Yoshlar kundaligi | Rasmiy
51.9K subscribers
13K photos
7.76K videos
52 files
17.8K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#Шарҳ

📌 БАРЧА ОТА-ОНАЛАР ЎҚИШИ ТАВСИЯ ЭТИЛАДИ
истиқболли касблар хусусида


Болангиз мактабни битирди. Хўш, буёғи нима бўлади? Қаерларни мўлжаллаяпсиз? Ўзбекистон шароитида нима қилмоқ керак? Шулар ҳақида табиий интеллектни ишлатиб, фикрлаб кўрамиз.

Мавҳум орзулар бефойда

Дангал айтганда, “доктор бўламан”, “адвокат бўламан”, сингари мужмал орзуларнинг даври ўтган. “Кардиолог бўламан”, “нейрохирург бўламан”, “хўжалик ҳуқуқи, жиноят ҳуқуқи бўйича адвокат бўламан”, дегандек аниқ ва манзилли фикрлар зарур. Масалан, биргина тиббиёт соҳасида 40 дан ортиқ йўналиш бор. Болангиз имкон борича аниқ тасаввур қилсин. Бу – муҳим.

Резюмеда нима бор?

Ўзбекистонда ҳарбий сектордан ташқари соҳаларга ишга кириш ва карьера қилишнинг тўртта конкрет йўли бор: 1) таниш-билиш; 2) омад; 3) доллартўра; 4) брдзола. Тўртинчисига қизиқдингиз-а? Буни кейинроқ айтаман. Хуллас, ҳаммаси тушунарли. Бироқ, битта муаммо бор. Болангиз паспортини охиригача ўқиганми ўзи? Савод қандай? Ишга кириш учун топшириладиган резюмеда (объективка) да қандай сифатлар мавжуд? Резюмеда хорижий тил билиш даражаси, партиявий мансублиги ҳақида сўралади. Хорижий мамлакатларга ўқишга бормоқчи бўлса, волонтёрлик фаолияти, табиатга муносабати, ҳатто уй ҳайвони бор-йўқлигига ҳам қизиқишлари мумкин. Яъни, одамови бола ҳеч кимга керакмас, улар ҳаётга ташна, коммуникатив, медиа тарихга (электрон почта, ижтимоий тармоқлар ва ҳ.к.) эга намунали болаларни танлаб олишади.

Инқироздаги касблар

Табиийки, сунъий интеллект даврида яшаркансиз, яқин йилларда йўқолиб кетадиган касбларга қизиқиш бефойда. Прогнозларга кўра, жуда яқин йилларда инсоният турли техникаларни (самолёт, поезд, машина сингари) бошқариш касб сифатида тугайди, бу ишни роботлар бажаради. Шунингдек, яқин йигирма йилликда давлат хизматлари кескин қисқариши мумкин. Фақат ижтимоий ходим штати сақланиб қолади. Бундан ташқари, официант, дастурчи, агроном, уста, ҳунарманд, банкир, молиячи, сартарош, кончи сингари касбларда инсон ишламаслиги ёки инсон аралашуви минимал даражага тушиши мумкин.

Креатив иқтисодиёт

Яхши гаплар ҳам бор. Келажакда креатив бизнес ва иқтисодиёт биринчи ўринга кўтарилади. Хусусан, туризм соҳаси энг драйвер тармоқ бўлиб қолади. Бундан ташқари, ижодий касблар - ўқитувчи, рассом, илф-фан тадқиқотчиси, журналистика ва адабий фаолият ҳар қандай даврда ҳам талаб кучли соҳалар қаторига киради. Энг асосий факт, яқин 100 йилликда тиббиёт, психология ва ҳуқуқшунослик соҳаси энг талабгор, юқори даромадли касблар бўлиб қолаверади. Фақат юқорида айтганимиздек, бу соҳаларда ихтисослашув даври кучайган, мўлжални аниқ олиш лозим.

Брдзола

Бу сўз грузинча бўлиб, таржимаси – "Кураш" дегани. Ишга кириш ва карьера қилиш учун курашиш керак. Таниш-билиш омили, омадга таяниш, пора эвазига ишли бўлиш – вақтинчалик омад, холос. Унутманг, вақтинчалик омаддан кўра, вақтинчалик омадсизлик афзалроқ. "Ҳар не изларсан, ўзингдан излагил", деган нақл бор донишмандларда.

Келажак маёғи

Бир пайтлар қадимги дунёнинг етти мўъжизасидан бири улкан маёқ бўлган. Денгизчилар унга қараб мўлжал олишган, йўлни чамалашган. Болага ҳам маёқ керак. Сиз унга аниқ-тиниқ орзулар қилишни ўргатинг, кўпроқ бирга саёҳатга чиқинг, истиқболи ҳақида суҳбатлашинг. Унга ўз маёғини кўрсатинг. Унинг оппоқ қалбини буюк орзулар билан тўлдиринг.

💬Telegram 🌐Facebook 🌐Instagram 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Шарҳ

“Ўргимчак ини” операцияси. Россия диверсия ҳаракатларидан ларзага келди


Жорий йилнинг 1 июнь куни Россиянинг қатор минтақаларида бир неча катта диверсия ҳаракатлари қайд этилди. Брянск ва Курск вилоятларида номаълум шахслар учта темирйўл кўпригини портлатди. Оқибатда Климовдан Москвага йўл олган №86 йўловчи поезди изидан чиқиб кетди. Ҳодисада 7 киши ҳалок бўлди, 73 киши жабрланди.

— "Троя ҳийласи". Дронлар юк машиналарида жойлаштирилган ва аэродромлар ёнига қўйилган
— Ҳарбий дронлар ҳужуми йўловчи транспортларига қаратилган
— Вилоятлар губернаторлари одамларга мурожаат билан чиқди

Украина қуролли кучлари томонидан амалга оширилган дронлар ҳужуми ҳақида нималар маълум?


👉 Давоми бу ерда

💬Telegram  🌐Facebook 🌐Instagram 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Шарҳ

АҚШ ИММИГРАЦИЯ СИЁСАТИНИ КУЧАЙТИРДИ
Бу океанортига бормоқчи бўлган ўзбекистонликларга қандай таъсир ўтказади?

⭕️ Фуқаролик ва доимий яшашга мурожаатлар кечиктирилиши эҳтимоли;

⭕️ Талабалар учун визаларга текширув кучаяди;

⭕️ Ишчи визалар (H-2B, H-1B) чекланади;

⭕️ Афв ёки бошпана сўровларига рад жавоблари ортади.


👉 Батафсил бу ерда ўқинг

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
📌 Биз
сизга энг зўрини илинамиз:
"Неаven's Garden" дам олиш маскани.
+998715020101

💬Telegram  🌐Facebook 🌐Instagram 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Шарҳ

😡“Кўча ҳал қилади”. Ўсмирлар ўртасида “самосуд”лар нега кўпаймоқда?

⚡️Куни-кеча Самарқандда бўлган воқеа ижтимоий тармоқларни "портлатди". Ўзини блогерлармиз деб таништирган қизлар мактабга кириб бориб, бир қизни "самосуд" қилишган. Куппа-кундузи, тағин таълим даргоҳида...

📱Кўпгина ўсмирлар учун интернет — ҳаётдаги ягона “мураббий”га айланмоқда. YouTube, TikTok, Instagram каби платформаларда “street justice” (кўча адолати) ёки русчасига айтганда “улица решает” деган маънони англатувчи видеоларда зўравонлик тарғиб қилинмоқда. Даҳшатлиси, бу ёшлар онгида меъёр сифатида шаклланмоқда.

👉 Давоми бу ерда

💬Telegram  🌐Facebook 🌐Instagram 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Шарҳ

⚔️Титанлар тўқнашуви: Трамп ва Маск ўртасидаги жанжал нимадан бошланди?

🇺🇸 Америка сиёсатининг марказида вулқон қайнамоқда — Илон Маск ва Дональд Трамп ўртасидаги очиқ зиддият нафақат Қўшма Штатларда, балки бутун дунёда муҳокамалар марказига айланди.

Илгари дўстона муносабатда бўлган икки титан, эндиликда бир-бирини очиқдан-очиқ туҳмат ва таҳдид билан «саваламоқда». Бу нафақат шахсий муносабатлар, балки давлат даражасидаги сиёсий ва иқтисодий муносабатларга ҳам путур етказиши мумкин.

👉 Батафсил

💬Telegram  🌐Facebook 🌐Instagram 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Шарҳ

📣 «Бу президент эмас, диктаторнинг ҳаракатлари». АҚШда Трамп сиёсатига қарши йирик намойишлар бўлмоқда

💬 Лос-Анжелесда АҚШ президенти Дональд Трампнинг иммиграцияга қарши чиқарган қарорига қарши намойишлар уч кундан бери давом этмоқда. Намойишларни тарқатиш мақсадида Калифорния Миллий гвардияси қўшинлари жалб этилди, дея хабар бермоқда Reuters.

👉 Батафсил

💬Telegram  🌐Facebook 🌐Instagram 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Шарҳ

😱 НАРКОКУРЬЕРГА АЙЛАНТИРИЛГАН ЁШЛИК:
Россияда мактаб ўқувчилари ва наркотрафик муаммоси

🇷🇺2020 йиллар охири ва 2025 йил бошлари – Россияда наркокурьер сифатида фаолият юритган ўқувчилар сони кескин ошган давр сифатида қайд этилмоқда. Бу мамлакат учун нафақат жиноят, балки ижтимоий фожиадир.

Россия Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, 2023 йилда наркотик билан боғлиқ жиноят содир этганлар орасида 1200 нафардан ортиғини мактаб ўқувчилари ташкил этади. Уларнинг катта қисми 14-17 ёшли ўсмирлар бўлиб, Telegram ва “даркнет” орқали "закладка" (наркотикни яширин жойга қўйиш) хизматига жалб қилинган.


👉 Батафсил

🌐Web 💬Telegram  🌐Facebook 🌐Instagram 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Шарҳ

“ХАЛҚ ДРУЖИНАЛАРИ” ВА МЕҲНАТ МУҲОЖИРЛАРИ: НАЗОРАТМИ ЁКИ ТАЪҚИБ?

Москва вилоятида "халқ дружинаси" вакиллари россиялик аёлни текшириш баҳонаси билан куч ишлатиб олиб кетди. Боиси у ташқи кўринишидан меҳнат муҳожирига ўхшаган. Айни дамда аёлнинг кейинги тақдири нима бўлгани номаълум.

Сўнгги йилларда Россия шаҳарларида "Халқ дружиналари" деб номланган жамоатчилик назорат гуруҳлари фаолияти кенгаймоқда.


ХЎШ, “ДРУЖИНАЧИЛАР” КИМЛАР ЎЗИ?

🌐Web 💬Telegram  🌐Facebook 🌐Instagram 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Шарҳ

МАХФИЙ ОПЕРАЦИЯДАН ОЧИҚ УРУШГА:
Исроил Эрон ядровий марказини нишонга олди


🇭🇳🇮🇷13 июнга ўтар кечаси Исроил Эронга қарши «Ам кеЛави» («Халқ шер каби») номи остида кенг кўламли ҳарбий амалиёт бошлади. Бу амалиёт авиаҳужумлар ва махсус хизматлар ҳаракатларини ўз ичига олди. Ҳужум Эрон вақти билан соат 03:00–03:15 атрофида бошланди.

Операциянинг асосий нишони — Эроннинг ядровий дастури билан боғлиқ иншоотлар бўлди. Жумладан, Натанздаги уранни бойитиш заводи, Ислом инқилоби посбонлари корпусининг (ИИПК) қўмондонлик пунктлари, ракета омборлари ва ҳаво ҳимоя тизими объектларига зарбалар берилди. Шу билан бирга, Исроил разведка хизмати — "Моссад" мамлакат ичида мувофиқлаштирилган ҳаракатлар ўтказиб, Эрон армиясининг ҳаво ҳимояси ва алоқа тизимига таъсир кўрсатишга уринди.


Исроил томони бу амалиётни қандай изоҳлади?

👉 Батафсил

🌐Web 💬Telegram  🌐Facebook 🌐Instagram 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Шарҳ

ЯҚИН ШАРҚДАГИ ОСМОН ЖАНГИ:
миллионларга ишлайдиган "Темир гумбаз" сири нимада?

Исроил – дунёнинг энг мураккаб геосиёсий ҳудудларидан бири ҳисобланади. Яқин Шарқдаги низолар, ракета ҳужумлари ва таҳдидлари мамлакат мудофаа стратегиясини тўлиқ қайта шакллантирди. Шу муҳитда яралган “Темир гумбаз” (Iron Dome) – шу бугунга қадар мамлакатнинг миллий хавфсизлигини таъминлашдаги муҳим қалқон ҳисобланади.

👉 Батафсил

🌐Web 💬Telegram  🌐Facebook 🌐Instagram 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Шарҳ

📈 "Moody’s" Ўзбекистоннинг кредит прогнозига "ижобий" баҳо берди: бу нимани англатади?

📊 Куни-кеча "Moody’s Investors Service" халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинги бўйича прогнозини “барқарор”дан “ижобий”га кўтарди. Бу воқеа мамлакат иқтисодий сиёсати, молиявий ислоҳотлари ва халқаро инвестицион жозибадорлиги учун муҳим аҳамият касб этади.

📌 Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси Саида Мирзиёева бу ҳақда тўхталар экан, жумладан, шундай деди: “Прогнознинг яхшиланиши 2030 йилга бориб Ўзбекистоннинг кредит рейтингини ишончли инвестицион даражага кўтариш бўйича қўйилган мақсад сари биринчи қадамдир”.

Moody’s нима ва нега унинг рейтинги Ўзбекистон учун муҳим?


🌐Web 💬Telegram  🌐Facebook 🌐Instagram 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Шарҳ

✈️ "ҚИЁМАТ КУНИ САМОЛЁТИ" ВАШИНГТОН ОСМОНИДА:
АҚШ қандай ишора бермоқда?

Сўнгги кунларда Вашингтон яқинида АҚШга тегишли "Қиёмат куни самолёти" – E-4B Nightwatch парвози қайд этилди. Бу янгилик АҚШ оммавий ахборот воситалари ва халқаро таҳлилчилар томонидан жиддий муҳокама этилди. Бу оддий парвозми? Ёки яширин геосиёсий сигналми?

👉 Батафсил

🌐Web 💬Telegram  🌐Facebook 🌐Instagram 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Шарҳ

📜 ПАРКЕНТДА ТОПИЛГАН ТЕМИР
ТАРИХИЙ ХАТОЛАРНИ ТЎҒИРЛАЙДИМИ?

Ўзбекистон тарихида илк бор темир рудасининг йирик кони аниқланди. Бу янгилик аввал-бошда шунчаки геологиядаги навбатдаги ютуқдек туюлиши мумкин, бироқ...

Таҳлил қилинса, бу воқеа мамлакатнинг стратегик истиқболи, иқтисодий мустақиллиги ва геосиёсий маневр имкониятларига бевосита таъсир этувчи бурилиш нуқтаси эканини кўрсатади.

Паркент туманида аниқланган 67 фоизгача тозаликдаги темир қатламлари — нафақат янги топилма, балки тарихий хатоларни тўғрилашдир.

Бу кашфиёт — нафақат ички, балки минтақавий геоиқтисодий мувозанатни ҳам ўзгартириши мумкин.

👉 Бу топилма ҳақида Сарвар Раҳимий ёзган махсус шарҳни сайтимизда ўқинг.

🌐Web 💬Telegram  🌐Facebook 🌐Instagram 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Шарҳ

🇵🇰ПОКИСТОННИНГ ЯДРОВИЙ ҚУРОЛИ – "БОБУР" ҚАНДАЙ КУЧГА ЭГА?

🚀 2025 йилга келиб Покистон ядровий салоҳияти, нафақат барқарорлигини сақлаб қолди, балки замонавий ракета технологиялари ва стратегиявий доктринаси орқали минтақавий куч мувозанатида муҳим ўринни эгаллади. Бу жараёнда "Бобур" қанотли ракета тизими – муҳим ўйинчи сифатида майдонга чиқди.


"Бобур" — Покистон қурол арсеналлари орасидаги "шаҳаншоҳ"

У АҚШнинг "Tomahawk" ракета тизимига жуда ўхшаш бўлиб, ер-ер ва ер-денгиз форматларида ишлатилиши мумкин.

"Бобур" ракета тизими юқори аниқлик, паст парвоз ва паст радиолокацион профил билан жиҳозланган.

👉 Батафсил Сарвар Раҳимий ёзган махсус шарҳни сайтимизда ўқинг.

🌐Web 💬Telegram  🌐Facebook 🌐Instagram 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Шарҳ

💸ДОЛЛАР ТУШЯПТИ, НАРХЛАРЧИ?

💸Ўзбекистонда сўнгги ойларда доллар курсида кескин пасайиш кузатилди. Масалан, 2025 йил июнь ҳолатига кўра, марказий банк курси 12,450 сўм атрофигача тушди. Ушбу ўзгариш одамларда муҳим саволларни уйғотди: “Доллар кўтарилса, дарҳол нархлар кўтариларди, мана, тушди. Лекин нега бозорларда нарх тушмайди?”

Бу савол ортида иқтисодий, психологик ва ҳатто маданий сабаблар ётади.

👉 Батафсил Сарвар Раҳимий ёзган шарҳни сайтимизда ўқинг.

🌐Web 💬Telegram  🌐Facebook 🌐Instagram 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Шарҳ

🇷🇺🇦🇿"СПУТНИК"КА ҲУЖУМ, КРЕМЛГА ТАНБЕҲ
Жанубий Кавказда янги ўйин бошланди

Екатеринбургда икки нафар озарбайжонлик фуқаро ҳалок бўлгани ортидан бошланган дипломатик можаро Озарбайжон ва Россия ўртасидаги очиқ низога айланди.
Жорий йилнинг 27 июнь куни Екатеринбургда ҳуқуқ-тартибот органлари 2001, 2010 ва 2011 йиллардаги қотилликларга алоқадорликда гумон қилинган шахсларни қўлга олаётган эди. Ушбу жараёнда озарбайжонлик икки ака-ука — Зияддин ва Ҳусейн Сафаровлар ҳалок бўлди. Яна бир неча киши шифохонага ётқизилган.

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Россиядан айбни тан олишни ва холис текширув ўтказилишини талаб қилди.

Путин кечирим сўради, лекин бу етарли бўлмади.

Россияда ўлдирилган Зияддин Сафаров Озарбайжонга бир қовурғасиз қайтарилди.

Озарбайжон тўғридан-тўғри Россияга рақобат қилмаяпти, аммо...

Батафсил шу ерда ўқинг

🌐Web 💬Telegram  🌐Facebook 🌐Instagram 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Шарҳ

Америка орзуси 2025 — Трампнинг муҳожирлар учун тимсоҳли «меҳмонхонаси»


Ишонмаганимдан кўзларимни ишқалаб қарайман. Қайта-қайта. Худди бирор-бир ҳажвий сайтни ўқиётганга ўхшайман, бироқ барча ҳаволалар ҳаволалар Reuters ва CNN га олиб боради...Нима бўлаяпти ўзи?

✔️Батафсил ўқиш учун

🌐Web 📱Telegram  📱Facebook 📱Instagram 📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Шарҳ

Тошкентдан Вашингтонгача: Оқ уйнинг кадрлар директори ўзбекистонликми?


💭 Жаҳон сиёсат майдонида кутилмаган воқеалар кам эмас, аммо бу галги маълумот ҳатто энг синчков кузатувчиларни ҳам ҳайратга солди. Investigative журналистикасида етук деб тан олинган OCCRP (Organized Crime and Corruption Reporting Project) нашрининг хабарига кўра, АҚШ Оқ уйи кадрлар сиёсати бўйича директори — Серхио Гор — Тошкентда туғилган.

Ҳа, нотўғри ўқимадингиз: нафақат Америка сиёсатига аралашган, балки унинг энг юқори даражадаги манзилида ишлайдиган шахснинг илдизлари айнан Ўзбекистон пойтахтига бориб тақалади.


Серхио Гор ким?

