#Даҳонинг_болалиги
ДИНАМИТ "ОТА"СИНИНГ АФСУСИ
❗️У 1833 йил 21 октябрда Швециянинг Стокгольм шаҳрида аслзода оилада дунёга келди. 16 ёшидаёқ кимёгар бўлиб етишди. Инглиз, француз, немис, рус тилларида эркин мулоқот қила оларди.
🧪Аммо 26 ёшида оилавий бизнеси инқирозга юз тутди. Ёш кимёгар тез орада билимларини амалиётда синаш, оиласининг фаровонлигини тиклаш мақсадида кичик лабораторияда портловчи моддалар билан тажриба ўтказа бошлади.
💥31 ёшида унинг заводи портлаб кетди. Завод ичида укаси ҳам бор эди. Бу фожиа ёш ишбилармонни чуқур қайғуга солди, аммо умидсизликка тушиб қолмади.
🧨34 ёшида у динамитни ихтиро қилди. Бу воқеа дунё бўйлаб унга оламшумул шон-шуҳрат ва мислсиз бойлик келтирди. У XIX асрнинг 70-80 йилларида бутун Европадаги динамит ишлаб чиқарувчи заводлар тармоғи эгаси эди.
🔰У динамитдан туннелларни портлатиш, каналларни қазиш, темир йўллар ва автойўллар қуришда кенг фойдаланишни кўзлаган эди. Аммо янги кучга (динамит юнонча куч дегани) эга бўлган одамзод динамитни ажал қуролига айлантирди.
😞1888 йилда унинг укаси Людвиг вафот этди. Француз газеталари Людвигни акаси билан адаштириб юборишади ва "Ўлим савдогари ўлди” сарлавҳаси билан таъзия чиқаришади. Ана шунда у ўлимидан кейин тарихда қандай ном билан қолишини англаб етади.
❗️У вафотидан олдин кутилмаган қарор қабул қилади. Бутун бойлиги ҳисобидан мукофот таъсис этиб, махсус жамғарма очишни васият қилди. Жамғармага ҳар йили келиб тушадиган даромад 5 қисмга тенг бўлинади. Мукофот ирқи, миллати, жинси ва динидан қатъий назар физика, кимё, физиология ёки тиббиёт соҳасидаги кашфиётлар, бадиий асарлар, халқлар дўстлиги ва тинчликни мустаҳкамлаш йўлида кўрсатилган фаолият учун берилади.
🏆1901 йилдан бошлаб ишида муносиб натижаларга эришган ва тан олинганлар ушбу мукофоти билан тақдирланмоқда.
❗️Аммо у бунга ҳам қаноат қилмади. Шон-шуҳрат, бойлик ва ихтиролар ичида ўтган умри, номини тарихга муҳрлаган мукофотлар ҳам унинг безовта юрагига малҳам бўлмади. У васиятномасининг сўнггида ўлимидан сўнг жасадини ёқиб юборишни буюрди.
🤔Балки бу орқали инсониятдан ажалвор ихтиролари учун узр сўрамоқчи бўлгандир, балки динамит орқасидан келган бойликка эгалик қилгани учун виждони қийналгандир.
🔰Ҳаёти афсона ва ҳақиқатларга қоришиб кетган, 350 дан ортиқ ихтироларга патент олган, дунёдаги энг нуфузли мукофотга унинг номи берилган бу ихтирочи ва ишбилармон...
Нобель эди, Альфред Нобель эди
Yoshlar kundaligi

КУБИЗМНИНГ ОТАСИ
«Мен кўп пулли камбағал одам бўлишни хоҳлайман» - У.
🎨Санъатга муҳаббат унга ота мерос. Тўлиқ исми 23 та сўздан ташкил топган бўлса-да, худдики тез айтишдек жарангларди. Доим кўк чизиқли кўйлак кийишни одат қилган бу болакайда санъатга бўлган муҳаббат жуда эрта бўй кўрсатган. Айниқса, ранглар, дизайн билан ишлашда ўзгача дид соҳибининг қобилиятлари кишини ҳайратлантирмасдан қолмасди.
🔸Тили чиққанида илк айтган сўзи «қалам» бўлган ўйинқароқ бола мактабда аълочилар қаторида турмасди. Шу сабаб, устозлари томонидан тез-тез жазоланиб, махсус хонага қамаб қўйилган. Бу унга янада завқ бағишлаган, кейинчалик атайин ўша хонага такрор-такрор қамаб қўйишлари учун қўлидан келган ҳамма нарсани қилаверган.
💭Ота онаси боласидаги истеъдодни сезиб, уни махсус мактабда ўқитишга қарор қилишган, бироқ ёши тўғри келмайди деган жавобни олишган. Ўшанда 14 ёшли боланинг бутун бир имтиҳон саволларига бир кун ичида тайёрланиб, энг юқори баллни қўлга киритганини кўрган комиссия аъзолари бир сўз демай уни мактабда олиб қолишган.
⚡️20 ёшигача илк шахсий кўргазмасини очган ва ХХ асрни ижоди билан зир титратган кубизм услубининг отаси бўлмиш бу болaкайнинг исми...
Пабло эди. Пабло Пикассо эди.

Р.S: Бугун машҳур француз рассоми Пабло Пикассо (1881-1973) туғилган кун.
Yoshlar kundaligi
#Даҳонинг_болалиги
Мен баҳорни кўрмадим...
Ижод аҳли асли ўзи шундай. Улар оддий инсонлар илғай олмайдиган оламда яшайди. Шунга бўлса керак, ёзувчининг руҳияти ўзгалар учун очилмаган эшик каби кўринаверади. Буюк ижодкорларнинг қисмати ҳам буюк ва машъум бўлиб қолади.
1821 йил 11 ноябрь. Москва. Барглар хазонга айланиб, ерни қиров қоплаган оқшом етти фарзанднинг иккинчиси бўлиб бахтсизгина болакай дунёга келди. Унинг отаси Михаил бадфеъл, золим инсон эди. У Москва касалхонасида камбағаллар шифокори бўлган. Онаси Мария рус савдогарлари оиласидан бўлиб, маданиятли ва билимли аёл эди.
Болакай 12 ёшигача мактабга бормай, дастлабки таълимни ота-онасидан олади. 1834 йилда укаси билан мактаб интернатига боришни бошлайди. Оила динга кучли амал қилар, ҳар тонгни черковда ибодат қилиш билан бошланар эди. Отаси унга касалхонасидаги беморлар билан мулоқот қилишни тақиқлаган, аммо у муттасил касалларни кузатар, камбағал беморларнинг азоб-уқубатларини кўришдан қочмасди. Унинг учун бу азоблар дунёси эди.
Орадан бир йил ўтиб онаси сил касалидан вафот этди. 18 ёшида отасини ярамас феъли учун хизматкорлар ўлдиришди. Кетма-кет содир бўлган бахтсизликлар унинг вужудида тобора куртак очиб борар ва яратилажак асарларида бу фожиалар руҳияти ўз аксини топган эди. Мактабни битириб муҳандислик йўналишида ўқишга кирди.
Ўқишни битириб бу соҳада деярли ишламади. Чамаси 21 ёшидан бошлаб асарлар ёзди. У 1847 йилда рус инқилобчиси М.В.Петрашевский гуруҳига қўшилиб қолиб, тузумга қарши чиққанликда айбланди ва ўлим жазосига маҳкум қилинди. Нуфузли давлат арбобларининг аралашуви сабаб ўлим жазоси қамоқ ва сургунлик билан алмашади.
4 йиллик қамоқ ва Сибирга сургунликдан сўнг у яна ижодга қайтди. Энди унинг асарларида зулмат, тушкунлик кайфияти устунлик қилди. Қаҳрамонлар доим камбағал бечоралардан яралди. Ёзган романларида бошдан кечирган жамики кўргуликларни акс эттирадиган, қадрдон чеҳраларни гавдалантирадиган бўлди. У баъзи асарларни фавқулодда молиявий қийинчилик важидан ҳам ёзар эди. Чунки унинг қўлида пул турмас, қимордан орттирган қарзлари доим қийнаб келарди.
Унинг шахсий ҳаёт борасида ҳам омади келган, деб айтиш мушкул. У уч марта уйланди. 41 ёшдан ошганда 18 ёшли қизга ошиқ бўлди. Навқирон гўзал қиз ҳам ёзган асарларидан бўлак ҳеч ваҳоси йўқ, жулдур кийимли, бадқовоқ, касалманд ёзувчига ипсиз боғланиб қолди ва умрининг сўнгига қадар у билан бирга бўлди.
1881 йилнинг 9 февралида Санкт- Петербургда ўпка касалидан вафот этди. Ундан такрорланмас руҳга эга, инсон қалб торларини титратиб юборгувчи асарлар мерос қолди.
"Хўрланганлар ва ҳақоратланганлар", "Жиноят ва жазо", "Оқ тунлар", "Ўлик уйдан мактублар", "Қиморбоз", "Телба", "Жинлар", "Ўсмир" каби қатор дунёга машҳур асарлар муаллифи бўлган бу ёзувчи
Достоевский эди. Фёдор Достоевский эди...

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Даҳонинг_болалиги
🌠 ҚЎЛИ, ОЁҒИ, ТИЛИ КЕСИЛГАНДА ҲАМ КУРАШДАН ТЎХТАМАГАН ШОИР
Атиги 32 йил яшаган, унинг 7 йилини ҳам қамоқда ўтказган инсон ҳаётда нимага улгуриши мумкин? Аммо шундай шоир борки, бу вақт ичида номини абадиятга муҳрлади. Хўш, у ким эди❔
❗️МАҚОЛАНИ ЎҚИШ
Yoshlar kundaligi
Атиги 32 йил яшаган, унинг 7 йилини ҳам қамоқда ўтказган инсон ҳаётда нимага улгуриши мумкин? Аммо шундай шоир борки, бу вақт ичида номини абадиятга муҳрлади. Хўш, у ким эди
❗️МАҚОЛАНИ ЎҚИШ
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Даҳонинг_болалиги
🇮🇳 ҲИНДИСТОН ОНАСИ
📌 Аҳамиятсиз касб, кичкина одам йўқ! Эркак ё аёл бўлишидан қатъи назар, ҳамма ўз ишини яхши бажарса, бутун мамлакат гуллаб-яшнайди – у.
☀️ 1917 йилнинг 19 ноябри эди. Уфқда қуёшнинг илк нурлари жилоланган дақиқаларда Ҳиндистон бағрида бир қиз дунёга келди. У туғилган оила зиёли бўлиб, онаси, бувиси, катта момолари ҳам ўқимишли, сиёсатга фаҳми етадиган илғор хотин-қизлардан эди. Унга алла деб, эзгин қўшиқларни эмас, Робиндранат Тагорнинг истиқлол ҳақидаги руҳи баланд қўшиқларини айтиб беришган.
📚 Эсини таниганда унинг қўлига капгир ва игна эмас, китоб ва газета беришди. Оиласида қўни-қўшниларнинг ғийбати эмас, Ҳиндистон тарихи ҳақида шонли хотиралар, бугуни ҳақидаги ғамгин мулоҳазалар ва эртаси ҳақидаги ёруғ мақсадлар гапириларди.
🧵🪡 Қизча 2 ёшида Маҳатма Гандининг дуосини олди. 8 ёшида эса Буюк қалб соҳибининг тавсияси билан ўйинқароқ дугоналарини йиғиб тўқувчилик уюшмасини тузди. Жасоратли қизалоқ инглиз империясига қарши курашувчи озодлик кучлари ўртасида қўрқмасдан почтачилик ҳам қиларди.
🎓 Ўсмир ёшига етганда унга сеп йиғиш ҳақида эмас, қандай қилиб илм олиши, ўз ҳуқуқини англатиш ва Ҳиндистонга қандай ёрдам бериши ҳақида ўйлашарди. 17 ёшида Тагор очган халқ университетига ўқишга кирди. 20 ёшида эса машҳур Оксфорд университети талабасига айланди. Бу ерда сиёсат, тарих, ҳуқуқ бўйича билим олди.
🌟 1947 йилда Ҳиндистон мустақилликни қўлга киритди. Отаси Жавоҳарлаъл Неру биринчи бош вазир этиб тайинланди. Қизи эса ёш республика ривожи учун ҳар қандай ишга тайёр эди. Халқ ва давлат катта ислоҳотларга интиқ турганди. Бу йўлда дўстидан душмани кўп давлат раҳбари 30 ёшли, дунё кўрган қизини ўзининг шахсий котиби ва ёрдамчиси этиб тайинлади. Фарзанд ҳам бу ишончни оқлаганига тарих шоҳидлик беради.
💠 Йиллар ўтди. Халқ унинг хизматларини унутмади. Отасининг вафотидан кейин Ҳиндистоннинг биринчи аёл бош вазири этиб тайинланди. 1966-1977, 1980-1984 йилларда ички ва ташқи сиёсатга ўзига хос йўл тутиб, давлатни оёққа қўйди. Ислоҳотлари кимгадир ёқди, кимгадир йўқ.
❤️🔥 Душманлар ҳам йўқ эмасди. 1984 йил 31 октябрда ана шу душманлар Ҳиндистон онасини отиб ўлдирди. Бир аёлга саккизта ўқ отиш нега керак эди? Васиятига кўра унинг хоки Ҳимолай тоғи ва Ганга дарёси узра сочиб юборилди.
🔰 Тоғдай виқорли, дарёдай бағрикенг, Ҳиндистоннинг жаҳон айвонидаги тимсолига айланган бу қизалоқ
Индра эди. Индра Ганди эди...
✍ Отабек Бакиров
🎨 Фаррух Авелов

🇬🇧 БУЮК БРИТАНИЯНИНГ БУЮК БОШ ВАЗИРИ
👶 У тартиб-қоидаларни бузишни хуш кўрарди. Ҳали онасининг бағрида экан табиат қонунини бузиб, етти ойлигида дунёга келди. Отаси инглиз асилзодаси, онаси эса америкалик бойваччалардан эди. Чақалоқ оилага қувонч олиб кирди, аммо ота-она ўғлига вақт ажрата олмасди. Уни Эверест исмли энага парваришлаб, катта қилди.
💂♀️ Эрта туғилганига қарамай болакай баланд бўйли, соғлом ва ҳаракатчан бўлиб улғайди. Энг севимли ўйини “уруш-уруш” бўлиб, бир ярим мингта ўйинчоқ аскар йиғиб қўйганди. Майдончада улар билан жанглар ўтказиб турарди. Келгусидаги катта жангларга тайёргарлик шу вақтдан бошланган бўлса, неажаб.
💁♂️ Мактабда ёмон ўқиди. Ўқитувчилар уни аҳмоқ ва истеъдодсиз деб топди. Математикани тушунмас, тилларни ўзлаштиришга қийналарди. Гапирганда фикрини йиға олмай, дудуқланиб қоларди. Ҳатто, бир неча марта калтак билан жазоланди. Шунга қарамай, унинг характерида қайсарлик, ўзига ишонч, такаббурлик бўлиб, ҳаракат қилишдан, курашишдан чарчамасди. Энг яхши фазилати эса кучли хотираси бўлган.
🪖 Отаси ўғлида адвокат қиёфасини кўрарди, лекин у ҳарбийлик йўлини танлади. Хафа бўлган ота ўғлини бу соҳада косаси оқармаслигини башорат қилди. Қайсар ўсмир эса фикрида қатъий туриб, ҳарбий соҳада ўқиди ва хизмат қилди. Тарих гувоҳлик берадики, отаси янглишган экан.
📖 Бақувват ва фаросати ўткир йигитнинг нозик кўнгли бор эди. Бу кўнгилда адабиёт ва рассомлик ҳаваси куртак оча бошлади. Аввалига уруш мухбири бўлди, кейинроқ катта-катта асарлар ёзди. Адабиёт бўйича Нобель мукофоти соҳиби бўлди. Қачонлардир, дудуқлиги учун мактабда кулгига қолган йигитнинг нутқлари кейинчалик бутун дунёда нотиқликнинг ноёб намунасига айланди.
📌 У ҳаёт ва ижоддаги тажрибаси натижасида 1940-1945, 1951-1955 йилларда Буюк Британия империясида бош вазир бўлди. Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабага катта ҳисса қўшди. Айнан унинг саъй-ҳаракатлари билан Буюк Британия ўзлигини сақлаб қолди.
📜 Тинчлик учун қилган ҳаракатлари баробарида “темир парда” ҳақидаги нутқи “совуқ уруш”ни бошлаб бергани ҳам ҳақиқатдир... Нима қилсинки, у ҳам бир банда эди. Хато-камчиликсиз одам ҳам, иш ҳам бўлмайди.
💯 Болалигида ўз ҳолига ташлаб қўйилган, ўсмирлигида камситилган, йигитлик чоғи қаршиликларга учраган, умри Буюк Британия тараққиёти ва тинчлиги йўлида ўтган, янги асрда “Тарихдаги энг буюк британиялик” мақомини олган ўша болакай
Черчилль эди. Уинстон Черчилль эди.

БИРИНЧИ ҲИНД ГРОССМЕЙСТЕРИ
"Инсон ўз-ўзини танқид қилиб яшаши керак" - У
Ҳиндларнинг улкан диёрида машҳурлик шоҳсупасига кўтарилиш учун оғир машаққатлар деворидан ошиб ўтиш керак. Бу бахт эса мингдан бир инсонга насиб этади холос. У ана шу минглар орасида ўткир зеҳни ва шахмат доналари билан машҳур бўлган омадли болакай эди.
1969 йилнинг 11 декабрида Тамилнаду штатининг Ченнай шаҳрида, Тамил Браҳминлар оиласида тўртинчи фарзанд дунёга келди. Отаси темир йўлларида ишчи, онаси эса оддий уй бекаси эди. У шахмат доналари билан гўдаклигидан таниш эди. Устига устак, онасининг шахмат ўйини фанати экани тўрт боланинг келажагига сезиларли таъсир кўрсатди.
Ўшанда у ҳали эсини таниб-танимай юрган 6 яшарлик гўдак эди. Кунларнинг бирида онаси унга акаларини шахматда ютса, айтган ўйинчоғини олиб беришни ваъда қилди. Ўзидан анчагина катта акаси билан шахмат столига ўтирар экан, икки ҳаёли тунов куни дўконда кўрган ўйинчоғи орзуси билан банд эди. Ўйин акасининг мағлубияти билан якунланди...
Ўғлидаги иқтидорни кўрган кўрган она уни тўгаракка беришни бошлади. Аввал мактаб, кейин шаҳар, 14 ёшида эса мамлакат чемпионатида ғолиб чиқди. 16 ёшида шахмат бўйича мамлакат чемпиони бўлди. У доим ўзига ўзи шундай дер эди: "Мақсади аниқ инсон фикрини тез жамлай олади. Мақсадига етиб, "юлдузлик"ка ошуфта бўлганлар эса ўша ернинг ўзида поғонадан пастлашни бошлайди".
Болаликданоқ шахмат юлдузига айланган бу йигитча жаҳон чемпионатида ғолиб чиқиб, 18 ёшида Ҳиндистоннинг биринчи гроссмейстерига айланди. 22 ёшида рус афсонаси Гарри Каспаров ва Анатолий Карпов, 25 ёшида Олег Романишин, Майкл Адамс ва Гата Камский каби шахмат оламининг буюкларини ортда қолдирди.
У мағлубиятга учраган кезлари, ҳиссиётларини жиловлаб, фақат олға интилишга, тафаккур ва қалб амрига баравар қулоқ солиб янги мақсадлар учун курашишга тиришарди.
Бугун у Ҳиндистоннинг иккинчи олий фуқаролик мукофоти Падма Вибҳушанни қўлга киритган ягона ҳинд спортчиси, Ҳиндистоннинг энг олий спорт шарафи - Ражив Ганди Кҳел Ратна мукофоти совриндори, шахмат бўйича жаҳон чемпионатининг беш карра ғолибидир.
Шахмат оламида "Ҳинд истеъдоди", "Биринчи ҳинд гроссмейстери" дея ном олган бу болакай ...
Ананд эди. Вишванатан Ананд эди ...

Афсонанинг сўнгги сафари
🇧🇷 У Бразилияда туғилди. Камбағал футболчи оиласининг тўнғичи эди. Болалигидан ягона ўйинчоғи ‒ тўп. Аслида бундан ортиғига отасининг қурби ҳам етмасди.
🎒 Синфдаги энг босиқ бола ўзи бўлган. Яхши‑ёмон гапга жилмайиб қўя қоларди. Уйда уни Дико ‒ жангчи боласи деб чақиришган.
⚽️ Тўп тепишни отасидан ўрганди. Етти ёшидаёқ маҳалла футбол жамоасида ўзининг инсон ақли етмайдиган ғайриоддий кучи билан назарга тушди. Кўп ўтмай ҳужум чизиғини эгаллади. Ҳали ўсмир экан ўзининг биринчи шартномасини имзолади ва 15 ёшида асосий жамоада дебют қилди.
💫 16 ёшида профессионал футболчи сифатида танилди. Шундан сўнг унинг юлдузли онлари бошланди. Унинг машҳурлиги шу даражада етдики, автобиографик китобини ёзиб нашр этгач, бир зумда миллионлаб нусхада сотилиб кетди. Ҳатто саводсиз одамлар ўша китобни ўқиш учун ҳарф ўргана бошлади.
☄️ Мисли кўрилмаган мегаюлдуз обрўсидан Бразилия ҳукумати унумли фойдаланишга қарор қилди ва 90-йилларда унга ёшлар, туризм ва спорт вазири лавозимини топширди. Унинг футболга оид қонуни натижасида Бразилия футболида коррупция камайди.
Вақт ўтиб шахсий бизнес ва актёрликда ҳам ўзини синаб кўрди. 50 дан ортиқ картиналарда роль ўйнади. Ўз номи билан аталган брендда маҳсулотлар чиқарди.
☝️У ватани номини дунёга ёйди. Футбол оламида ҳеч кимга насиб этмаган чўққиларни эгаллади. Уч марта Жаҳон чемпиони бўлганидан кейин 1950-60 йиллардаги футбол авлодининг тимсолига айланди.
⚽️ Халқаро футбол федерацияси ва Халқаро олимпия қўмитасининг талқинига кўра у ХХ асрнинг энг яхши спортчиси деб тан олинган. Ўзининг футболчилик фаолиятида 1363 ўйинда 1289 та гол урган.
⚽️ Футбол афсонасининг умри дунё бўйлаб сафарларда ўтди. Сўнгги сафари эса 2022 йилнинг 29 декабрида боқий оламга бўлди.
🔥Дунё футболи афсонаси бўлган бу болакай...
Пеле эди... Эдсон Арантис ду Насименту эди...
Yoshlar kundaligi
Афсонанинг сўнгги сафари
🎒 Синфдаги энг босиқ бола ўзи бўлган. Яхши‑ёмон гапга жилмайиб қўя қоларди. Уйда уни Дико ‒ жангчи боласи деб чақиришган.
⚽️ Тўп тепишни отасидан ўрганди. Етти ёшидаёқ маҳалла футбол жамоасида ўзининг инсон ақли етмайдиган ғайриоддий кучи билан назарга тушди. Кўп ўтмай ҳужум чизиғини эгаллади. Ҳали ўсмир экан ўзининг биринчи шартномасини имзолади ва 15 ёшида асосий жамоада дебют қилди.
☄️ Мисли кўрилмаган мегаюлдуз обрўсидан Бразилия ҳукумати унумли фойдаланишга қарор қилди ва 90-йилларда унга ёшлар, туризм ва спорт вазири лавозимини топширди. Унинг футболга оид қонуни натижасида Бразилия футболида коррупция камайди.
Вақт ўтиб шахсий бизнес ва актёрликда ҳам ўзини синаб кўрди. 50 дан ортиқ картиналарда роль ўйнади. Ўз номи билан аталган брендда маҳсулотлар чиқарди.
☝️У ватани номини дунёга ёйди. Футбол оламида ҳеч кимга насиб этмаган чўққиларни эгаллади. Уч марта Жаҳон чемпиони бўлганидан кейин 1950-60 йиллардаги футбол авлодининг тимсолига айланди.
⚽️ Футбол афсонасининг умри дунё бўйлаб сафарларда ўтди. Сўнгги сафари эса 2022 йилнинг 29 декабрида боқий оламга бўлди.
🔥Дунё футболи афсонаси бўлган бу болакай...
Пеле эди... Эдсон Арантис ду Насименту эди...
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Даҳонинг_болалиги
ДУНЁНИ ЎЗГАРТИРГАН "ИККИ"ЧИ
🍏 Дунё иккита машҳур олма орқасидан ўзгариб кетди. Бири қаҳрамонимизнинг бошигами, ёнигами тушган. Иккинчисини эса кимдир "тишлаб" қўйган. Гап олмада ҳам эмас. Ахир, олма тушган билан ҳар бир каллага очилавермайди-ку янги бир қонун.
👶🏻 Бу чақалоқнинг яшаб кетишига ҳеч ким ишонмасди. Ҳатто, ота-онаси ҳам каттароқ чўмичга сиққудек митти, нимжон ўғлидан бугун бўлмаса эртага ажралиб қолишидан хавфсираб яшади. Аммо у яшаб кетди. Болакай айрилиқ азобини эрта тортди: отаси вафот этди, онаси ташлаб кетди. Аввал бувисининг, кейин амакисининг қўлида катта бўлди.
😔 Мактабда ўзини кўрсатмас, оддий болалар қатори бориб-келарди. Ўқитувчилари дарсга бепарволигидан, саволларга жавоб бермаслигидан нолиб қоларди. Синфдошлари билан муносабати ҳам жуда ёмон бўлган. Чунки оиласидаги ўзгаришлар руҳиятига кучли таъсир қилиб, уни одамови қилиб қўйганди-да.
🎓 Бир куни уни мактабда калтаклашди. Шундан кейин ўзини кўрсатиб қўйишга қарор қилди. Ақли, хотираси, ўзлаштириши билан ҳаммани шошириб қўйди. Энди ўқувчининг саволларига ўқитувчилар жавоб топа олмай хижолатда қолди. Шу тариқа 19 ёшида Кембриж университетига имтиёзли равишда қабул қилинди.
💡 Талабалик йиллари Англияда вабо тарқалиб, карантин эълон қилинди. Ҳамма жон ҳовучлаб, ваҳима ва умидсизлик ичида юрганида ўзини илмга урди. Баҳаво тепаликда, соя-салқин олма дарахти тагида фан билан машғул бўлди. Кейин битта олма қаҳрамонимизнинг бошигами, ёнигами "тўп" этиб тушди...
🔥 У ҳаёт синовларидан, оғир шароитдан синиб қолмади, аксинча чиниқиб борди. Механика ва астрономиянинг назарий асосларини яратди, бутун олам тортишиш қонунини очди, кўзгули телескопни кашф қилди ва исмини ўчмас қилиб тарихга михлаб қўйди.
🎓 1643 йил 4 январда туғилган бу болакай
Исаак эди. Исаак Ньютон эди...

БИРИНЧИ АМЕРИКАЛИК
"Вақт – бу пул"- у.
💸 Сиз уни яхши биласиз. Унинг сурати билан тўқнаш келмаганлар кам топилади. Ахир, унинг кенг, ялтироқ пешонаси, олд томондан тўкила бошлаган фатила сочлари, ним табассуми не-не эшикларни очмаган дейсиз. Ҳа, унинг сурати туширилган қоғоз орқасидан қанчадан-қанча муаммолар ечилади, қанчадан-қанча муаммолар келиб чиқади.
🗓 У 1706 йилнинг 17 январида АҚШда туғилди. Совун ва шам тайёрлаш билан кун кечирадиган отасининг икки хотини бўлиб, болакай 17 фарзанднинг ўнинчиси эди.
📜Ёзиш ва ўқишни эрта ўрганди. 8 ёшида мактабга чиқди ва атиги икки йилгина таҳсил олди холос. Таълим тўлови қашшоқ отасининг чўнтагига тўғри келмасди.
Кундузи отасига ёрдам берар, тунларни дўстлари ва танишларидан вақтинча қарзга олиб турган китобларни ўқиш билан бедор ўтказарди.
✍️ 12 ёшида акасининг босмахонасига шогирд тушди. Мақолалар ёзиб, муҳаррирлик қилди. Америкада шахсий нашриёт бизнесини ташкил этди.
❗️У отаси истагандек руҳоний бўлмади. Жисмоний меҳнатни суймасди. Ишдан ўзини олиши ота-онасини доим ғазаблантирган. Журналист бўлишига оиласи мутлақ қарши бўлди.
💡 23 ёшида металл пуллардан воз кечиб, қоғоз пул ишлаб чиқарди.
🔎 У ғалатироқ бўлган, доим юрган йўлида нимадир қилар, ҳеч тинч туролмас эди. Физикага қизиқиб қолгач ихтиролар устида ишлади ва биринчи бўлиб яшин қайтаргични ихтиро қилди. Ундан сўнг турли электр ихтиролари билан дунёга донг таратди.
📑 У Америка мустақиллиги учун курашиб, унинг конституцияси муаллифларидан бирига айланди. Одамлар уни биринчи америкалик деб аташди.
📌 84 ёшида вафот этди. Америка икки ой мотам тутди. Унинг қабр тошига шундай битилган еди: “У осмондан яшинни, золимлардан эса салтанат ҳассасини олиб қўйди”
🇺🇸 XVIII аср Америкаси у каби ҳар томонлама қобилиятли ва сермаҳсул одам кўрмади. Ёзувчи, сиёсатшунос, иқтисодчи, ихтирочи, олим, дипломат бўлган бу даҳо...
Франклин эди... Бенжамин Франклин...
Yoshlar kundaligi
БИРИНЧИ АМЕРИКАЛИК
"Вақт – бу пул"- у.
📜Ёзиш ва ўқишни эрта ўрганди. 8 ёшида мактабга чиқди ва атиги икки йилгина таҳсил олди холос. Таълим тўлови қашшоқ отасининг чўнтагига тўғри келмасди.
Кундузи отасига ёрдам берар, тунларни дўстлари ва танишларидан вақтинча қарзга олиб турган китобларни ўқиш билан бедор ўтказарди.
❗️У отаси истагандек руҳоний бўлмади. Жисмоний меҳнатни суймасди. Ишдан ўзини олиши ота-онасини доим ғазаблантирган. Журналист бўлишига оиласи мутлақ қарши бўлди.
🔎 У ғалатироқ бўлган, доим юрган йўлида нимадир қилар, ҳеч тинч туролмас эди. Физикага қизиқиб қолгач ихтиролар устида ишлади ва биринчи бўлиб яшин қайтаргични ихтиро қилди. Ундан сўнг турли электр ихтиролари билан дунёга донг таратди.
📑 У Америка мустақиллиги учун курашиб, унинг конституцияси муаллифларидан бирига айланди. Одамлар уни биринчи америкалик деб аташди.
📌 84 ёшида вафот этди. Америка икки ой мотам тутди. Унинг қабр тошига шундай битилган еди: “У осмондан яшинни, золимлардан эса салтанат ҳассасини олиб қўйди”
Франклин эди... Бенжамин Франклин...
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Даҳонинг_болалиги
🇺🇿 ПРЕЗИДЕНТ: Бош мақсадимиз – миллий ўзлигимизни англаш ва англатиш
📚 "Даҳонинг болалиги" рукни ушбу эзгу мақсад йўлидаги бир тажрибадир. Ушбу рукндан улуғ аждодларимиз ҳақидаги туркум постларни тақдим этамиз:
💎 АБУ АЛИ ИБН СИНО
💎 АБУ РАЙҲОН БЕРУНИЙ
💎 БУРҲОНИДДИН МАРҒИНОНИЙ
💎 МИРЗО УЛУҒБЕК
💎 АЛИШЕР НАВОИЙ
📹 Видео: Шавкат Мирзиёев Ислом цивилизацияси марказида

ЭЛ УСТОЗИ
Буюк мутафаккир Алишер Навоийнинг ҳам турк, ҳам форс тилларидаги ижоди ҳар икки тилни истиқболга олиб чиққани билан баҳоланади. Айниқса туркнинг бош бўғини бўлишимизда ўрни беқиёс. Бу ижодкорнинг ҳам тожик ва ўзбек тиллари ривожланишида, нафақат тожик тили ҳамда тилшунослиги, балки бир халқ, бир миллат шаклланишида қилган хизматларининг шунчаки бир четда сарғайиб, чанг босиб ётган қоғоз-ҳужжатларда қолиб кетиши уят.
Бухоронинг Ғиждувонини биласиз, кабоблари билан машҳур. Айни шу туманнинг Соктаре қишлоғида туғилганди бу болакай. Ҳалол, ўзини сен, ерни сиз дейдиган деҳқон оиласида униб-ўсди. Отаси тегирмон устаси бўлган. 5-синфга ўтар-ўтмас 11 ёшли болакайнинг қишлоғида чечак тарқади. Кимдир уйидан чиқмай қамалиб олган, кимдир жон ҳолида кўчиб, қишлоқни тарк эта бошлаган бир пайтда касаллик болакайнинг отаси, онаси, тоғасига ёпишди: кетма-кет уч йўқотиш.
Акасининг пинжига кирганча бу қора дунёга ўз ранглари билан рангбаранглик бахш этишнинг иложи бор-йўқлиги ҳақида қайғура бошлади. Аввал эски мактаб, сўнг мадрасаларда ўқиб, илмини оширди. Араб тилини мукаммаллаштирди. Тарихни “сув қилиб ичди”. Адабиёт билан қалин дўст тутинди. "Онамнинг ўғрилик ва ёлғончилик қораланган эртаклари-ю қиссалари ҳақиқат, аслида, камолотга элтувчи энг тўғри йўл эканлигини тушунганман", деб ёзган эди ўз эсдаликларида.
Буюк маърифатпарвар олимлардан бири, тарихчи, рассом Аҳмад Дониш ҳамда озарбайжон ёзувчиси Ҳожа Мароғийни ўзининг маънавий устозлари деб билган. Бухорода маърифат зиёсини тарқатишда эса жадид маърифатпарварлари ичган булоқдан сув симириши туртки берган. Ўз-ўзига ҳеч ким фойдаланмаган "АЙН" сўзидан келиб чиққан тахаллус бериши ҳам бежиз эмас. Чунки у қиладиган иш аввалгиларига ўхшамаслиги зарур ва шарт эди.
У яшаган давр ижтимоий-сиёсий воқеалар шиддат билан кечган даврга тўғри келди. Бошбошдоқлик, феодаллик борган сари чўққига кўтарилишга шай эди.
Шундай бир таҳликали замонда илмга баралла тарғиб қила олган шахс бўлиб етишди у. Янги усулдаги мактаблар очиб, ундаги толиби илмлар учун ўқув-қўлланмалар, дарсликлар яратди. Бутун бир халқни саводга, илмга етакловчи "Ёшлар тарбияси" дарслигини тузди. Тўғридан-тўғри оммани ҳақиқат билан юзлаштириш иложсизлигини билгач, ўткир сатирик асарлар ёзишга киришди, ҳақиқатни ҳазил билан етказишга қарор қилди ва машҳур "Судхўрнинг ўлими" ҳажвий повестини ёзди.
Кейинчалик, замонавий шарқшуносликни ривожлантиришда нафақат адабиёт тарихи тадқиқотчиси-адабиётшунос, балки тарихчи-этнограф, фольклоршунос, луғатчи-лексикограф, тилшунос, тарбияшунос-услубчи ва моҳир мураббий сифатида ҳам муносиб ҳисса қўша олди. Эвазига эл томонидан устод дея эъзозланди. Ёдга олинди. Кўкка кўтарилди.
Адабий ҳаёт тарихида беқиёс маънавий озуқа қолдирган ва эстетик тафаккур шаклланишида УСТОД дея эътироф этилган бу болакайнинг исми...
Садриддин эди. Садриддин (Айний) Саид Муродзода эди.
Yoshlar kundaligi
Бугун Тожикистон Республикаси Сўғд вилояти раиси Ражаббой Аҳмадзода бошчилигидаги делегация вилоятимизда меҳмон бўлиб турибди. Ташрифдан кўзланган мақсад икки давлат ҳудудлари ўртасида ижтимоий-иқтисодий, савдо муносабатларини янги босқичга олиб чиқиш. Ташриф муносабати билан тожик тили ривожига салмоқли ҳисса қўшган буюк инсон ҳақида ҳикоя қилмоқчимиз.
ЭЛ УСТОЗИ
Буюк мутафаккир Алишер Навоийнинг ҳам турк, ҳам форс тилларидаги ижоди ҳар икки тилни истиқболга олиб чиққани билан баҳоланади. Айниқса туркнинг бош бўғини бўлишимизда ўрни беқиёс. Бу ижодкорнинг ҳам тожик ва ўзбек тиллари ривожланишида, нафақат тожик тили ҳамда тилшунослиги, балки бир халқ, бир миллат шаклланишида қилган хизматларининг шунчаки бир четда сарғайиб, чанг босиб ётган қоғоз-ҳужжатларда қолиб кетиши уят.
Бухоронинг Ғиждувонини биласиз, кабоблари билан машҳур. Айни шу туманнинг Соктаре қишлоғида туғилганди бу болакай. Ҳалол, ўзини сен, ерни сиз дейдиган деҳқон оиласида униб-ўсди. Отаси тегирмон устаси бўлган. 5-синфга ўтар-ўтмас 11 ёшли болакайнинг қишлоғида чечак тарқади. Кимдир уйидан чиқмай қамалиб олган, кимдир жон ҳолида кўчиб, қишлоқни тарк эта бошлаган бир пайтда касаллик болакайнинг отаси, онаси, тоғасига ёпишди: кетма-кет уч йўқотиш.
Акасининг пинжига кирганча бу қора дунёга ўз ранглари билан рангбаранглик бахш этишнинг иложи бор-йўқлиги ҳақида қайғура бошлади. Аввал эски мактаб, сўнг мадрасаларда ўқиб, илмини оширди. Араб тилини мукаммаллаштирди. Тарихни “сув қилиб ичди”. Адабиёт билан қалин дўст тутинди. "Онамнинг ўғрилик ва ёлғончилик қораланган эртаклари-ю қиссалари ҳақиқат, аслида, камолотга элтувчи энг тўғри йўл эканлигини тушунганман", деб ёзган эди ўз эсдаликларида.
Буюк маърифатпарвар олимлардан бири, тарихчи, рассом Аҳмад Дониш ҳамда озарбайжон ёзувчиси Ҳожа Мароғийни ўзининг маънавий устозлари деб билган. Бухорода маърифат зиёсини тарқатишда эса жадид маърифатпарварлари ичган булоқдан сув симириши туртки берган. Ўз-ўзига ҳеч ким фойдаланмаган "АЙН" сўзидан келиб чиққан тахаллус бериши ҳам бежиз эмас. Чунки у қиладиган иш аввалгиларига ўхшамаслиги зарур ва шарт эди.
У яшаган давр ижтимоий-сиёсий воқеалар шиддат билан кечган даврга тўғри келди. Бошбошдоқлик, феодаллик борган сари чўққига кўтарилишга шай эди.
Шундай бир таҳликали замонда илмга баралла тарғиб қила олган шахс бўлиб етишди у. Янги усулдаги мактаблар очиб, ундаги толиби илмлар учун ўқув-қўлланмалар, дарсликлар яратди. Бутун бир халқни саводга, илмга етакловчи "Ёшлар тарбияси" дарслигини тузди. Тўғридан-тўғри оммани ҳақиқат билан юзлаштириш иложсизлигини билгач, ўткир сатирик асарлар ёзишга киришди, ҳақиқатни ҳазил билан етказишга қарор қилди ва машҳур "Судхўрнинг ўлими" ҳажвий повестини ёзди.
Кейинчалик, замонавий шарқшуносликни ривожлантиришда нафақат адабиёт тарихи тадқиқотчиси-адабиётшунос, балки тарихчи-этнограф, фольклоршунос, луғатчи-лексикограф, тилшунос, тарбияшунос-услубчи ва моҳир мураббий сифатида ҳам муносиб ҳисса қўша олди. Эвазига эл томонидан устод дея эъзозланди. Ёдга олинди. Кўкка кўтарилди.
Адабий ҳаёт тарихида беқиёс маънавий озуқа қолдирган ва эстетик тафаккур шаклланишида УСТОД дея эътироф этилган бу болакайнинг исми...
Садриддин эди. Садриддин (Айний) Саид Муродзода эди.
Yoshlar kundaligi
#Даҳонинг_болалиги
Бу мумтоз инсон тарихимизнинг энг мураккаб, энг жозибадор, энг драматик сиймоларидан биридир.
⏳ Дунёйи фонийга келиб, у нисбатан қисқа умр кўрди – бор-йўғи қирқ етти йил ҳаёт кечирди. Лекин шу суронли умри мобайнида у жаҳон тарихидан шавкатли ўрин олиб улгурди.
✨ Ҳали мурғак гўдак экан, ота-боболари уни суюб-эркалаб, яхши ниятлар билан залворли ном бериб атадилар. Исм ва жисмнинг бир-бирига узукка кўз қўйгандек мос келиши ноёб учрайдиган ҳодисадир. Лекин бу азамат шахс тимсолида бу ҳол ўзининг ёрқин ифодасини топган эди.
💪 Эзгу дуойи хайр шарофати ила у суврати сийратига ғоят монанд, муаззам ва қудратли салтанатнинг муносиб вориси ўлароқ вояга етди ва сўнгги нафасига қадар беқиёс шиддат, азим бир шижоат тарк этмади уни.
💎 У фазилат бобида камлиги йўқ инсон бўлиб камол топди. Бу беназир сиймо олмос истеъдодини синаб кўрмаган инсоний фаолият соҳаси жуда кам топилади.
Аслида, унинг умр йўли бошдан-оёқ тақдир имтиҳонларидан иборат эди, десак, янглиш бўлмас.
😔 У ўн икки ёшида отадан етим қолди.
Ҳали айрилиқ кўз ёшлари тинмай туриб, қисмат унинг гўдак бошига тож-у тахт миннатини солди.
⚔ Марҳум падарининг қирқи ўтмасдан у ғанимларга қарши жанг майдонида қилич яланғочлаб чиқишга мажбур бўлди.
📚 Гарчанд маърифатли мурғак кўнгли илм-у зиё сари парвонадек талпиниб турса-да, тақдир унга на Бухоройи шариф мадрасаларида, на Бағдод байтулҳикмаларида таҳсил кўрмоқликни насиб этди.
📜 Лекин даҳо заковати ва илоҳий қалами билан у оламнинг тенгсиз адабий ва илмий мўъжизаларини яратмоқликка мушарраф бўлди.
📌 Зотан, унинг муаллими ҳам, мураббийи ҳам шу бешафқат Ҳаёт эди.
💔 У йигирма икки ёшида туғилган диёрини мангу тарк этди.
👑 Йигирма беш ёшида Афғонистон, Покистон, Ҳиндистон, Бангладеш мамлакатларининг аксарият қисмини қамраб олган улкан салтанатга асос солди ва қирқ уч ёшида бу ишни ниҳоясига етказди.
Унинг мамлакатдорлик сиёсати, ҳарб илми асрлар давомида жаҳон ҳукмдорлари учун ибрат мактаби бўлиб хизмат қилди.
🔥 Шу сабабли унинг бу борадаги ноёб тажрибалари Атилла, Юлий Сезар, Наполеон Бонапарт, Амир Темур сингари мумтоз давлат арбобларининг номлари билан бир қаторга қўйиб ўрганилади.
Адоват ва фитналар, исён ва суиқасдлар туфайли у умр бўйи қиличнинг дамида тургандек беором, беҳаловат кун кечирди. Неча бор муқаррар ўлим чангалида қолиб, ҳар сафар меҳрибон ва марҳаматли Оллоҳнинг қудрати ила яна ҳаётга қайтди.
⚡️ Тириклик чоғида чархнинг жабр-у жафосини ҳадсиз даражада тортган бу зоти бузург вафотидан кейин ҳам узоқ йиллар тақдирнинг машаққатли синовларига дуч келаверди.
👏 У фавқулодда нодир истеъдоди, беқиёс инсоний салоҳияти билан ҳақли равишда жаҳон аҳлининг ҳайрат ва эҳтиромига мушарраф бўлди. Айни фазилатлари билан у миллатимизнинг, халқимизнинг ифтихор байроқларидан бирига айланди.
📖 Дунёдаги не-не фозил инсонлар унинг ҳақида то ҳануз ҳайрат ва эътирофга тўлуғ ҳикоялар сўзлайдилар.
⚜ Бу зот – улуғ аждодимиз, қадим Турон – Туркистон ерининг паҳлавони Заҳириддин Муҳаммад Бобурдир.
✍ Хайриддин СУЛТОН

Ўн икки ёшдан кейин рамазон ҳайитини бир ерда икки бор қарши олмоқ унга насиб этмади – умри мудом от устида, жанг-у жадалларда, сиёсат гирдобларида ўтди.

🎓 ЙИГИРМА ЁШЛИ ДАҲО
☝️ "Менинг ҳеч қандай ғайриоддий қобилиятим йўқ. Шунчаки, мен ҳар бир ишни кучли иштиёқ ва қизиқиш билан бажараман" – у.
👶🏻 Туғилгандаёқ ғайритабиий эди у: боши катта, вазни оғир, 7 ёшгача тили чиқмаган. Тўққиз ёшида ҳам бир гапни эплаб гапиролмайдиган бола бўлган. Ҳатто ўқитувчилари уни "ақли заиф" деб ўйлаб, хавотирга тушган... Аммо мисли кўрилмаган интеллект эгаси бўлган.
🎻 Мактаб даврида математикани жон-дили билан ёқтирган бу зийрак болакай олти ёшиданоқ скрипка билан апоқ-чапоқ бўлиб кетди. Ўзининг айтишича, мусиқа креатив ёндашишда унга жуда кўп ёрдам берган экан. Кейин эса мактаб ёқмай қолди.
🤦♂️ Хулқи ёмонлиги сабаб мактабдан ҳайдалди. Ўн олти ёшида Цюрихдаги Федерал технология институтига киришга ҳаракат қилиб кўрди, лекин имтихондан йиқилди. Чунки у математикадан бўлак бирорта фанни тузук билмасди. Аммо кейин бу мақсадига етди...
🧮 Бу ерда уни математикадан ҳам кўпроқ физика ажойиботлари ўзига маҳлиё қилиб қўйганди. Ва мана шу ажойиботлар орқали биз яшаб турган дунёни ўзгаритиб юборди...
20 ёшигача олий математиканинг барча қирралари бўйича "мастер" бўлган бу болакайнинг исми...
Алберт эди. Алберт Эйнштейн эди.
🎨 Рассом: Фаррух Авелов

Бугун физик олим, Нобел мукофоти лауреати Альберт Эйнштейн (1879-1955) туғилган кун.
Yoshlar kundaligi
#Даҳонинг_болалиги
НАВОИЙНИНГ ШОГИРДИ
🗓 1441 йил, 9 февраль. Ҳиротда шеърият арслони Навоий таваллуд топди, олам ранглари ўзгарди. Навоий даҳоси туркий оламни, адабиёт галактикасини янги эрага олиб кирди. Унинг ижоди вақт чегарасидан чиқиб кетди.
📜 Орадан роппа-роса беш аср ўтди. 1941 йил, 21 март. Қашқадарёнинг Некўз деган қишлоғида яна шеърият паҳлавони туғилди. Жуссаси кичиккина, қирғийкўз, нигоҳлари ўткир бу йигитчани олдинда довруқли ҳаёт йўли, гоҳи адолатсиз воқеликлар кутиб турарди.
🏅 У 17 ёшида мактабни олтин медаль билан тамомлади. Сўнгра Миллий университетнинг Журналистика факультетига ўқишга кирди. Шу пайтдан бошлаб у адабий давраларда фаол қатнаша бошлади. Бегали Қосимов, Озод Шарофиддинов, Абдулла Қаҳҳор, Ойбек, Ғафур Ғулом, Шароф Рашидов эътиборига тушди. Истеъдоди сайқаллана борди.
💭 Сўнгра ўша давр ёшларининг энг севимли китоблари чоп этилган нашриётга ишга қабул қилинди. Шундай қилиб қаҳрамонимиз 6 йил "Ёш гвардия" нашриётида ишлади. Сўнгра турли йиллар давомида энг нуфузли нашриёт-у журналларда ишлади, ижод қилди.
💫 Митти юлдуз 1982-1983 йилларда Ёзувчилар уюшмаси Тошкент вилояти бўлимига раислик қилган.
📖 Ҳеч кузатганмисиз, юлдуз порлаганда осмон ёришиб кетади. Бизнинг қаҳрамонимизнинг ҳам 24 ёшида "Митти юлдуз" номли илк китоби чоп этилди. Китоб номи кейинчалик адабиётда бир мақом, орзу, юксак чўққига айланди. Демак, 1964 йили ўзбек шеърияти осмони бирдан ёришиб кетди: даҳо тан олинди, буюклик воқеъ бўлди.
✍️ Кейин у шеърлар ёзди, миллат ёд олиб тўймади. У ёзган шеърни такрорлаб тўймади. "Кўзларим йўлингда", "Юртим шамоли", "Ўзбекистон", "Онажон", "Йиллар армони", "Биринчи муҳаббатим" сингари шеърлар миллат қалбидан чиққан сўзлардек жарангларди. Одамлар бу шеърларни кимдир ёзмаган-у, азалдан бордек, бўлиши керакдек қабул қиларди.
📚 Адабиёт Навоий давридан буён бунчалар қудратни, шуҳратни туймаган эди. Концерт ўтадиган залларда одамлар митти юлдузнинг шеър ўқишини талаб қиларди. Халқ уни бошида кўтариб юрар, шуҳратига ҳасад қилгувчилар ҳам пайдо бўлаётган эди.
❗️Унинг устидан Масковга юмалоқ хат ёзишди, қора кунлар бошланди. Шунда Шароф ота Рашидов уни ёнига чақирди. Ибн Сино ҳақида достон битишни, бир муддат дам олишни тайинлади, шароит яратиб берди, шоирни кўздан панароқда, хушҳаво жойларда ижод қилишини таъминлади.
🔸Кейин митти юлдуз Ибн Синонинг шуҳратига яраша тенгсиз бир достон яратди, уни ўқиб Шароф ота қаттиқ мутаассир бўлди. Митти юлдуз энди шаклланган истеъдодга, халқ бойлигига айланганини тушунди, оқ йўл берди.
☝️ Некўзлик митти юлдуз шу тариқа буюклик шоҳсупасига битта-битта қадам босиб, салмоқлаб чиқиб келди. Ватан мадҳиясини ёзди, Ўзбекистон қаҳрамони бўлди, адабий ҳодисага айланди.
20 ёшидаёқ буюк устозлар даврасида тан олинган, адабиёт осмонида митти юлдуз бўлиб порлаган бу йигитчанинг исми...
Абдулла эди. Абдулла Орипов эди...

✨ ОТ УСТИДА ЮЛДУЗ УЗГАН ОЛИМ
У Ер юзидаги энг қудратли сулолада дунёга келди. Эроннинг ғарбидаги Султония шаҳрида тикилган ҳарбий чодирда кўзини очди. Ҳаётининг илк йиллари бобосининг ҳарбий юришларида ўтди. Унинг тарбияси билан буюк малика Сароймулкхоним, таълими билан шахсан Қозизода Румий, ҳарбий тайёргарлиги билан эса амир Шоҳ Малик шуғулланарди.
Жаҳон султони Соҳибқирон унга исм берган. Амир Темурнинг хос мажлисларида ҳам ёшлардан фақат унга қатнашиш ваколати бериларди. Темур тахтида ўтирган чоғда ҳам унга эркалик қила оладиган, бобосининг тиззасида ўтирадиган ягона невара ҳам у эди.
Ўсмир ёшида ҳарб-зарб қаторида илм-фан билан чуқур шуғуллана бошлади. Ҳокимиятга кўп ҳам интилмади. Мовароуннаҳр тахтига чиққач узоқ йиллик юришлардан ҳориган халққа тинч ҳаёт келтирди. Ҳукмдорлиги даврида Самарқанд йирик илм марказига айланди. Ҳатто, Бағдод ва Хоразмдан ҳам ўтиб кетди.
Қўлидаги ваколат орқали илм-фан ривожи ва олимлар таъминотига катта маблағ ажратди. Натижада, Самарқандга йиғилган олимлар дунёни илмга тўлдириб юборди. Бу илм халқ фаровонлиги, юрт ободлигига сафарбар этилди.
У ҳали 20 ёшидаёқ бугунги тил билан айтганда математика, геометрия, астрономия фанларини барча эшикларидан кириб чиқишга улгурганди. Регистонда мадраса қурдириб, подшо бўлишига қарамай талабаларга дарс ўтарди. Устозлари ва шогирдлари билан илмий ишлар олиб бориб дунёда мисли бўлмаган “Зижи жадиди Кўрагоний” китобини ёзди. Унда 1018 та юлдуз ҳақида маълумотларни киритди.
Орадан олти аср ўтиб замонавий технологиялар “Зиж”даги юлдузлар ҳаракатини текшириб чиқади. Буни қарангки, буюк олим ўша пайтда бор-йўғи бир неча дақиқага адашган экан, холос.
Султонлар олими ва олимлар султони даражасига эришган болакайнинг исми...
Муҳаммад Тарағай ибн Шохруҳ ибн Темур Кўрагоний эди. Мирзо Улуғбек эди.

🤔 МАКТАБДАН ҲАЙДАЛИБ, БУЮКЛИККА ЭРИШГАН ОЛИМ
🩻 Сиз рентген текширувидан ўтганмисиз? Агар “ҳа” деб, жавоб берсангиз бу пост сиз учун.
❌ У 1845 йил 27 мартда Германиядаги бадавлат немис оиласида туғилди. Тўқув фабрикаси эгаси бўлган отасининг давлатига бир умр жон койитмай яшаши мумкин эди. Аммо у болалигидан ўқишга меҳр қўйди. Зеҳни ўткирлигидан мактаб дастурини тезда ўзлаштириб олар, дарсда эса зерикканидан шўхлик қилиб ўтирарди. Оқибатда ўқитувчилар унга “дангаса” деган тамға босиб, мактабдан ҳайдаб юборишди.
🔰 Ўспирин университетда ўқимоқчи бўлди, лекин шаҳодатномасиз ҳеч ким уни олий таълимга қабул қилмади. Фақат маърузаларни бир чеккада эшитишга рухсат беришди. Ўқишни астойдил истаган бола шунга ҳам рози бўлди. Биология, физика, математика, қадимги юнон ва лотин тиллари бўйича маърузаларга қолдирмай қатнади. Кунлардан бирида у Швейцарияда ўрта маълумот ҳужжатисиз ҳам ўқишга қабул қилинишини эшитиб, политехника университетига йўл олди.
📌 Шу тариқа унинг карьераси бошланди. Аста-секин физика соҳасида илмий ишлар қила бошлади. Вақт ўтган сари уни ишга таклиф қиладиган университетлар сафи кенгайди. Ҳатто шаҳодатномаси йўқлиги учун ўқишга қабул қилмаган даргоҳлар ҳам бош эгиб келарди.
🎖 Олим 50 ёшида номини тарихга муҳрлаган ҳодисани кашф этди. 1895 йилнинг 8 ноябри эди. Ўша куни физик лабораторияда тажриба ўтказа туриб фанга номаълум бўлган нурларни пайқаб қолди. Кейин ушбу нурланиш устида тадқиқотлар олиб бориб, уни “х-нур” деб атади. Кейинчалик олим исми билан аталган бу нурлар учун унга 1901 йилда Нобел мукофоти берилди.
🩻 Унинг кашфиёти тиббиётда инқилоб ясади. Янги нурланиш орқали суяклар ва бошқа тана аъзолари ҳолатини терини очмасдан ҳам аниқ кўриш мумкин эди. Олимда нурланишни акслантирадиган қурилма учун патент олиб, миллион-миллион доллар бойлик тўплаш имкони пайдо бўлди. Аммо у бу нурлар ҳаммага тегишли эканини, бу орқали тиббиётда одамларнинг ҳаётини сақлаб қолиш ҳар қанча пулдан муҳимлигини қатъий таъкидлади.
👏 Ҳаётимизда мушкулимизни осон қиладиган рентген нурларини кашф қилган бу олим ...
Рентген эди. Вильгельм Конрад Рентген эди.
✍️ Зилола Ҳакимжонова тайёрлади.
P.S. Шўх-шаддод ўқувчи-талабаларни жазолашга шошилманг. Қайдан биласиз, балки уларнинг ичида бўлажак даҳо яшаётгандир.
Yoshlar kundaligi
🩻 Сиз рентген текширувидан ўтганмисиз? Агар “ҳа” деб, жавоб берсангиз бу пост сиз учун.
🩻 Унинг кашфиёти тиббиётда инқилоб ясади. Янги нурланиш орқали суяклар ва бошқа тана аъзолари ҳолатини терини очмасдан ҳам аниқ кўриш мумкин эди. Олимда нурланишни акслантирадиган қурилма учун патент олиб, миллион-миллион доллар бойлик тўплаш имкони пайдо бўлди. Аммо у бу нурлар ҳаммага тегишли эканини, бу орқали тиббиётда одамларнинг ҳаётини сақлаб қолиш ҳар қанча пулдан муҳимлигини қатъий таъкидлади.
Рентген эди. Вильгельм Конрад Рентген эди.
P.S. Шўх-шаддод ўқувчи-талабаларни жазолашга шошилманг. Қайдан биласиз, балки уларнинг ичида бўлажак даҳо яшаётгандир.
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Даҳонинг_болалиги
📖 ҚОЗОҚ АДАБИЁТИ ВА ТАРИХИ ҚЎРИҚЧИСИ
☀️ 1897 йил 28 сентябрь. Семипалатинск (ҳозирги Абай) вилояти. Серсув Иртиш дарёси соҳилидаги хонадонда ўғил туғилди. У кейинчалик жаҳонга машҳур адиб, ўз халқининг ғурури, туркий адабиёт дурдоналарини асраб қолган фидойи академикка айланди.
📜 Болалиги сўзга чечан жираулар даврасида ўтди. Овулдаги тўй-маъракаларда дўмбира жўрлигида айтилган достонлар адабиётга меҳр уйғотди. У асл тарихни аввал оқсоқоллардан, овул мактабининг холис устозларидан ўрганди. Кейинчалик, сохта тарихни ўқиганда бунга чидаб туролмади ва қалами билан жаҳолатга қарши маърифат билан кураш бошлади. Бу унга қимматга тушган эди...
📚 3 ёшида отасидан, 5 ёшида онасидан айрилиб, амакисининг қўлида қолди. Болаликдан меҳнатга чидамли бўлиб ўсди. Китоб ўқишни яхши кўрарди. Айниқса, Абай насиҳатлари, “Манас” достони, Жомий, Навоий, Махтумқули, Бердақ ғазаллари, халқ қўшиқларини жуда яхши кўрган. Хотираси кучли бўлиб, икки-уч соат ҳам баҳри байт беллашувида тўхтамай шеър айтоларди.
🎭 Аввалига мадрасани, кейин мактаб ва ўқитувчилар семинариясини битирди. 20 ёшга тўлмай “Енглик-Кебек” саҳна асари билан қозоқ драматургиясига асос солди. Чор Россиясининг қулаши билан минтақада истиқлолчилик ҳаракатлари бошланиб кетди. Жадидчиликнинг муқобили бўлган Алаш ҳаракатининг “Жанар” ёшлар ташкилотига қўшилди ва унинг етакчисига айланди. 21 ёшида “Абай” журналини чоп эттирди. Аммо 1919 йилда совет ҳокимиятининг ўрнатилиши унинг ҳаётини остин-устун қилиб юборди.
⚡️У энди фаолиятини журналистика ва драматургияга бурди. Мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этди. Миллатпарварлиги эса шўроларнинг ғашига тегарди. Ниҳоят, унга қарши ҳужум бошланди. Уни умрбод қамоқ ёки муқаррар отув кутарди...
📌 Чорасиз қолган йигит аввал Тошкентда, кейин Москвада ўқиди. У пайтлар минтақада очарчилик ҳукм сурарди. Бир бурда нон топиш ҳаёт-мамот масаласига айланганди. Бундай шароитда ўқиш ҳақида ўйлаш кўпчиликнинг кўнглига сиғмасди. Аммо у барча қийинчиликка рози бўлиб олий маълумот олди, олим бўлди.
🤝 Ниҳоят, у сиёсатга аралашмасликка қарор қилди. Умрини адабиёт ва илмга бағишлади. Абдулла Қодирийни ўзига устоз деб биларди, Чингиз Айтматов эса энг севикли шогирди бўлди. У қозоқ адабиёти ҳам жаҳонда ўз ўрнига эгалигини исботлаб берди.
📔 Иккинчи жаҳон уруши авжига чиқаётган йилларда Марказий Осиёда иккита катта роман яралди. Бири Ойбекнинг “Навоий”си бўлса, бири унинг қаламига мансуб “Абай” эпопеяси эди. Бу романга “Қозоқ халқининг бадиий қомуси” дея таъриф берилди, 150 тилга ўгирилди.
💠 Олим сифатида Абайнинг 100 йиллигини ўтказиш, “Қозоғистон тарихи”ни ёзиш, “Манас” достонини сақлаб қолиш ва тарғиб этишда фидойилик кўрсатди.
✅ Ёзувчи, тарихчи, тилшунос, фольклор бўйича мутахассис, адабиётшунос, файласуф – унда буларнинг бари бенуқсон даражада мужассам эди.
Академик ёзувчи, туркий халқларнинг самимий дўсти бўла олган бағрикенг инсон
Мухтор оға эди. Мухтор Авезов эди
✍️ Отабек Бакиров
🎨 Фарруҳ Авелов
Yoshlar kundaligi
🇺🇿🇰🇿 Бугун Президентимиз Шавкат Мирзиёев Қозоғистон етакчиси Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан амалий ташриф билан Олмаота шаҳрида бўлади. Шу муносабат қардош халқнинг буюк фарзандларидан бири ҳақида маълумот бермоқчимиз.

“БУНДАН СЎНГГИ ҲАЁТИМИЗ ЎША ҚЎШИҚҚА БОҒЛИҚ...”
Биз негадир даҳоларни олислардан излашга кўникиб қолганмиз. Олдимизда, ён-веримизда юрган, буюк матонат билан замонни ортидан эргаштириб бораётган, давр кайфиятини белгилаб бераётган шахсларни эътироф қилишга чоғланавермаймиз. Бас, бу анъана бугун барҳам топади – қуйида ўзбекнинг буюкларидан бири ҳақида ҳикоя қилинади.
У 1947 йил 17 майда Сирдарёнинг Боёвут туманида туғилган.
Йигирманчи асрнинг кўплаб машҳур зиёлилари қатори Тошкент давлат университетининг Журналистика факультетида ўқиган.
Ҳали икки яшар эканида қаҳрамонимиз етим қолди – онаси вафот этди, холаси ёш қизалоқни ўз бағрига олди, улғайтирди. Бўлажак даҳонинг илк шеърлари ўрта мактабнинг 7-синфида ўқиб юрган пайтлари туман газетасида эълон қилинади.
Ҳаётда бахтли тасодифлар, умрга зеб бўладиган ўзгаришлар ҳам бор. Унга омад кулиб боқди. Ўша даврда Ўзбекистон раҳбари бўлиб ишлаётган Шароф Рашидов вилоят газетасида ёш шоиранинг шеърларини кўриб қолди ва вилоят раҳбарига бу қизни Тошкентга ўқишга юборишни тайинлади.
Эртаси куни кимсан вилоят раҳбари Боёвут туманидаги оддий бир оиланинг олдига бориб, қизингизни Тошкенти азимга ўқишга юборамиз, шундоқ-шундоқ, деб айтади. Ва митти юлдузнинг буюк парвози бошланди.
Талант – халқ мулки. Шароф ота шундай деган. Ва бу фикр даврлар, тўфонлар, пўртаналар орасида янаям ярқираб, ўз маъносини заррача йўқотмай борди.
Дарвоқе, Шароф ота кейинчалик ҳам бу Сирдарё юлдузини унутмади. Ижодини кузатиб борди. Асарлари бўйича ўз фикрларини мунтазам айтиб турди.
Унинг биринчи китоби чоп этилганида эндигина 20 ёшга тўлганди. “Биринчи муҳаббат” деб номланган юпқагина бу китоб ўзбек адабиёти янги талант, буюк иқтидор қўшилганига бир ҳужжат бўлиб қолди. Ўшанда у талаба эди.
"Адабиёт илмсизлар иши эмас", деди қаҳрамонимиз ва ўша давр ўлчамлари билан айтганда, жаҳоннинг энг зўр истеъдодлар фабрикасига – Москвадаги Максим Горький номидаги Жаҳон адабиёти институтининг Олий адабиёт курсларига ўқишга кетди.
Тасаввур қилаяпсизми, 25 яшар қиз сўз ахтариб, илм ахтариб дунё илм-фани марказларидан бирига шаҳд билан отланди!
У таҳсилни тамомлаб Ватанга қайтди. Энди уни тўхтатиб бўлмасди. Тинмай ёзар, ёзганлари эса радиода, ҳофизлар тилида ўтли ўланларга, дилбар қўшиқларга айланиб, қанот боғлаб учарди.
Боёвутнинг эрка юлдузи “Саодат” журнали бош муҳаррири, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси раиси рутбасига эришди, кўплаб шогирдлар етиштирди. Энг машҳур ва садоқатли шогирди Гулжамол Асқарова бўлади.
Аммо ажойиб кунларнинг бирида унинг бошида қора булутлар чарх урди, ишдан олинди, хизматлари унутилди, асарлари тақиққа учради.
Яна айтиш керакми-йўқми, барча буюк шахслар қатори маълум пайт ижод майдонидан сургун қилинди. Кўпга эмас. Атиги 22 йил уйда ўтирди, шогирдлари камолига термулиб, унсиз йиғлаб ўтирди...
Шунақа гаплар. У 2018 йили вафот этди. Ўзбекнинг буюк шоираси қайғу-ҳасратда ўтиб кетди, дейиш хато бўлар – 2016 йилдан кейин у ва оиласига муносабат кескин ўзгарди. Унинг номи ва шаъни тикланди. Унинг номи ижод мактаблари, кўчаларга қўйилди, давлат мукофоти билан тақдирланди.
Аммо бу пайтда қаҳрамонимиз кетиб борарди. Умри поёнида ёзган бир шеърида шундай деган эди:
Чарсиллаган бир ўт ёнар ичимда,
Мен шеър айтсам, айтмадим тил учинда.
Бу талотўп, қув-қув, чоп-чоп ичинда,
Ҳалима ҳам ўтиб борар, билмаслар.
14 ёшидаёқ Шароф Рашидовнинг назарига тушиб, катта адабиётга шахдам қадамлар қўйган бу қаҳрамонимиз XX-XXI аср ўзбек шеъриятининг буюк вакили, миллий адабиётимиз юлдузи, давлат ва жамоат арбоби...
Ҳалима эди. Ҳалима Худойбердиева эди...

🇹🇷 ТУРКИЯНИНГ БИРИНЧИ ПРЕЗИДЕНТИ
🎉 1881 йил 19 май. Беш фарзандидан айрилган Али Ризо хонадонида ўғил туғилди. Бахтдан сархуш ота бешик тепасига қиличини осиб: "Бугундан бошлаб мана шу қилич унинг шаъни, ори, номуси ҳимоячиси бўлсин. Мазлумни йиғлатганларни мана шу қилич ёрдамида йиғлатсин", деди. Болакай мактабда энг қобилиятли, севимли, намунали болакай бўлганидан устозлари орасида "Камолотли", яъни Камол деб ном чиқарди.
🎒 Ўрта мактабни тугатмасданоқ, 12 ёшида Ўсмирлар ҳарбий мактабига ўтказилди. Ҳарбийлик қонда бор эди-да. 16-17 ёшида эса онасининг қаршилигига қарамай, ҳарбий академияга ўқишга топширди. Сиёсий, ижтимоий, диний ҳамда дунёвий қарашлари шу ерда тетапоя бўлди. Ўз халқини кўчада куппа-кундузи таловчи киссавур юртдошлари борлиги ва жамиятни, халқни бундай кимсалардан тозалаш, эрк ва озодлик нафасини олиб кириш, аммо буни қандай қилиш ҳақида ўйлай бошлади.
👍 Шу тариқа йигитча 450 нафар талаба ичида кучли ўнталикка киритилди. Энди у 20 ёшли капитан эди. Биринчи жаҳон уруши буюк Усмонли турклар империясига қимматга тушди. Барча ҳарбий салоҳияти юқори саркардалар, офицерлар, капитанлар қаторида қаҳрамонимиз ҳам урушга сафарбар этилди. У шунчаки капитан эмасди: ўзига хос сиёсати ва ўткир нутқи бор эди. Ватанни ғанимга бўйсуниб топширгандан, жанг қилиб, ўлиб топшириш афзаллиги ҳақида ваъзлар ўқиди.
🔥 Истанбул инглизлар қўлида қолиб кетганида, қўмондон сифатида халқни оммавий озодлик курашига чақирди. Сакариё дарёси бўйидаги жанг унга Маршал унвонини берди. 1922 йил охирига келиб турк армияси унинг бошчилигида ғалабага эришди.
📌 Айниқса, Чаноққалъада кўрсатган жасорати ҳануз олқишланади. Ўзи мақсад қилган янги республикани ташкил қилиш вақти келганди. Кечиктирмади. Янги республикага асос солди.
‼️ Диний мутаассибликдан холи дунёвий демократик, адолатга асосланган бир давлат ташкил топиши ва ривожланиши учун нима керак бўлса барини қилди: илм тарғиботини кучайтирди, мактаблар қурдирди, бепул умумий таълим жорий қилди, янги турк алифбосини жорий эттирди, қонун олдида аёл ҳам, эркак ҳам тенг эканлигини қатъий белгилаб қўйди, университетлар очдирди.
☝️ Эвазига эса халқ уни бир замонавий давлатни "вужудга келтирган ота" сифатида "Отатурк — турклар отаси" дея алқади. Олқишлади. Унга ҳамфикр, ҳамнафас бўла бошлади. У замонавий Туркиянинг илк карвонбошиси — президенти бўлди. Отаси бўлди.
XX асрнинг энг муҳим сиёсий лидерларидан бири бўлган ҳамда жар ёқасида турган давлатни чўққига чиқарган бу болакайнинг исми...
Мустафо эди. Мустафо Камол Отатурк эди.

Бугун, 19 май Мустафо Камол Отатурк таваллуд топган кун
Yoshlar kundaligi