Yoshlar kundaligi | Rasmiy
117K subscribers
12K photos
6.98K videos
51 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#Анонс

​​"Ёшлар кундалиги" Science гуруҳининг декабр ойи учун танлаган мавзулари:

2) Илмий-оммабоп мақолалар

📕Эволюция назарияси эскирдими?
Қалтис саволларга холис жавоблар. Инсоният яралиши ҳақида замонавий илм-фан нима дейди? Галдаги мақоламизда шулар хусусида тўхталамиз.

🗻Абадий музликлар – ҳаёт кафолатими? Глобал исиш даврида яшаяпмиз. Помир ва Олой тоғларидаги абадий музликлар, хусусан, Давидов музлиги шитоб билан эрияпти. Хўш, оқибати қандай бўлади? Қарши чора борми? Музликларнинг бўлиши нега зарур? Ушбу мақола сизга шу ҳақида маълумот бериб ўтади.

Тошкент чўққилари. Азим тоғларда битта чўққи бўлмайди. Кўплаб чўққилар бўлади. Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, Тошкент вилоятида нечта чўққи бор? Уларнинг номлари қандай маънони англатади? Баландлиги қанча? Бу сафар aзим тоғлар қучоғида сукут сақлаб турган чўққиларга сайр қиламиз.

Инсоният матриархат даври остонасида(ми?). Ажабланманг, шундай бўлиши мумкин. Бир қанча олимлар шундай назарияни илгари суришмоқда. Хўш, бу жараён қандай юз бермоқда? Шундай бўлиши муқаррарми? Мақолада шу каби хавотирли мулоҳазалар жамланади ва таҳлил қилинади.

🔗Декабристлар: исёнкор жиноятчилар. Баъзида принципиал жиҳатдан олганда, принципларнинг ўзи хато, нотўғри бўлса, унда уларга эргашмоқ керакми? Рус империализми илдизига болта урган бу исёнчилар кимлар эди? Улар ўз давлатига ёрдам бердими ва ёки аксинча? Тарих уларга қандай баҳо бермоқда? Бородино жангида ғолиб чиққан Россияда емирилиш қандай бошланган эди? Тарихга назар соламиз.

📖Конституция: жаҳон тажрибаси. Конституция илк бор қаерда яратилганини биласизми? Бошқа давлатларнинг конституциялари ҳақидаги қизиқарли фактларни ўқишни истайсизми? Унда ушбу мақолани ўтказиб юборманг.

📜Энциклопедия тарихи. Инсоният тарихидаги биринчи энциклопедия қандай ва кимлар томонидан яратилган эди? Буюк француз маърифатпарварлари Вальтер Скотт ва бошқалар илк энциклопедияни қандай яратишган? Шу ҳақида қизиқарли ҳикояни сиз учун тайёрлаяпмиз.

⚔️Тошкент воҳаси жанггоҳлари. Сиз ҳозирги Оққўрғон ва Чиноз кенгликларида Амир Темур ва Aмир Ҳусайннинг бирлашган қўшини мўғул хони Илёсхўжага қарши "Лой жанги" деб номланган жангни ўтказганини биласиз. Аммо Тошкент воҳасида жанггоҳлар кўп. Қаерда қандай жанггоҳлар бўлган? Ушбу мақолани ўқиб, тарих бўйлаб саёҳат қилишга тобингиз қалай?... ☺️

🌊Тошкент воҳасининг суғорма деҳқончилиги тарихи. Илк тўғон, илк ариқлар, сардобалар, уларни қурдирган тарихий шахслар ва бугуннинг гидротехник иншоотлар ҳақида қизиқарли мақола тайёрлаяпмиз. Ариқда шилдираб oқиб ётган сувнинг сизгача босиб ўтган йўли тўғрисидаги мақола сизга ҳам қизиқарли бўлишига кафолат берамиз.

🕹Лудомания ва реаллик. Жамиятда ўйинбозлик (лудомания) касаллиги урчиб кетган. Бугун деярли ҳамма виртуал ўйинлар ишқибозига айланди-қўйди. Хўш, меъёр қаерда? Ўйин ишлаб чиқарувчилар кимлар ва уларнинг мақсадлари нима? Илм бу ҳақида нима дейди? "Ёшлар кундалиги" сизни шулар билан атрофлича таништиради.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Анонс #Тошкент_тумани

ҚИШЛОҚНИ ЯЁВ КЕЗГАНДА: ҲАСАНБОЙ ҚИШЛОҒИДА НИМА ГАПЛАР?

🏡"Қишлоқни яёв кезганда"
лойиҳасининг ижодий жамоаси бу гал Тошкент туманидаги "Ҳасанбой" қишлоғига боришди.

🥬Иссиқхоналар оролчаси бўлган қишлоқда ҳар доимгидек иш қизғин. Деҳқончилик илмининг ҳадисини олган уста деҳқонлар пойтахт дастурхонига сархил маҳсулотларни етказиб беришмоқда.

⚠️Айтганча, бир вақтлар иссиқхоналарига асосан, помидор ва бодринг экиладиган Ҳасанбойда бугун вазият ўзгарибди. Айни чоғда қишлоқдаги иссиқхоналарда полиз экинларидан кўра гулчилик яхшироқ, жадалроқ ривожланаётган экан.

⚡️Тез орада батафсил видео ютуб каналимизга жойланади.

Lotin yozuvida o‘qish📲

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Анонс

НУРАФШОНДА БАЙРАМНИНГ АВЖИ ҚАЕРДА БЎЛАДИ?

🗓 Нурафшонда
байрам шукуҳи кеза бошлади. Мутасаддилар Зойир Мирзаев бошчилигидаги илк йирик оммавий тадбирни юқори савияда ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда.

☺️ Умуман, икки йилдан бери йирик тадбир, сайил ўтказилмади, ҳаммамиз Наврўзни соғиндик. Бу йил шунга яраша "даҳшат" тадбирлар, халқ ўйинлари, томошалар ташкил қилинган, 20-21 март кунлари келиноради.

🤩 Оммавий тадбирларда, жуда кўп павильонлар бўладиган сайилда ҳамма энг асосий, қизиқарли томошалар бўладиган жойни қидиради. Биз сўраб-суриштириб, ўша жойни топдик.

🏟 Бу жой – Нурафшон марказига кираверишдаги Олим Аширов номидаги стадион. Наврўз куни бу жойда қизиқарли беллашув ва мусобақалар, шоу бўлади, Паркентнинг машҳур сомсаси, халим, сумалак тарқатилади. Харитага қарасангиз, стадиондаги вазият қандай бўлишини тасаввур қилаверасиз.

Ёшлар, "Тошкент йўли" кўчасидаги энг зўр томошага марҳамат! Катта боллар, катта қизлар ҳам шу ерда бўлишади. ☺️

📍Локация

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80O
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Анонс #Тадорик

НУРАФШОНДА ЭРТАГА НИМАЛАР БЎЛАДИ?

🗓 Бугун вилоятимиз марказида эртадан бошланадиган сайилга зўр тадорик кетаяпти. Дошқозонларга сумалак солинган, ранг-баранг павильонлар ҳозирланмоқда. Эртага бу жойда умумхалқ сайли, кўнгил анжумани, катта байрам ўтказилади.

🤫 Баъзи тадбирларнинг бошланиши, тараддудига қараб, уни қандай савияда ўтишини тасаввур қилса бўлади. Бизнингча, эртага Нурафшон тарихидаги энг йирик оммавий тадбир бўлади.

😉 Тайёргарлик ҳам шунга яраша. Қолганини видеода кўринг.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Анонс

"САИДАНИНГ ҲИКОЯСИ ЁХУД ШАМОЛЛАРДА ҚОЛМАС ҲИСЛАРИМ" – КУНДАЛИК СЕРИАЛ

❗️ Диққат, эртага кун давомида "Ёшлар кундалиги"да ажабтовур сериал, ҳаётий видеоҳикоя намойиш қилинади.

🚀Сериалнинг қаҳрамони – Пискент тумани "Ғайрат" маҳалласида ёшлар етакчиси лавозимида иш бошлаган Саида Раҳмонова.

💭 Саиданинг кунлик ҳаёти, фаолияти, кенг маънода, давлат хизматчисининг кун тартиби қизиқарли, кутилган ва кутилмаган таассуротларга тўла. Яхшиси, эртага бир бошдан унинг ўзи ҳикоя қилади.

🎞 Мини-сериалнинг биринчи қисмини эртага соат 10:00 да каналимизда эълон қиламиз. Кутилмаган ва қизиқарли реалистик томоша сизни кутмоқда, ишонинг!

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Анонс #Оташ_янгиюльский #Кўчага_назар

"Кўча боласи" нима дегани? Улар қандай улғаяди, тирикчилик нима бўлаяпти? "Кўча" блогосферани ҳам забт эта олдими?

Нега унга ўхшамаслик керак, сабаб нимада? Янгийўл шаҳри ҳокими ҳам ундан хабар олиб туриши ростми? "Камолот" фаоли қачон ва нега кўча боласига айланди?

У нега ўзига "Жарроҳ" тахаллусини олган? Ниёзбошилик бу "жарроҳ" қандай операцияларни амалга оширган?

Ниёзбоши қишлоғидан чиққан блогер, тадбиркор, рэппер, реклама агенти, "Кўча боласи" Оташ янгиюльский билан суҳбат.

Тез кунда!

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Анонс

📆Уч ой деганда бу машҳур полвон билан суҳбатлашиш имкони туғилди. Уч ой кутдик, уям камтарлик қилиб, уч ой ўзини олиб қочиб юрди...

👏Аввал телефонда гаплашдик, сўнгра тўй-ҳашамлар, элнинг қутлуғ кунларида узоқдан кўришдик, съёмка куни, вақтини қайта ва қайта белгиладик, аммо мавриди энди келган экан, шекилли...

🎥Бугун "Ёшлар кундалиги" ва Nishon24.uz жамоаси "Мотив" лойиҳаси доирасида қаҳрамонимиз билан ваниҳоят учрашиб, суҳбатни тасвирга олишни бошлади.

Хўш, бу ким? Гап қайси машҳур полвон ҳақида бормоқда? Отни танидингизми?

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Анонс #Оташ_янгиюльский #Кўчага_назар

😎 "Кўча боласи" нима дегани? Улар қандай улғаяди, тирикчилик нима бўлаяпти? "Кўча" блогосферани ҳам забт эта олдими?

☝️ Нега унга ўхшамаслик керак, сабаб нимада? Янгийўл шаҳри ҳокими ҳам ундан хабар олиб туриши ростми? "Камолот" фаоли қачон ва нега кўча боласига айланди?

У нега ўзига "Жарроҳ" тахаллусини олган? Ниёзбошилик бу "жарроҳ" қандай операцияларни амалга оширган?

🔥 Ниёзбоши қишлоғидан чиққан блогер, тадбиркор, рэппер, реклама агенти, "Кўча боласи" – Оташ янгиюльский билан суҳбат.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_чойхонаси #Анонс

🗓Тез кунда бизда янги лойиҳа – "Ёшлар чойхонаси". Чойхонадаги гурунглар, суҳбатлар бошқача бўлади. Биз машҳур зиёлилар ва олимлар билан чойхонада, галстуксиз гаплашамиз.😎🤟

P.S. Кўрсатувнинг илк сони Бўкада суратга олинмоқда. Буни ҳоким ўринбосари Ғулом Артиковдан қаттиқ сир тутаяпмиз, яна қўққисдан устимизга бостириб келиб, телеграм каналларга обуна бўлишга мажбурламасин деган хавотирдамиз. 🤐🙃

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_чойхонаси #Бўка #Анонс

📌Ифторлик яқин. Ҳар фаслнинг ўз таровати бор. Хусусан, баҳорнинг исмалоқ сомсаси-ю, коватак қўшиб пиширилган чойхона палови барибир бошқача.

Ўзбек – чойхона шайдоси. Қонимизда бор. Биз учун чойхона шунчаки таомланиш эмас, элга қўшилиш, дўстлар даврасида соғлом гурунг, дийдор палласидир.

🤝Тез кунда "Ёшлар чойхонаси"да кўришамиз!

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_чойхонаси #Анонс

⭕️ТикТок, инста, дискотека, рlayStation отмен! Бияғда юрагида ўти бор ёшлар коррупция ҳақида гаплашаяпти. Эшитинглар!

⚔️Тадбиркор, ўқув маркази раҳбари, журналист, депутат, хуллас, бизнинг ёшлар армияси савол ва муҳокамаларда вилоят Адлия бошқармаси матбуот хизмати раҳбари Ҳусан Равшанов билан обдан тортишдилар.

☹️Асосий гапларни эса ҳозирча айтмай турамиз.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Тарих #Анонс

ИВАН ДЎХТИРНИНГ БАРОНЕССА ХОТИНИ

🇫🇷 Француз баронлари бўлмиш де Мореллар авлоди Наполеон таъқибидан Россияга кўчиб кетишган. Тақдирни қарангки, ўша сулоланинг давомчиси Ольга Алексеевна Морель Иван Шевердин исмли рус дворян йигитига турмушга чиқади.

👨‍⚕️ Иван ҳарбий доктор эди. Подшо топшириғи билан у Туркистонга юборилади ва шу тариқа вилоятимизга келиб қолади. Иван Шевердин ва Ольга Алексеевна бугунги Оҳангарон тумани, Телов қишлоғида шифохона очиб, одамларни даволай бошлайдилар ва кўп йиллар шу ерда қолиб кетишади.

💭 Шу тариқа эр-хотин дворянлар ҳудудда замонавий тиббиёт пайдо бўлишига кўмаклашган. Ўша даврларда Ўрта Осиёда замонавий профессионал тиббиёт энди-энди шаклланаётган эди.

🗞 Мазкур оила аъзоларининг тарихи ва уларнинг машҳур ёзувчи бўлиб етишган ўғли ҳақидаги қизиқарли мақолани "Ёшлар кундалиги" газетасининг эртанги сонида ўқишингиз мумкин.

Буюртма қилиш учун: 99 370 66 07

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Ac
#анонс

Халқаро пресс-клуб 2023 йили бир қатор янги лойиҳаларни йўлга қўйишни режалаштирган.

🇺🇿 Мамлакатимиздаги муҳим воқеликларни тезкорлик билан шарҳлаб бориш, турли-туман жараёнлар хусусида аҳолига соҳалар мутахассислари ҳамда экспертларнинг асосли фикрини етказиш мақсадида https://t.iss.one/IPCUzbekistan канали орқали мунтазам ўтказиб борилиши мўлжалланаётган аудиоподкастлар – шуларнинг бири.

🎙 Аудиоподкастларнинг дастлабкиси @IPCUzbekistan телеграм каналида 9 январь куни соат 18:30 да Энергетика вазирлиги мутасадди ходимлари иштирокида «Аномал совуқ: энергетика тизими унга тайёрми?» мавзусида бўлиб ўтади.

Овозли чатимизда Энергетика вазирлигининг мутасаддилари иштирок этадилар.

Аудиоподкастимизда қатнашинг. Мавзу юзасидан саволларингизни қуйидаги манзилга юборинг!👇

📨 https://t.iss.one/xalqaropressklubbot

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Анонс

"Ёшлар кундалиги" ой давомида эълон қилинадиган мақола ва очерклари ҳақида анонс беради.

Конституцион референдум бутун бир цикл, узоқ давом этган марафон бўлди. Янгиланаётган Конституция матни ҳозирги Ўзбекистон аҳолисининг умумий ижтимоий тафаккури маҳсули сифатида катта йўлга чиқмоқда. Биз бу жараённи биргаликда қарийб бир йил жўшқинлик билан ёритдик, кузатдик, таклифлар бердик, муҳокамалар манзарасига назар ташладик.

Эндиликда ҳаёт тарзимиз, миллий қонунчилик базаси ўзгармоқда. Референдум олди тарғибот тадбирларида янграган сўзлар чиройли ибора бўлиб қолиб кетмаслиги учун жамоатчилик назорати институти фаол бўлиши лозим. Зотан, халқнинг орзу-мақсадларини ўзида мужассам қилган Бош Қомус тўғридан-тўғри ишлайдиган, халқчил ҳуқуқий дастуриламал бўлди. Энг муҳими, бу даврда халқнинг ҳуқуқий саводхонлиги кескин ошди. Ҳаммамиз қонунлар, уларнинг моҳияти, ҳуқуқий нормаларни ташкил этувчи тушунчалар ҳақида ўйлай, фикрлай бошладик. Бу референдум – жамиятда янги ҳуқуқий онг пайдо бўлишига олиб келди.

Демак, биз ҳам энди янгича талаб ва руҳда ишимизни давом эттирамиз. Анонсларимизга муносабат билдиринг, таклифларингизни йўлланг. Биз албатта инобатга оламиз.

🚴‍♀️ "Велосипедни кўрмадингизми?" – таҳлилий мақола. Унда Тошкент вилояти ҳокимининг 2021 йил 11 октябрдаги қарори ижроси нима сабабдан сансолар бўлаётгани аниқ фактлар билан таҳлил қилинади;

💸"Кредит бор, технология қани?" – мақолада Халқаро молия институтларининг кредитлари эвазига олинган томчилаб суғориш технологияларидан қандай "фойдаланилаётгани"га кўзгу тутилади. Нишонда – Оққўрғон тумани;

🔰 "Илоқ давлати: афсонанинг туғилиши" – 7 май куни бўлиб ўтиши кутилаётган анъанавий Илоқ фестивалидан туркум репортаж;

💦 "Тошкент вилояти фавворалари" – вилоятимиздаги абгор, қаровсиз ва ташландиқ фавворалар билан таништирамиз;

🔢 "Статистика ва ҳаёт ҳақиқати" – бир-бирига мос келмаётган рақамлар, қўшиб ёзишлар, сохтакорликлар ҳақида гаплашамиз.

😢 "Қишлоғимиз бўлди обод, мен йиғламай ким йиғласин" – чекка қишлоқ манзараларидан дангал репортаж;

⚡️ "Етакчининг бир куни" – маҳаллада жавлон ураётган фаол етакчилар ҳаётидан туркум репортаж;

🔘 "Методист" – Биласиз, Тошкент вилояти халқ таълими соҳасида антирекорд ўрнатиб келмоқда. Негадир биз услубчиларни унутдик. улар қаерда, таълимни қутқарувчилар жамоаси қандай ишлаяпти? Шулар ҳақида ёзамиз;

🎙 Ой давомида камида 5 та очиқ мулоқот, овозли чат ташкил қилинади. Бугунги кундаги энг машҳур психолог "Ёшлар кундалиги" меҳмони бўлиши кутилмоқда. Ретритмисан ретрит бўлади))

💥 "Юлдузли виньетка"нинг бу йилги чиқишида Тошкент вилояти машҳурларини жамлаймиз.

📘 "Илм моҳияти" – илмий ишни ҳимоя қилган Тошкент вилояти ёш олимларининг изланишлари моҳиятини содда ва лўнда тушунтирадиган ўзига хос лойиҳа.

Бундан ташқари, талабалар ҳаётидан юмористик лавҳалар, шоу-бизнес янгиликларига атрофлича тақризлар, ҳар тонг севимли "Туйғу" лойиҳаси янгича форматларда тайёрланади. Хўш, сизни қандай мавзулар қизиқтиради? Марҳамат, бизга изоҳларда ёзинг.

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Анонс

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА НИМА ГАП?

Ўтган сўнгги кунларда Тошкент вилояти шаҳар-туманларида қандай муассасалар ишга тушди?

🔶Ўрта Чирчиқ тумани
: 3 йиллик танаффусдан сўнг "Туябўғиз" сув омбори – "Тошкент денгизи" яна аҳоли ва туристлар учун ўз қучоғини очди.

🔶Ангрен шаҳри: Уч қаватли янги ҳарбий қисм биноси ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзоларига топширилди.

🔶Оҳангарон тумани: Ҳудуддаги 12-сонли мактабда Республикадаги биринчи виртуал кимё лабораторияси ишга туширилди.

🔶Пискент тумани: 1-сектор ҳудудидаги "Сувти" маҳалласида янги болалар боғчаси ишга тушди.

🔶Янгийўл тумани: "Самарқанд" маҳалласида оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти очилди.

🔶Юқори Чирчиқ тумани: ҳудудддаги “ORZUMED YANGIBOZOR” номли тиббиёт маркази аҳоли хизматига шайланди.

🔶Бекобод тумани: "Бўстон" маҳалласида янги болалар боғчаси очилди.

🔶Олмалиқ шаҳри: "ENTER ENGINEERING" МЧЖ қошида "Амалиёт мономаркази" фаолияти йўлга қўйилди. Мономарказда эркакларга амалий ва назарий машғулотлар олиб борилиб, малакали мутахассислар тайёрланади.

🔶Тошкент тумани: Президентнинг тегишли қарорига биноан Тошкент туманида янги перинатал марказ иш бошлади.

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Анонс

Айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайлов кампанияси авж паллага кирди.

@olimlar_minbari ва @yoshlar_kundaligi_rasmiy лойиҳалари томонидан экспертлар ва блогерлар иштирокида "Очиқлик даврида сайловлар: ўзига хослик, ахборот хуружлари, холислик" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Батафсил видео тез кунда!

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Анонс

⭕️ Миразиз Мирсултонов Хурсанов билан нималарни гаплашди? "ОКМК" футбол клубининг Эрон жамоасидан 9:0 га ютқазганини комбинат директори қандай кутиб олди?

Ёшларни доим қўллаб-қувватлаётган Хурсанов энди нима қилмоқчи?

Миржалол Қосимовнинг "ОКМК"даги фаолияти қандай баҳоланди? Истеъфоми ё имконият?

"ОКМК" клубига бу йил нега комбинатдан пул тушмади? 2024 йилги режалар қандай?

Клуб директори Баҳодир Мирзаев берган интервью нимаси билан Хурсановнинг эътиборини тортди?

Хурсанов режа қилган футбол академияси бу йил нега очилмади? Тошкент вилоятида болалар футболини ривожлантиришга ким қарши?


📌 Барча саволларга бугун соат 16:00 да эълон қилинадиган материалдан жавоб топасиз.

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Анонс
#Қишлоқларни_яёв_кезганда

Нанай, гўзаллигингдан айланай!

Мўъжазгина қишлоқ, саноқсиз ажойиботлар. Қаер дейсизми, ўзимизнинг Бўстонлиқ, Нанай қишлоғида.

🔥Меҳмондўст, мард, соддадил одамларни сўрасангиз, ҳеч иккиланмай Нанайда деб жавоб берамиз. Анонсни кўриб сиз ҳам бунга амин бўласиз.😊🤙

🎬Тўлиқ кўрсатув тез кунда ютуб саҳифамизда, ҳозир эса хамир учидан патир👆

📍Анаққиса, локация бу ерда. Йўлга тушоврасиз👈🛻😊

Yoshlar kundaligi
#Анонс

"Ёшлар кундалиги" яқин соатларда Тошкент вилоятининг маъмурий маркази – Нурафшондаги аянчли манзаралар ҳақида танқидий чиқиш қилади

Хусусан, шаҳар марказидаги "Тошкент йўли" кўчасида кузатилаётган қаровсизлик, ўзбошимчалик, машина ва аҳоли қатновига ноқулайлик туғдираётган ҳолатлардан норозилик кучайиб бормоқда. 

Деворига "Снос" деб ёзиб қўйилган уйлар бузиладими ёки шундай қоладими? Снос эълон қилинганига, бу аҳволга 4 йил бўлди ахир! Бу бедодлик қачон тугайди?

Аллақачон бедарвоза шаҳарга айланган, ким нимани хоҳласа қилаётган Нурафшон шаҳри ва унинг масъул раҳбарлари юзига кўзгу тутамиз.

Танқидий видео айни пайтда монтаж жараёнида, бугун тунда тўлиқ видео эълон қилинади. Ортиқ сабр қилиб бўлмайди. Пичоқ бориб суякка қадалди.

Yoshlar kundaligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Анонс
#Оддий_қишлоқ

Тоғлар орасидаги яширин мина майдонидан тортиб чавандозлик сирларигача...💣

"Оддий қишлоқ" жамоаси бу сафар Оҳонгарон туманининг мовий тоғларига, Овжазсой қишлоғига сафар қилди. Йигитлар "бомба" кўрсатув қиламиз деб, ўзлари ҳам портлаб кетишига бир бахя қолди, омале... 😉

🎬Премьера тез кунда. Бугун якшанбa. Фурсатдан фойдаланиб шу туркумдаги кўрсатувларимизни бир кўриб олинг.👇