Yoshlar kundaligi | Rasmiy
96.5K subscribers
12K photos
7.01K videos
52 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#Кун_иқтибоси

О, ёшлик! Ёшлик! Эҳтимол, бутун латофатинг сири ҳамма нарсага қодирлигингда эмас, балки ҳамма нарсани уддалайман, деб ўйлай олишингдадир.

"Эртага" сўзи эса қатъиятсиз одамлар ва болалар учун ўйлаб топилган.


✍️ Иван Тургенев

〰️〰️〰️〰️
Бугун рус ёзувчиси, публицист, драматург ва таржимон Иван Сергеевич Тургенев (1818-1883) туғилган кун.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Юлдуз кўзларингсиз ўтган ҳар туним,
Умримнинг адоқсиз ялдо тунлари.

✍️ Шеър: Мирзо Кенжабек

📸 Образларда: Илҳом Иминжонов, Анора Абдурашидова

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Манзара

🇺🇿 Дунё ўзбеклари: Эронда қанча ўзбек бор?

📊 Эрон шимолида яшовчи этник ўзбеклар ҳаётидан контент. Эронда 2-3 миллион нафар атрофида ўзбеклар бор экан.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Садарайҳон соясидек сўнди туйғу, сўнди сезги.
Чор атрофга боқмоқдаман хазонрезги, хазонрезги...


✍️ Қўшиқдан

📸 Фото: Абдулазиз Абдурашидов
🖼 Образда: Анора Абдурашидова

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​#Даҳонинг_болалиги

Мен баҳорни кўрмадим...

Ижод аҳли асли ўзи шундай. Улар оддий инсонлар илғай олмайдиган оламда яшайди. Шунга бўлса керак, ёзувчининг руҳияти ўзгалар учун очилмаган эшик каби кўринаверади. Буюк ижодкорларнинг қисмати ҳам буюк ва машъум бўлиб қолади.

1821 йил 11 ноябрь. Москва. Барглар хазонга айланиб, ерни қиров қоплаган оқшом етти фарзанднинг иккинчиси бўлиб бахтсизгина болакай дунёга келди. Унинг отаси Михаил бадфеъл, золим инсон эди. У Москва касалхонасида камбағаллар шифокори бўлган. Онаси Мария рус савдогарлари оиласидан бўлиб, маданиятли ва билимли аёл эди.

Болакай 12 ёшигача мактабга бормай, дастлабки таълимни ота-онасидан олади. 1834 йилда укаси билан мактаб интернатига боришни бошлайди. Оила динга кучли амал қилар, ҳар тонгни черковда ибодат қилиш билан бошланар эди. Отаси унга касалхонасидаги беморлар билан мулоқот қилишни тақиқлаган, аммо у муттасил касалларни кузатар, камбағал беморларнинг азоб-уқубатларини кўришдан қочмасди. Унинг учун бу азоблар дунёси эди.

Орадан бир йил ўтиб онаси сил касалидан вафот этди. 18 ёшида отасини ярамас феъли учун хизматкорлар ўлдиришди. Кетма-кет содир бўлган бахтсизликлар унинг вужудида тобора куртак очиб борар ва яратилажак асарларида бу фожиалар руҳияти ўз аксини топган эди. Мактабни битириб муҳандислик йўналишида ўқишга кирди.

Ўқишни битириб бу соҳада деярли ишламади. Чамаси 21 ёшидан бошлаб асарлар ёзди. У 1847 йилда рус инқилобчиси М.В.Петрашевский гуруҳига қўшилиб қолиб, тузумга қарши чиққанликда айбланди ва ўлим жазосига маҳкум қилинди. Нуфузли давлат арбобларининг аралашуви сабаб ўлим жазоси қамоқ ва сургунлик билан алмашади.

4 йиллик қамоқ ва Сибирга сургунликдан сўнг у яна ижодга қайтди. Энди унинг асарларида зулмат, тушкунлик кайфияти устунлик қилди. Қаҳрамонлар доим камбағал бечоралардан яралди. Ёзган романларида бошдан кечирган жамики кўргуликларни акс эттирадиган, қадрдон чеҳраларни гавдалантирадиган бўлди. У баъзи асарларни фавқулодда молиявий қийинчилик важидан ҳам ёзар эди. Чунки унинг қўлида пул турмас, қимордан орттирган қарзлари доим қийнаб келарди.

Унинг шахсий ҳаёт борасида ҳам омади келган, деб айтиш мушкул. У уч марта уйланди. 41 ёшдан ошганда 18 ёшли қизга ошиқ бўлди. Навқирон гўзал қиз ҳам ёзган асарларидан бўлак ҳеч ваҳоси йўқ, жулдур кийимли, бадқовоқ, касалманд ёзувчига ипсиз боғланиб қолди ва умрининг сўнгига қадар у билан бирга бўлди.

1881 йилнинг 9 февралида Санкт- Петербургда ўпка касалидан вафот этди. Ундан такрорланмас руҳга эга, инсон қалб торларини титратиб юборгувчи асарлар мерос қолди.

"Хўрланганлар ва ҳақоратланганлар", "Жиноят ва жазо", "Оқ тунлар", "Ўлик уйдан мактублар", "Қиморбоз", "Телба", "Жинлар", "Ўсмир" каби қатор дунёга машҳур асарлар муаллифи бўлган бу ёзувчи

Достоевский эди. Фёдор Достоевский эди...

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#туйғу

Гулбаргни битталаб юламан:
Севади...
Севмайди...
Севади...
Севмайди...
Тугайди гулбарглар,
Негадир йиғлагим келади.

Кўнмайман бу ўйин шартига,
Алдамчи гулбарглар алдайди.
У мени қанчалик севишин,
Ўзи ҳам менчалик билмайди!

Бу қадар «бемаъни» ўйиннинг
Шартларин ўзимга олмай тан,
Сочилган умидлар парчасин
Бошқатдан,
Бошқача санайман!

Севади...
Севади...
Севади!!!
Барибир йиғлагим келади...


✍️Шеър: Роҳатой Исмоилова.
🎬Образда: Зилола Ҳакимжонова

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM