Yoshlar kundaligi | Rasmiy
117K subscribers
12K photos
6.97K videos
51 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
✏️✏️✏️

🌐 YouTube ўзбек блогерлари учун монетизацияни ёқиши мумкин

🇺🇿 Президент Администрацияси раҳбари ўринбосари ва АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси ўртасидаги суҳбатда шу мавзу ҳам муҳокама қилинган. Бу ҳақда Комил Алламжонов ўз телеграм саҳифасида маълум қилди.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️

"Uzbekistan Airways" ёшлар учун авиачипталарга чегирмалар эълон қилди

«Ёшлар туризми ҳафталиги» ўтказилиши муносабати билан "Uzbekistan Airways" жорий йилнинг 23-31 март кунлари маҳаллий йўналишлардаги авиақатновларга Ўзбекистон Республикаси фуқароси, яъни 12 ёшдан 30 ёшгача бўлган мактаб ўқувчилари, талабалар ва ёшлар учун эконом класс тарифларига 21% чегирма эълон қилади.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✏️✏️✏️

Референдум 30 апрелда ўтказилади

Сенат буни маъқуллади. Қонун уч кун ичида матбуотда эълон қилиниши кутилмоқда.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Бир_севги_афсонаси

🪐САМОГА СОЧИЛГАН МУҲАББАТ

Валентина Горячева авиация курсанти Юрий Гагаринга турмушга чиққанида ҳали номи тарихда қолишини билмаган эди. Оддий рақс кечасида паст бўйли, озғин, қисқартирилган кирпи соч, шалпангқулоқ йигитга шерик бўлди‑ю ҳаёти буткул ўзгариб кетди. Бугун боши осмонга етса ҳам одамийлигини сақлаб қолган космонавт ва унинг қаҳрамон аёли ҳақида ёзмоқчиман.

🫡Махфий топшириқ

Бир оқшом Юрий шошилинч Москвага жўнаб кетди. Сабабини айтолмасди, топшириқ шундай бўлганди. У энг қийин синовлардан, тиббий комиссиядан ўтиб, 3000 дан ортиқ талабгорни енгди. Бир муддат ўтгач Валентина ҳам Москвага келди. Гарчи иккаласи бир уйда яшаса ҳам деярли гаплашиш имкони йўқ эди. Гагарин эрта кетиб кеч қайтарди, топшириқлардан чарчаган эр аёлига эътибор беролмасди. Аммо Валентина уни тушунар, халақит бермасди, аксинча қўллаб-қувватларди.

🚀Космосга парвоз

Гагарин доим қиз фарзандлари бўлишини орзу қиларди. Аёли унга икки қиз ҳадя қилди. 1961 йил март ойида уларнинг иккинчи фарзанди Галина туғилди. Шу кунларда Гагарин хотинини бағрига босар экан, ҳам буйруқ, ҳам илтимос оҳангида “Қизларни эҳтиёт қил, Валюша!” деди. Чунки у тарихий жараёнга тайёргарлик кўрарди.

...1961 йилнинг 12 апрелида Валентинанинг олдига қўшниси югуриб чиқди: “Валюша, радиони ёқ! Юра космосда!”. Ёш онанинг ҳис-туйғуларини сўз билан ифодалаш қийин эди. Энди Валентина биринчи космонавтнинг аёли бўлиши мумкин эди ёки беваси...

Янги ҳаёт

Юрий Гагарин инсоният тарихида биринчи космонавт сифатида мисли кўрилмаган шон-шуҳрат билан Ерга қайтди. Энди уни бутун дунё танир, давлат раҳбарларидан тортиб оддий деҳқонгача дийдорига муштоқ эди. Гагариннинг ҳаёти доимий учрашувлар, зиёфатлар ва узоқ муддатли хизмат сафарларидан иборат эди гўё. Шунга қарамай, у камтарлигини сақлаб қолди. Уй ишлари ва фарзандлар парваришида хотинига қарашарди.

👩‍❤️‍👨Гагарин ва Жина

Гагарин коинотга учганидан уч ой ўтгач, Москвада халқаро кинофестиваль бўлиб ўтди. Унда энг гўзал итальян кино юлдузи Жина Лоллобригида Гагаринни ёқтириб қолди. Кино актрисасининг ўзи шундай дейди:

“Сайёрамизнинг барча аёллари унинг табассуми ва ўткир нигоҳига ошиқ эди. Мен ҳам бундан мустасно эмасдим. Кечаси Москва бўйлаб сайр қилганимизда, Юра менга ўзининг фотосуратини берди. Унинг орқа томонида шундай ёзилганди: "Мен осмонда кўплаб юлдузларни кўрдим. Лекин сенга ўхшаши йўқ улар орасида!"

Валентина ҳамманинг кўз ўнгида Жинани ўпган Гагариндан хафа эди. Аммо Гагарин аёлининг кўзига тик қараб шундай деди: "Жоним, ҳеч ким осмонга чиқишимдан олдин ҳам, кейин ҳам мени боримча қабул қилган Валюша бўлолмайди. Мен сўнгги нафасимгача сен биланман...”

Ва у ҳаётининг сўнгги дамларига қадар ваъдасида турди.

✉️Сўнгги парвоз ва сўнгги хат

1968 йил 27 мартда Гагариннинг самолёти ҳавога кўтарилди, лекин аэродромга қайтмади... Валентина эрининг ўлимидан кейин узоқ вақт ўзига келолмади. Маълум бўлишича, Юрий сўнгги парвозидан олдин аёлига шундай хат қолдирган экан:

“Агар менга бирор кор‑ҳол бўлса ўзингни қайғу билан ўлдирма. Ахир ҳаёт – ҳаёт, эртага мени машина босиб кетмаслигига ким кафолат беради? Илтимос, қизларимизга ғамхўрлик қил. Уларни оқбилак ойимчалар эмас, ҳақиқий инсон қилиб тарбияла. Шахсий ҳаётингни эса ўзинг истагандай давом эттир. Мен сенга ҳеч қандай мажбурият юкламайман ва бунга ҳаққим ҳам йўқ".

🧑‍🚀Муҳаббат фазогири

Валентина Гагарина эридан кейин бир умр ёлғиз яшади. Юрийга бўлган муҳаббатига содиқ қолди. Менимча, биринчи космонавт аёл Терешкова эмас, балки Валентина Гагаринадир. Чунки Юрий ўн йиллик турмуши давомида уни муҳаббат фазосининг энг баланд нуқтасига олиб чиқа олганди. Айтишларича, Валентина доим осмонга интизор боқар экан. Назаримда у ҳар бир юлдуз, ҳар бир сайёрадан Гагариннинг бир заррасини излаган. Гўё Гагарин ҳалок бўлмагану, миллион заррага бўлиниб, самога сочилиб кетган.

Отабек Бакиров,
“Ёшлар кундалиги” мухбири
.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Фото

📺Йиллар шамоли. «Москва кўз ёшларга ишонмайди» фильми қаҳрамонлари йиллар ўтиб яна учрашибди.

Москва кўз ёшларга ростдан ҳам ишонмайдими?

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Фикр

🗓 Кейинги пайтда Ўзбекистонга келиб-кетувчилар кўпайди. Улар томондан турли ният ва мақсадлар, тарафингизни айтинг, ким томондасиз, деган қатъий талаблар янграяпти. Гоҳи юмшоқ, гоҳи таҳдидли оҳанг касб этаётган бу саволлар халқимизнинг барча фикрловчи қатламини ўйга солаяпти. Биз урушга тайёргарлик кўрмаяпмиз, аммо, керак бўлса, ҳар қандай куч билан охиригача урушишга ҳам тайёрмиз. Ўзбекистон – буюк давлат. Ва бу давлат ишончли қўлларда.

🇺🇿 Шавкат Мирзиёев жанубга – ҳар доим энг катта хавотир ва хатарлар манбаи сифатида кўрилган ҳудудга борди, армия ўқув-машғулотини кузатди, жанговар тайёргарлик кўздан кечирилди. Бу нимани англатади? Биз ҳеч кимдан қўрқмаймиз. Ватан манфаати учун битта мушт бўла оламиз. Ўзбекистон халқи ҳар қандай эҳтимолликка маънан ва бошқа жиҳатдан тайёр. Биз қўрқмаймиз. Биз Ватан манфаатлари билан чамбарчас боғлиқ бўлган Президент сиёсатини тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Alisher Sadullaev
“Yosh kitobxon”ning yangi mavsumiga 14-mart holatiga koʻra, 25654 nafar yosh ro‘yxatdan o‘tdi. Hududlar kesimida Toshkent viloyati 1-o‘rinda bormoqda. Mazkur viloyatdan 5867 nafar yosh ro‘yxatdan o‘tgan. Boshqa hududlar esa quyida keltirilmoqda.

Hududlar kesimida:
Andijon viloyati — 1258
Buxoro viloyati — 1330
Fargʻona viloyati — 2218
Jizzax viloyati — 1168
Namangan viloyati — 1381
Navoiy viloyati — 1450
Qashqadaryo viloyati — 1910
Qoraqalpogʻiston Respublikasi — 1217
Samarqand viloyati — 2663
Sirdaryo viloyati — 415
Surxondaryo viloyati — 2989
Toshkent shahri — 960
Toshkent viloyati — 5867
Xorazm viloyati — 828

Eslatib o‘tamiz, arizalar qabuli 1-sentabrga qadar davom etadi. Ro‘yxatdan o‘tish uchun: @yoshkitobxon_bot

@alisher_sadullaev
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

18+

Ҳайвонлар. Кўпчилик бўлиб бир кишини аямай уришибди.

Йигитнинг айби ўзи кўнгил қўйган қиз билан учрашувга чиққани. Шу.

Мана бу «эркак»лар эса инсон деган номга нолойиқ. Ҳайвон булар!

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Боғимда настарин бор,
Гуллайди ҳар илк баҳор..

Шеър: Барот Исроил

Образларда:
Илҳом Иминжонов, Зилола Ҳакимжонова
Фото:
Абдул Азиз



Бугун атоқли шоир, Тошкент вилояти фарзанди Барот Исроил таваллуд топган кун.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
uz.pdf
359.5 KB
#муҳим

⚡️"Ўзбекистон Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун лойиҳасининг тўлиқ матни эълон қилинди

🗓Эслатиб ўтамиз, референдум 30 апрель куни ўтказилади.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Шукуҳ #Наврўз_яқин

Қир-адирлар, боғлар яшилликка бурканмоқда, бутун борлиқ янгиланмоқда, яшармоқда.

Наврўз нафасини сиз ҳам ҳис этяпсизми, қадрдон?

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#нуқтаи_назар

Туркийлар иттифоқи Россияга қарши тура оладими?

🇹🇷Президент Туркияда. У ерда Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдаги йиғилиши бўлади. Бу қандайдир ёқимли, очиғини айтсак.

Марказий Осиёда кейинги бир ойда нималар бўлди? Аввал АҚШ вакили Блинкен келди, кейин руслар кетма-кет вакил юборди, Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотидан ҳам келиб кетишди. Бугун БМТ Олий комиссари билан учрашди. Охирида эса туркийлар ўтириб вазиятни муҳокама қилади. Бизнингча, айнан шундай бўлади.

🪖Туркий давлатлар ташкилоти – ҳарбий блок ёки иттифоқдошлик мазмунидаги тузилма эмас. Аммо воқеалар ривожи иттифоқчилик ҳаракатларига олиб бораётгандек, гўё. Умуман, Россия таъсир доирасидан тезроқ чиқиш, Хитой ва Ғарб дунёси билан мувозанатни ушлаб туриш учун Туркия сингари қудратли ва ишончли давлат шафелигида таркиб топиб, кенгайиб бораётган туркий давлатлар ташкилотининг янги истиқболлари пайдо бўляпти.

🤔Очиқ айтилмаётган, аммо шивир-шивирлар билан эл орасида, зиёлилар ва турли хориж давлатлари экспертлари оғзида юрган мулоҳаза бор. Яъни бугун Туркийлар ташкилоти дунё қаршисида бир куч бўлиб майдонга чиқишга ҳозирлик кўряптими? Бизнингча, ундай эмас. Ҳозирги дунё тартиботлари яна бир марказлашган ҳарбий блок пайдо бўлишига тайёр эмас, қаттиқ қаршилик бўлади.

❗️Аммо иқтисодий ва маданий жиҳатдан бу ташкилот ўз мевасини бера бошлади. Муҳими шу.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#мулоҳаза

Ўқитувчиларни огоҳлантириш керакмиди?

🎞Мана бу видеони қаранглар. Унда ўқитувчилар тренддаги қўшиққа ўз талқинларида видео олишган.

🎧Қўшиқда “муж купил”, яъни “эрим олиб берган” деган сўзлар бор. Муаллимлар эса эри олиб берган нарсаларни кўрсатишмоқда. Бири сумкасини, бири узугини, бири телефонини...

🌐 Лекин айрим ижтимоий тармоқларда бу ҳолат кескин қораланган. Яккасарой тумани ҳокимлиги эса “ҳолат бўйича тушунтириш ишлари”ни олиб бориб, жиддий огоҳлантирган.

🤔Хўш, бу ерда қандай ёмонлик бор? Меҳнат қонунчилигининг қайси банди бузилган? Ўқитувчи ҳам энг аввало – оддий инсон! Унинг ҳам ҳақ-ҳуқуқи барча инсонларникидек.

❗️Бизнингча, ушбу ҳолатда Касаба уюшмалари федерацияси педагогларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиши лозим!

Сиз нима дейсиз?

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳакер_кундалиги

🔌 Энди Андроид телефонингизда ажойиб Айфон эмоджиларни ишлатишингиз мумкин.

😉 Видеони охиригача томоша қилинг.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️

Хитойликлар шарманда бўлмаслик учун ҳам йўл қоидаларига амал қилади

🚶🏻
Пиёдалар автотранспорт йўлини нотўғри жойдан кесиб ўтганда унинг юзи жамоатчилик қоралаши учун кўчалардаги катта экранда кўрсатилади.

💳 Фойдаланувчиларнинг хабар беришича, қоидабузарнинг шахси аниқланиб, жарима унинг банк ҳисобварағидан ечиб олинади.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳокама_учун_мавзу

"Лайк" ҳаётдан устунми?

🌐Ижтимоий тармоқлар инсонни тез машҳур қилиб юбормоқда. Ҳа, бу ҳақиқат. Бугун лайк йиғиб машҳурлик супасига чиқишни истаган, каналларни ларзага келтирмоқчи бўлган ёшлар, афсуски, ҳар қадамда учрайди. Алам қиладигани, бугун бу ёшлар ҳаётини хатарга қўйишдан ҳам тойишмаяпти, муҳими "лайк", "лайк" ва яна "лайк".

🚄Куни кеча Чинозда икки болани ток урди. 10 ва 11 ёшли болалар ижтимоий тармоқларда машҳур бўлиш ва кўпроқ “лайк“ йиғиш мақсадида поезд вагони устига чиққан ва ўша ерда видео олмоқчи бўлган.

⚡️Уларнинг ҳар иккиси ҳам юқори кучланишли ток уриши ташхиси билан шифохонага ётқизилган. Бирининг танаси 80 фоиз, бошқасиники эса 20 фоиз куйган.

‼️Ҳаёт – бир марта бериладиган, вақт – қайтиб келмайдиган бебаҳо неъматлар!

Хўш, бош суяк ичидаги мияни ишлатиб айтинг-чи, "лайк" умрни қурбон қилишга арзийдими? Сиз инстаграмда кўпроқ лайк тўплаш, ютубда кўпроқ “просмотр” йиғиш учун поезд устига чиқармидингиз?

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#пушаймон

🌫 У адашди, у ёшлигини совурди, орзуларини увол қилди. Бир неча дақиқалик кайф учун шундай қилди.

❗️Лаззатни тупроқ остидан эмас, яқинингиздан изланг, қадрдон! Лаззат - беғубор ёшликда! Лаззат - билимда! Лаззат - яқинлар меҳрида, мақсад учун ҳаракатингизда... Ёшликни бой берманг, у қайтмайди...

Хулоса ўзингиздан!

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Пешонангга ёзганидан айрилма, ёр,
Жоним чиқар қўшиқ айтсам, қайрилма, ёр...

Шеър: Усмон Азим

Образларда:
Бахтиёр Қурбонов, Илҳом Иминжонов, Зилола Ҳакимжонова
Фото: Абдул Азиз

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
✏️✏️✏️✏️
✏️✏️✏️✏️

🗓 Шу кунларда Телеграмдаги контактлардан юқоридаги каби хабарлар келмоқда. Зинҳор бу каби хабарларда келтирилган ҳаволанинг устига босманг! Акс ҳолда, аккаунтингизни бузиб киришлари мумкин.

🚫 Агар сиз ўзингиз билмаган ҳолда рақамингизни рўйхатдан ўтказиб қўйган бўлсангиз, зудлик билан созламалардан аккаунтингиз фаол бўлган бошқа қурилмаларни ўчириб ташланг!

❗️ Эҳтиёт бўлинг, аккаунтингизни ўз қўлингиз билан бегоналарга топшириб қўйманг.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM