Yoshlar kundaligi | Rasmiy
53.5K subscribers
13K photos
7.73K videos
52 files
17.8K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#Сўровнома_2024

СЎРОВНОМА НАТИЖАСИ БИЛАН ТАНИШИНГ!

🤔Тошкент вилоятидаги энг фаол спорт мактаби директорлари ўртасидаги сўровнома ўз якунига етди. Топ – 3 натижа эса қуйидагича:

🥇 ўрин: Шерзод Шарoпов – 4 919 та овоз (Тошкент т.);
🥈ўрин: Баходир Рашидов– 3 911 овоз (Пискент ш.);
🥉ўрин: Мурод Акбаров - 1 585 овоз ( Ўрта Чирчиқ т.).

📌 Ёшлар билан ишлашда фидойилик кўрсатиб, биринчиликни қўлга киритган ғолибларимиз йил якунида ҳомийларимиз томонидан муносиб тақдирланади.

Бизни кузатиб боринг. "Ёшлар кундалиги" энг муносибларни аниқлашда давом этади!


Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига эгалик ҳуқуқини бериш бошланди.

❗️Бугун, 8 ноябрдан, "Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида"ги қонун кучга киради.

👆 Диққат! Тошкент вилоятида 2024 йилда юқорида келтирилган аниқ тасдиқланган режа-график асосида маҳаллалар хатловдан ўтказилади.

☑️"ЭЪТИРОФ" дастурига киритилган объектлар ҳар бир ҳолат бўйича 15 дан ортиқ вазирлик ва идоралар хулосалари, шунингдек, космик суратлар ёрдамида таҳлил қилиш йўли билан тасдиқланади.

Кадастр агентлиги раҳбари Фарруҳ Пулатов аҳолини фирибгарлардан огоҳлантириб, турли ноқонуний йўллар билан ишни ўз фойдасига ҳал этишга уринмасликка чақирди. Шунингдек, бу каби ҳаракатлар бефойда эканлигини ҳам маълум қилди.


Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Келасанми дердим хайрлашар чоғ...

🎵Қўшиқдан.

📸Фото: Отабек Турсунқулов
🖼Образда: "Ёшлар кундалиги" вакиллари


Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_иқтибоси

О, ёшлик! Ёшлик! Эҳтимол, бутун латофатинг сири ҳамма нарсага қодирлигингда эмас, балки ҳамма нарсани уддалайман, деб ўйлай олишингдадир.

"Эртага" сўзи эса қатъиятсиз одамлар ва болалар учун ўйлаб топилган.


✍️ Иван Тургенев

〰️〰️〰️〰️
Бугун рус ёзувчиси, публицист, драматург ва таржимон Иван Сергеевич Тургенев (1818-1883) туғилган кун.

Yoshlar kundaligi
#Диққат

🔴 СЕССИЯ: ШАҲАР ВА ТУМАНЛАР ҲОКИМЛАРИ ТАСДИҚЛАНДИ

Сайловлардан кейин шаҳар ва туманлардаги маҳаллий Кенгашлар фаолияти қайта ташкил этилди. Ҳоким эндиликда Кенгаш раиси эмас. Яъни, ҳокимларнинг Кенгаш олдидаги ҳисобдорлиги кучайтирилди, мутлақ ҳокимият бир кишини қўлида эмас, ўзаро тийиб туриш механизми ишга тушди. 

📌 Тугаётган ҳафтада вилоят ҳокими Зойир Мирзаевнинг тавсиясига биноан, маҳаллий Кенгашлар ҳоким лавозимига номзодларни кўриб чиқди, дастурий маърузасини эшитди ва ҳоким лавозимига тасдиқланди. Эътибор беринг, ҳокимликка номзодларнинг ҳар бири Кенгаш олдидаги ўзининг келгуси беш йиллик режаларини маъруза шаклида тақдим этди.

🤔 Шу тариқа Президент Шавкат Мирзиёевнинг маъмурий ислоҳотлари занжирида навбатдаги муҳим ҳалқа пайдо бўлди. Энди жойларда Кенгаш раиси реал куч ва имкониятларга эга шахсга айланди. Кенгаш раиси ҳокимнинг бўйсунувида бўлмайди. Ҳокимнинг 30 дан ортиқ вазифа ва ваколатлари Кенгашга ўтказилди. Бу ерда бир-бирини тийиб туриш механизми, маданиятли, расмий дискуссия муҳити пайдо бўлиши кутилмоқда.

Халқ кутган навбатдаги ислоҳот амалга оширилди. Раҳмат сизга, жаноб Президент! Мураккаб сиёсий вазият, халқаро майдондаги ўткир зиддиятли муҳит даврида ўзбек давлатчилигида тарихий ўзгариш халқ билан маслаҳатлашган ҳолда амалга оширилди. Бақир-чақирларсиз, эҳтиросларга берилмай, вазминлик билан ижро органлари фаолиятини назорат қилувчи кучли вакиллик институти шакллантирилди.


Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Юлдуз кўзларингсиз ўтган ҳар туним,
Умримнинг адоқсиз ялдо тунлари.

✍️ Шеър: Мирзо Кенжабек

📸 Образларда: Илҳом Иминжонов, Анора Абдурашидова

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тақдирлаш

🏆 Вилоят, республика ва халқаро олимпиадаларда ғолибликни қўлга киритган ўқувчиларимиз ва уларнинг устозлари тақдирланибди.

🇺🇿Энг нуфузли халқаро олимпиадалардаги медаллар учун:

🥇 олтин медаль соҳибига – 187,5 млн сўм,
ўқитувчисига – 168,75 млн сўм;
🥈кумуш медаль соҳибига – 112,5 млн сўм,
ўқитувчисига – 93,75 млн сўм;
🥉 бронза медаль соҳибига – 75 млн сўм,

💸 ўқитувчисига – 56,25 млн сўм берилибди.

📌Ғолиблар ва ўқитувчилар орасида бир нечта олимпиада мукофоти сабаб 300-400 млн сўм олганлар ҳам бор экан.

Бу пуллар икки карра азиз. Ўқиб-ўрганганинг бир умрлик сармоя. Шу ўқиганинг учун давлат пул тўлагани эса ота-онанг учун фахр.


Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тавсия

МИРАЗИЗ МИРСУЛТОНОВ ТАВСИЯ ҚИЛАДИ!

📚 Китоб ўқишга қизиқишим оиладан бошланган. Дадамдан олган мен учун энг қадрли совға китоб бўларди одатда. Бугун ўзим ҳам фарзандларимга мутолаа билан ўрнак бўлишга ҳаракат қиламан.

🎓Энг муҳими ёшликда вақтдан унумли фойдалана олиш. "Мутолаa" иловаси билан эса вақт бесамар кетмайди. Ҳозирда ушбу иловадан самарали фойдаланмоқдаман.

📎Азиз ёшлар, сизга ўзим севиб ўқиган ва ҳар бир ёш ўқиши лозим деб билган қуйидаги китобларни тавсия қиламан.

Миразиз Мирсултонов - Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи.


1️⃣ “Сингапур мўъжизаси" – Ли Куан Ю

2️⃣ "Уфқ" – Саид Аҳмад

3️⃣ “Юлдузли тунлар" – Пиримқул Қодиров

4️⃣ “Темур Тузуклари” – Амир Темур

5️⃣ “Тўртинчи саноат инқилоби" – Клаус Шваб

Хўш, сиз бу китоблардан қайси бирини ўқигансиз?

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Манзара

🇺🇿 Дунё ўзбеклари: Эронда қанча ўзбек бор?

📊 Эрон шимолида яшовчи этник ўзбеклар ҳаётидан контент. Эронда 2-3 миллион нафар атрофида ўзбеклар бор экан.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Садарайҳон соясидек сўнди туйғу, сўнди сезги.
Чор атрофга боқмоқдаман хазонрезги, хазонрезги...


✍️ Қўшиқдан

📸 Фото: Абдулазиз Абдурашидов
🖼 Образда: Анора Абдурашидова

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​#Даҳонинг_болалиги

Мен баҳорни кўрмадим...

Ижод аҳли асли ўзи шундай. Улар оддий инсонлар илғай олмайдиган оламда яшайди. Шунга бўлса керак, ёзувчининг руҳияти ўзгалар учун очилмаган эшик каби кўринаверади. Буюк ижодкорларнинг қисмати ҳам буюк ва машъум бўлиб қолади.

1821 йил 11 ноябрь. Москва. Барглар хазонга айланиб, ерни қиров қоплаган оқшом етти фарзанднинг иккинчиси бўлиб бахтсизгина болакай дунёга келди. Унинг отаси Михаил бадфеъл, золим инсон эди. У Москва касалхонасида камбағаллар шифокори бўлган. Онаси Мария рус савдогарлари оиласидан бўлиб, маданиятли ва билимли аёл эди.

Болакай 12 ёшигача мактабга бормай, дастлабки таълимни ота-онасидан олади. 1834 йилда укаси билан мактаб интернатига боришни бошлайди. Оила динга кучли амал қилар, ҳар тонгни черковда ибодат қилиш билан бошланар эди. Отаси унга касалхонасидаги беморлар билан мулоқот қилишни тақиқлаган, аммо у муттасил касалларни кузатар, камбағал беморларнинг азоб-уқубатларини кўришдан қочмасди. Унинг учун бу азоблар дунёси эди.

Орадан бир йил ўтиб онаси сил касалидан вафот этди. 18 ёшида отасини ярамас феъли учун хизматкорлар ўлдиришди. Кетма-кет содир бўлган бахтсизликлар унинг вужудида тобора куртак очиб борар ва яратилажак асарларида бу фожиалар руҳияти ўз аксини топган эди. Мактабни битириб муҳандислик йўналишида ўқишга кирди.

Ўқишни битириб бу соҳада деярли ишламади. Чамаси 21 ёшидан бошлаб асарлар ёзди. У 1847 йилда рус инқилобчиси М.В.Петрашевский гуруҳига қўшилиб қолиб, тузумга қарши чиққанликда айбланди ва ўлим жазосига маҳкум қилинди. Нуфузли давлат арбобларининг аралашуви сабаб ўлим жазоси қамоқ ва сургунлик билан алмашади.

4 йиллик қамоқ ва Сибирга сургунликдан сўнг у яна ижодга қайтди. Энди унинг асарларида зулмат, тушкунлик кайфияти устунлик қилди. Қаҳрамонлар доим камбағал бечоралардан яралди. Ёзган романларида бошдан кечирган жамики кўргуликларни акс эттирадиган, қадрдон чеҳраларни гавдалантирадиган бўлди. У баъзи асарларни фавқулодда молиявий қийинчилик важидан ҳам ёзар эди. Чунки унинг қўлида пул турмас, қимордан орттирган қарзлари доим қийнаб келарди.

Унинг шахсий ҳаёт борасида ҳам омади келган, деб айтиш мушкул. У уч марта уйланди. 41 ёшдан ошганда 18 ёшли қизга ошиқ бўлди. Навқирон гўзал қиз ҳам ёзган асарларидан бўлак ҳеч ваҳоси йўқ, жулдур кийимли, бадқовоқ, касалманд ёзувчига ипсиз боғланиб қолди ва умрининг сўнгига қадар у билан бирга бўлди.

1881 йилнинг 9 февралида Санкт- Петербургда ўпка касалидан вафот этди. Ундан такрорланмас руҳга эга, инсон қалб торларини титратиб юборгувчи асарлар мерос қолди.

"Хўрланганлар ва ҳақоратланганлар", "Жиноят ва жазо", "Оқ тунлар", "Ўлик уйдан мактублар", "Қиморбоз", "Телба", "Жинлар", "Ўсмир" каби қатор дунёга машҳур асарлар муаллифи бўлган бу ёзувчи

Достоевский эди. Фёдор Достоевский эди...

Yoshlar kundaligi
#Cўровнома_2024

ДИҚҚАТ, ЙИЛ СЎРОВНОМАСИ БОШЛАНМОҚДА: СИЗНИНГЧА, ВИЛОЯТИМИЗДА 2024 ЙИЛНИНГ ЭНГ ФАОЛ ЁШЛАР ИШЛАРИ AГЕНТЛИГИ МАҲАЛЛИЙ БЎЛИМ РАҲБАРИ КИМ?

"Ёшлар кундалиги" йилнинг энг яхшиларини аниқлашда давом этади. Юқоридаги суратда Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент вилояти маҳаллий бўлим раҳбарлари ўрин олган.

✔️Вилоят бошқармаси томонидан тавсия этилган ушбу бўлим бошлиқларининг фаолиятини қандай баҳолайсиз? Ким йилнинг энг яхшиси бўлишга лойиқ? Муносибларни қўллаб-қувватлаймиз.

⚠️Эслатма: турли ботлар орқали сунъий овоз жамғаришга интилганлар сўровномадан четлаштирилади.

🚩Биз сизга энг зўрини илинамиз: "Неаven's Garden" дам олиш маскани. ☎️+998702020101

Сўровнома13 ноябрь куни соат 14:00 га қадар давом этади. Энг кўп овоз тўплаган иштирокчи йил якунида ҳомийимизнинг махсус совғаси билан тақдирланади.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:

📱 Telegram 📱Instagram 📱Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#туйғу

Гулбаргни битталаб юламан:
Севади...
Севмайди...
Севади...
Севмайди...
Тугайди гулбарглар,
Негадир йиғлагим келади.

Кўнмайман бу ўйин шартига,
Алдамчи гулбарглар алдайди.
У мени қанчалик севишин,
Ўзи ҳам менчалик билмайди!

Бу қадар «бемаъни» ўйиннинг
Шартларин ўзимга олмай тан,
Сочилган умидлар парчасин
Бошқатдан,
Бошқача санайман!

Севади...
Севади...
Севади!!!
Барибир йиғлагим келади...


✍️Шеър: Роҳатой Исмоилова.
🎬Образда: Зилола Ҳакимжонова

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#туризм

📸 ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ СИЗНИ КУЗГИ ФОТОСЕССИЯГА ЧОРЛАЙДИ ТОП5

🍃 Куз фасли хазонрезги мавсумга кирди. Бу дамларни оила аъзолари, дўстлар ва ҳамкасблар билан тарихга муҳрлашга ошиқинг. Сиз топишга қийналманг деб, биз фойдали маълумотларни тўпладик. Марҳамат, томоша қилинг ва завқланинг!

Дунёга тепадан боқинг

🏔 Бўстонлиқ туманининг тоғли ҳудудлари ҳавосининг мусаффолиги, бепоён дарахтзорлари, Чорвоқ сув омбори, оромгоҳ ва сиҳатгоҳлари билан сизга ёқиши аниқ. Бу ерда сиз табиат қўйнида канатларда сайр қилишингиз мумкин.

📍Локация

Сокинлик симфонияси

🏕 Шовқиндан чарчаган асабларга Ангрен шаҳридан 40 километр жанубда жойлашган Лашкерак қишлоғи даво бўлади. Бетакрор манзара, оддий қишлоқ ҳаёти сизни болаликка элтади. Айни пайтдаги Лашкерак манзаралари бу ерда батафсил.

📍Локация

Олтин йўлак

🍂 Қуйи Чирчиқ туманининг "Огонёк" деб аталувчи нуқтасига бир келмасангиз кузни бекор ўтказибсиз. Айниқса, йўл четига тизилиб, улкан арка ҳосил қилган дарахтлар сизга романтик кайфият бағишлайди.

📍Локация

Ўрмонда бўлганмисиз?

📸 Пискент туманидаги ўрмон хўжалиги эртакнамо атмосферага олиб кириб кетади. Айниқса, эркин ижод қилишни истовчилар нарсаларини йиғиштириб, йўлга отланадиган манзил бу.

📍Локация

Ҳам саёҳат, ҳам зиёрат

🌳 Бир ўқ билан икки қуённи урувчи абжирларга Паркент туманининг Кумушкон қишлоғини тавсия қиламиз. Сиз бу ерда Ҳазрат Али бува мажмуасини зиёрат қилишингиз ва «Чашма» маҳалласида фотосессия ўтказишингиз мумкин.

📍Локация

📌 Қадрли кузатувчилар, сиз қаерни тавсия қиласиз? Таклиф ва манзилни изоҳларда қолдиринг.


✍️Анора Абдурашидова тайёрлади.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳоким_кубоги

‼️ВИЛОЯТ ШАХМАТ СФЕРАСИ ЎЗГАРДИ: МУКОФОТ ЖАМҒАРМАСИ 100 МИЛЛИОН СЎМ БЎЛГАН ТУРНИРДАН РЕПОРТАЖ

Бугун Қибрай туманида спортнинг шахмат тури бўйича "Тошкент вилояти ҳокими кубоги" мусобақаси ўтказилмоқда.

Шахмат — бу ўйин эмас, балки фаросат ва диққат-эътиборни талаб қиладиган санъат. Бугун ёшлар ҳар бир қадамда шахмат борасидаги салоҳиятини намойиш этмоқда. Кимдир "фил"ни ақл билан суриб, рақибини чалғитган бўлса, бошқалар "фарзин"ни усталик билан жойлаштириб, ғалаба сари қадам қўймоқда.💡

Хўш, сизнингча, ҳоким кубоги кимга насиб қилади?


📸Фото: Шерзод Қорабоев

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM