Yoshlar kundaligi | Rasmiy
105K subscribers
12K photos
6.99K videos
52 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Шукуҳ_Нурафшон

🎄Нурафшон шаҳрида улкан арча ёғду соча бошлади.

🔔Атрофни юқоридан томоша қилинг, шунчаки супер, кайфият эса байрамона.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Ўн саккизга кирмаган ким бор,
Боғингдан гул термаган ким бор...

Шеър: Эркин Воҳидов

🖼Образларда: Илҳом Иминжонов, Зилола Ҳакимжонова
📷Фото: Абдул Азиз

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Манзара

☁️ Она табиат ҳар бир фаслда ўзининг такрорланмас гўзаллиги ва таровати билан инсонни мафтун этади.

📹 Видеода Оҳангарон туманидаги Кичик Лашкарак шаршарасининг айни қиш фаслидаги музлаган ҳолати акс этган. Нақадар чиройли.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Фикр

📺Бугун "Нетфликс" платформасида “Калмар ўйини” сериалининг янги қисмлари намойиш қилинади. "Ўлим ўйини" номи билан танилган сериал Жанубий Корея киноси ҳисобланади. Унда ҳаётда қийин шароитларга тушиб қолган инсонлар таваккал қилиб, мўмай пул эвазига ҳаётларини гаровга қўядиган хатарли ўйинда иштирок этадилар, охирида тирик қолган иштирокчи ғолиб бўлади.

‼️Маълумот ўрнида, мазкур сериал ғояси ўз вақтида ўзбек зиёлилари ҳамда олимлари томонидан кескин танқидга учраган, телеканалларда бу кинони "намойиш этмасликни" сўраб мурожаатлар қилинган. Бироқ, телеграмда кино-ботлар, пуллик платформалар сериални ўзбекча таржимада кўрсатган. Давлат эса бу вазиятга сукут сақлаган. Умид қиламизки, бу сафар мафкура сўзчилари кино таржимаси ва тарқалишига тўсқинлик қила олишади.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тавсия #Байрам_яқин

​​🎁 ЯНГИ ЙИЛ СОВҒАЛАРИ: КИМГА НИМА ТАНЛАШ КЕРАК?

🎄Янги йил олдидан совға танлашда шошиб қолманг. Биз сизга ҳам фойдали, ҳам ҳамёнбоп танлов таклиф қиламиз. Қуйидаги тавсиялар вақт синовидан ўтган, қабул қилувчига завқ улашувчи совғалардир. Ишонмасангиз, синаб кўринг!

Оталар учун

🧣Оталарга қўл соати, иссиққина шарф, пул ва бошқа ҳужжатлар олиб юриш учун кармон олинг. Агар отангизнинг иши офисда бўлса стол чироғи, қулай ён дафтари, ноодатий ручка, портфель беришингиз мумкин.

Оналар учун

💐 Онангиз учун иссиқ рўмол, бежирим рўмолчалар, қулай соч қуритгич, қўлқоплар тавсия қилинади. Яна дастурхон, диван ва курсиларга қопламалар, ошхонага сувенирлар, илгаклар олиш мумкин. Онангиз гулларни яхши кўрса уруғлар ва кўчатлар, чиройли гултуваклар танланг.

Болалар учун

📚 5-10 ёш. Болаларбоп соатлар, магнитли алифбо, алифбо, энциклопедиялар;
⚽️ 10-15 ёш. Қўлсоат, гаджет ёки замонавий аксессуарлар, спорт жиҳозлари, стол ўйинлари, сенсор учун бармоқли қўлқоплар;
⌚️15-20 ёш. Китоб, бассейн ёки машқ залига абонемент, атир, чиройли клавиатура ва симсиз сичқонча, антиқа будильник, идиш (офис учун кружка), ноутбуклар учун ғилофлар.

Ҳамкасблар учун

🎉 Аёлларга. Осонгина йўлни танлаб, аёл ҳамкасбларнинг барчасига бир хил совға олиш мумкин. Масалан, ўрамдаги арча ўйинчоқлари, тақвимлар, ошхона анжомлари.

⌨️ Эркакларга. Компьютер сичқончаси учун гиламча, брелоклар, қайдлар учун чиройли қоғозчалар.

📌 Буларнинг ёнига ширинлик қўшиш эса байрамни яна-да тотли қилади. Унутманг, совғани очиқ чеҳра ва чиройли тилаклар бериш унинг қадрини ўн баробар кўтаради.

🔗Тавсияларни дўстларингизга ҳам улашиб, совға танлашда ёрдам беринг.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️

Бу йил ҳам Ўзбекистон аҳолиси Янги йилни қорсиз кутиб олади


Сўнгги 10 йил ичида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида янги йил байрамлари қорсиз ўтган.

31 декабрда Тошкент вилоятининг айрим жойларида ёғингарчилик кузатилади, лекин қор ёғиши кутилмаяпти. Ҳаво ҳарорати асосан кечалари 0-5 даража илиқ, кундуз кунлари 5-10 даража илиқ атрофида бўлади.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Сўровнома_2024

СЎРОВНОМА НАТИЖАСИ БИЛАН ТАНИШИНГ!

🔴Тошкент вилоятидаги энг фаол учинчи сектор раҳбарлари ўртасида ўтказилган сўровнома ўз якунига етди. Топ – 3 натижа эса қуйидагича:

🥇
ўрин: Азимжон Мирходжаев (Ангрен ш.): 2677 овоз;
🥈ўрин: Бахрам Кузибаев (Янгийўл т.): 1790 овоз;
🥉ўрин: Улуғбек Жўраев (Оҳангарон т.): 1625 овоз.

🎁 Биринчиликни қўлга киритган ғолибларимиз йил якунида ҳомийларимиз томонидан муносиб тақдирланади.

Бизни кузатиб боринг. "Ёшлар кундалиги" энг муносибларни аниқлашда давом этади!

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Ярашибди янги рўмолинг,
Ярашибди юздаги холинг.
Яна ортибди чиройинг...


🎼 Қўшиқдан

📸 Фото: Отабек Турсунқулов
🖼Образда: Анора Абдурашидова

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Кайфият

🎄Вилоятнинг бош арчаси атрофида ҳар куни эртакнамо томошалар, байрам дастури намойиш қилинмоқда.

Нурафшон марказидан (Макро супермаркети ёнидан) бош арчага қадар бепул автобус йўлга қўйилган.

📍Локация

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Сўровнома_2024

СЎРОВНОМА ҒОЛИБЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ!

🔴 Иккинчи сектор раҳбарлари ўртасида ўтказилган сўровнома ўз якунига етди. Топ – 3 натижа эса қуйидагича:

🥇ўрин: Аллаёр Хайриддинов (Ангрен ш.) – 3277 овоз;
🥈ўрин: Бахтиёр Илясов (Бекобод ш.) – 3254 овоз;
🥉ўрин: Жасурбек Хайитбоев (Паркент т.) – 2506 овоз.

🎁 Биринчиликни қўлга киритган ғолибларимиз йил якунида ҳомийларимиз томонидан муносиб тақдирланади.

Бизни кузатиб боринг. "Ёшлар кундалиги" энг муносибларни аниқлашда давом этади!

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💪ОСИЁ ПОЛВОНЛАРИ: АФСОНАВИЙ НИЗАМИ

Тарихда бир нечта курашчилар ўзининг улкан ютуқлари билан нафақат ўз мамлакатини, балки бутун дунёни лол қолдирган. Озарбайжоннинг энг буюк курашчиларидан бири бўлмиш Низами Агабеёв айнан шундай юлдузлардан биридир. У Грек-Рим кураши тарихида ажойиб услуби, кучли иродаси ва жасорати билан чуқур из қолдирган. У 1941 йил 1 майда Баку шаҳрида дунёга келган.

🦁 Енгилмас шер

1960-йилларнинг бошларига келиб, Озарбайжон курашининг олтин даври бошланган эди. Низами Агабеёв бу даврнинг энг ёрқин юлдузи бўлиб, дунё курашида ўз ўрнини топган эди. Пахлавоннинг курашга бўлган муносабати ўзгача эди. У курашни оддий жанг эмас, балки ҳар бир зарба ва ҳаракатни аниқ ҳисобга олишни талаб қиладиган спорт тури деб биларди. Шу сабабли, унинг курашдаги ютуқлари нафақат жисмоний кучга, балки ақлий ёндашувга асосланган эди. Халқ орасида унга “Енгилмас шер” деб ном қўйилганди.

🏅 Олимп оша баланд қўзғалган байроқ

Агабеёвнинг спорт тарихидаги энг йирик ютуғи, шубҳасиз, 1964 йилги Токио Олимпиадасида қўлга киритган олтин медали бўлди. Ўша йили Грек-Рим кураши бўйича мусобақада бутун дунёда таниқли ва ҳурматга сазовор курашчиларни мағлуб этиб, қаҳрамонимиз олтин медални қўлга киритди. Агабеёвнинг бу ғалабаси Озарбайжоннинг курашдаги энг йирик ютуғи сифатида тарихга кирди ва халқаро спорт оламида катта эътирофга сазовор бўлди.

Ғалабалар сирини очган устоз

Агабеёвнинг курашдаги ажойиб ютуқларининг сири фақат кучда эмас, балки унинг махсус техникаларида ҳам эди. Унинг курашдаги “трюклари” ўша даврда жуда машҳур бўлиб, баъзан бу усулларни ўша пайтларда курашда ишлатилмаган янги ёндашувлар деб баҳолашган. Агабеёв жангда ўзининг аниқ ва тезкор ҳаракатлари билан рақибларини ҳайратга солиб, ўз услуби билан курашни санъат даражасига кўтарарди.

Агабеёв ўзининг “цикл” деб аталадиган усули билан машҳур бўлган. Бу усулда курашчи рақибининг ҳаракатларини олдиндан башорат қилиб, бир неча босқичдаги ўзгарувчан тактикалардан фойдаланарди. У тезда рақибининг заиф жойларини топиб, зарбаларини аниқ ва мақсадга йўналтирарди. Агабеёв жангда нафақат жисмоний кучдан, балки ақл-заковатдан ҳам фойдаланар эди, бу унинг рақибларини қийин аҳволга солар эди.

🇦🇿 Миллат юрагидан жой олган қаҳрамон

Низами Агабеёв нафақат ўзининг ютуқлари билан танилган, балки Грек-Рим курашини Озарбайжонда оммалаштиришда ҳам катта ҳисса қўшган. Ўзининг муваффақиятлари ва машғулотлари орқали у ёш спортчиларга илҳом манбаи бўлиб, курашни Озарбайжоннинг энг машҳур спорт турларидан бирига айлантирди. Унинг қаттиқ меҳнати ва курашга бўлган эҳтироси Озарбайжоннинг спорт тарихида алоҳида ўрин тутади.

✍️ Анора Абдурашидова тайёрлади.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM