This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#шоу_бизнес
МАНА ШУМИ БИЗНИНГ ДАРАЖАМИЗ?
Ижтимоий тармоқларда “Минг сўм бер, акажонлар” орқали танилган болакайнинг катта саҳнага чиқишига Алишер Узоқов муносабат билдирди.
“Кўчада минг сўм беринг, ака, пул беринг” деганлар чиқиб қўшиқ айтаётган бўлса, келинглар кинначиларни “поддержка” қилайлик унда. Ўшалар айтсин ашуласини. Нима қиласизлар, Маъмуржон Узоқовнинг ашулаларини айттириб, тарғиб қилиб? Тўғриси-да, нима қиласизлар, эски мақомларимизни яратиб?
Яхши бўляпти мана: “Минг сўм беринг, акажонлар” деган ашулалар. Мана шуми бизнинг даражамиз?!”
✉Telegram🌐 Website 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube

✉Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Шоу_бизнес
Бир муддат олдин "Фарҳод ва Ширин, Бобур Бобомурод" ҳақида тайёрлаган видеомиз юзасидан изоҳ бердик.
Тўлиқ видеони кўрсангиз яна ўзингиз англайсиз.

#Шоу_бизнес_ва_санъат
❗️"ЁШЛАР КУНДАЛИГИ" вакили Мирзо Озод бу гал кўзи ожиз Нурзида ҳақида аччиқ сўзларни айтибди.
🌐 Тўлиқ видеони кўрсангиз яна ўзингиз тушунасиз...
❗️"ЁШЛАР КУНДАЛИГИ" вакили Мирзо Озод бу гал кўзи ожиз Нурзида ҳақида аччиқ сўзларни айтибди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Шоу_бизнес #премьера
Ҳамдам Собиров
«Биринчи севгим»
✍ Бир қарашда янгилик йўқдай клипда. Ўша ретро оҳанг, ўша ретро мавзу, ўтган асрнинг ретро манзаралари ва яна таниш чеҳралар...
Фақат Озода Нурсаидова бу клипда нима қилиб юргани тушунарсиз. Сиз нима деб ўйлайсиз, Озода опа қаердан келиб қолди экан?
🎞 Тарона ва унга ишланган клипга баҳо беринг.
💬 Telegram 🌐 Website 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube

#Шоу_бизнес #Тақриз
ҚИЛИЧБЕКДАН ҚЎШИҚНИНГ "ИНЖИҒИ"
😵💫 Энди тез орада яна қолган санъаторлардан "танбалим", "дудуғим", "дангалим", "пўнчигим" каби қўшиқлар янграб қолса ҳам ажабланмаймиз, чунки...
➥ Кирилл алифбосида ўқиш
➥ Lotin alifbosida o‘qish
💬 Telegram 🌐 Website 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
ҚИЛИЧБЕКДАН ҚЎШИҚНИНГ "ИНЖИҒИ"
➥ Кирилл алифбосида ўқиш
➥ Lotin alifbosida o‘qish
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Шоу_бизнес
Бедорлар учун 1 минутлик тақриз: "ВИА Мароқанд" клипмейкерликда янги оқимга асос солдими?
🌍 Бу гуруҳ қачон пайдо бўлиб, қачон оммалашди, ёшларнинг юрагини забт этишга улгурди – биров билди-биров сезмай қолди. Асал ва Рашид жуфтлиги жуда тез оммалашди. Матн саёз, шевада қўшиқ куйлайди, репликалар ҳам халқнинг тилини учида турган гаплардан иборат. Аммо...
🎵 Шу "аммо"си бор-да. Ашулачиликда Жаҳонгир Позилжонов асос солган замонавий фольклорнинг тўлиқ ва мукаммал ижроси айнан "ВИА Мароқанд" гуруҳида кўринди, дейиш мумкин. Маълумки, фольклор енгил, ҳазми осон, ютумли айтим йўлларидан фойдаланади.
🎵 "Мароқанд"чилар ҳам шу йўлни тутди. Асосий гап шуки, танланган мусиқага клип олишда ўзбек шоу-бизнесида мутлақо янги йўналишга асос солинди. Қисқача қилиб бу услубга шундай таъриф бериш мумкин: Ёшларбоп оҳанг, енгил ижро йўли, ўткир симпатик диалог, ривожланиб борадиган ёқимли сюжет йўли.
📊 Гуруҳ маркетинг усталари тили билан айтганда, мақсадли аудитория билан ишлашни билади. 18-30 ёшлилар учун куйлайди. Энг машҳур қўшиқларида ҳам халқ оғзаки ижоди унсурларидан фаол фойдаланади. Бу ўзбек шоу-бизнесида аналоги бўлмаган бир ўзига хос услуб.
🌐 Масалан, гуруҳнинг энг охирги чиқарган қўшиғи: "Севиб қолдим". Қўшиқ сўзлари оддий, содда ва халқона. Бу клип тақдим этилганидан буён YouTube тармоғида бир ой муддатда 13 миллион мартадан ошиқроқ кўрилди. Ҳартугул, "Табибим, ҳабибим"лардан кўра яхшироқ кўрилди, қабул қилинди.
📌 Хулоса қилиб айтганда, санъатнинг табиати, моҳияти ўзгармоқда. Санъат энди шоуга айланди. Ёқимли ва ўзига хос бир олам шаклланди. Қачондир мусиқашунослар таҳлил қилганда, тарих ёзганда бир нарсани аниқ айтади: ўзбек шоу-бизнесининг тўлиқ шаклланиши бизнинг кунларга келиб воқеъ бўлди. Шоу-бизнеснинг ўз қонуниятлари, тартиблари ва ўзига хос мега юлдузлари пайдо бўлди. Жамият уларни лаънатлашни бас қилди, тан олди, яхши кўриб қолди.
Мирзоозод МИРЗОНЕЪМАТОВ.
💬 Telegram 🌐 Website 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
Бедорлар учун 1 минутлик тақриз: "ВИА Мароқанд" клипмейкерликда янги оқимга асос солдими?
Мирзоозод МИРЗОНЕЪМАТОВ.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Шоу_бизнес_ва_санъат
Танишинг, бу туркиялик "Айла Челик"
Ўзига хос овоз ва куйлаш техникасига эга бўлган профессионал хонанда. Бизга эса Айла опанинг бастакорлиги қизиқ.
Сабаби - у нуқул ўзбек хонандалари учун ижод қиладигандек туюлаверади. Соддароқ айтганда, опа ҳар гал янги қўшиқ чиқаради ва бизникилар зум ўтмай уни "чопиб" ўзбекча қилиб куйлайверади.
Юқоридаги қўшиқ ҳам эстраданинг ёш вакили Сардор Тоиров томонидан тикка "чопилган"!
Айла Челикнинг "Бағдат" номли таронасини ҳам Моҳим исмли хонандамиз "Мен дунёнинг энг буюк ошиғи бўлиб қоламан" деб "ўхшатган".
П/с: Нимаям дердик?! Ўзи қўшиқ қилолмайдиган, ё меҳнат қилишни истамайдиган қўштирноқдаги санъаткорларимиз учун Айла опанинг жони соғ бўлсин))😊

Бугунги суҳбат Жалолиддин Аҳмадалиев ва Ҳамдам Собиров ҳақида бўлади.
Кўрсатувнинг тўлиғини кўрмай туриб хулоса қилишга шошилманг. Имкони бўлса тарқатинг.

#Танқид
30 миллион томошабинни заҳарлаган "Муҳаббат" – беозор кўринган сюжетлардаги беҳаёлик хусусида сўз
😐Ўзбекистон халқ артисти, эстрадамиз примадоннаси Юлдуз Усмонованинг "Муҳаббат" деб номланган қўшиғи кейинги йилларда энг кўп кўрилган, тарғибот механизмларидан унумли фойдаланиш эвазига хит даражасига чиққан қўшиқдир.
🤨Бироқ шу қўшиққа ишланган клип ўзбек санъаткорининг ўзбек халқига нисбатан носамимий муносабати бўлиб туюлади. Келинг, фикрлаб кўрамиз.
🎞Сюжет линияси: Оилавий низолар туфайли аралаш ҳислар таъсиридаги бўйсара қиз, долларфуруш йигит билан танишув, севги саҳналари, қиз долларфурушга ўйнаш тушди, шу вақтда ўйнашини хурсанд қилиш учун ҳижобга кирди, жувоннинг отаси ҳаммасидан воқиф бўлди. Қандайдир дасти узун шахс сифатида кўрсатилган ота долларфуруш болани қамоққа ташлаттирди.
😵💫Отанинг шарти жудаям қизиқ: агарда қизи ўйнаш-ўйнаш ўйинини тўхтатиб, эрига қайтса, бояги долларфуруш қамоқдан чиқади. Бу гапни эшитган куёв долларфурушни ҳали тергов пайтидаёқ ўлдиртиради. Аёл безрайиб эрининг ёнига қайтди.
🥀Қатл икки хил бўлади. Жисмоний ва маънавий. Қадимги дунёда ҳукмдорлар ўзи ёқтирмаган кишини ўлдириш учун атиргуллар базмига таклиф қилган экан. Минглаб атиргуллар билан безатилган хонада ўтириб, гуллар жамолига маҳлиё бўлиб турган вақтда, шу гўзалликдан пайдо бўлган заҳарли газлар ўлимга олиб келар экан. Ваҳшиёна гўзаллик дегани мана шу. Эл ардоғидаги санъаткор Юлдуз Усмонова мазкур сюжет орқали халқнинг шуурини, тафаккурини "Атиргул базми"га таклиф этган, дейиш мумкин.
📌Жаҳон ва ўзбек мумтоз санъатида ўғрилар, хиёнаткорлар ҳақда машҳур саҳналар, суюкли асарлар бор. Дейлик, Толстойнинг "Анна Каренина"си, Голливуднинг "Оушэннинг дўстлари" сериясидаги фильмлари шу жумладан. Бироқ асил санъатда воқеа-ҳодисаларнинг динамикаси мантиқий, бадиий асосланади, асар тақдим этиладиган аудиториянинг ўзлигига қаралади. Ўзлик – халқнинг муқаддас бойлиги, унинг қўриқчилари зиёлилардир.
❌Биз кечаги кунларни унутганимиз йўқ. Долларчилар кимлигини яхши эслаймиз. Шу маънода, яқин ўтмишнинг энг жирканч, халқ ва давлатни бирваракай алдаб келган муттаҳам долларфурушлар, бир инсонга хиёнат қилиб, бошқасига кўнгил бериб, яна бинойидек оиласига қайтадиганлар қаҳрамон бўлмайди. Бўлолмайди. Бу – бизнинг тафаккуримизга ёт нарса.
Хўш, сиз нима дейсиз?
💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube

👏 Хонанда Ботир Қодиров ҳам байрамона кайфиятда. Буни унинг ҳудудларда бўлаётган тадбирлардаги чиқишларидан сезиш мумкин.
Yoshlar kundaligi
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Шоу_бизнес
👌Маданият вазирлиги ва Х-faktor ўртасидаги жанжал. "Ёшлар кундалиги" вакилидан муносабат.
✅ Илтимос, видеонинг тўлиқ вариантини кўрмай туриб фикр билдиришга шошилманг.
👉 ТЎЛИҚ КЎРСАТУВ 👈

#Шоу_бизнес #Плагиат
Навбатдаги ўғирлик ёхуд
ўзбек санъаткорлари учун ижод қилаётган Рубаил Азимов
Озарбайжонлик бу хонанда қўшиқчиликдан ташқари созандалик ва бастакорлиги билан ҳам анча машҳур.
Бир муддат олдин Рубаилнинг "Эшк" номли таронаси ўзимизнинг Ботир Қодиров томонидан қандай чиройли "чопилгани" ҳақида ёзган эдик.
Эндиги навбат "Хеберсиз" қўшиғига. Бизнингча, бу қўшиғи ҳам ухлатилганидан Рубаилнинг ўзи хабарсиз.
Чунки ўзимизнинг Шаҳзод Назаров деган бир хонанда шу номли қўшиқ клипини тақдим этганига энди бир кун бўлди. Аммо томошабинлар томонидан бу қўшиқ яхши қабул қилинмади. Томошалар сони 30 мингга ҳам бормади. Эҳтимол ҳеч қандай меҳнат қилинмай шунчаки ўзбекчага ўгириб қўйилганига шундай бўлгандир...
3 йил олдин озарбайжонлик, Моҳира Инжи билан бу қўшиқни дуэт қилиб куйлашганида ҳам 5 миллион "просмотр" йиққан. Янаям қизиғи, 2 йил олдин айни шу қўшиқ Озар созандалари Шаҳриёр ва Раҳима томонидан мусиқий талқинда тақдим этилганида 32 миллион марта кўрилган.
Бизникилар эса ўз анъаналарига содиқ қолиб, доимгидек қўшиқнинг асл муаллифи ҳақида лом-мим дейишмаган.
Қўшиқ ва куйнинг аслини тақдим этяпмиз. Хулоса ўзингиздан.

ШАРОФ МУҚИМОВ ЭСИНГИЗДАМИ?
Бир пайтлар ялтироқ қоғозга чиқарилган суратлари ёшларнинг хонаси, дафтар-у кундаликларидан ўрин олган бу хонанда орадан 5 йил ўтиб эстрада саҳнасида яна кўриниш берди.
Орадаги вақтнинг таъсири катта. Қолаверса, Севинч Мўминова билан ажрашиши ҳам хонанданинг санъатдаги карьерасига яхшигина зарба берган.
Бир неча кун олдин эълон қилинган "Эсингда турсин" номли таронага олинган клип 11 миллион аудиторияли RizaNova тармоғида 20 минг марта кўрилган холос. Бу умумий канал аудиториясининг ярим фоизини ҳам ташкил этмайди.
Хўш, энди Шароф яна олдинги даражасига қайта оладими? Қайтса бўлади, чунки озми-кўпми бу майдонда олдин эгалланган ўрни бор. Фақат бу осон бўлмайди.
Шу ўринда айрим фикрларимизни айтиб ўтамиз. Шунча танаффусдан кейинги илк чиқиш бошқачароқ бўлиши керак эди. Биринчи навбатда яъши шеър танлаш, тажрибали продюсер ва маркетологлар билан маслаҳатлашиб, клипга имкон қадар блогосфера машҳурларини жалб этиш, клип тизерини камида бир ой олдин уларнинг саҳифаси орқали яхшилаб айлантириш мумкин эди.
Ўзи маслаҳат беришдан осони йўқ деймиз-у, аммо бир пайтлар гуриллаган хонанданинг шундай шафқатсиз майдонда йўқ бўлиб кетаётганини кўриб индамай туролмадик.
Хулоса қилишни ўзингизга қолдирамиз. Хўш, Шароф Муқимов деган қўшиқчи эсингиздами?

#Таҳлил #Шоу_бизнес
ШОУБИЗНЕСДА НИМА ГАП?
🎙 Кўклам нафаси ёшлардан ҳам аввал шоу-бизнес вакилларига таъсир қилди. Уларнинг сўнгги вақтлардаги ажаб савдоларига қисқача шарҳ ёздик, овора бўлманг деб, манбасини ҳам йиғиб чиқдик. Сизга эса баҳо бериш қолди, холос. Марҳамат!
1. ОЛТМИШНИ САҲНАДА УРГАН ПРИМАДОННАДАН "НОСТАЛЖИ"
Халқ артисти Юлдуз Усмонова ўзининг "Халқлар дўстлиги"да қўйган "Носталжи" номли концертини интернетга сиздирди. Дастурда асосан ретро ва юракка яқин қўшиқларга урғу берилган. Опаям умрини сарҳисоб қилибди, дейишга шошилманг. Янги қўшиқлар ҳам етарли. Қолаверса, примадоннамиз бу сафар ҳам ижтимоий тармоқларга шов-шув топиб берган. "Юлдузий" маърузалар ҳамон репертуарда. Хуллас, айтиб қўйсак концертнинг оҳори тўкилади. Яхшиси ўзингиз кўринг.
2. "ЕНГИЛ"ГИНА КОНЦЕРТНИНГ ОҒИР ҲАЗИЛЛАРИ
Саҳнага Отабек Муҳаммадзоҳид қўшиқларига тақлид билан кириб келган Элмурод Ҳақназаров бир муддат "Дизайн" жамоасида малака оширди. Кейин "рўзғорини бўлак қилиб" яккахон концерт беришга ўтди. Уч ҳафта олдин ютубга жойланган янги чиқиш 10 миллион марта томоша қилинган. Шоу-бизнес оламида уни Эрик Ҳайдар тахаллуси билан яхши танишади. Эрикжоннинг ҳазилларига ҳамма кулади, аммо тагидаги ним косани кимдир пайқайди, кимдир йўқ. Дарвоқе, ҳозирда унинг Instagram тармоғида 2 миллион, YouTube да эса 1 миллион кузатувчиси бор.
3. "МИЛЛИОН"НИНГ ЮЛДУЗЛИ ЮБИЛЕЙИ
Илк концертлариданоқ "запрет" таъмини тотиб кўрган "Миллион" жамоаси 2023 йилда ўн йиллигини нишонлади. Шоҳона концерт ҳам бердики, унча-мунча жамоаларнинг дами ичига тушиб кетди. "Миллион"чилар ўн йил фақат ўзини ўйламади. Бир бўлагидан "Браво"ни ясади, қолган "деталлар"идан "Космос", "Гап йўқ триоси" каби гуруҳчалар чиқариб, элга танитди. Жамоанинг ҳар бир аъзоси шоу-бизнес оламида яхшигина аудиторияга эга фигурага айланиб улгурди. Ютубга жойланган концерт дастури ҳам чаканамас. Ҳатто, Юлдузни саҳнага чиқариб қўйиб, кулдими энди тасаввур қилаверинг буёғини. Баракалла, "Миллион"ерлар!
4. ОЗОДА ҲАМДАМГА ЖОЙИНИ КЎРСАТИБ ҚЎЙДИ
Сўнгги вақтда миллий эстрадада Ҳамдам Собиров чиқишларига тақлид қилиш одат тусига кириб қолаётганди. Аммо биронта тақлид Ҳамдамчалик машҳур бўлолмади. Бундан таъсирланган қўшиқчи шу йўналишни маҳкам ушлаб инкубатор жўжаларидай бир хил клипларни қалаштириб ташлади. Аммо санъатнинг эгалари ҳали тирик. Озода опа шундай чиқди-да, потенциалининг ўндан бирини ҳам ишлатмай бамайлихотир "Кўк жигули" деган қўшиқ айтиб юборди. Натижа: клип икки ҳафтада 50 миллионга яқин кўрилиб, бутун дунё YouTube рейтингида 2-ўринга чиқиб олди. Нурсаидова хоним бундан аввал Лил Ҳуррамов, Элёрбек Мелибоевларга ҳам жойини кўрсатиб қўйганди. Устаси барибир уста экан. Бориям шу-да ўзи.
5. ПАРИЖНИ ЛОЛ ҚОЛДИРГАН ИЛЁС АРАБОВ
Диний-тасаввуфий руҳдаги қўшиқлари билан дунёга танилган британиялик хонанда Сами Юсуф Париж филармониясида концерт берди. Бутун дунё санъаткорлари оғзидаги овқатини ташлаб бўлса ҳам киприк қоқмай кузатди бу чиқишни. Ана шу катта саҳнада Сами Юсуф ўзимизнинг Илёс Арабов билан Навоий ғазалини куйлади. Буюк шоирнинг сўз сеҳри, юзлаб созларнинг жонли ноласи, икки санъаткорнинг булбулдай овози яратган атмосферани фақат санъатни қалб билан ҳис қиладиганлар тушунади.
6. СИЗ КАМ ЭДИНГИЗ ЎЗИ ➖ ЯХШИ АКТЁР ЯНГИ ВАЙНЕРГА АЙЛАНДИ
Муҳаммадисо Абдулхайиров инстаграмда ўзининг вайнерлик фаолиятини бошлаганини маълум қилди. Бу видео 10 кун давомида 6 миллион марта томоша қилинган. Лекин изоҳларнинг аксари "Сиз кам эдингиз ўзи, энди биз қайси актёрларни ҳурмат қиламиз" қабилида. Энди халқ фикри-да бу. Биз эса яхшиси индамаймиз. Ҳар холда ҳар кимнинг ўз ҳаёти бор ва у дахлсиздир. Аммо Муҳаммадисо ака аллақачон 750 минг кузатувчи йиғиб олганини айтиб ўтиш керак.
✍️ Сиз билан МИРЗО ОЗОД бўлди.

🪩 ТРЕНД ➖ БИЗДА "КЎК ЖИГУЛИ", БОШҚА ДАВЛАТЛАРДА-ЧИ?
🚙 Озода Нурсаидованинг YouTube саҳифасида бир ой ичида салкам 113 миллион марта кўрилган "Кўк жигули" ҳамон тренддан тушгани йўқ. Хўш, дунё давлатлари аҳолиси кимни эшитяпти? YouTube платформасидаги қидирувлар бўйича тақдим этамиз.
➖🇵🇱 Польша
Америкалик қўшиқчи Диструбеднинг "The Sound of Silence" ("Жимлик овози") таронаси польшаликларнинг эътибор марказида. Қўшиқ клипи 8 йил олдин жойланган ва 987 миллион марта кўрилган.
➖🇸🇦Саудия Арабистони
Машҳур қўшиқчи Иннанинг "Bad boys" ("Ёмон болалар") қўшиғининг чиққанига 8 йил бўлди. Бироқ ҳамон трендда. Қўшиққа ишланган клип бугунгача 277 миллион мартадан ортиқ томоша қилинган.
➖🇹🇷Туркия
Туркияликлар Эбру Ясар ва Бурак Булут ижро этган "Kehribar" ("Қаҳрабо") таронасини севиб тингламоқда. Ютубга 6 ой олдин жойланган клип 101 миллион "просмотр" йиққан.
➖🇧🇷 Бразилия
Бэнсон Боннинг "Beautiful things" ("Гўзал нарсалар") қўшиғи жорий ҳафтада энг кўп қидирувга берилган тарона бўлди. Клип икки ой ичида 89 миллион марта кўрилган.
➖🇮🇳Ҳиндистон
Санжу Ратхуд ижросидаги "Gulabi Sadi" (пуштун гуруҳи) треки шу кунларда аҳоли ўртасида оммалашмоқда. Қўшиқ клипи шу кунга қадар 31 миллион марта томоша қилинган..
➖🇰🇿 Қозоғистон
Қўшниларимиз Адамнинг "Журек" таронасини юракдан тингламоқда. Ютубга 5 ой олдин жойланган клип 45 миллион мартага яқин кўрилган.
🎧 Сиз шу кунларда кимнинг қўшиғини кўпроқ тинглаяпсиз?
Анора Абдурашидова тайёрлади.

СОДДАЛИКДАН СОХТАЛИККАЧА
Санъатдаги саркашликлар ҳақида икки оғиз сўз
"Қизил кўйлак", "Кўк жигули", мана энди "Қизил москвич"
Хонанда Фаррух Раимов янги клипни премьера қилди. Қўшиқни "бир тийинга қиммат" десак, меҳнати учун хонанда хафа бўлади. "Яхши" десак, томошабин ранжийди. Бунда ретро қиламан деб, 90-йил одамлари масхара қилинган. Маълумот учун, у даврнинг одамлари ҳам, қўшиқчилари ҳам балки содда бўлгандир, аммо аҳмоқ бўлмаган. Юлдуз Усмонованинг шлягери "Ҳеч кимга бермаймиз сени, Ўзбекистон" таронаси ҳам ўша даврда яратилган ва катта воқеага айланган.
Мулоҳаза қилсак, яқин-яқингача ҳам санъат жамиятдаги кайфиятга хизмат қилганини кўрамиз. Санъат вакиллари томонидан асосан ижтимоий ҳолат, ҳодисаларга халқнинг муносабати урғулаб куйланар эди. Ҳозир-чи, ҳозир санъат маишийлашиб кетди. Аввалига индамадик, бир хумордан чиқсин шоу-бизнес дедик. Қарасак, хурмача қилиқлари кўпайиб кетяпти "юлдузча"ларнинг.
Талашманглар, ҳаммага етади
Бир томонда Ботир ва Зоҳиршоҳ марҳум Жўраевнинг арвоҳини чирқиратиб, дада талашяпти. Орага марҳумнинг биринчи аёли ҳам аралаштирилди. Иккинчи тарафда эса, Шоҳижаҳон Шерали қўшиқларини халқдан ҳимоялаб, қоровулчилик қилишга тушиб кетган. Бу ҳолатлар бўйича Озод ака фикрини айтди, Юлдуз опа куйиниб гапирди, аммо фойдасиз бўлди. Халқ эса ҳар икки томон изоҳларини муҳокама қилиш билан банд. Афсонанинг ижодини абадийлаштириш учун умрини сарфлаши керак бўлган давомчиларнинг нималар қилиб юргани инсонни ғашини келтиради. Булар шундай давом этса, Ҳамдам яқинда яна бир "вирус" тарқатади ва буларнинг барчасини шунинг соясида қолиб кетаверади...
Хулоса
Кўз олдимизда санъат - шифохонанинг жонлантириш бўлимида типирчилаб жон бераётган беморга ўхшаб бормоқда. Даво нима, ечим қандай? Ўтган бир неча йил давомида Ватан ҳақида айтарли қўшиқ эшитмадик. Фақатгина майдалашдик. "Мендирман Жалолиддин", "Аждодлар", "Оҳ менинг Ватаним бу" қани яна шундай қўшиқлар. Халқни руҳлантирадиган, миллатни бирлаштирадиган, эл юртга садоқатни урғулайдиган ёш хонандалар қаерда?

АСЛИ КИМНИКИ
◀️ Нидерландияда туғилиб, Гретсияда камол топган хонанда Никос Вертис ҳақида эшитганмисиз? У 1976 йилда туғилган ва ҳозиргача фаол ижод қилиб келмоқда. Халқаро мукофотлар соҳиби, ўнлаб мусиқий альбомларнинг муаллифи. Унинг энг машҳур қўшиқларидан бири "Ena asteri" бўлиб, бу таронага ишланган клип, 12 йил олдин YouTube тармоғига сиздирилган ва 112 миллион марта томоша қилинган.
✅ Энди гапни ўзимизнинг "тошкандлик" жайдари йигит, Воҳиджон Исоқовдан эшитинг. Бу хонанда, санъаткорлар оиласига мансуб бўлиб, Алижон Исоқовнинг жиянидир. Воҳиджоннинг Севинч билан дуэт қилиб куйлаган "Дук-дук" таронаси анча машҳур.
🎼 Биз эса ундан олдинги ижоди билан ҳам қизиқиб кўрдик. Қўшиқ деса арзирли дея топганимиз "Салом севги" таронаси бўлди. Бу қўшиққа ишланган клип, бундан 7 йил олдин тармоқларга қўйилиб, беш миллионга яқин кўрилган. Ҳаттоки хонандамиз бу қўшиқ номи билан консерт қўйиб улгурган.
⚠️ Ажабланарли томони, бизга Воҳиджоннинг шу "Салом севги"си, Никос Вертиснинг ўша машҳур қўшиғига жуда ўхшашдек туюлди. Буни "ўхшатишлик" деймизми, ёки "ухлатишлик", нима бўлганда ҳам, яхшимас-да энди.
👌 Солиштириш учун ҳар икки қўшиқ клипидан парча бераяпмиз. Хулосани ўзингиз чиқарасиз.
Yoshlar kundaligi
АСЛИ КИМНИКИ
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM