Yoshlar kundaligi | Rasmiy
119K subscribers
12K photos
6.97K videos
51 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Шоу_бизнес #Премьера

ОЗОДА ЭЛЁРБЕКНИ КЕЧИРДИ

"Артист" лойиҳасида келиб чиққан жанжалдан қарийб бир йил ўтиб иккаласи ярашди. "Ўзим ҳам жичча ёмонман", - деди Озода Нурсаидова ярашиш маросимида.

Шунингдек, хонанда Баҳром Назаров ва Шавкат Умаров билан ҳам муносабатларини мустаҳкамлаб олди.

Бир муддат олдин Лилл Хуррамов билан дуэт куйлаган Озода бу сафар бошқа "полапон"ларни қўллаган кўринади.

🎞 Тарона ва унга ишланган клипга ўзингиз баҳо беринг.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Шоу_бизнес

🕊 ПАРВОЗ ВА ИНҚИРОЗ: "ФАРҲОД ВА ШИРИН" ЛОЙИҲАСИ НЕГА БАРБОД БЎЛДИ?

🌐 Тўлиқ видео билан You Tube даги каналимизда танишинг.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#шоу_бизнес

МАНА ШУМИ БИЗНИНГ ДАРАЖАМИЗ?

Ижтимоий тармоқларда “Минг сўм бер, акажонлар” орқали танилган болакайнинг катта саҳнага чиқишига Алишер Узоқов муносабат билдирди.

Кўчада минг сўм беринг, ака, пул беринг” деганлар чиқиб қўшиқ айтаётган бўлса, келинглар кинначиларни “поддержка” қилайлик унда. Ўшалар айтсин ашуласини. Нима қиласизлар, Маъмуржон Узоқовнинг ашулаларини айттириб, тарғиб қилиб? Тўғриси-да, нима қиласизлар, эски мақомларимизни яратиб?

Яхши бўляпти мана: “Минг сўм беринг, акажонлар” деган ашулалар. Мана шуми
бизнинг даражамиз?!

Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Шоу_бизнес

Бир муддат олдин "Фарҳод ва Ширин, Бобур Бобомурод" ҳақида тайёрлаган видеомиз юзасидан изоҳ бердик.

Тўлиқ видеони кўрсангиз яна ўзингиз англайсиз.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Шоу_бизнес_ва_санъат

❗️"ЁШЛАР КУНДАЛИГИ" вакили Мирзо Озод бу гал кўзи ожиз Нурзида ҳақида аччиқ сўзларни айтибди.

🌐 Тўлиқ видеони кўрсангиз яна ўзингиз тушунасиз...
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Шоу_бизнес #премьера

Ҳамдам Собиров
«Биринчи севгим»


Бир қарашда янгилик йўқдай клипда. Ўша ретро оҳанг, ўша ретро мавзу, ўтган асрнинг ретро манзаралари ва яна таниш чеҳралар...

Фақат Озода Нурсаидова бу клипда нима қилиб юргани тушунарсиз. Сиз нима деб ўйлайсиз, Озода опа қаердан келиб қолди экан?

🎞 Тарона ва унга ишланган клипга баҳо беринг.

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Шоу_бизнес #Тақриз

ҚИЛИЧБЕКДАН ҚЎШИҚНИНГ "ИНЖИҒИ"

😵‍💫 Энди тез орада яна қолган санъаторлардан "танбалим", "дудуғим", "дангалим", "пўнчигим" каби қўшиқлар янграб қолса ҳам ажабланмаймиз, чунки...

Кирилл алифбосида ўқиш

Lotin alifbosida o‘qish

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Шоу_бизнес

Бедорлар учун 1 минутлик тақриз: "ВИА Мароқанд" клипмейкерликда янги оқимга асос солдими?

🌍 Бу гуруҳ қачон пайдо бўлиб, қачон оммалашди, ёшларнинг юрагини забт этишга улгурди – биров билди-биров сезмай қолди. Асал ва Рашид жуфтлиги жуда тез оммалашди. Матн саёз, шевада қўшиқ куйлайди, репликалар ҳам халқнинг тилини учида турган гаплардан иборат. Аммо...

🎵 Шу "аммо"си бор-да. Ашулачиликда Жаҳонгир Позилжонов асос солган замонавий фольклорнинг тўлиқ ва мукаммал ижроси айнан "ВИА Мароқанд" гуруҳида кўринди, дейиш мумкин. Маълумки, фольклор енгил, ҳазми осон, ютумли айтим йўлларидан фойдаланади.

🎵 "Мароқанд"чилар ҳам шу йўлни тутди. Асосий гап шуки, танланган мусиқага клип олишда ўзбек шоу-бизнесида мутлақо янги йўналишга асос солинди. Қисқача қилиб бу услубга шундай таъриф бериш мумкин: Ёшларбоп оҳанг, енгил ижро йўли, ўткир симпатик диалог, ривожланиб борадиган ёқимли сюжет йўли.

📊 Гуруҳ маркетинг усталари тили билан айтганда, мақсадли аудитория билан ишлашни билади. 18-30 ёшлилар учун куйлайди. Энг машҳур қўшиқларида ҳам халқ оғзаки ижоди унсурларидан фаол фойдаланади. Бу ўзбек шоу-бизнесида аналоги бўлмаган бир ўзига хос услуб.

🌐 Масалан, гуруҳнинг энг охирги чиқарган қўшиғи: "Севиб қолдим". Қўшиқ сўзлари оддий, содда ва халқона. Бу клип тақдим этилганидан буён YouTube тармоғида бир ой муддатда 13 миллион мартадан ошиқроқ кўрилди. Ҳартугул, "Табибим, ҳабибим"лардан кўра яхшироқ кўрилди, қабул қилинди.

📌 Хулоса қилиб айтганда, санъатнинг табиати, моҳияти ўзгармоқда. Санъат энди шоуга айланди. Ёқимли ва ўзига хос бир олам шаклланди. Қачондир мусиқашунослар таҳлил қилганда, тарих ёзганда бир нарсани аниқ айтади: ўзбек шоу-бизнесининг тўлиқ шаклланиши бизнинг кунларга келиб воқеъ бўлди. Шоу-бизнеснинг ўз қонуниятлари, тартиблари ва ўзига хос мега юлдузлари пайдо бўлди. Жамият уларни лаънатлашни бас қилди, тан олди, яхши кўриб қолди.

Мирзоозод МИРЗОНЕЪМАТОВ.

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Шоу_бизнес_ва_санъат

Танишинг, бу туркиялик "Айла Челик"

Ўзига хос овоз ва куйлаш техникасига эга бўлган профессионал хонанда. Бизга эса Айла опанинг бастакорлиги қизиқ.

Сабаби - у нуқул ўзбек хонандалари учун ижод қиладигандек туюлаверади. Соддароқ айтганда, опа ҳар гал янги қўшиқ чиқаради ва бизникилар зум ўтмай уни "чопиб" ўзбекча қилиб куйлайверади.

Юқоридаги қўшиқ ҳам эстраданинг ёш вакили Сардор Тоиров томонидан тикка "чопилган"!

Айла Челикнинг "Бағдат" номли таронасини ҳам Моҳим исмли хонандамиз "Мен дунёнинг энг буюк ошиғи бўлиб қоламан" деб "ўхшатган".

П/с: Нимаям дердик?! Ўзи қўшиқ қилолмайдиган, ё меҳнат қилишни истамайдиган қўштирноқдаги санъаткорларимиз учун Айла опанинг жони соғ бўлсин))😊

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Шоу_бизнес

Бугунги суҳбат Жалолиддин Аҳмадалиев ва Ҳамдам Собиров ҳақида бўлади.

Кўрсатувнинг тўлиғини кўрмай туриб хулоса қилишга шошилманг. Имкони бўлса тарқатинг.
#Шоу_бизнес
#Танқид

30 миллион томошабинни заҳарлаган "Муҳаббат" – беозор кўринган сюжетлардаги беҳаёлик хусусида сўз

😐Ўзбекистон халқ артисти, эстрадамиз примадоннаси Юлдуз Усмонованинг "Муҳаббат" деб номланган қўшиғи кейинги йилларда энг кўп кўрилган, тарғибот механизмларидан унумли фойдаланиш эвазига хит даражасига чиққан қўшиқдир.

🤨Бироқ шу қўшиққа ишланган клип ўзбек санъаткорининг ўзбек халқига нисбатан носамимий муносабати бўлиб туюлади. Келинг, фикрлаб кўрамиз.

🎞Сюжет линияси: Оилавий низолар туфайли аралаш ҳислар таъсиридаги бўйсара қиз, долларфуруш йигит билан танишув, севги саҳналари, қиз долларфурушга ўйнаш тушди, шу вақтда ўйнашини хурсанд қилиш учун ҳижобга кирди, жувоннинг отаси ҳаммасидан воқиф бўлди. Қандайдир дасти узун шахс сифатида кўрсатилган ота долларфуруш болани қамоққа ташлаттирди.

😵‍💫Отанинг шарти жудаям қизиқ: агарда қизи ўйнаш-ўйнаш ўйинини тўхтатиб, эрига қайтса, бояги долларфуруш қамоқдан чиқади. Бу гапни эшитган куёв долларфурушни ҳали тергов пайтидаёқ ўлдиртиради. Аёл безрайиб эрининг ёнига қайтди.

🥀Қатл икки хил бўлади. Жисмоний ва маънавий. Қадимги дунёда ҳукмдорлар ўзи ёқтирмаган кишини ўлдириш учун атиргуллар базмига таклиф қилган экан. Минглаб атиргуллар билан безатилган хонада ўтириб, гуллар жамолига маҳлиё бўлиб турган вақтда, шу гўзалликдан пайдо бўлган заҳарли газлар ўлимга олиб келар экан. Ваҳшиёна гўзаллик дегани мана шу. Эл ардоғидаги санъаткор Юлдуз Усмонова мазкур сюжет орқали халқнинг шуурини, тафаккурини "Атиргул базми"га таклиф этган, дейиш мумкин.

📌Жаҳон ва ўзбек мумтоз санъатида ўғрилар, хиёнаткорлар ҳақда машҳур саҳналар, суюкли асарлар бор. Дейлик, Толстойнинг "Анна Каренина"си, Голливуднинг "Оушэннинг дўстлари" сериясидаги фильмлари шу жумладан. Бироқ асил санъатда воқеа-ҳодисаларнинг динамикаси мантиқий, бадиий асосланади, асар тақдим этиладиган аудиториянинг ўзлигига қаралади. Ўзлик – халқнинг муқаддас бойлиги, унинг қўриқчилари зиёлилардир.

Биз кечаги кунларни унутганимиз йўқ. Долларчилар кимлигини яхши эслаймиз. Шу маънода, яқин ўтмишнинг энг жирканч, халқ ва давлатни бирваракай алдаб келган муттаҳам долларфурушлар, бир инсонга хиёнат қилиб, бошқасига кўнгил бериб, яна бинойидек оиласига қайтадиганлар қаҳрамон бўлмайди. Бўлолмайди. Бу – бизнинг тафаккуримизга ёт нарса.

Хўш, сиз нима дейсиз?

💬
Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Шоу_бизнес

👏 Хонанда Ботир Қодиров ҳам байрамона кайфиятда. Буни унинг ҳудудларда бўлаётган тадбирлардаги чиқишларидан сезиш мумкин.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Шоу_бизнес

👌Маданият вазирлиги ва Х-faktor ўртасидаги жанжал. "Ёшлар кундалиги" вакилидан муносабат.

Илтимос, видеонинг тўлиқ вариантини кўрмай туриб фикр билдиришга шошилманг.

👉 ТЎЛИҚ КЎРСАТУВ 👈

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Шоу_бизнес #Плагиат

Навбатдаги ўғирлик ёхуд
ўзбек санъаткорлари учун ижод қилаётган Рубаил Азимов

Озарбайжонлик бу хонанда қўшиқчиликдан ташқари созандалик ва бастакорлиги билан ҳам анча машҳур.

Бир муддат олдин Рубаилнинг "Эшк" номли таронаси ўзимизнинг Ботир Қодиров томонидан қандай чиройли "чопилгани" ҳақида ёзган эдик.

Эндиги навбат "Хеберсиз" қўшиғига. Бизнингча, бу қўшиғи ҳам ухлатилганидан Рубаилнинг ўзи  хабарсиз.

Чунки ўзимизнинг Шаҳзод Назаров деган бир хонанда шу номли қўшиқ клипини тақдим этганига энди бир кун бўлди. Аммо томошабинлар томонидан бу қўшиқ яхши қабул қилинмади. Томошалар сони 30 мингга ҳам бормади. Эҳтимол ҳеч қандай меҳнат қилинмай шунчаки ўзбекчага ўгириб қўйилганига шундай бўлгандир...

3 йил олдин озарбайжонлик, Моҳира Инжи билан бу қўшиқни дуэт қилиб куйлашганида ҳам 5 миллион "просмотр" йиққан. Янаям қизиғи, 2 йил олдин айни шу қўшиқ Озар созандалари Шаҳриёр ва Раҳима томонидан мусиқий талқинда тақдим этилганида 32 миллион марта кўрилган.

Бизникилар эса ўз анъаналарига содиқ қолиб, доимгидек қўшиқнинг асл муаллифи ҳақида лом-мим дейишмаган.

Қўшиқ ва куйнинг аслини тақдим этяпмиз. Хулоса ўзингиздан.

Yoshlar kundaligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Шоу_бизнес

ШАРОФ МУҚИМОВ ЭСИНГИЗДАМИ?

Бир пайтлар ялтироқ қоғозга чиқарилган суратлари ёшларнинг хонаси, дафтар-у кундаликларидан ўрин олган бу хонанда орадан 5 йил ўтиб эстрада саҳнасида яна кўриниш берди.

Орадаги вақтнинг таъсири катта. Қолаверса, Севинч Мўминова билан ажрашиши ҳам хонанданинг санъатдаги карьерасига яхшигина зарба берган.

Бир неча кун олдин эълон қилинган "Эсингда турсин" номли таронага олинган клип 11 миллион аудиторияли RizaNova тармоғида 20 минг марта кўрилган холос. Бу умумий канал аудиториясининг ярим фоизини ҳам ташкил этмайди.

Хўш, энди Шароф яна олдинги даражасига қайта оладими? Қайтса бўлади, чунки озми-кўпми бу майдонда олдин эгалланган ўрни бор. Фақат бу осон бўлмайди.

Шу ўринда айрим фикрларимизни айтиб ўтамиз. Шунча танаффусдан кейинги илк чиқиш бошқачароқ бўлиши керак эди. Биринчи навбатда яъши шеър танлаш, тажрибали продюсер ва маркетологлар билан маслаҳатлашиб, клипга имкон қадар блогосфера машҳурларини жалб этиш, клип тизерини камида бир ой олдин уларнинг саҳифаси орқали яхшилаб айлантириш мумкин эди.

Ўзи маслаҳат беришдан осони йўқ деймиз-у, аммо бир пайтлар гуриллаган хонанданинг шундай шафқатсиз майдонда йўқ бўлиб кетаётганини кўриб индамай туролмадик.

Хулоса қилишни ўзингизга қолдирамиз. Хўш, Шароф Муқимов деган қўшиқчи эсингиздами?

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM