Yoshlar kundaligi | Rasmiy
105K subscribers
12K photos
6.99K videos
52 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#Машҳур_аёллар

ТАРИХНИ ТЕБРАТГАН ОНАЛАР

Она бир қўли билан бешикни, бир қўли билан дунёни тебратади.
“Ёшлар кундалиги” тарихни тебратган ана шундай буюк оналарни эслашда давом этади.

Батафсил

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Машҳур_аёллар

ЭРКАКЛАР ЎҚИМАСИН: ТАРИХДАГИ ҚУДРАТЛИ АЁЛЛАР

"Хотин-қизларнинг ўрни ошхонада" деган ибтидоий қараш ҳар доим жамиятнинг оғриқли нуқтаси бўлиб келган. Зеро, тарихда ҳам, бугун ҳам деярли барча соҳада етакчи аёлларни топишингиз мумкин. Бугун сизга ўз даври ва давлати сиёсати ўзанини буткул бошқа томонга буриб юборган қудратли аёллар ҳақида ҳикоя қиламиз.

👉Батафсил

Yoshlar kundaligi
#Машҳур_аёллар

БИРИНЧИ ЎЗБЕК АКТРИСАСИ

🎭 Бугун саҳналарни тўлдириб роль ижро этаётган актрисалар бир Аёлдан миннатдор бўлиши керак.

📌 Кўп санъаткорлар театрдан қарздор бўлиб қолса, театр ундан жон қарз бўлиб қолди.

🔴 17 йиллик қисқа умри давомида номини тарихга муҳрлаган бу шахс — биринчи ўзбек актрисаси Турсуной Саидазимова эди. Бугун шу ҳақида.

➡️ Батафсил

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Машҳур_аёллар

ЭРНИНГ МУШТИ АЁЛГА ОМАД ОЛИБ КЕЛДИ

🔠 Ижтимоий тармоқларда ўз жонига қасд қилаётган хотин-қизлар ҳақидаги хабарлар тез-тез тарқалиб туради. Айримларига сабаб хотиннинг эри томонидан аёвсиз ва давомли калтаклангани бўлиб чиқади. Ўзини ҳимоя қилолмаган, ҳуқуқларини билмаган келин ўз жонига қасд қилади. Хўш, бу билан нима ўзгарди?

💪 Ўзини ўлдириш ҳеч қачон ечим бўлолмайди. Тарихда оиладаги зўравонликни енгиб чиқиб, машҳурликка эришган
аёллар етарлича топилади. Қуйидаги мақола хотин‑қизларга мотивация беради деган умиддамиз.

👉Батафсил

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Машҳур_аёллар

КУЗ МАЛИКАЛАРИ: сентябрда туғилган таниқли аёллар

Кузнинг биринчи ойи ‒ сентябрь сунбула ва мезон буржларини ўз ичига олади. Ушбу ойда туғилганлар таъсирчан, аммо ҳар доим мақсад сари олға интиладилар ва аксариятлари ўз мақсадларига эришадилар. Сентябрь ойида кўплаб машҳур аёллар дунёга келган, бугун уларнинг айримлари ҳақида ҳикоя қиламиз.

▶️ Батафсил

Yoshlar kundaligi
#Машҳур_аёллар

ТУРКИЙ ДАВЛАТЛАР БИРИНЧИ ХОНИМЛАРИНИНГ КАСБИ НИМА?

👑 Қадимдан туркий маликалар давлат ва жамоат ишларидан ортиб ҳунар эгаллаган. Темурийлар салтанатида деярли ҳар бир малика от миниш, ўқ отиш, қилич ишлатиш санъатини билган. Кейинги даврларда эса ҳунармандчилик, ҳаттотлик, илм-фан, адабиёт ва мусиқага қизиқиш кучли бўлган.

🤔 Бугунги туркий давлатларнинг биринчи хонимлари қандай касб-ҳунар эгаси?
Шу саволга жавоб изладик.

🇺🇿 Ўзбекистон Зироатхон Мирзиёева, 65 ёш

Тошкент ирригация ва мелиорация институтида таҳсил олган. Мутахассислиги — муҳандис-иқтисодчи. Айни пайтда “Замин” Халқаро жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси.

🇰🇿 Қозоғистон Надежда Тоқаева, 66 ёш

Москва давлат тарих ва архив институтини тугатган. Бироқ бизнес йўлидан кетган. Женевадаги БМТ Аёллар ташкилотига раҳбарлик қилади. Тез-тез хайрия тадбирларида қатнашади. Бугунги кунда Тоқаев билан оилавий ҳолати қандайлиги ҳақида очиқ маълумот йўқ.

🇰🇬 Қирғизистон Айгул Жапарова, 49 ёш

Аввал тиббиёт билим юртини, кейин Қирғизистон Давлат университетининг педагогика факультетини тамомлаган. Оналар ва болаларни қўллаб-қувватловчи “Умут булағи” жамоат фонди асосчиси.

🇹🇷 Туркия Эмина Эрдоған, 68 ёш

Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг рафиқаси санъат мактабини тугатган. Сиёсий арбоб сифатида танилган. Халқаро миқёсдаги хайрия ишларида фаол иштирокчи.

🇦🇿 Озарбайжон Меҳрибон Алиева, 59 ёш

Озарбайжон вице-президенти, “Янги Озарбайжон” партияси раисининг ўринбосари. Озарбайжон гимнастика федерацияси ҳамда Ҳайдар Алиев жамғармаси раҳбари. Тиббиёт соҳасида фалсафа фанлари номзоди илмий даражасини олган.

🇹🇲 Туркманистон Сирли хоним

Сердар Бердимуҳамедовнинг турмуш ўртоғи ҳақида ҳеч қандай очиқ маълумот йўқ. Расмий учрашувларда ҳам кўриниш бермайди. У ҳам қайнонаси каби уй бекаси ёки гиламдўз бўлиши мумкин.

Yoshlar kundaligi