Yoshlar kundaligi | Rasmiy
86K subscribers
12.1K photos
7.03K videos
52 files
16.4K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Пискент_тумани

Доирангни чал, терим бошланди – Пискентда пахта йиғим-терими ўзига хос тарзда бошланди


Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Байрамга_туҳфа

📚 ПРЕЗИДЕНТ: БУ КИТОБ ҲАММА МАКТАБЛАРДА БЎЛАДИ!

🇺🇿 13 сентябрь куни Шавкат Мирзиёев XVII Ёзги Паралимпия ўйинларида иштирок этган Ўзбекистон спорт делегацияси вакиллари билан учрашди ва йиғилганларга "Олимп узра ҳилпирар Ўзбекистон байроғи" номли янги китоб-альбомини совға қилди.

Бу қандай китоб?

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Парижда бўлиб ўтган XXXIII Ёзги Олимпия ва XVII Ёзги Паралимпия ўйинларида иштирок этган спортчиларимиз шарафига ёзилган шеър, қасида ва бағишловларни жамлаб, энг сараларини китоб ҳолида нашр этди.

Тошкент вилояти ижодкорларининг ҳиссаси

Мазкур тўпламдан Ўзбекистон халқ шоири Маҳмуд Тоир, "Шуҳрат" медали соҳиби Ашурали Боймуродов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Зоҳиджон Олов, ижодкор педагог Мунира Султоннинг шеърлари ҳам жой олган.

Тўпловчи

Ушбу китобга ижодий ишларни ҳеч кимдан топшириқ кутмай, холис ҳолда, тезкорлик билан тўплаган Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати раҳбари Фозил Фарҳоднинг меҳнатлари таҳсинга лойиқ.

Гарчи баъзилар истеҳзо билан қараган бўлса ҳам тўплам Янги Ўзбекистон ижодкорларининг ғалаба мушоираси бўлиб тарихга муҳрланди.

🔰 Давлат раҳбари истеъдодли шоир ва адибларга раҳмат айтиб, ушбу китоб ҳар бир мактабга етказилиши ва ёшларга намуна бўлишини таъкидлаб ўтди.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Yoshlar kundaligi | Rasmiy
Video
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌐 Калтак еган болага Inbazar узрнома сифатида Спарк машинаси совға қилишди ҳамда каттароқ лавозимга тайинланди.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Танқид

Inbazar асосчиси Холматов Омадбекка

Калтакланган ходим воқеасидан кейин уч-тўртта фикрлар уйғонди. Сезяпсизми, кейинги пайтда хусусий иш берувчилар ва ходимлар ўртасидаги муносабатларда ҳуқуқий механизмлар эмас, "понятка" системаси асосий роль ўйнамоқда.

Сен давлат берган имтиёзлардан фойдаланиб, бизнес юритяпсан, Президент сенга кафил бўлди, тадбиркорларни текширишга қатъий мораторий қўйди, сен эса диктаторга айландинг. Пулинг кўпайгани ҳамоно хорижда юрасан, сени Ўзбекистондаги шароитлар қониқтирмай қўйган. Ўзингни дунёни энг катта олигархларидан бири санай бошладинг.

Ҳолбуки, сен оддий олиб-сотарсан ва ҳатто шу ишниям эплай олмадинг. Қўлингдан иш келса, ўзингникини чопасан. Бу ишинг биринчи марта ҳам эмас экан. Бошқа бир ходим билан ишкал чиқариб, жиянингни чақириб, дўппослатиб, йиғлатиб ҳайдаворган экансан.

Давлат тадбиркорлар синфини унча-мунча камчиликларига кўз юмиб, бизнес муҳитига салбий таъсир қилишдан тийилиб келаётганини сенлар бошқача тушунасан. Сен кабилар қорнинг тўйганидан кейин халқни менсимасдан муомала қиласан, ходимларга қулдордек қарайсан.

Энг кулгилиси, шу ҳолингга оғзингдан иншолло, мошолло тушмас экан. Лекин, ишингни аталаси чиқиб ётибди. Сен кимсанки, оддий ходимга қарши спортчи жиянингни чақириб самосуд қиласан?

Yoshlar kundaligi
#Жараён

📍 Тошкент вилояти. Маҳалла еттилиги иш жараёнида.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM