Yoshlar kundaligi | Rasmiy
118K subscribers
12K photos
6.97K videos
51 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#Танқиддан_сўнг

ҲОКИМ ЎРИНБОСАРЛАРИНИНГ РАСМИЙ САҲИФАЛАРИГА "ЖОН" КИРДИ

📌"Ёшлар кундалиги" Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосарларини ижтимоий тармоқлардаги "ўлик" саҳифалари ҳақида танқидий пост эълон қилган эди. Бугунги кунга келиб, деярли барча расмийлар ўз саҳифаларини жонлантиришди, кундалик фаолияти ҳақида материаллар эълон қилиб боришмоқда.

🔘Шу ўринда икки оғиз изоҳ беришни жоиз кўрдик. Хўш, бу аслида нима беради? Нима учун расмий шахслар тармоқларда фаол бўлиши муҳим? Қандай натижага эришилади?

🌐Аввало, биз бугун ахборот асрида яшаётганимизни чуқур ҳис қилишимиз, шунга яраша мўлжал олишимиз лозим. Барча даражадаги раҳбарлар аҳолининг асосий қатлами, хусусан, ёшлар интернет орқали мулоқот қилаётгани, фикр алмашаётгани, воқеликларга муносабат билдираётгани, умуман, ижтимоий фикр шаклланаётганини унутишга ҳақи йўқ. Унутманг, давлат раҳбари олиб бораётган сиёсатнинг марказида сўз эркинлиги, очиқлик ва шаффофлик туради.

🔹Вилоят ҳокимининг ўринбосарикатта лавозим. У қатор вазифалари сирасида, ўзининг бевосита раҳбари, яъни вилоят ҳокимига тармоқларда ёғилаётган қатор-қатор савол-у мурожаатларга лаббай дейиши, тегишлилиги бўйича мунтазам шуғулланиши шарт. Акс ҳолда умумий иш юрмайди, нуқул танқидларга нишон бўлаётган давлат бошқаруви органларида ишлаётган бошқа ходимларнинг кайфияти тушиб бораверади.

⚡️Сўз эркинлиги, очиқлик сиёсати – монолог эмас, диалог дегани. Афсуски, аввалги ҳоким даврида бошланган монолог, бир ёқлама фикр айтиб, жим юравериш, туяқушга ўхшаб бошни қумга яшириб, беркиниб ўтириш ҳанузгача давом этаётган эди. Ҳартугул силжиш бўлди, ўзгариш бор.

🔍Айни пайтда вилоятдаги шаҳар ва туманлар ҳокимлари, бошқарма ва ташкилотлар раҳбарларининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари, бунда аҳоли билан қандай мулоқот олиб борилаётгани, тезкорлик жиҳатлари бўйича танқидий материал тайёрланмоқда. Тез орада бу материални ҳам эълон қиламиз.

Ишонинг, ахборот майдонида барча раҳбарлар фаоллашса, фуқаролар улар тимсолида давлат билан мулоқот қилаётганини сезса, тушунса, воқеалар аслида қандайлигини билиб борса, турли мунозараларга ўрин қолмайди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Танқиддан_сўнг

🏫 Қуйи Чирчиқда бостирмада ўқиётган мактаб ўқувчилари бугун бошқа бинога кўчирилди.

❗️Тезкорлик билан вазиятни бартараф этгани учун мутасаддиларга миннатдорлик билдирамиз. Қолган гап видеода. 👆

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бизни_алдаманг
#Танқиддан_сўнг

ТАТУ Нурафшон филиалида нима гаплар?

Тошкент ахборот технологиялари университети Нурафшон филиали талабаларининг "Университетимизни тезроқ қуриб беринг" дея қилган мурожаатларига ҳам мана бир қанча вақт ўтди.

Хўш, бу "сигнал" тегишли масъулларга етиб бордими? Қурилиш объектида қандай ўзгаришлар бўлди? Нима сабабдан журналистлар қурилиш объектига киритилмади?

"Ёшлар кундалиги" дан яна бир махсус видео. Бизни алдаманг...

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#танқиддан_сўнг

Хабарингиз бор, яқинда Зангиота заёратгоҳи атрофидаги ҳолат юзасидан танқидий лавҳа берилганди.

⭕️Хўш, вазият ўнгландими? Ҳудуд аҳолиси бунга қандай муносабат билдиряпти?

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Танқиддан_сўнг

Яқинда "Yoshlar kundaligi" расмий канали орқали Пискент туманидаги "Лола ариқ" маҳалласининг пешлавҳаси абгор ҳолатда эканлиги танқид остига олинган эди.

Масъуллар ташаббуси билан ҳолат бартараф этилибди.

Яна бир гап. Айрим маҳаллаларнинг пешлавҳалари йўқлигидан хабардормиз. Маҳаллага келган меҳмон адашиб ўтиб кетмасин деймизда. А, лаббай! 😉

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#танқиддан_сўнг

Чирчиқ. Ёшлар истироҳат боғидаги чиқиндилар олиб чиқиб кетилди.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Танқиддан_сўнг

"Ёшлар кундалиги" ҳокимни ёшлар уйига таклиф қилди

❗️Айни вақтда вилоят ҳокими топшириғи билан ташкил этилган "Вилоят ёшлар штаби" Пискент туманида ўрганиш жараёнларини олиб бормоқда. Таҳлиллар жараёнида кўплаб ёрдамга муҳтож ёшлар аниқланди.

✔️"Ёшлар кундалиги" ёшлар манфаати учун энг олис ва оғир ҳудудлардаги муаммоли ёшлар хонадонига шахсан туман ҳокимини таклиф қилди. Қувонарлиси, масъул раҳбаримиз бу таклифни бажонидил қабул қилди. Туман марказидан 10 км узоқликда истиқомат қиладиган Умаровлар оиласининг жуда кўп муаммолари ҳовлисининг ўзида ҳал бўлиб кетди.

🔠Респект, шундан айтамизда муаммоларни салқин кабинетларда эмас,  хонадонбай, уйма-уй юриб ўрганиш керак деб. 

📌Куни кеча ёшларни иш билан таъминлаш хусусидаги танқидий постимизга ҳам бугун ижобий ечим қилинди. Энди мазкур ёшнинг ҳам ўз иши бор.

Бўларкан-ку, ҳоким бува.

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Танқиддан_сўнг

📍Куни кеча Чиноз деҳқон бозори олдидаги ҳолатни танқид қилган эдик.

👏Бугун ҳаммаёқ тоза, покиза...

🤔Бироқ қачонгача танқиддан сўнг иш қилинади? Фикрингизни қолдиринг.

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Пискент
#Танқиддан_сўнг

⭕️Пискент кўчасида яна сарсон бўлди сув

📣 "Ёшлар кундалиги" март ойида ҳам Пискент туманининг қоқ марказидаги Бекобод ва Янгиобод маҳаллалари оралиғидаги автомобиль йўлида сув қувурларининг ёрилгани ва ичимлик суви исроф бўлганига
эътибор қаратганди.

✔️ Бу ҳолатга масъуллар чора кўриши лозимлигини сўраган эдик. Шундан сўнг сув таъминоти корхонаси Пискент тумани филиали томонидан тезкор чора кўрилди. “Булоқ” кўзи ёпилди.

👀 Бироқ, шу манзилга йўлингиз тушса сал нарироқда ўзининг кераксизлигини билмаган тоза сув яна кўчада сарсон бўлаётганини кўрасиз. Бу ҳолатга анча бўлди. Маҳаллий аҳоли эса ўзича сувни жиловлашга урингани билан фойдаси бўлмаган. Йўлнинг қарама-қарши йўналишида ҳаракатланаётган автомобиль ҳайдовчилари эса сувни босиб ўтмаслик учун обдон чиранади.

Ҳозир сув масаласи давлат даражасига кўтарилган бир пайтда негадир ҳудуд масъуллари бунга жиддий чора кўрмаяпти. Нега?

😟Баъзилар сувга зор, Пискентда эса сув хор.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#танқиддан_сўнг

Куни кеча "Ёшлар кундалиги" эътибор қаратган Пискент тумани йўлларидаги вазият масъуллар назоратига олинибди.

Муаммо зудликда бартараф этилганидан мамнунмиз, бироқ шундай ҳолатларни танқид қилингунича кутиш шартми? Бажарса бўлар экан-ку.🙂

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#танқиддан_сўнг

"Ёшлар кундалиги" эътибор қаратган Красногорск шаҳарчасидаги очиқ қудуқлар "Тошкент сув таъминоти" МЧЖ масъуллари томонидан назоратга олинди.

Ахборот хизмати раҳбари берган маълумотга кўра, ташкилот томонидан 40 га яқин қудуқнинг оғзи ёпилган.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Танқиддан_сўнг

ЧИРЧИҚДАГИ ЁНБОШЛАБ ҚОЛГАН УЙ ТАҚДИРИ НИМА БЎЛАДИ? ВАЗИРЛИК МАЪЛУМОТ БЕРДИ

💳Чирчиқ шаҳрида жойлашган 9 қаватли уй ёнбошлаб қолгани айтилган видеодан сўнг қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги вазият ўрганилганини маълум қилди.

💦"Геологик изланишлар хулосасига кўра, 2022 йил баҳор-куз мавсумидаги ёғингарчиликлар туфайли кўп миқдордаги ёмғир сувлари ирригация тизимларисиз мунтазам равишда бино пойдеворига сизиб кирган ва бино атрофига йиғилиб қолган. Натижада бино остининг асос қисми сувга тўйиниб, бинонинг вертикал сейсмик чоклари лойиҳавий ҳолатидан кўчган...

⚠️Мазкур бинолар қурилишига масъуллар ҳамда соҳа экспертлари иштирокида ўтган йиғилишда ўн кун муддатда амалий чораларни кўриш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди", — дейилади вазирликнинг бу ҳақдаги муносабатида

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Танқиддан_сўнг #Бўка

Икки пашша суҳбатидан😉

– Қайга йўл олдинг, ўртооо?

– Режалар ўзгарди, жўра. Янгийўл шаҳридаги Ёғ-мой комбинати атрофида Бўкадан ҳам зўр шароит бор экан. Ўшетга учдим. Вазият ўзгарса қайтарман...



P/S: Тозалик ҳар куни, ҳар ерда керак. Масалага бефарқ бўлмаган мутасаддиларга ташаккур!

Yoshlar kundaligi
#Танқиддан_сўнг

Хушхабар бор, ниҳоят қидирилаётган "У" топилди. Бироз рангини олдириб қўйганини инобатга олмаса ҳаммаси жойида, ҳаммаси зўр! 😉Беэътибор бўлмаган масъулларга раҳмат!🤝

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Танқиддан_сўнг

ЁШЛАР МЕҲНАТ ГУЗАРЛАРИДА НИМА ГАП: МАВЗУГА ҚАЙТИБ

⚠️Янгийўл шаҳрида қурилиши пайсалга солинаётган шубҳали "Ёшлар меҳнат гузари", Ангренда бюрократиядан нолиётган тадбиркор, ёшларни жалб қилолмаётган Ўрта Чирчиқдаги меҳнат гузари ...

📌"Ёшлар кундалиги" аввал кўтариб чиққан муаммоларга яна юзланди. Уч ҳолатга бир лавҳада назар. "Ёшлар — келажагимиз" давлат дастурини сиз унутган бўлсангиз, биз ҳали унутганимизча йўқ. Бизни алдаманг, ёшларни алдаманг!

👀Тўлиқ видеода ҳаммаси ошкор қилинган. Тезроқ кўринг.👇👇
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Танқиддан_сўнг

"Шоҳбекат" лақабли бизнес

🏢Тошкент вилоятининг маъмурий маркази Нурафшон 22 туман-шаҳарни бир-бири билан боғлайди.

🚖Ҳаракат кўп, транспорт кўп, 2 йил олдин қурилган янги шоҳбекат эса "соққа" қилувчи манзилга айланди. Бугун бу бино шоҳбекат вазифасини нега бажармапти?

😡Ноқулай жойдан ажратилган ер, нотўғри лойиҳа, хуллас баҳона мингта. Бу хато жабрини эса оддий одамлар, ҳайдовчилар тортмоқда. Хўш, бу лойиҳани барбод қилганлар ким? Кимдир бу масала билан қизиқадими ўзи?

Сизнингча, Нурафшон шоҳбекати қаерда бўлиши керак?

Yoshlar kundaligi
#Танқиддан_сўнг

✏️Каналимизда берилган Қуйи Чирчиқ тумани "Қўрғонча" маҳалласидаги ҳолат вилоят Экоология бошқармаси туман бўлими инспекторлари томонидан ўрганилибди.

✔️ Ободонлаштириш бўлими ходимлари ва махусус техникалар жалб этилган ҳолда тозалаш ишлари олиб борилибди.

✈️ Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Танқиддан_сўнг

Тўқбойга сув келди

❗️Яқинда "Ёшлар кундалиги"да "Тўқбой Водаканалга бегонами?" сарлавҳаси остида танқидий мақола эълон қилган эдик.

Куни кеча "Тошкент сув таъминоти" МЧЖ ахборот хизмати берган маълумотга кўра, айни пайтда "Найман" маҳалласи ҳудудида ичимлик суви қайта тикланган. Шунингдек, аҳоли билан шартномалар имзоланган.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM