Yoshlar kundaligi | Rasmiy
117K subscribers
12K photos
6.98K videos
51 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
​​#Тавсия

📚 БИР КУНДА ЎҚИЛАДИГАН КИТОБЛАР

📌 Таътил кунларини янада мазмунли ўтказишда ёшлар учун 10 та асар тавсия қиламиз. Ҳар бирини бир кунда ўқиб чиқиш мумкин. Бу китоблар ҳажман кичик бўлса ҳам мазмуни бой ва қизиқарлидир.

1. "Муқаддас" — Одил Ёқубов;
2. "Севгим — севгилим..." — Ўлмас Умарбеков;
3.  "Соҳил ёқалаб чопаётган Олапар" — Чингиз Айтматов;
4. "Муҳаббат" — Абдулла Қаҳҳор;
5. "Саодат соҳили" — Хайриддин Султон;
6. "Кичкина шаҳзода" — Антуан де Сент-Экзюпери;
7. "Алкимёгар" — Пауло Коэло;
8. "Ибн Сино қиссаси" — Миркарим Осим;
9. "Итюрак" — Михаил Булгаков;
10. "Садоқат"Маъмура Зоҳидова.

Yoshlar kundaligi
#тавсия

БИР КУНДА ЎҚИЛАДИГАН КИТОБЛАР

Адабиётда баҳор фасли билан боғлиқ машҳур ҳикоя ва қиссалар жудаям кўп. Бугун сизларга ана шундай асарлардан бир нечтасини тавсия қиламиз ва ишонамизки, дам олиш кунларини мутолаа билан мазмунли ўтказасиз.

1. "Қор қўйнида лола" - Чўлпон
2. "Қизғалдоқ" - Нурилла Чори
3. "Ўрик гули" - Алишер Ибодинов
4. "Қирмизи бинафша" - Тосио Удо
5. "Қалдирғочлар баҳорда келади" - Мақсуд Қориев
6. "Баҳорнинг ўн етти дақиқаси" - Юлиан Семёнов
7. "Бодом қишда гуллади" - Шукур Холмирзаев
8. "Эрта қайтган турналар" - Чингиз Айтматов

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#тавсия

🔰 Бандлик вазирлиги хорижда ишлаётган ўзбекистонликларга иш таклиф қилмоқда

⚠️ Хабарга кўра, вазирлик чет элда пайвандчилик, қурилиш, ИТ, электрик, электромобилларга хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги ҳамда қуёш панелларини таъмирлаш йўналишида ишлаётган фуқароларга Ўзбекистондаги касб-ҳунарга ўқитиш марказлари ҳамда “Ишга марҳамат” мономарказларида маслаҳатчи-мураббийлик лавозимлари бўйича бўш иш ўринларини таклиф қилмоқда.

🔹Бунда ёш чегараси – 25-45 ёш.
🔹Ойлик маоши 7-8 млн сўмни ташкил қилади.

❗️Талабгорлардан эса соҳа бўйича 5 йиллик иш стажи ҳамда олий ёки ўрта маълумотга эга бўлиш талаб этилади.

Yoshlar kundaligi
#Тавсия

100 КУНДА ЎҚИШ УЧУН 10 КИТОБ


📚Таътил кунлари болаларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишнинг энг зўр йўли бу — китоб мутолаасидир. Аммо мутолаа учун қандай китоб танлаш кўпчиликни иккилантиради. Бу борада биз сизларга қуйидаги китобларни тавсия қиламиз:

📺 Худойберди Тўхтабоев “Пешонасига телевизор ёпишган боланинг саргузаштлари”

📖 Анвар Обиджон “Даҳшатли Мешполвон”

🧌 Худойберди Тўхтабоев "Сариқ девни миниб"

👦🏻 Ғафур Ғулом "Шум бола"

🫅🏻 Антуан де Цент-Экзюпери "Кичкина Шаҳзода"

🏕 Жюл Верн “Дунё бўйлаб 80 кун”

🪄 Марк Твен “Том Соернинг бошдан кечирганлари”

🎡 Жонатан Свифт "Гулливернинг саёҳати"

Николай Носов “Билмасвойнинг саргузаштлари”

🐣 Жанни Родари “Чипполино”

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тавсия

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ҚАДАМЖОЛАРИ — ТОП-5


🔝 Юртимизда турли зиёратгоҳ ва обидалар сероб. Дам олиш кунлари мазкур обидаларга саёҳат қилиш кўнгилни анча тетик қилади. Бу борада Тошкент вилояти сизга кенг танлов имконини беради. Эътиборингизга улардан энг машҳурларини тақдим этамиз.

💠 Ҳазрат Али зиёратгоҳи
Паркент тумани Кумушкон қишлоғи "Чашма" маҳалласининг энг юқори қисмида жойлашган.

📍 Локация

💠 Қирқ қиз булоғи
Олмалиқ шаҳридан 6 километр ғарбга юрилганда Кўл ота қишлоғи бор. Унинг юқори томонидаги тоғ тагида 40 та булоқ қайнаб чиқади. Сувларининг таъми эса ҳар хил. Замонавий тиббиёт уларнинг турли дардларга даво эканини тасдиқлаган.

📍 Локация

💠 Анбар биби мақбараси
"Занги ота" мажмуаси таркибидаги мақбара тарихий архитектура ёдгорлигидир. Анбар она номи тарихда меҳрибон ва саҳоватли она ҳамда улуғ авлиёнинг аёли сифатида қайд этилган.

📍 Локация

💠 Заркент ота зиёратгоҳи
Паркент туманидаги Заркент қишлоғининг юқорисида – Чотқол тоғ ён бағрида жойлашган "Заркент бобо", "Қуш қўнмас авлиё" номлари билан машҳур бўлган зиёратгоҳ. Бу ердаги табиий булоқ Заркент қишлоғини ичимлик суви билан таъминлайди.

📍 Локация

💠 Шодмалик бобо зиёратгоҳи
Оҳангарон дарёсининг ўнг қирғоғида жойлашган икки хонали ерости сағанаси, ҳовузли чорбоғ ва кейинги вақтларда қурилган турли-туман иморатлардан иборат.

📍 Локация

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тавсия

‼️ Эҳтиёт бўлинг — ёз чилласи! Иссиқлик пайтида нима қилмаслик керак?

🌡 Термометрлар 40+ дан юқори бўлган ҳароратни кўрсатмоқда. Хўш, бу иссиқни талофатсиз ўтказиш учун нималарга эътибор бериш керак?

🎩 Бош кийим кийиб юринг!

Қуёш нури бошингизга тушишидан сақланинг. Акс ҳолда бурундан қон кетиши, кўнгил айниши каби нохуш ҳолатлар кузатилиши мумкин.

Синтетик кийимларни кийманг!

Табиий матолардан тикилган кийимларни кийинг. Бу тана ҳароратини бир маромда ушлаб туришга ёрдам беради.

⚠️ Шаҳарда қолманг!

Кучли қуёш таъсири остида асфальт ва кўп қаватли биноларнинг деворлари қизийди ва атроф-муҳитга иссиқликни чиқара бошлайди.

😋 "Oғир" овқатларни еманг!

Бу кунларда енгил таомларни ейишга одатланинг. Асосий эътиборни мева, сабзавотлар ва кўкатларга қаратинг.

💧 Суюқлик ичинг!

Тоза сув ичиш қонни суюлтиради ва шу билан юрак хуружи ва қон томирлари хавфини камайтиради.

🍾 Алкоголли ичимликлардан воз кечинг!

Иссиқ ҳавода спиртли ичимликларни истеъмол қилмаслик керак. Юқори ҳаво ҳарорати туфайли бунинг оқибатлари жуда жиддий бўлиши мумкин.

🌨 Кондиционерни кўп ишлатманг!

Кондиционерли хона ва кўча ўртасидаги ҳароратнинг катта фарқи шамоллаш, бурун оқиши ва томоқ оғриғига олиб келиши мумкин. Ва ёз касал бўлиш вақти эмас!

✍️ Анора Абдурашидова тайёрлади.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тавсия

БИР НАФАСДА ЎҚИЛАДИГАН КИТОБ

"Даҳонинг болалиги" китоби ҳақида Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси раисининг ўринбосари, шоир Ботиржон Эргашев ҳам ўз фикрини билдирди ва бу китобни барчага тавсия қилди.

Шу ўринда ёш ижодкорларнинг меҳнатига бефарқ бўлмаган шоиримизга ташаккур айтамиз.

➡️ Китобни қаердан топиш мумкинлигига қизиққанлар учун:

➡️ https://asaxiy.uz/product/dahoning-bolaligi ⬅️

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#тавсия

БИР КУНДА ЎҚИЛАДИГАН КИТОБЛАР

Ёзнинг сўнгги ойи ҳам бошланди. Фурсатдан фойдаланиб, дам олиш кунларини мароқли ўтказишингиз учун шу фасл билан боғлиқ бир нечта ҳикоя ва қиссаларни тавсия этмоқчимиз.

1️⃣ "Жазирама"Габриэлъ Гарсиа Маркес;

2️⃣ "Таътил"Робиндранат Тагор;

3️⃣ "Ёз ёмғири"Ўлмас Умарбеков;

4️⃣ "Ёз кунида"Ориф Толиб;

5️⃣ "Ёз билан хайрлашув"Константин Паустовский;

6️⃣ "Қуёш ҳали ботмаган"Луқмон Бўрихон;

7️⃣"Қайтиш"Назар Эшонқул;

8️⃣ "Арслонхон ҳикояси"Ғулом Каримий.

Сиз бу китоблардан қайси бирини ўқигансиз?

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM