#дунё_ёшлари
Озарбайжон ёшлари бугунидан розими?
Айни кунларда Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи давом этмоқда. Шу муносабат билан мазкур мамлакат ёшлари ҳаётига назар соламиз.
Озарбайжонда Европа мамлакатларидан фарқли ўлароқ ёшлар ва уларнинг тарбиясига жуда катта эътибор берилади. Агар умумий томонлардан қиёслайдиган бўлсак, халқ ва унинг маданияти ўзбекларники билан деярли бир хил.
Оилавий муҳит
Озарбайжон миллати бола тарбиясида оилага, ота-она ва яқинларга бўлган муносабатлар, анъаналарга содиқлик руҳи катта аҳамият касб этади. Одатда хонадонни оиланинг энг катта аъзоси бошқаради. Кўплаб шарқ халқлари сингари озарбайжон оилаларида қиз боланинг тарбияси, ўзини тутиши, либосига бўлган талаб кучли. Авваллари ёшлар турмуш қургач, ота-онаси билан бирга яшашда давом этар эди. Бугунга келиб, бу одат ёшлар ўртасида ўз ўрнини йўқотиб боряпти. Ўзбекларда одатда мероснинг катта қисми кичик ўғилга қолади. Аммо озабайжонларда мулкнинг энг катта қисми тўнғич ўғилга васият қилинади. Замоннинг олғирлигини ҳисобга оладиган бўлсак, озарбайжон ёшлари қадамма-қадам Европа ҳаётининг этагини тутиб кетмоқда.
Таълим тури қандай?
Ҳукумат мамлакатда таълим жамият ва давлат тараққиётининг асосини ташкил этувчи устунликка эга бўлган фаолият соҳаси сифатида қаралишини таъкидлайди, аммо амалдаги натижалар гўё буни инкор қилгандек. Республикада барча тўққиз йиллик мажбурий умумий таълим олиш ҳуқуқига эга. Асосий таълим уч турга бўлинади: бошланғич, ўрта ва олий таълим. Бола мактабгача таълим (боғча) га бормаса ҳам мактабга қабул қилинади.
Нега Озарбайжон эмас, Туркия?
Озарбайжонда таълим тизими, айниқса маҳаллий таълим даргоҳлари шу пайтга қадар талабга жавоб берадиган даражада бўлмаган. Буни хорижда ўқувчи талабаларнинг ўзлари тан олади. Кўпчилик ёшлар чет элларда, айниқса Туркияда таълим олишни танлайди. Бошқа давлат талабаларининг таҳсил олиши учун Озарбайжонга бориш истаги жуда паст, сезилмайди ҳам. Чунки у ердаги олийгоҳларнинг йиллик ўртача шартнома пули 2500 АҚШ долларини ташкил этади. Туркияни танлашига сабаб эса, озарбайжон ва турк тилларининг катта ўхшашлигидир. Устига устак Туркияда олий таълимнинг ўртача йиллик нархи 300 АҚШ долларини ташкил қилади. Иш топиш у ерда Озарбайжондагидек қийин эмас. Аксарият аҳоли мамлакатдан чиқиб кетиб, Туркияда истиқомат қилади.
Қимматга олинган арзон диплом
Озарбайжонда олинган диплом билан чет эл тугул, мамлакатнинг ўзида ҳам иш топиш муаммо. Хорижга ўқишга кетган бир талабадан "нега ўз юртингда ўқимайсан?", деб сўралганда бир жиянини мисол қилган эди. "Жияним Бокудаги университетни битирди. Қурилиш соҳасида. Аммо, мана 5 йилдирки ўзига биронта иш топа олмайди. Чунки олийгоҳда таълим яхши берилмайди. Шу диплом учун катта маблағ сарфлаб ўқиди, натижа эса бу..."
Балки бунга сабаб мамлакатда таълим ва бошқа соҳалар яқин-яқин вақтларгача ривожланмай, эндигина олдинга илдамлашни бошлаганидадир.
Ўзгаришлар
Сўнгги 10 йилда мамлакатда ёшлар соҳасига инвестициялар 100 мартага ошди. Ҳозирда улар ўртасида сиёсий, иқтисодий, гуманитар йўналишларнинг ривожи бошқа йўналишларга қараганда анча олдинда. Айниқса интеллектуал ўйинларга қизиқиш ниҳоятда катта. Сўнгги пайтларда “Breyn-ring”, “Virtual ring” каби ўйинлар оммалашиб, ёшларни ўзига жалб қиляпди Ҳар йили талабалар ташкилотлар билан ҳамкорликда хорижий давлатлара таҳсил учун юборилади. Ҳозирда Республикада 200 дан ортиқ мустақил ёшлар ташкилоти рўйхатга олинган. Шунга қарамай, ҳанузгача у ерда ёшлар учун яратилган шароитларни қониқарли деб айтиш мушкул.
P/S: Олий таълимдаги баъзи ҳолатлар Ўзбекистон олий таълим муассасаларидаги муаммоларга ҳам ўхшаб кетади. Фақат сўнгги 2 йилги муддатда мамлакатимизда олий таълимдаги тизим бироз барқарорлашди. Авваллари баҳолар сотиб олинар, талаба ўзининг кимлигини билмай қуруқ диплом ва қанчадир суммалик харажат билан олийгоҳдан чиқишар эди. Бугун ҳам бундай кўринишлар йўқ эмас, топилади. Нафақат Ўзбекистонда, Марказий Осиёдаги давлатларнинг деярли ҳар бирида шу муаммолар йўқ деганда бир чимдимдан бор.
Yoshlar kundaligi

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ДХХ_кубоги #Финал
Финал бошланди. Майдонда Тошкент в.🕊 Қашқадарё в.
Бугун минглаб ёшларни атрофида бирлаштирган ДХХ кубоги 2024 йилги мавсум ғолиблари аниқланади.
ОҚ ОВУЛ (Тошкент в.)🕊 ЮҚОРИ АРАБХОНА (Қашқадарё в.) жамоалари ғалаба учун курашишади. Бу бизнинг мазкур мусобақалардаги бешинчи финал ўйинимиз. Ўйлаймизки, бугун ғолиблик кубогимиз яна биттага кўпаяди.
Олға, йигитлар! Олға, Тошкент вилояти!✊
🔴 Жонли эфир
Yoshlar kundaligi
Финал бошланди. Майдонда Тошкент в.
Бугун минглаб ёшларни атрофида бирлаштирган ДХХ кубоги 2024 йилги мавсум ғолиблари аниқланади.
ОҚ ОВУЛ (Тошкент в.)
Олға, йигитлар! Олға, Тошкент вилояти!
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Эътироф
🎉 МУКОФОТ МУБОРАК БЎЛСИН, ВИЛОЯТДОШЛАР!
🇺🇿 "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан тақдирланган Тошкент вилояти вакиллари:
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист» фахрий унвони билан - Саидзода Озода Парпиевна - «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси хонандаси
«Дўстлик» ордени билан - Арсланов Негмат - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи.
🇺🇿 "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони билан бир гуруҳ юртдошларимиз тақдирланди. Улар орасида Тошкент вилояти вакиллари ҳам бор.
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган саноат ходими» фахрий унвони билан - Абдирашидов Ахрар Нарматович - «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамиятининг саноат темир йўл транспорти бошқармаси участка устаси.
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган транспорт ходими» фахрий унвони билан - Азимов Рахматжон Махмуджонович - «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг «Ўзбекистон» локомотив депоси «Афросиёб» юқори тезюрар электропоезди машинисти.
«Фидокорона хизматлари учун» ордени билан - Мирзаев Зойир Тоирович - Тошкент вилояти ҳокими
«Меҳнат шуҳрати» ордени билан - Рахманов Абдумавлян Абдукаримович - «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамиятининг технологик транспорт бошқармаси бульдозер машинисти.
«Дўстлик» ордени билан - Рўзиқулова Санобар Ботировна - Бекобод туманидаги «Лолазор ифори» деҳқон хўжалиги бошлиғи.
«Жасорат» медали билан - Ходжирахимов Фарход Анваржанович - Бекобод туманидаги шахсий томорқа ер эгаси.
«Шуҳрат» медали билан (100 ёшдан ошганлар) - Казакбаева Сайда - Ўрта Чирчиқ тумани.
«Шуҳрат» медали билан
Капланбеков Хикмат Абдуллаевич - Тошкент туманидаги «Соҳибкор» маҳалла фуқаролар йиғини раиси;
Мирзаматов Абдумумин Мухтарович - «Ўзбекистон металлургия комбинати» акциядорлик жамиятининг электрда пўлат эритиш цехи оператори;
Рахматов Кахрамон Ахмадович - Тошкент вилояти йўллардан мунтазам фойдаланиш давлат муассасаси асфальт ётқизиш машинаси ҳайдовчиси.

#Туйғу
Манзилим боғ ичрадир,
Саҳрога ошиқ бўлмишам.
✍ Шеър: Огаҳий
🖼 Образда: "Ёшлар кундалиги" вакиллари.
Yoshlar kundaligi
Манзилим боғ ичрадир,
Саҳрога ошиқ бўлмишам.
✍ Шеър: Огаҳий
🖼 Образда: "Ёшлар кундалиги" вакиллари.
Yoshlar kundaligi
#Халқаро_ҳаёт
ДУРОВ ПАРИЖДА ҲИБСГА ОЛИНДИ
✅ Телеграм мессенжери асосчиси ва раҳбари Павел Дуров Париждаги аэропортда Франция полицияси томонидан ҳибсга олинди.
🔖 Дуров телеграмда модерациянинг йўқлиги, ушбу тармоқда содир бўлаётган ноқонуний ҳаракатлар, жумладан, гиёҳванд моддаларни тарқатиш, болалар порнографияси, фирибгарлик ва Кремл фойдасига жосусликда айбланмоқда. У 20 йилгача қамалиши мумкин.
Yoshlar kundaligi
ДУРОВ ПАРИЖДА ҲИБСГА ОЛИНДИ
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Бир_севги_афсонаси
ҚИЛИЧ ВА ҚАЛАМ: Зебуннисо садоқати, Розий жасорати
Қарқуноқдан булбул чиққанда
Аврангзеб Оламгир отаси Шоҳ Жаҳондан фарқли равишда ўта қаттиққўл, фаровонлик ва бунёдкорликка бефарқ, гап кўтара олмайдиган, қайсар ҳукмдор эди. Отасининг Тож Маҳалга сарфлаган пуллари Аврангзебга тинчлик бермас, салтанат хазинасининг чўғи камайиб қолганидан безовта эди. Оқибатда отасини асир қилиб, жигарлари жонидан кечиб тахтга чиқади.
Ана шундай бир ота хонадонида 1638 йил 15 февралда гулдай нозик Зебуннисо бегим дунёга келади. Маликанинг шажараси ҳам ота, ҳам она томондан бобурийлардан эди. Онаси Дилрасбону Гулбадан бегимнинг авлодларидан. Зебуннисо шоира, олима, санъаткор, арбоб эди. Диний ва дунёвий билимларни мукаммал ўзлаштирди. Тарих китобларида шундай ёзиларди: “Зебуннисо бегим отаси ҳукмдорлик билан қозонолмаган шуҳратни илм ва одоб билан қозонган”.
Ёндиради, куйдиради санамгина...
Гўзал боғ қўйнидаги икки ёшнинг ширир суҳбати ҳукмдор ташрифи билан узилиб қолди. Навниҳол маликанинг номуси ўртага тушди. Йигит ўзини боғ четидаги дошқозон ичига отди. Қиз ҳам ўзини панага олди. Аммо кеч бўлган эди. Келгувчилар ҳаммасини кўрганди. Ҳукмдор дошқозон устига чиқиб, ўчоққа ўт ёқишни буюрди.
Олов гуриллаб, қозон қизий бошлади. Атрофга аччиқ тутун ва куйган одам иси тарқалди. Аммо маҳбубаси пок номи учун Ошиқ бир бор бўлсин “оҳ” деб қўймади. Тишини тишига босиб чидади... ва ҳалок бўлди.
Бу йигит ёш, шўх, етук сухандон, шоир табиат вазир Оқилхон Розий, қиз эса фозила Зебуннисо бегим, ҳукмдор эса Аврангзеб Оламгир эди.
Олтин қафас ичра ...
Маҳбубининг вафоти Зебуннисога қаттиқ таъсир қилди. Шу кундан бошлаб ёлғизликни ихтиёр этди. Не‑не шаҳзодалар, амирлар, вазирлар, саркардалар қўйган совчилар юзига эшик ёпди, ишқий номаларни ўтга солди. Устига оқ либос кийиб ўзини илму урфонга, адабиётга бағишлади. Унинг ягона безаги марварид шодаси эди. Отаси ва жигарларига ҳақни айтишдан қайтмайдиган малика 20 йиллик умрини Салимгарҳ қалъасида ўтказди.
Аёллар ичида биринчилардан бўлиб, Қуръонга тафсир ёзди, ғазалларидан девон тузди, Мирзо Абдулқодир Бедилнинг қизига мураббиялик қилди. Саройида ўнга яқин фан бўйича китоблар ёздириб, кўчиртиришга ҳомийлик қилди.
Ошиқларга ўлим йўқ
1702 йил, май. Бобурийлар чаманининг мунглиғ куйли булбули, муҳаббат мулкининг садоқатли маликаси, мискинлар ҳомийси, ҳақиқат жарчиси ва иффат денгизининг тоза инжуси Зебуннисо бегим 63 ёшида, етти кунлик хасталикдан сўнг вафот этди. Тугади.
Йўқ, нега тугайди? Аслида ҳаммаси энди бошланганди. Ахир ошиқларга ўлим йўқ. Қилич ва қалам соҳибларининг ҳижрони абадий висол билан ниҳоясига етди.
Шоҳ қизи бўлсам-да, қилдим фақр йўлин ихтиёр,
Бас менга бу зебу зийнат ким, отим Зебуннисо...
Отабек Бакиров,
"Ёшлaр кундалиги" мухбири
💬 Telegram 🌐 Instagram 🌐 Facebook 🌐 YouTube

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Премьера
АВАЗ ОХУН - «10 ЙИЛЛИК ЮБИЛЕЙ» НОМЛИ КОНЦЕРТ ДАСТУРИ
Дам олиш куни учун энг муносиб танлов 👍
(979 Мб)
Yoshlar kundaligi
АВАЗ ОХУН - «10 ЙИЛЛИК ЮБИЛЕЙ» НОМЛИ КОНЦЕРТ ДАСТУРИ
Дам олиш куни учун энг муносиб танлов 👍
(979 Мб)
Yoshlar kundaligi
#Туйғу
Бир жуфт беҳи келтирган эдинг,
Бир-биридан хушбўй, муаттар...
✍ Матназар Абдулҳаким
🎬 Образда: Анора Абдурашидова, Дониёр Акбаров
Yoshlar kundaligi
Бир жуфт беҳи келтирган эдинг,
Бир-биридан хушбўй, муаттар...
✍ Матназар Абдулҳаким
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Халқаро_ҳаёт
ДУРОВНИ ҲИБСДА САҚЛАШ МУДДАТИ УЗАЙТИРИЛДИ
🔖 Франция суд органлари 25 август, якшанба куни 39 ёшли Телеграм асосчиси Павел Дуровни ҳибсда сақлаш муддатини яна 48 соатга узайтирди.
🖇Дуров 24 август куни кечқурун Ле Бурже аэропортида қўлга олинган. Журналистларнинг таъкидлашича, сўроқ учун ҳибсга олишнинг дастлабки муддати максимал 96 соатгача давом этиши мумкин. Бу вақт ичида Дуровнинг айби тасдиқланиши ёки озод этилиши керак.