Yoshlar kundaligi | Rasmiy
58.3K subscribers
13.1K photos
7.79K videos
52 files
17.9K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#Кун_фотоси

Янгийўл. Шўралисой қишлоғи. Италия услубида помидор қоқилаш мавсуми авжида.

Помидор қоқи билан пиёзни аралаштириб, шўртаккина қилиб, ошга босиб еганлар борми? Паловга энг зўр салат😍


📸Фото: Саҳобиддин Рустамов

🌐Web 📱Telegram  📱Facebook 📱Instagram 📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Селектор

Жорий йилда 2 минг 600 гектар дала четига экилган экинлар сувсизлик сабабли қуриб қолган.

Жондор, Оҳангарон, Ғаллаорол, Тўрақўрғон ва Янгибозор туманлари дала четида томчилаб суғориш бўйича яхши тажриба қилди.

Вилоят ҳокимларига ушбу тажриба асосида экин қуриб қолган 2 минг 600 гектарда томчилаб суғоришни жорий қилиш топширилди.


Президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспортини кўпайтиришда янги захира ва имкониятларни ишга солиш юзасидаги видеоселектордан.

🌐Web 📱Telegram  📱Facebook 📱Instagram 📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Селектор

ФЕРМЕРЛАРГА 15 ФОИЗГАЧА СУБСИДИЯ БЕРИЛАДИ


🌽 Қишлоқ хўжалиги жамғармасидан дуккакли экин экиш-йиғиш техникаларига 15 фоизгача субсидия берилиши, кредит ставкасининг 10 фоиздан ошган қисми қоплаб берилиши эълон қилинди.

Президент мутасаддиларга бир ойда ушбу тизимни йўлга қўйиш, йил охиригача 200 та бундай техникани олиб келишни топширди.


🌐Web 📱Telegram  📱Facebook 📱Instagram 📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Селектор

“Барча эшитиб олсин: иссиқхоналар бу – озиқ-овқат хавфсизлиги, иқтисодий хавфсизлик масаласи ҳисобланади

Шавкат Мирзиёев

⚡️Тошкент вилоятидаги иссиқхоналар фаолиятининг ҳаво сифатига салбий таъсири билан боғлиқ муаммоларни узил-кесил ҳал қилиш вазифаси қўйилди.

🌐Web 📱Telegram  📱Facebook 📱Instagram 📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Селектор

Депутат ва сенаторлар, маҳаллий Кенгаш вакиллари энди қишлоқ хўжалиги бўйича фермер ва тадбиркорларга
ёрдам беради.

Уларга даромадни ошириш, экспортни рағбатлантириш, тадбиркорларни стандартлар жорий қилиш ва сертификат олишга ўргатиш бўйича фаол бўлади.

Бу бўйича ҳукуматга штаб ташкил қилинади.


🌐Web 📱Telegram  📱Facebook 📱Instagram 📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Танишув

🔆 ЮҚОРИ ЧИРЧИҚЛИК БЛОГЕРЛАРНИ ТАНИЙСИЗМИ?

📲 Самандар Мирниёзов946 минг "follower" га эга блогер. Асосан маркетинг соҳасидаги видеоконтентлар тайёрлайди. Қисқа муддатда пул топиш усуллари, ижодий ғоялар орқали кенг аудитория ишончини қозонган. Унинг видеолари фойдали, замонавий ва қизиқарли.

🎬 Фарҳат Серикбоев – Юқори Чирчиқ ҳаёти, халқона юмор, савол-жавобли ўйинлар ва ҳаётий вaйнлар орқали 28 мингга яқин аудитория тўплаган. Унинг ижоди ҳаётга яқинлиги билан ажралиб туради.

🎤 Нуриддин Руҳиддинов 36 мингга яқин кузатувчига эга блогер яшаётган тумани кўчаларидаги қизиқарли воқеалар ҳамда пулли ўйинлар уюштириши орқали омма эътиборини тортади.

🎼 Бобур Бобохонов – у ҳам тумандош вайнерлар сингари ҳаётий, юморга бой контентлари билан машҳур. Ҳозирги кунга келиб 21 мингдан зиёд "follower" эга ва албатта, совғали ўйинлари ҳам бор.

🌐Web 📱Telegram  📱Facebook 📱Instagram 📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Келинг

🍇ТОШКЕНТ БОҒЛАРИДА УЗУМ ПИШДИ

Мазкур рукнда бу гал «Ишкомли ҳовли» мавзусига мурожаат қилинган.

😍Таниш манзара: ишкомда болдек тотли чиллаки, кишмиш, ҳусайни етилиб турибди. Файзли ҳовлидан анвои гул-у райҳонлар ифори таралади.

Дуогўй, пиру бадавлат онаизор “Келинглар, узумга оғзингиз тегсин, болажонларим”, деб чорлаб турибди. Бахт шу. Ҳаёт шавқи шу. Бундан зиёда шукуҳ бор эканми?

📍Пискент тумани, «Мингтепа» МФЙ


🌐Web 📱Telegram  📱Facebook 📱Instagram 📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Премьера

🎼Ҳозироқ телевизорни ёқинг, "Ухламайсизми?" дастурига тезда ўтинг

🎤Янгийўллик Озодбек Абдуқодировдан "Мумкин эмасми?" қўшиғининг премьераси бўлиб ўтади.

😍Яп-янги қўшиққа баҳо беринг!

🌐Web 📱Telegram  📱Facebook 📱Instagram 📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Боғ аро булбул билан чақчақлашур,
Субҳидамлар ғунчайи хандонингиз.

✍️Шеър: Чустий

🖼Образда: Ирода Илашова
📸Фото: Дониёр Акбаров

📆 Бугун 31 июль, ҳафтанинг пайшанба куни. Ҳаво ҳарорати 33 даража атрофида бўлиши кутиляпти. Июль ойининг сўнгги куни. Ҳар кунимизни ғанимат билиб яшайлик. Ҳар бир дақиқани қадрлайлик. Ҳар қандай шароитда ҳам яхши кайфиятни йўқотмайлик!


🌐Web 📱Telegram  📱Facebook 📱Instagram 📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#сўнгги_соатларда

🇧🇪Бельгия прокуратураси икки исроиллик аскарни Ғазодаги ҳарбий жиноятларда иштирок этганликда айблаб, уларга қарши уруш жиноятлари тўғрисидаги шикоятни Халқаро Жиноят Судига (ICC) юборди — Belga

🌐 Дунёнинг 15 та давлати ташқи ишлар вазирлари Нью Йоркда ўтказилган конференция якунлари бўйича Фаластинни тан олиш масаласини кўриб чиқишни қўллаб-қувватлади — Франция ТИВ

🇺🇸🇰🇷АҚШ Жанубий Корея билан савдо битими тузди — NYT

🇮🇳Ҳиндистондаги аёлда дунёда ҳеч кимда учрамайдиган қон гуруҳи аниқланди — Indian Express

🇺🇦Россиялик телебошловчи Тина Канделаки “Украинанинг ҳудудий яхлитлиги ва дахлсизлигига тажовуз қилиш” билан айбдор деб топилди ва қидирувга берилди — Коммерсантъ

🇵🇹 Қурғоқчилик ва кучли шамол Португалияда ўрмон ёнғинларига сабаб бўлмоқда. Бир қатор ҳудудларда ҳаво ҳарорати 40 даражадан ошди — Euronews

🇹🇯Тожикистондаги умумий таълим муассасалари 1 сентябрдан бошлаб ўқувчилар билимини баҳолашнинг 10 баллли янги тизимига ўтади — Тожикистон таълим ва фан вазирлиги.

🌐Web 📱Telegram  📱Facebook 📱Instagram 📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️

🏞Ўзбекистонда ўқитувчи ва ўқувчиларга дам олиш масканларига 12 кунлик бепул йўлланма берилади


🧑‍🏫 Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги дам олиш масканларига вазирлик тизими ходимлари, жумладан, педагог кадрлар ва  мактабнинг иқтидорли ўқувчиларини (7-14 ёш) қабул қилиш тартиби белгиланди.

🌐Web 📱Telegram  📱Facebook 📱Instagram 📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Мушоҳада

ОДАМИЙЛИК КЎРКИ

❗️ Умрингизда бир марта бўлса ҳам ҳашарга борганмисиз? Бормаган бўлсангиз, ёши катталардан сўранг, “ҳашар қандай бўларди?”, деб. Кейин ўтирингда сизга айтиб берилаётган ҳикояни тингланг. Бу ҳикоямас, бу ҳақиқий реал ҳаёт, инсонча ҳаёт.

💸 Ҳозир иморат қуришнинг ўзи бўлмайди. Қурилиш молларининг нархи бир бошоғриқ бўлса, уста нархи бир бошоғриқ. Ғишт тергувчи усталар айтади “бир дона ғиштни – бир дона ғиштнинг пулига тераман”, том ёпгувчилар айтади, “бир дона шефирингни, бир дона шефир нархига қоқаман”, фундамент ташлайдиганларни-ку нархини айтмай қўя қолай... Хуллас, бари пулга бориб тақалади.

⚒️ Илгари кўп ишлар ҳашар йўли билан битган. Ҳашарчиларнинг “томоғига яхшилаб қарасанг” бўлди эди, гурунг-гурунг, ҳазил-ҳузул билан бир дунё иш қилиб ташланган. Ҳашар баҳона дилдан суҳбатлар бўлган, кўришмаганлар ўзаро ҳол сўрашган, хуллас, ҳам жисмоний, ҳам маънавий қўллаб-қувватлов бўлган. Ҳашарга чиққанинг кўнгли ҳам тозаланган. Уй эгасининг пули ёнида қолган, ўша пулга бошқа каму-кўстини бутлаб олган.


💭 Энди эса бировни ҳашарга айтишга ийманасан. Амаллаб чақирсанг ҳам, у жуда банд бўлиб чиқади ёки белида грижа “пайдо бўлиб қолади”. Инсофи бори ўзи бормасада, бирор мардикор жўнатади. Замон шиддатими бу ёки одамларнинг бундай ишларга тоқати қолмаганми, бир нима дея олмайсан. Гапларимиз билан ҳеч кимга таъна қилмоқчи эмасмиз, шунчаки ҳашарнинг миллий руҳ ва бирдамлик тимсоли эканлигини айтмоқчимиз холос.

✍️ Сарвар Раҳимий

🌐Web 📱Telegram  📱Facebook 📱Instagram 📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️

Чорвоқ қурғоқчиликка юз тутиши мумкин. Агар…

🔥 Батафсил “Шош” подкастда. Ихтиёр Эсонов билан бўлган суҳбатда.


Муаллиф: Анора Абдурашидова.

🌐Web 📱Telegram  📱Facebook 📱Instagram 📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

💫 АВГУСТДА ТУҒИЛГАН МАШҲУРЛАР: СИЗ УЛАРНИ ТАНИЙСИЗМИ?

🎉 1 август Нуриддин Ҳайдаров (1957-2004) — Ўзбекистон халқ артисти, Оққўрғон туманида туғилган.

🎉 2 август Сайёра Рашидова (1943) — кимёгар олима, академик, Шароф Рашидовнинг қизи.

🎉 3 август Улуғбек Қодиров (1983)  — актёр.

🎉 5 август

Ги де Мопассан (1850-1893) — француз ёзувчиси, "Азизим" романи машҳур;
Нил Армстронг (1930-2012) — америкалик космонавт, Ойга қадам қўйган биринчи одам;
Ўткир Ҳошимов (1941-2013) — Ўзбекистон халқ ёзувчиси, "Икки эшик ораси", "Дунёнинг ишлари" каби қирққа яқин бадиий асарлар муаллифи;
Абдулла Шер (1943) — Ўзбекистон халқ шоири, Чиноз туманида туғилган.

🎉 6 август

Кавсар Турдиева (1958) — болалар шоири, кўплаб болалар учун қўшиқлар сўзи ва байрам сценарийлари муаллифи;
Дилдора Рустамова (1978) — таниқли журналист, сухандон.

🎉 7 август Раъно Зокирова (1969) — Ўзбекистон халқ артисти.

🎉 8 август Шахзода Матчанова (1987) — ўзбек ва қорақалпоқ актрисаси.

🎉 9 август

Уитни Хюстон (1963-2012) — дунёга машҳур америкалик қўшиқчи;
Равшан Эрматов (1977) — ўзбекистонлик футбол ҳаками.

🎉 10 август

Эркин Малик (1941) — ёзувчи, болалар ва ўсмирлар учун 4 жилдли "Шайтонваччанинг найранглари" маърифий қиссаси машҳур;
Эркин Аъзам (1950) — "Тафаккур" журнали бош муҳаррири, Ўзбекистон халқ ёзувчиси, драматург;
Тошпўлат Маткаримов (1960) — Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Оҳангарон туманида туғилган.

🎉 12 август

Бўрибой Аҳмедов (1924 - 2002) — манбашунос, тарихчи-шарқшунос, тарих фанлари доктори;
Раъно Шодиева (1979) — Ўзбекистон халқ артисти.

🎉 13 август

Иоганн Фридрих Мискер (1844 -1895) — ДНКни кашф этган олим;
Усмон Азим (1950) — Ўзбекистон халқ шоири, драматург.

🎉 14 август

Эрнест Сетон Томпсон (1860 -1946) — канадалик ёзувчи ва рассом, "Ёввойи йўрға" китоби машҳур;
Миркарим Осим (1907) — ёзувчи ва таржимон, тарихий қиссалари билан машҳур;
Яйра Абдуллаева (1930-2019) — актриса, Ўзбекистон халқ артисти.

🎉 15 август

Наполеон Бонапарт (1769-1821) — Франция императори, сиёсатчи, ҳарбий арбоб;
Аваз Ўтар (1884 -1919) — маърифатпарвар шоир;

🎉 16 август Мадонна (1958) — америкалик қўшиқчи, актриса.

🎉 17 август

Ал Пачино
(1940) — америкалик актёр, режиссёр;
Муслим Магомаев (1942 - 2008) — Озарбайжон халқ артисти, опера ва эстрада хонандаси.

🎉 18 август Чингиз Аҳмаров (1912-1995) — мономенталист, рассом.

🎉 19 август Виктор Успенский (1879-1949)  — композитор, жамоат арбоби;

🎉 21 август

Афзал Рафиқов
(1948 ) - Ўзбекистон халқ артисти.
Усейн Болт (1986) — ямайкалик енгил атлетикачи, 8 карра Олимпия чемпиони.

🎉 23 август

Александр Грин (1880 -1932) — нео-романтик ёзувчи;
Ҳалима Ёқуб (1954) — Сингапур Президенти.

🎉 24 август

Пауло Коэло
(1947) — бразилиялик ёзувчи, "Алкимёгар" асари муаллифи;
Солижон Шарипов
(1964 ) — биринчи ўзбек космонавти.

🎉 25 август Ҳожибой Тожибоев (1955-2008) — сўз устаси.

🎉 26 август Тереза она (1910-1997) — тинчлик бўйича Нобел мукофоти соҳибаси.

🎉 27 август

Теодор Драйзер (1871 - 1945) — ёзувчи, "Америка фожиаси" романи машҳур;
Ўразбой Абдураҳмонов (1949) — Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ ёзувчиси.

🎉 28 август

Иоганн Волфганг Гёте (1749-1832) — немис ёзувчиси, шоири ва мутафаккири, "Фауст", "Ёш Вертернинг изтироблари" асарлари машҳур;
Рўзи Чориев (1931-2004) — ранг-тасвир устаси, Ўзбекистон халқ рассоми.

🎉 29 август

Ингрид Бергман
(1915 - 1982) — швед киноактрисаси, Оскар мукофоти совриндори;
Майкл Жексон
(1958-2009) — америкалик қўшиқчи, раққос, бастакор, "поп қироли".

🎉 31 август

Маҳмуд Тоир
(1952) — Ўзбекистон халқ шоири, сенатор, Паркент туманида туғилган.

⁉️ Августда туғилган машҳурлардан яна кимларни биласиз?


🌐Web 📱Telegram  📱Facebook 📱Instagram 📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Интилиш

💸 Дониёр уста қандай қилиб ойига 2,5 минг доллар пул топади?

Унинг хос мижозлари – қўл меҳнатини қадрлайдиган "клиент"лари бор. Ойига энг камида 2,5 минг АҚШ доллари даромад нақд.

👑 Чирчиқда уни "Ёғоч қироли" деган номи чиққан. Кичик ва арзон, миллий колоритни акс эттирувчи буюмлар, сувенирлар ясаб сотади.

⚡️ Дониёр Айтбаев ўзбек анъанавий ўймакорлик, дурадгорлик санъатига янги қон бағишлаётган, замонавий ва миллий маҳсулотлар ишлаб чиқараётган новатор.

💎 Немис халқида "Уста қанча бўлса, услублар ҳам шунча", деган нақл бор. Дониёр Айтбаев услуби бозор иқтисодиётининг классик қонунияти – талаб ва таклиф принциплари асосида ишлайди, янгиланиб, турли-туман янги маҳсулотлар билан бозорда рақобатга киришади. Имтиёзли кредит эса бизнесни янада гуллатиб юборди.

📍 Чирчиқ шаҳри, Мирзо Улуғбек номидаги МФЙ

🌐Web 📱Telegram  📱Facebook 📱Instagram 📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тайинлов

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Эъзозхон Гапиржановна Каримова Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири лавозимига тасдиқланди.

Унгача Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари — Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ректори лавозимида фаолият юритган..


🌐Web 📱Telegram  📱Facebook 📱Instagram 📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​#Даҳонинг_болалиги

ОСИЁНИНГ ЙИГИРМА БИРИНЧИ ДАҲОСИ

Қайсики халқ буюк курашларга эҳтиёж сезса, албатта улуғ фарзандларининг кучи ва билимига таяниб келган. Ҳиндистон тараққиётида Маҳатма Гандининг, Италия физикасида Жордона Брунонинг қанчалик ўрни бўлса, ўзбек геологиясида ҳам бу инсоннинг ўрни шунчалик беқиёс.

1912 йил, Ўш вилояти Аравон қишлоғи. Эрта-ю кеч худодан фарзанд тилаган онанинг илтижоси амалга ошди, ўғил туғилди. У баланд қоялар, қир-адирлар орасида, қуёшнинг қайноқ тафтида катта бўлди. Геологияга муҳаббат шу тупроқ зарраларида болакайнинг юрак қаърига сингиб борди. Онасидан тинмай данакли мевалардан мураббо қилиб беришини сўрарди. Дастурхон устига мураббодан чиққан данакларни тахлаб табиат тасвирини тушириб юрарди...

Етти йиллик мактабни 4 йилда битириб, Ўрта Осиё индустрия институтининг кончилик факультетига ўқишга кирди, тақдир унинг икки елкасига илмдан яралган кучли қанотлар ҳадя қилди. У ана шу қанотлар билан фан оламига кириб келди. Ўқишни битириб, геология-разведка партияси бошлиғи бўлди, кейинроқ Ўзбекистондаги Лангар вольфрам-молибден конининг геологик тузилиши, минерал таркиби ва ҳосил бўлишини тадқиқ қилди. 40-йилларда ўзи ўқиган университетда доцент, 27 ёшида ректор, 32 ёшида фан доктори бўлди.

Вольфрам, қалай, рангли ва қора металллар руда конларининг турли йўллар билан ҳосил бўлганлигини кўрсатиб берди. Унинг бевосита иштироки ва раҳбарлигида «Чотқол-Қурама тоғлари магматизми ва металлогениясининг асосий хусусиятлари» монографияси яратилди. Геология соҳасидаги илмий ишлари ва китоблари 58-60 йилларда дунёнинг турли тилларига таржима қилинди. Жаҳон минбарларида маъруза сўзлади. Бутун дунё олимлари унинг илмий ишларини синчковлик билан кузатарди.

Олимнинг назарияси асосида ғарбий Ўзбекистонда кўплаб конлар очилди. Улардан бири ҳалигача миллион-миллионлаб фойда олинадиган Мурунтов олтин конидир.  У ҳеч бир ишни шунчаки бажармади. Шунчаки нафси учун хизмат қилмади. 37-йиллар қатағонидан сўнг у бўш  майдонни кучли олимлар, замонавий жадидлар билан тўлдиришни ўзига бурч деб билди. Ўша давр академиясидаги қабул сонлари ва факультет йўналишларини  10 бараварга оширди. Талабаларни чет элга ўқишга юборди. Зиёлиларсиз қолган халқ миллат эмас, сўқир оломондан фарқ қилмаслигини жуда яхши англаб етарди.

Буюкларга доим тош отилган, уларнинг баланд парвозини кўролмайдиган манфур инсонлар доим топилган. Катта чўққиларни забт этган чоғи Мелников ва унинг малайлари унга тиш-тирноғи билан қарши туришди. Қаерга қачон бормасин, соясини ҳам назорат қилишди. Пичоққа илинмас, арзимаган туҳматлар билан муттасил босим ўтказилар, кўз очтиргани қўймас эди. Салкам халқ душманига чиқаёзган эди...

Олим 1962 йили, 49 ёшида юрак хуружидан вафот этди. Аслида уни ўша пайтдаги тузум малайига айланган қулоқлар ўлдирди.

Олам бундай даҳоларни 100 йилда бир кўради. Унинг геологияга қўшган ҳиссаси Мирзо Улуғбекники билан тенг эди. Форобий, Берунийга бўйдош эди. Ўрта Осиёда етишиб чиққан йигирма биринчи буюк олимга айланган бу инсон...

Ҳабиб эди... Ҳабиб Абдуллаев эди...

Бугун, 31 июль Ҳабиб Абдуллаев таваллуд топган кун (1912-1962).


🌐Web 📱Telegram  📱Facebook 📱Instagram 📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Меҳр деганлари нима аслида,
Меҳр – қалбимизнинг оппоқ елкани.
Ўзини ўзи ҳам севолмаганни,
Бағрингга жим босиб севмоқ дегани!


✍️Шеър: Гулжамол Асқарова

🖼Оброзда: Қўйдинисо буви, Анора Абдурашидова, Ирода Илашова
📸Фото: Дониёр Акбаров

📆Бугун - 1 август, жума куни.
Ҳаво ҳарорати 32 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.
Август - жазирамалар аста ортга қайтади, табиат ҳосилга тўлар ой. Бу фаслда ҳаводан ҳам, кўнгилдан ҳам илиқлик уфуриб туради. Атроф ғарқ пишган мева, ҳосилга тўлади.
Шундай экан, кайфиятингизни кўтаринг!
Сизни катта ишлар, янги имкониятлар ва шоду хуррам кунлар кутяпти, хонимлар ва жаноблар! 😉


🌐Web 📱Telegram  📱Facebook 📱Instagram 📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#сўнгги_соатларда

🇺🇿 ЎЗБЕКИСТОН

ДХХнинг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ва бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда сифатсиз дори воситалари айланмаси тўхтатиб қолинди — ДХХ

Тошкент вилояти, Янгийўл туманидан помидор қоқи Италияга экспорт қилиниши маълум қилинди. Экспорт ҳажми 200 тоннани ташкил этади — Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Навоийда атроф-муҳитни ифлослантирган 25 та корхона фаолияти вақтинча тўхтатилди — ЎзА

Янги ўқув йилида 738 минг нафар болага Президент совғалари тақдим этилади — ОАВ

"Ватанга қайтариш" хайрия акциясига старт берилди. Акция доирасида хориж давлатларида оғир шароитда қолган Ўзбекистон фуқароларини Ватанга қайтариш ва уларни самарали реинтеграция қилиш мақсад қилинган — Миграция агентлиги

🌐ЖАҲОН

🇰🇵🇰🇷Жанубий Корея ҳукумати 31 июль куни ўз фуқароларига шимолий кореяликлар билан рухсатсиз бемалол мулоқот қилиш имконини тақдим этди. Бунинг учун аҳоли ҳукуматни олдиндан хабардор қилиши керак бўлади — Yonhap

🇰🇬Қирғизистонда гўшт нархлари давлат томонидан тартибга солинади. Айни дамда мамлакатда 1 кг мол гўшти ўртача 700 сом (тахминан 100 минг сўм) атрофида сотилмоқда — 24.kg

🇮🇱Исроил Кнессетининг спикери Амир Оҳана, Фаластин давлатини тан олишни истаган мамлакатлар уни Фаластин ҳудудида эмас, балки ўз пойтахтларида ташкил этишлари кераклигини билдирди — TRT Global

🇺🇸АҚШ астронавтларни Дональд Трампнинг президентлик муддати тугашидан олдин, яъни уч ярим йил ичида Ойга қўндиришни мўлжалламоқда — NASA

🌐Web 📱Telegram  📱Facebook 📱Instagram 📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Расман

💳Иш ҳақи ва стипендиялар ҳам 10 фоизга оширилди

📆Бугун, 1 августдан бошлаб бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилди.

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори ойлик 1 155 000 дан 1 271 000 сўмга оширилди.
Базавий ҳисоблаш миқдори эса 375 000 сўмдан 412 000 сўмга кўтарилди.


🌐Web 📱Telegram  📱Facebook 📱Instagram 📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM