗️ҲАҚОРАТ ҚИЛГАНЛИК УЧУН ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИК

⚡️САВОЛ;
Ҳақорат қилганлиги учун бир марта маъмурий жавобгарликка тортилган шахс яна шу қилмишини такрорласа унга қандай чора кўрилади ?

⚡️ЖАВОБ;
Ҳақорат қилганлиги учун  маъмурий жазо қўлланилгандан кейин ўша шахс яна олдинги қилмишини такрорласа, унга нисбатан жиноий жавобгарлик белгиланади.

📃Жиноят кодексининг 140-моддасига кўра, ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан қасддан таҳқирлаш, башарти, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилгандан кейин содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз баравари (66 000 000 сўм)гача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

❗️Юқоридаги 140-моддада белгиланган жазо чораси ҳақорат қилган одамнинг шахсига ва ҳақорат қилиш усулига қараб янада оғирлаштирилиши мумкин.

Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
              @Yurist_Blogerr
❗️КОНТРАКТ ТЎЛОВИ БЎЙИЧА ИМТИЁЗ

📃 Ҳукуматнинг 2022 йилдаги 145-сон қарорида:

Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган “Аёллар дафтари”га киритилган эҳтиёжманд хотин-қизлар ёхуд уларнинг олий таълимда таҳсил олаётган икки ва ундан ортиқ фарзандларининг бир нафарига бир маротаба БҲМнинг 15 бараваригача (4 950 000 сўмгача) тўлов-контрактини тўлаб берилиши мумкинлиги белгиланган

Савол юбориш👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/Yurist_Blogerr
❗️ИНТИЗОМИЙ ЖАЗОНИ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ ҚАНЧА ?

⚡️САВОЛ;
Интизомий жазо олган ҳодимдан қанча вақтдан кейин ушбу жазо олиб ташланади ?

⚡️ЖАВОБ;
Амалдаги Меҳнат кодексининг 315-моддасига асосан, интизомий жазонинг амал қилиш муддати у қўлланилган кундан эътиборан бир йилдан ошмаслиги керак.

Агар интизомий жазо қўлланилган кундан эътиборан бир йил ичида ходимга янги интизомий жазо қўлланилмаса, у интизомий жазога тортилмаган деб ҳисобланади ва интизомий жазо иш берувчининг буйруғи чиқмасидан автоматик тарзда тугалланади.

Иш берувчи интизомий жазони ўз ташаббусига кўра, ходимнинг бевосита раҳбарининг, касаба уюшмаси қўмитасининг илтимосномасига, шунингдек ходимнинг илтимосига кўра, бир йил ўтгунига қадар муддатидан олдин олиб ташлаш ҳуқуқига эга. Интизомий жазони муддатидан олдин олиб ташлаш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади

Савол юбориш  👇
  @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
https://t.iss.one/Yurist_Blogerr
❗️МАЙДА БЕЗОРИЛИК НИМА ?

⚡️САВОЛ;
Қандай ҳаракат майда безорилик хисобланади ?

⚡️ЖАВОБ;
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасига кўра, майда безорилик деганда жамоат жойларида уятли сўзлар билан сўкиниш, фуқароларга ҳақоратомуз шилқимлик қилиш ҳамда жамоат тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини бузувчи шу каби бошқа хатти-ҳаракатларда ифодаланган жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик назарда тутилади ва бундай қилмиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Савол юбориш👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/Yurist_Blogerr
❗️ДЕКРЕТ ДЕКРЕТГА УЛАНИБ КЕТСА ЯНА ДЕКРЕТ ПУЛИ ТЎЛАНАДИМИ?

⚡️САВОЛ;
Мен ҳозирда декрет таътилидаман. Бу йил октябрь ойидан ишга қайтмоқчи эдим. Лекин, яна фарзанд кутаяпман. Декретдан яна декретга чиқсам бўладими? Агар буни иложи бўлса, менга яна декрет пули тўлаб бериладими ?

⚡️ЖАВОБ;
"Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида" ги низомда, ходим йиллик (асосий ва қўшимча) таътилда ва болани парваришлаш учун таътилда бўлган вақтда ҳомиладорлик ва туғиш бўйича таътил берилганда, нафақа ҳомиладорлик ва туғиш бўйича таътилнинг вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасида кўрсатилган барча кунлари учун берилади деб кўрсатилган.

Яъни, Сизга ҳозирги ҳолатингизда яна меҳнатга лаёқатсизлик варақаси очилади ва юқоридаги асосга кўра меҳнатга лаёқатсизлик варақангизда кўрсатилган барча кунлар учун Сизга декрет пули хисоблаб тўланиши керак.

Савол юбориш  👇
  @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
⚡️7-август куни ўтказилган тест синови натижалари эълон қилинди

Абитуриентлар ўз натижаларини қуйидаги цилкалар орқали билишлари мумкин:

my.uzbmb.uz/answer саҳифасидан;

https://mandat.uzbmb.uz сайтидан;

Қуйидаги Телеграм ботлардан:

@e_dtm_mandatbot
@e_dtm_mandat1bot
@e_dtm_mandat2bot
@e_dtm_mandat3bot
@e_dtm_mandat4bot

Савол юбориш  👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr