Yoshlar kundaligi | Rasmiy
83.8K subscribers
12.1K photos
7.05K videos
52 files
16.4K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
Дубай асосчиси Шайх Рашиддан ўз давлатининг келажаги ҳақида сўрашганда, шундай жавоб берган экан: ''Менинг бобом туяда юрарди, отам туяда юрарди, мен "Мерседес"да юраман, ўғлим "Ленд-Ровер"да юради, неварам "Ленд-Ровер"да юради, лекин эварам туяда юради..."

Нега бундай?!

Оғир пайтлар кучли кишиларни, кучли кишилар енгил пайтларни пайдо қилади. Енгил дамлар кучсиз одамларни, кучсиз одамлар оғир пайтларни пайдо қилади.

Текинхўрларни эмас, ҳаракатчанларни тарбиялаш керак.

PS. Айтишларича, ота-оналар меҳнатда пул топиб, болалар роҳатда фақат сарфласалар, неваралар садақа сўрашга мажбур бўларкан...

@yoshlar_kundaligi_rasmiy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#бизда_натижа_бор

Ҳамма иш топиш қийин дейди. Ғиёс Ҳусанов эса бундай сўзларни инкор қилмоқда. Яхшиси ўзидан эшитинг! 😊

Сизни ҳам шу каби муаммолар қийнаётган бўлса бизга @yoshlar_kundaligi_bot га мурожаат қилинг. Ёрдамга тайёрмиз🤝

@yoshlar_kundaligi_rasmiy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Бўзатов иқтидорларни кашф этади!"

Республика ёшлар овози фестивалининг ҳудудий кастинг босқичига старт берилди!

Истеъдодлимисиз? Кастингда қатнашиш истагингиз борми? Унда лавҳани кўринг, қадрдон!😊🤝

@yoshlar_kundaligi_rasmiy
Комета t.iss.one JONYOFFICIALL
Jony
КОМЕТА

“Юлдузим бўл” – дер эдинг менга,
“Юлдузим бўл, кутар осмоним”.
Хаёлимда сўзлардим сенга:
“Осмон менинг олти томоним!

Кейин … Юлдуз бўлмоқ эски гап,
Ёритолмас умрингни учқун.
Уфқдан уфққа бир бор нур тараб
Кел, комета бўлай сен учун!”


Гулноз Мўминова

@yoshlar_kundaligi_rasmiy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ассалом_тонг

Биз учун энг катта ҳузур – уйқуда эмас, ҳар тонг уйғонишдадур.

©Конфуций

Ассалому алайкум! Хайрли тонг!
Ҳар бир кун яхши яшаш, савобли ишлар қилиш учун бир имконият, имкониятни қўлдан бой берманг💪😊

@yoshlar_kundaligi_rasmiy
⚡️13 март куни Ўзбекистонда умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади.

Ҳукумат фармойиши билан шу куни кўчалар, маҳаллалар, қабристонлар тозаланади.

Қани, юрт ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман деган тайёр турган алп йигитлару, барно қизлар! Эртага ҳамма ҳашаргаааа!📣📣

@yoshlar_kundaligi_rasmiy
Омиликнинг туби ҳақида

​Илм йўлини танлаган инсонни гўёки тиканзордан яланг оёқ юриб ўтган одамга қиёслаш мумкин. Юмшоқ, иссиқ пайпоқдан ўзга роҳатни кўрмаган оёқлар тирналиб, шилиниб, қонаб кетади. Қийин ва азобли ҳолат. Яна юрасан икки карра азоб. Яна юрасан яна азоб. Ва охири оёғинг қотиб тикон кирмайдиган даражада пишиқлашади. Энди камроқ азоб ва машаққат чекасан. Камроқ қийналасан. Маззами? Илмсиз инсонни кўзи ҳар доим асфальт йўлни қидиради. Зарил кептими соатлаб китоб ўқиб? Зарил кептими ишлаб? Феврал ойида 4та шанба, якшанба бор деган смсни 11та одамга юборсам бой бўб кетарканман, узмобайл 4гб трафик бераркан туғилган кунийкан бугун (ҳайрон қоламан шунақа гапларга ишониш учун омиликни қай босқичида бўлиш керак одам). Ҳаа яна бир тури бор "пул бераман деса одам қўшасиз, бизни гуруҳга ҳам одам қўшинг. Савоб бўлади. Реклама ташалмайди" деган жойида ҳмммм яхшийкан десанг соч ўстирувчи восита вилоятларга текин доставка бор ёзувли реклама келади.
Қачон савоб бўлишини, қачон ҳаётинг ўзгаришини айтайми?
-арзимаган пулга яқинларингни асабини бузиб ҳар хил группаларга қўшмасанг.
-илм билан шуғиллансанг.
-Аҳад Қаюмни кетини камроқ ғажиб, кўпроқ фойдали контент кўрсанг.
-бурнинг ҳар ёққа тиқавермасанг. Уни аслида вазифаси нафас олиш ва ҳаводаги чанг, микроб зарраларини ушлаб қолиш.
-мотивацион видеолар камроқ кўриб, диванда алчайиб ётмасдан ишлаб пул топиб ярим кило картишка обкесанг ҳам савоб бўлади.

Оми бўлма!
Лўх бўлма!
Қўй бўлма!
Тупой бўлма!

Китобхўр

Бизга қўшилинг👇
@yoshlar_kundaligi_rasmiy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жаҳонгир Пўлатовдан ёш тадбиркорларга маслаҳат

@yoshlar_kundaligi_rasmiy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😳Балиқ овлайдиган қушни кўрганману, лекин ...

@yoshlar_kundaligi_rasmiy
#эълон

Тошкент вилояти «Баркамол авлод» болалар мактаби БОШЛАНҒИЧ КОМПЬЮТЕР САБОҚЛАРИ тўгарагига ўқувчиларни қабул қилади.

Дарслар ўқувчиларнинг вақтига кўра белгиланади.

💸1 ойлик тўлов - 24.500 сўм.

📱98 338 06 70

🏢Нурафшон шаҳри "Оппоқ" МФЙ 10-мактаб биноси.

@yoshlar_kundaligi_rasmiy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#латифанинг_ёмони

Жиннилар жиннихонада ўзларича тўй қилаяпти. Биттаси қўшиқ айтаяпти, биттаси челакни чаляпти, биттаси супургини гитара қилиб олса, бир жинни бурчакда орқа томонга қараб олиб "Тиииирррр, тиртиртир" - деб турганмуш. Врач келиб:⠀
— Сен нима қилаяпсан, бурчакда тириллаб тўйга қатнашмийсанми, - деса.⠀
Ҳалиги жинни врачга қараб:⠀
— Свет йўқ-ку, мен движокман, - дермиш.😂😁😜

#маззами_силага_маззами


Бизда зўрлари👇
@yoshlar_kundaligi_rasmiy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#фойдали

Арзон, чиройли совға ясаш учун ажойиб лайфхак👍

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг:
Facebook |Telegram| You tube | Twitter
Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентлари кўчат ўтқазди.

Ушбу кўчат ўзбек-қирғиз давлатлараро муносабатларида янги давр бошланганининг рамзидир.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг:
Facebook |Telegram| You tube | Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тушлик қилаётганларга ёқимли иштаҳа 😉😋

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг:
Facebook |Telegram| You tube | Twitter
#Янгийўл_тумани

Болалар майдончасими, "хозмаг"?

Янгийўл тумани "Ниёзбоши" маҳалласи. Болаларга қувонч бағишлаб турган майдонча бузиб ташланмоқда. Айтишларича, бу ерда озиқ-овқат ва қурилиш моллари савдо мажмуаси қурилар эмиш.

Хўш, қай бири муҳим? Ким ҳақ? "Ёшлар кундалиги" буни аниқлашга киришди. Бизни кузатинг.😊🤝

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг:
Facebook |Telegram| You tube | Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳрининг 2025 йилдаги (3D) кўриниши😍👍

Замонавий бинолар, шинам офис ва хонадонлар, буларнинг қай бири сизники бўлишини истайсиз? У ҳолда ҳаракатни бошланг!🤜

Ўқинг изланинг, ўз мақсадингиз томон интилинг, тадбиркорлик фаолиятингизни бугундан бошланг, бу борада биз сизга ёрдам берамиз!💪🤝

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг:
Facebook |Telegram| You tube | Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилояти Транспорт бошқармаси ҳам маҳаллабай ишлашни бошлаворишибди😁

Хабарларга кўра, янги йўналиш очилибди. Энди Чирчиқ шаҳридан пойтахт Тошкентга Yutong автобусларида атиги 4 минг сўм эвазига етиб олиш мумкин бўлади.

Чўта бай-байлардан натижа ҳам бўляптими дейман😄🤝

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг:
Facebook |Telegram| You tube | Twitter
#бу_қизиқ

Қароқчилар нега кўзини боғлаб юришган?

Қароқчилар кўзидаги қора боғич уларнинг бир кўзи кўр бўлгани учун эмас, балки ёруғлик ўзгаришига тезроқ кўникиш учун мўлжалланган бўлган. Бундай боғични нафақат қароқчи, балки ҳар қандай денгизчи ҳам тақиб юра олган. Қуёш нурлари сабаб океан жуда ёруғ бўлган ва кўзни қамаштирган. Қуруқликдаги қамоқхона каби бинолар эса анча қоронғу бўлгани сабаб кўришни қийинлаштирган.

Шу сабаб қароқчи ва денгизчилар доим бир кўзини боғич билан беркитиб юришган ва уни қоронғуга мослаштиришган. Бирор бино ёки қамоқхонага кириш зарур бўлганда, улар беркитилган кўзни очиб қўйишган ва ҳамма нарсани қийналмасдан кўра олган.

Қароқчиларнинг қора боғичи бугунги замонавий кўзойнакларнинг бобоси эканда😉

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг:
Facebook |Telegram| You tube | Twitter