This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кайфият
Тасаввур қилинг: қўлда қайноқ қаҳва билан дераза олдида турибсиз. Ташқарига термуласиз. Бир томонда олдинга югураётган ёшлигингиз, иккинчи томонда эса узоқ келажак.
Уни қандай қуриш ўз қўлингизда эканини ўйлаётганингизда дераза ойнаси парланади. Бу парланиш қаҳва буғиданми ё ҳаяжонданми, буниси муҳим эмас. Муҳими, сиз мусиқа тинглаяпсиз, фикрлаяпсиз. Аслида мана шунинг ўзи катта бахт, қадрдон.
Бу мусиқани эса куз, ё қиш эмас, умр сонатаси деб номлаган бўлардим. Фикримга қўшиласизми?
Yoshlar kundaligi

#тезкор
❔ "Мersedes-Bens" сифатсиз машина ишлаб чиқаряптими?
❔250 мингга яқин автомобил нега компанияга қайтариляпти?
Yoshlar kundaligi
❔250 мингга яқин автомобил нега компанияга қайтариляпти?
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Анабўлмаса
ЖИҒИЛДОНДА ҚОЛГАН ЙЎЛЛАРИМ...
📌 Бўкада "фирмачилар" 3 маҳалланинг йўлига ажратилган пулларни “ҳазм қилворишди". Шартнома қийматининг 30 фоизи МЧЖга ўтказиб берилгани фирибгарларга мойдай ёқиб тушган. “Фирмачилар” 373,5 млн. сўмни ҳали қурилиш ишлари бошланмасдан талон-торож қилганига нима дейсиз?!
🤔Айни дамда ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган. Йўлми, унинг тақдири ўзгаришсиз қолган чамамизда...
Yoshlar kundaligi
ЖИҒИЛДОНДА ҚОЛГАН ЙЎЛЛАРИМ...
🤔Айни дамда ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган. Йўлми, унинг тақдири ўзгаришсиз қолган чамамизда...
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бола_тилидан
- Уйингиз қаерда?
- Банкда 🏦💰
Ҳозирги болалар АВВАЛҒИЛАРГА ЎХШАМАС 😅
Бу галги ҳамкоримиз: Нурафшон шаҳар 22-ДМТТ

Мирзиёев “Келажак ўйинлари” биринчи халқаро мусобақасида ўзбек тилида нутқ сўзлади
Давлат раҳбари Ўзбекистон 2026 йилда “Келажак ўйинлари” мусобақасига мезбонлик қилишга тайёрлигини билдирди.
Yoshlar kundaligi
Давлат раҳбари Ўзбекистон 2026 йилда “Келажак ўйинлари” мусобақасига мезбонлик қилишга тайёрлигини билдирди.
Yoshlar kundaligi
#Буюклар_муҳаббати
🎼ФРЕДЕРИК ШОПЕН: ДАҲОНИНГ ЮРАГИ ПОЛЬШАДА
➖Кириш
Шифокорлар у яратган мусиқа шифобахш хусусиятга эгалигини тан олган. Номи тилга тушган мусиқачи борки, Шопеннинг ғайришуурий, илоҳий оҳангларидан таъсирланганини яширмаган. Гап дунёга машҳур бастакор, Польшанинг фахри, Парижда ижод қилган даҳо Фредерик Шопен ҳақида.
➖Кибор чўққиларда музлаган баҳор
"Опа, мен ўляпман. Ўттиз тўққиз ёшимда ўлим қаршимда турибди. Қўрқиб кетяпман, опажон. Қадрдон уйимиздан олисларда, Парижда ўлиш қисматим экан. Кўрган хўрлик, алам ва изтиробларимни таърифлай олмайман. Парижнинг кибор давраларида мусиқам янграйди, юрагим увушади; тунлари касалим қўзғайди, қон қусиб куйлар яратаман, кейин кулиб рақсга тушадилар; сезиб турибман эртага замин уйғонади, мен уйғонмайман, ўляпман, опа. Сендан бир ўтинчим бор, опа. Вафотимдан кейин юрагимни Польшага олиб кет..."
➖1849 йил. Фредерик Шопеннинг Польшада яшовчи опаси Людвикага ёзган сўнгги мактуби.
Париж архивларида қолган битиклар:
Ф.Ф.Шопен. Туғилган йили 1810 й. Вафоти 1849 й. Бастакор, пианиночи. Поляк миллатига мансуб сиёсий муҳожир. Танаси Париждаги Пьер Лашез қабристонига дафн этилган, юраги эса Польшага олиб кетилган. Фарзанд кўрмаган.
➖Шляпангизни ечинг, жаноблар, қаршингизда даҳо турибди!
Шопен ҳали 19 ёшда эканида Польшадан кетишга мажбур бўлди. Лейпцигда 19 яшар поляк мусиқачиси концерт беришини эшитган таниқли бастакор Роберт Шуман шу концертга боради. Шопен совуққон немисларнинг қалб торларини чертиб, ўз истеъдодини кўрсатди. Томошабинлар қаторида ўтирган Шуман ўрнидан турди ва залга қараб кейинчалик машҳур бўлиб кетган ўша гапини айтди: "Шляпангизни ечинг, жаноблар, қаршингизда мусиқа дунёсининг янги даҳоси турибди!" Шуман таърифлаган ўша даҳо – Шопен эди.
➖Юракнинг Польшага бориши
Шопеннинг васиятига кўра, опаси унинг юрагини махсус идишга солиб, Польшага – Ватанига қараб йўлга тушди. Россия империяси вассали бўлган Поляк герцоглиги Шопен ким, унинг номдор мусиқаси нимадир – билмасди, танимасди. Аммо, Париждан бир юрак, исёнкор бастакорнинг юраги Польшага келтирилаётгани халқ ичида шов-шувга айланган, мутлақо кутилмаган бу хабардан полиция безовта эди. Шопеннинг юраги чегарадан олиб ўтилди. Ўзи кўтариб катта қилган укасининг юрагини Польшага олиб келган, йўлда эзилиб адойи тамом бўлган Людвиканинг изтироблари таърифлаб бўлмас бир драма эди. Чегарадан, қаттиқ текширувлардан укасининг юрагини қандай яшириб олиб ўтгани жумбоқ. Бу – вафодор опанинг буюк жасорати.
➖Озод Польша учун!
Варшавага етиб борган Шопеннинг юраги ибодатхона девори орасига шошилинч яширилди. Бу сирни халқ билди, опа билди, руҳоний билди. Ватан озодлиги, мустамлакага қарши ҳаракат рамзи бўлиб Шопеннинг юраги эрксевар полякларни маънавий қувватлантириб турди. Йиллар ўтиб юракни бошқа жойга олиб ўтишмоқчи бўлганида, халқ эътироз билдирди: "Биз учун буюк юрак шу ерда тургани маъқул..." Польша ҳукумати Шопеннинг юрагини миллий бойлик деб эълон қилди. Ҳозир ҳам у Варшавада, черков деворлари орасида турибди.
➖Ва аёллар:
Шопен ҳаётини бир қадар ўрганиб англадимки, у фақат мусиқани севган. Илк муҳаббати Польшада эканидаёқ барбод бўлган. Кейинчалик Жорж Санд (асл исми Аврора Дюпен) билан бирга яшаган пайтлари эса шунчаки санъатга мубтало икки инсоннинг бир-биридан илҳом излаш борасидаги беҳуда уринишлари эди. Шунақаси ҳам бўлар экан. Ҳартугул уларнинг муносабатларини на оила, на муҳаббат деб аташ мумкин эди. Шопен кўринган билан ошиқ-маъшуқ ўйнайдиган Пушкин эмасди. Ёқтирганига тавалло қилиб уйланган Есенин ҳам эмасди. У қалбини, лазиз туйғуларини ошкор қилишни хушламайдиган, камгап, ич-ичидан шуълаланиб турадиган ва бу чўғни бирон аёлга тортиқ қилмаган дилбар инсон эди.
➖Хулоса
Шопеннинг тақдири қандай драматик кечганини, унинг мусиқасини ёзмадик. Боиси, қўлингизда телефон, ахборотнамо гапларни қайтаришда маъно йўқ. Ҳар қандай таъриф мусиқанинг ўзидек ёқимли чиқмайди барибир. Шопенни эшитинг! Наполеон Бонапарт урушларидан кейинги дунёни қуришда, можаролардан безган Европанинг эстетик дидини сақлаб қолишда алоҳида ўрин эгаллайдиган даҳони тингланг.

⚡️⚡️⚡️
Зойир Мирзаев Польшадаги ўзбек тадбиркорлари билан.
📌Айни дамда вилоят ҳокими бошчилигидаги делегация Польшада бўлиб турибди.
🎼Польша бу – мусиқа даҳоси Фредерик Шопеннинг ватани. Зойир Мирзаев ва ўзбек ишбилармонларининг мулоқот жараёнида ҳам ажойиб мусиқа янграб турибди.
‼️Ажабланарлиси, Польшада ўзбек таомларига қизиқиш юқори экан. Ватандошларимиз очган ошхоналарда айниқса паловимиз зўр сотиларкан.
Р.S: Бугун вилоят ҳокими Польшадаги ўзбек талабалари билан учрашади. Мазкур мамлакатда 5000 нафар ўзбекистонлик талаба ёшлар бор.

‼️"Chazor" автомобили нархи 11минг АҚШ долларига тушди😱
🖼 Анора Абдурашидова "Сўнгги соатларда" хабар қилади.
Yoshlar kundaligi
‼️"Chazor" автомобили нархи 11минг АҚШ долларига тушди😱
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор
Энди ҳайдовчи пиёдаларга йўл бермаса, радардан жарима келиши мумкин
📹 Батафсил видеода.

#Дунё_ёшлари
ЁШЛАР, ТАЪЛИМ ВА ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ: ПОЛЬША ТАЖРИБАСИГА НАЗАР
Айни дамда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан Польша Республикасида бўлиб турибди. Поляклар ёшларга қанчалик эътиборли? Таълим тизими бошқа мамлакатлардан фарқ қиладими? Бугун шу ҳақида гаплашамиз.
"Нобелчилар"нинг ватани ҳақида икки оғиз
Польша Украина, Литва, Белорусия, Словакия, Чехия, Германия ва Россия билан чегарадош. Ер майдони - 322 575 км2, аҳолиси - қарийб 38 млн. Пойтахти - Варшава. Николай Коперник, Фредерик Шопен, Мария Складовская-Кюрининг ватани бўлган бу давлатда 17 нафар Нобель мукофоти лауреатлари дунёга келган. Бу ердаги ёшларнинг 90 фоизи камида ўрта маълумотга, аҳолининг 50 фоизи эса илмий даражага эга.
Мактаб таълими: тайёрлов дастурини ўзлаштириш мажбурий
Мамлакатда таълим соҳаси давлат томонидан назорат қилинади. Қонунчиликка кўра, 9 йиллик бепул таълим мажбурий.
Польша таълим тизими бир неча босқичдан иборат. Биринчи босқичда бола 1 йил боғча ёки мактабда тайёрлов дастурини ўзлаштириши керак. Кейин 8 йиллик бошланғич мактаб таълими бошланади. Ундан сўнг қизиқишларига қараб лицей (4 йил), техникум (5 йил) ёки ўрта касб-ҳунар таълими (2-3 йил) муассасасидан бирини танлашлари лозим. Одатда олий ўқув юртларида ўқишни давом эттиришни режалаштирганлар лицейга борадилар. Техникум ва ўрта касб-ҳунар таълими муассасаларида касб-ҳунар эгаллаганлик ҳақидаги диплом берилади.
Мактабларда ўқиш 1 сентябрдан бошланади ва июннинг охирги жумасигача давом этади. Ўқувчилар бир сменада ўқишади, дарслар эрталаб соат 8 да бошланади. Шанба дам олиш куни ҳисобланади.
Таълим жараёнида 6 баллик баҳолаш тизими танланган. Бошланғич мактабда дарсликлар ўқув йили бошида бепул тарқатилади, умумтаълим мактабларида (лицейлар, техник мактаблар, касб-ҳунар мактаблари) эса сотиб олинади. Ота-оналар электрон кундалик орқали фарзандларининг ўзлаштиришини кузатадилар, ўқитувчи ёки синф раҳбари билан ёзма мулоқот қиладилар. Бошланғич мактаб охирида ўқувчилар мажбурий халқаро малака имтиҳонидан ўтади. Агар имтиҳон яхши топширилса, бошланғич мактабни тугатганлиги тўғрисидаги гувоҳнома берилади.
Олий таълим: ётоқхонага жойлаштириш кафолатланади
Польшада биринчи университетга 1364 йилда асос солинган. Айни дамда бу ерда 450 га яқин олийгоҳ фаолият юритади. Уларнинг 300 дан ошиғи хусусий таълим муассасасидир.
Давлат университетларида Польша фуқаролари танлов асосида бепул ўқиш имкониятига эга. Университетларда ўқиш 1 октябрдан бошланади ва ҳар бир муассаса аниқ тугаш санасини алоҳида белгилайди. Барча давлат университетлари ўз талабалари, биринчи навбатда чет элликларнинг ётоқхонага жойлашишларини кафолатлайди. Польша университетларининг дипломлари Европанинг барча мамлакатларида тан олинади.
Талабалар ва стипендия
Мамлакатда талабалар учун стипендия турлари кўп: ижтимоий стипендия (ижтимоий ёрдамга муҳтож талабалар учун мўлжалланган молиявий қўллаб-қувватлаш шакли), махсус стипендия (ногирон талабалар учун), ректор стипендияси (ўқиш, фан, ижод ва спортдаги ажойиб ютуқлари учун энг яхши талабаларга берилади), нафақа (қийин ёки кутилмаган ҳаётий вазиятларга тушиб қолган талабаларга бир марталик моддий ёрдам. Масалан, яқин кишининг ўлими, касаллик, бахтсиз ҳодиса, боланинг туғилиши) ва ҳоказо...
26 ёшдан кичиклар даромад солиғи тўламайди (ми?)
Ҳукумат томонидан ёшларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилади. Польшада 2019 йилнинг август ойидан бошлаб 26 ёшдан кичик шахслар даромад солиғи тўламайди. Парламент қарорида ёшга доир имтиёздан ташқари яна бир муҳим банд бор: йиллик даромади 20 минг евродан ошмаганлар ҳам солиқлардан озод этилади.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Етакчи_минбари
Сизга замбаракни ўқи! I Ёшлар етакчиларини қийнаётган долзарб муаммога назар
(Видео реал воқеаларга асосланган)
🖼 Образларда: Бўстонлиқ тумани маҳалла ёшлар етакчилари.
Yoshlar kundaligi
Сизга замбаракни ўқи! I Ёшлар етакчиларини қийнаётган долзарб муаммога назар
(Видео реал воқеаларга асосланган)
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу
Биз юрган йўлларни бирга жамласа,
Бориб келиш мумкин ойга пиёда...
✍Қўшиқдан
🖼 Образда: Бахтиёр Қурбон, Анора Абдурашидова
Yoshlar kundaligi
Биз юрган йўлларни бирга жамласа,
Бориб келиш мумкин ойга пиёда...
✍Қўшиқдан
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бир_рақам_шарҳи
🙅♂️Айни пайтда вилоятимиздаги 54 минг 775 нафар фуқаро турли хилдаги қарздорлик туфайли четга чиқа олмайди.
💔Шундан 28 мингдан ошиғини алимент тўловчилар ташкил этади.

#Кун_фотоси #айни_дам
⚡️Бугун Нурафшон шаҳридаги Ёшлар марказида "PUBG mobile" мусобақасининг шаҳар босқичи бўлиб ўтди. Жараёнда100 дан ошиқ 14-30 ёшгача бўлган иштирокчилар қатнашди ва 12 нафар ғолиб аниқланди.
📸Суратда: мусобақа жараёни.
Yoshlar kundaligi
⚡️Бугун Нурафшон шаҳридаги Ёшлар марказида "PUBG mobile" мусобақасининг шаҳар босқичи бўлиб ўтди. Жараёнда100 дан ошиқ 14-30 ёшгача бўлган иштирокчилар қатнашди ва 12 нафар ғолиб аниқланди.
📸Суратда: мусобақа жараёни.
Yoshlar kundaligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Премьера
ОЗОДАНИНГ "КЎК ЖИГУЛИ"СИ
Ёшлар кўп, ёшликни ҳис қилаётганлар кам. Йигит-қизлар кўп, аммо севишишни биладиганлар кам. Бугун ёшлар романтикани унутганми ё тушунмайдими?
Қачон бошланди, билмадим: лекин романтика деганда миллион-миллион сўм пул сарфлаб қиммат ресторанларда ўтириш, тилло зийнатлар, сўнгги русумдаги телефонлар совға қилиш, уйларни безатиб шам ёқиш, пуфак учириш тушуниляпти. Ахир, буларнинг остида турган нарса фақат — пул, пул, пул. Севгини пулга сотадиган авлод қачон пайдо бўлди?
Битта гул, битта шоколад, икки соатлик кино ё хиёбонда одамга ўхшаб ярим соат сайр — киноларда қолиб кетди. Интернет "меҳр кўзда" деган нақлни оёқости қиляпти. Бугун ошиқ-маъшуқлар орасида неки можаро бор — интернет орқасидан. Ёш оилаларда ҳам.
Озода Нурсаидова эса ретро романтикани бир эслатай дебди. Қўшиқ сўзи ва мусиқаси ҳақида гапирмаймиз. Лекин сюжети самимий, дилга яқин.
Яна бир томони анчадан бери қизини ҳимоя қила оладиган дадил йигитлар образи клипларимиздан тушиб қолаётган эди. Озода шуни қайтаришга ҳаракат қилибди. Тўғри-да, ошиқ йигит фақат калтак есин деган қоида йўқ-ку.
Хуллас, "Кўк жигули" ёши катталарни олис ёшлик йилларига, ёшларни эса романтика оламига олиб кетади.
Сиз нима дейсиз?