Yoshlar kundaligi | Rasmiy
104K subscribers
12K photos
7K videos
52 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#Муносабат

ХАЛҚИМИЗ КУТГАН МУҲИМ ҲУЖЖАТ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони, очиғини айтганда, ердан фойдаланиш билан боғлиқ манзарани кескин ўзгартирадиган, ҳозирги аянчли вазиятни изга соладиган ҳужжатдир.

Фармон матни билан тўлиқ танишиб чиқиб, у кейинги йилларда қабул қилинган энг муҳим, инқилобий ҳужжатлардан бири эканини кўриш мумкин. Эндиликда, ер олди-сотдиси, давлат ва хусусий секторнинг бу жараёндаги иштирокида, қандайдир кўзга кўринмас ричаглар эмас, очиқ бозор иқтисодиёти ричаглари ишлайди.

Сир эмаски, очиқлиқ сиёсати таъсирида, кейинги йилларда жамият уйғонди. Жамоатчилик назоратининг институтлари фаоллашди, халқ ўз мулкини асраб-авайлаш, оғриқли нуқталар ҳақида эркин фикр билдириш имконига эга бўлди. Давлат раҳбарининг бу фармони ҳам ўша очиқлик сиёсати, халқ билан мулоқот жараёнининг меваси, дейиш мумкин.

Ҳокимият тизимида маълум вақт масъул вазифада ишлаган одам сифатида, ҳужжатнинг реал ҳаётий аҳамиятини, қаерда ва қандай тартибда коррупцион ҳолатларнинг олди олинаётганини яхши тушунаман. Масалан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг суғориладиган ерларни суғорилмайдиган ерлар тоифасига ёки бошқа ер тоифасига, суғорилмайдиган қишлоқ хўжалиги ерларини бошқа ер тоифасига ўтказишга оид ҳужжат қабул қилиш ҳуқуқи бекор қилиниши ортида қандай “ўйин”ларга барҳам берилаётганини тушуниш учун амалиётга бир назар ташлашнинг ўзи кифоя. Шундай жойлар борки, туман ҳокимининг қарори билан ҳужжатда суғорилмайдиган ерлар тоифасига ўтказилган, амалда эса яшнаб ётган дала, сувли майдон... Эндиликда бундай кўзбўямачилик ва давлатни алдаш, хўжасизликка барҳам берилаяпти.

Умуман, фармоннинг мазмун-моҳияти ер қонунчилиги соҳасида тубдан янги давр бошланаётганини англатади. Масалан, ерни бозор активига айлантириш натижасида, мулкдорда юзага келаётган ҳуқуқлар алоҳида мавзу. Эндиликда ҳатто ижарага олинган ердан фойдаланиш даври ҳам қиймат сифатида эътироф этилади ва у, дейлик, банк кредити олишда гаров сифатида ҳисобга ўтиши мумкин.

Ўз навбатида, давлатимиз раҳбарининг мазкур ҳаётбахш фармони биз Қонунчилик палатаси депутатлари учун ҳам, қонун ижодкорлиги соҳасида, янги уфқларни кўрсатмоқда. Эндиликда, ер муносабатларига доир миллий қонунчилик базаси халқимиз, келажак авлод манфаатлари нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқилади ва баҳо берилади.

Фармонда кўрсатиб ўтилганидек, Вазирлар Маҳкамаси томонидан ер тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини қўллашда вужудга келаётган муаммоларни аниқлаш, уларни бартараф этиш, шу жумладан, қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади. Лойиҳа Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилади ва уни муҳокама қилиб, халқимизга манзур бўладиган тугал ҳужжат сифатида қабул қилиш ишлари олдимизда турган энг муҳим вазифадир.

©odiljon_tojiyev

📲Ёшларга оид тезкор хабарлар:👇

https://t.iss.one/joinchat/vzU2-94ALUFkYzIy
2-сектор раҳбари ёшлар билан учрашди

❇️ Бугун шаҳримиздаги "Болажон" истироҳат боғида Тошкент вилояти прокурори С.Самадовнинг ташаббуси билан “Прокурор ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.
Учрашувда 300 дан ошиқ “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар ва битирувчи ёшлар иштирок этишди.

Унда иштирок этган 8 нафар ёшнинг бандлиги таъминланиб, 2 нафарининг кредит бўйича муаммоси ижобий ҳал этилди. Яна 2 нафар ёш шаҳар тиббиёт бирлашмасига йўналтирилиб, даволанишлари учун қисқа муддатда имтиёз берилиши белгиланди.

Бундан ташқари, учрашув давомида ёшлардан бир қатор қизиқарли таклифлар билдирилди. Хусусан, спортнинг каратэ тури бўйича прокурор кубоги ташкил этилиши таклифи юзасидан жорий йилнинг июнь ойида шаҳар спорт бўлими билан ҳамкорликда прокурор кубоги ўтказилиши белгиланди.

❇️ Шунингдек, учрашув давомида 5 та ташаббус йўналиши доирасида тадбир ўтказилиб, ёшлар ҳунармандчилик, спорт ва тасвирий санъат йўналишида эришилган ютуқлар ва кўргазмали чиқишлар билан уюшмаган ёшларга кўтаринки руҳ бахш этишди.

❇️Учрашув давомида, Тошкент вилояти прокурори С.Самадов томонидан 2-сектордаги “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари” моддий шароити оғир бўлган фуқароларнинг 47 нафарига тикув машинаси ҳамда электр печлари тақдим қилинди.

Шунингдек вилоят прокурори ташаббуси билан барча туман шаҳар прокурорлари бугун ёшлар билан учрашувлар ўтказишди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тожикистон #Расмий_ташриф

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Тожикистоннинг юксак давлат мукофоти — биринчи даражали «Зарринтож» ордени билан мукофотланди. Орденни давлатимиз раҳбарига Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон тантанали равишда топширди.

©️yangiuzbekiston_uz


📲Ёшларга оид тезкор хабарлар:👇
https://t.iss.one/joinchat/vzU2-94ALUFkYzIy
#ибрат

🎙БИР БИРЛАРИНГНИ ОРАЛАРИНГА АДОВАТ СОЛМАНГ

🎙Устоз Рустамжон Домла


📲Ёшларга оид тезкор хабарлар:👇

https://t.iss.one/joinchat/vzU2-94ALUFkYzIy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#кун_тарихи

Якунланаётган 10 июнь дунё саҳнаси тарихида қандай воқеалар юз берганидан хабардормисиз🤔

🔴1596 йил Барентс Айиқ оролини кашф этди.

💥1936 йил "Союзмультфильм" киностудияси очилди.

💫Шу каби қизиқарли маълумотларга беэътибор бўлмасангиз мобиль мухбиримиз Фарзона Уринова лавҳасини томоша қилинг😉

📲Ёшларга оид тезкор хабарлар:👇

https://t.iss.one/joinchat/vzU2-94ALUFkYzIy
Lola - Qaytmaydi.mp3_www.uzhits.net
<unknown>
#кўнгил_куйлайди

Энди узундан узун тунларга
Ҳамроҳман, тинмай қараб
Балки, етказар дея сўзларим
Турарман сени сўраб

Каналга уланинг:👇
https://t.iss.one/joinchat/vzU2-94ALUFkYzIy
#Хайрли_тонг
#Мотивация

☝️Биз ўз ҳаётимиз давомида нимага ишонсак ва нимани кутсак ўшанга эришамиз: Ҳаёт гўзал эканига ишонсангиз - ҳаётингиз гўзаллашади.

✔️Агар, "Ҳаётда яшашни маъноси қолмади", - десангиз, ҳаётингиз ўз мазмунини йўқотади.

✔️Агар сиз, "тушкунлик ва ҳаёт синовларидан чиқиш йўли йўқ", - десангиз, у йўлни тополмайсиз
.

☝️Сиз ўзингизга ишонсангиз, ҳар қандай қийинчиликлардан чиқиш йўлини топасиз ва у йўлни албатта кўра оласиз.

☝️Сиз ёмонликни кутсангиз у келмай қолмайди.

☝️Касалликдан қўрқсангиз - бемор бўласиз.

☝️Омадга ишонсангиз - уни яратасиз.

☝️Бахтни кутсангиз - у сиз томон йўлга чиқади.

😊 Шундай экан ҳамиша яхши нарсалар ҳақида ўйланг ва яхши нарсаларни кутиб яшанг!

🌞Янги кун муборак бўлсин🌞

📲Ёшларга оид тезкор хабарлар:👇
https://t.iss.one/joinchat/vzU2-94ALUFkYzIy
⚡️ «Бек-Барака» бозорида савдогарлардан “доля” талаб қилганларга жиноят иши қўзғатилди

Тошкент вилояти ИИББ Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими тезкор ходимлари томонидан Зангиота туманидаги «Бек-барака» савдо мажмуасида ўтказилган махсус тадбир давомида 6 нафар шахслар қўлга олинди.

Батафсил👉 https://bit.ly/2TfslYk


©BB_Tulyaganov


📲Ёшларга оид тезкор хабарлар:👇
https://t.iss.one/joinchat/vzU2-94ALUFkYzIy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#кун_тарихи

💥11 июнь қандай кун эканлигини биласизми

💥Бу кунда қандай воқеалар юз берган?

⚡️Давид Мумфорд кимлигини биласизми?

⚡️Мухтор Ашрафийничи?

Шу каби қизиқарли маълумотлар б-н Севара Мусурмонқулова лавҳасида.

📲Ёшларга оид тезкор хабарлар:👇

https://t.iss.one/joinchat/vzU2-94ALUFkYzIy
#ол_а

Тошкент вилоятида Nurafshon City, Angren City ва яна 5 ҳудудий марказда CITY қуриларкан.

Бу кетишда вилоятимиз СУСАМбулни ҳам ортда қолдирадиёв.😳

Батафсил

📲Ёшларга оид тезкор хабарлар:👇

https://t.iss.one/joinchat/vzU2-94ALUFkYzIy
#фойдали_линк
#сиз_учун

Йилни, керакли мамлакатни танланг ва сайт сизга ушбу йилда ўша мамлакатда машҳур бўлган қўшиқни тақдим этади.

Ретро қўшиқлар орқали ўтмишга саёҳат қиламиз😉

ЛИНК 👉 radiooooo.com

📲Ёшларга оид тезкор хабарлар:👇
https://t.iss.one/joinchat/vzU2-94ALUFkYzIy