Серхио Гор — сиёсий технологиялар ва кадрлар бошқаруви соҳасида юқори тажрибага эга, репутацияси барқарор мутахассис. У АҚШда кўплаб сиёсий фигуралар билан ишлаган, жумладан, Конгресс аъзолари, сенаторлар ва юқори даражали маъмурий ходимлар билан. Оқ уйдаги лавозими эса ҳар қандай бюрократиянинг “юраги” дейиш мумкин бўлган кадрлар масаласини бошқаришни ўз ичига олади. Яъни, ким ишлайди, ким ишламайди, ким қайси лавозимга мос ҳаммасини айнан у ҳал қилади.

🛣 Тошкентдан Америкагача — қандай йўл?

OCCRP маълумотларига кўра, Серхио Гор 1980 йилларда Тошкентда туғилган ва болалик чоғларида оиласи билан АҚШга кўчиб ўтган. Унинг ҳаёти тўғрисидаги батафсил маълумотлар жуда кам, аммо айнан шундай “илдизлар” ҳақидаги очиқланиш унинг шахсиятига янада қизиқиш уйғотди. Бу маълумот нафақат блогерлар, балки геосиёсий таҳлилчилар ва сиёсий муҳит кузатувчилари учун ҳам янги парадокслар эшигини очди. Нима учун бу ҳақда аввал маълум эмасди? Америкалик амалдаги маъмурий шахслардан яна кимларнинг шундай “экзотик” туғилган жойлари бор?

⁉️ Ўзбекистон учун аҳамияти борми?

Албатта, бу Серхио Горнинг шахсий тарихи, аммо Ўзбекистон фуқаролик жамияти учун бу каби маълумотлар муҳим. Чунки бундай мисоллар ёшларга глобал фикрлашни, катта мақсадлар қўйишни ва ҳеч қандай “манзил” сизнинг имкониятларингизга чеклов қўймаслигини кўрсатади.

🤷 Балки бир кун келиб, яна бир “ўзбекистонлик” Оқ уйнинг ўзида эмас, балки ундаги сиёсий қарорларга таъсир ўтказадиган шахсга айланар? Ким билсин?..

✍️ Сарвар Раҳимий тайёрлади

🌐Web 📱Telegram  📱Facebook 📱Instagram 📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Шарҳ

ҲИНДЛАР КЕЛАДИ, ЎЗБЕКЛАР КЕТАДИМИ?
Россия меҳнат бозорида янги саҳифа очилмоқда

🇷🇺 Россия меҳнат бозори яна бир бор ўзгариш остонасида турибди. Россия расмийларининг баёнотига кўра, 2025 йил охирига қадар Ҳиндистондан камида 1 миллион меҳнат мигранти келиши кутилаяпти. Улар орасида юқори малакали IT-мутахассислар ҳам, техник хизмат кўрсатувчилар ҳам бўлади.

Дўппини бир четга қўйиб, сирасини айтганда, маҳаллий ишчи бозорида глобал ўйин бошланди.

👆Батафсил бу ерда

Nishon_24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Шарҳ

🇺🇸🇷🇺Океанортидан янграган ультиматум овози:
АҚШ-РОССИЯ МУНОСАБАТЛАРИ МУЗЛАМОҚДА(МИ?)


⚡️Сўнгги кунлардаги воқеалар Вашингтоннинг Украина масаласи туфайли Россияга нисбатан позициясини кескин ўзгартиришга тайёр эканини кўрсатмоқда. Бироқ Москвадаги стратегик режалар Америкадаги республикачиларнинг норозилигига қарамай ўзгаришсиз қолмоқда.

АҚШ президенти Дональд Трамп Россия раҳбари Владимир Путин билан телефон орқали суҳбатдан сўнг, қаттиқ аччиқланди.

Трампнинг қатъий таъкидлашича, агар Россия яқин кунлар ичида урушни тўхтатмаса, унга нисбатан 50 ва ҳатто 100 фоизлик божлар киритиши мумкин.

Трамп: "Путин кўп одамни ажаблантирди. У гўзал гапиради, аммо тунда ҳаммани бомбардимон қилади"

👉Батафсил бу ерда

🌐Web 📱Telegram  📱Facebook 📱Instagram 📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM